Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет27/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

3.2.Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳаракатини 
ҳужжатлаштириш ва уларнинг омбор ҳисоби
Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳаракатини ҳужжатлаштириш 
уларнинг келиб тушиш манбаларига, ташиб келтириш шартлари ва 
усулларига, шунингдек нима мақсадларда чиқим қилинганлиги ва бошқа 
ҳолатларга бевосита боғлиқдир. Ушбу мақсадларда қўлланиладиган 
бошланғич ҳужжатлар тўғрисидаги умумий маълумотлар 3.1-жадвалда
келтирилган. Қуйида материаллар ҳаракатига доир айрим асосий бошланғич 
ҳужжатларни тузиш ва улардан фойдаланиш тартибларига қисқача 
тўхталамиз.
Қурилиш ташкилотларига материаллар асосан таъминотчилардан, бош 
пудратчи ва субпудратчилардан, буюртмачилардан, таъминот-савдо 
корхоналаридан келиб тушади. Материаллар таъсисчилардан уларнинг устав 
капиталидаги улуши сифатида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний 
шахслардан беғараз молиявий ёрдам сифатида олиниши ҳам мумкин.
Таъминотчилардан (қурилиш материаллари комбинатлари, заводлар, 
таъминот-савдо корхоналари ва бошқалардан) қурилиш материаллари
шартномалар 
асосида 
сотиб 
олинади. 
Қурилиш 
ташкилоти 
таъминотчилардан материалларни олиш учун ўзининг ишончли вакили 
(экспедитор) номига ишончнома беради. Бу вакил қурилиш материалларини 
таъминотчидан қабул қилиб олиш, уни юклаш, жўнатиш, етказиб келишга 
масъул шахс ҳисобланади. Таъминотчи корхона қурилиш ташкилоти вакили 
қўлига юклаб жўнатилган материаллар бўйича счёт-фактура ва унга илова 
қилинадиган юк-транспорт ҳужжатларини (ТТН, темир йўл наклоднойи, 
вагон спецификацияси, сифат сертификати ва бошқаларни) тақдим этади.
 


49 
3.1-жадвал 
Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳисоби учун 
қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар
классификатори 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет