Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет271/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
Ялпи даромад солиғи ҳисоб-китобининг хусусиятлари
ва унинг ҳисоби 
 
Юқорида таъкидланганидек, улгуржи савдо корхоналари уюшмаси 
тизимига кирувчи республика ихтисослаштирилган улгуржи база-
конторалари ва уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) 
базалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 
июндаги "Ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларни солиққа тортиш 


434
тартибини такомиллаштириш тўғрисида" ПҚ-374-сон қарорига асосан 2009 
йилнинг 1 июлигача ялпи даромад солиғини тўлаш тартиби сақлаб қолинган. 
Ушбу солиқ тўловининг ягона солиқ тўловидан фарқли жиҳатларига 
қуйидагилар киради. 
Биринчидан, солиқ базаси элементи ҳисобланган сотишдан олинган 
даромад деганда соф тушум эмас, балки товарларнинг сотиш ва сотиб олиш 
баҳоларидаги қийматлари ўртасидаги фарқ тушунилади. Солиқ базасига 
кирувчи бошқа элементлар таркибида фарқ мавжуд бўлмайди. 
Иккинчидан, ялпи даромад солиғи давлат томонидан белгиланган 
алоҳида ставка бўйича ундирилади. 
Учинчидан, ялпи даромад солиғи суммаси сотилган товарлар таннархи 
суммасига бевосита боғлиқ бўлганлиги сабабли ушбу кўрсаткични аниқ 
ҳисоб-китоб қилишга талаб катта бўлади.
Ялпи даромад солиғи суммаси йил бошидан бошлаб ўсиш тартибида 
ҳисоб-китоб қилинади. Жами ҳисобланган солиқ суммаси ва олдинги ҳисоб-
китоб суммаси ўртасидаги фарқ охирги ҳисобот даврига (чоракка) тўғри 
келадиган солиқ суммасини билдиради. Ушбу суммага бухгалтерияда 
қуйидаги ёзув берилади: 
Дебет 9810 «Даромад (фойда)дан солиқлар бўйича харажатлар» 
Кредит 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар”. 
Ялпи даромад солиғининг бюджетга ўтказиб берилишига бухгалтерияда 
қуйидагича ёзув берилади: 
Дебет 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” 
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти». 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   267   268   269   270   271   272   273   274   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет