Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет270/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
АЁҚШларда ёқилғи истеъмоли учун солиқ ва ягона солиқ тўлови 
ҳисоб-китоби ҳисобининг хусусиятлари 
 
2002 йил 1 январдан бошлаб республикамизда жисмоний шахсларга 
бензин, дизель ёқилғиси ва суюқлаштирилган газлар нақд пулга транспорт 
солиғи ўрнига жорий этилган ёқилғи истеъмоли учун ундириладиган солиқ 
билан сотиладиган бўлди. Чунончи, 2009 йил 1 январдан бошлаб ёқилғи 
истеъмоли учун солиқ сотилган 1 литр бензин ва дизель ёқилғисига ҳамда 1 
кг суюлтирилган газга 120 сўм миқдорида белгиланган.


432
АЁҚШларда ёқилғиларнинг ҳисоби уларнинг сотиш баҳоларида
(истеъмол солиғисиз) юритилади. Ёқилғининг истеъмол солиғисиз топилган 
сотиш баҳоси ва унинг сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ савдо 
устамасини ташкил қилади. АЁҚШларда ёқилғининг сотилиши назорат касса 
аппаратлари ва товар чекларида қайд этилади. Ушбу чекларда сотилган 
ёқилғининг миқдори, жами сотиш қиймати, шу жумладан сотишда 
харидордан олинган ёқилғи истеъмоли учун солиқ суммаси кўрсатилади.
Ушбу хусусиятлар АЁҚШда ёқилғи кирими, унинг сотилиши, сотишдан 
олинган жами тушум, сотилган ёқилғига тўғри келадиган истеъмол солиғи, 
ягона солиқ тўлови, сотиш таннархи ва сотилган товарларга тўғри келадиган 
савдо устамалари ҳисобини юритишда ўзига хос хусусиятлар борлигидан 
дарак беради. Бу хусусиятларни қуйидаги мисол асосида кўриб чиқамиз.
Мисол: АЁҚШ 10000 литр А-80 бензинни сотиб олди, 1 литр 
бензиннинг сотиш баҳоси истеъмол солиғи билан бирга 1040 сўм, истеъмол 
солиғисиз сотиш баҳоси 920 сўм, сотиб олиш нархи 790 сўм, бу бензин тўлиқ 
сотилган, дейлик. 1 литр А-80 бензинга тўғри келадиган савдо усттамаси 
суммаси 130 сўмни (920-790) ташкил этади.
Юқорида келтирилган маълумотларга кўра АЁҚШда ёқилғининг 
киримига қуйидагича ёзувлар қилинади: 
1.Сотиб олиш қийматигаяъни 7900000 сўмга
Дебет 2920 «Чакана савдодаги товарлар» 7900000 
Кредит 6010 “Таъминотчиларга тўланадиган счётлар” 7900000. 
2.Ёқилғига қўйилган савдо устамасига, яъни 1300000 сўмга 10000 (920-
790):
Дебет 2920 «Чакана савдодаги товарлар» 1300000 
Кредит 2980 “Савдо устамалари” 1300000. 
Касса аппарати кўрсаткичлари ёки товар чеклари асосида АЁҚШларда 
сотишдан олинган соф тушум, шунингдек сотишда олинган ёқилғи 
истеъмоли солиғи ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: 

Сотишдан олинган соф савдо тушуми суммасига 
Дебет 5010 «Касса» 9200000 
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар» - 9200000 

Сотилган ёқилғига тўғри келадиган солиқ суммасига 
Дебет 5010 «Касса» -1200000 
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» 1200000 
АЁҚШларда истеъмол солиғи айириб ташлангандан кейин қолган савдо 
тушуми ягона солиқ тўловига тортилади. АҚШнинг жойлашган жойи ва 
хизмат кўрсатаётган худудидаги аҳоли сонига кўра ягона солиқ тўлови 
белгиланган ставкада ҳисобланади. Мисол учун, ушбу солиқ ставкаси 3 фоиз, 
дейлик. Бу ҳолда АЁҚШнинг ёғилғи сотишдан олган соф тушумидан 
тўлайдиган ягона солиқ тўлови суммаси 276000 сўмни (9200000*3%) ташкил 
этади. Ушбу солиқ суммаси юқорида келтирилган тартибдагидек, Дебет 
9810 «Даромад (фойда)дан солиқлар бўйича харажатлар» Кредит 6410 
“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” ёзув билан ҳисобда акс эттирилади. 


433
АЁҚШларда ёқилғи истеъмоли учун солиқ ва ягона солиқ тўловининг 
бюджетга ўтказиб берилишига бухгалтерияда қуйидагича ёзув берилади: 
Дебет 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” (солиқ тури) 
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти». 
АЁҚШЛарда сотилган ёқилғи сотиш баҳосида (истеъмол солиғисиз) 
моддий жавобгар шахс бўйнидан чиқарилади ва унга қўйидагича ёзув 
қилинади: 
Дебет 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» 9200000 
Кредит 2920 «Чакана савдодаги товарлар» 9200000 
Сотилган ёқилғининг таннархи 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи»
счётининг дебетида тўпланган суммадан ушбу счётнинг кредитига олиб 
борилган сотилган товарларга тўғри келадиган савдо устамасини (бизнинг 
мисолимизда 1300000 сўм) айириш орқали топилади. Савдо устамасининг 
ҳисобдан чиқарилиши қуйидагича счётларда акс эттирилади: 
Дебет 2980 “Савдо устамалари” 1300000. 
Кредит 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» 1300000 
Демак, жами сотилган сотилган ёқилғининг таннархи бизнинг 
мисолимизда 7900000 сўмни (9200000-1300000) ташкил этади. 
Ҳисобот даври охирида ёқилғининг сотилишидан олинган соф тушум ва 
сотиш таннархи якуний молиявий натижалар счётига ўтказилади ва уларга 
қуйидагича ёзувлар қилинади: 
*ёқилғини сотишдан олинган соф савдо тушумини молиявий 
натижалар счётига ўтказилишига
Дебет 9020 «Товарларни сотилишидан олинган даромадлар» 9200000 
Кредит 9910 «Охирги молиявий натижа» 9200000. 
*сотиш таннархини молиявий натижалар счётига ўтказилишига
Дебет 9910 «Охирги молиявий натижа» 7900000 
Кредит 9120 « Сотилган товарларнинг таннархи» 7900000 
Ёқилғини сотишдан олинган фойда суммаси соф савдо тушумидан 
сотиш таннархини айиришдан кейин қолган суммадан иборат бўлади. 
Бизнинг мисолимизда у 1300000 сўмни ташкил қилади (9200000- 7900000).
АЁҚШ бўйича моддий жавобгар шахс куннинг охирида товарлар 
(ёқилғи) ҳаракати бўйича товар ҳисоботини тузади. Ушбу ҳисоботда 
товарларнинг бош қолдиғи, кирими, чиқими, охирги қолдиғи миқдор ва пул 
ифодасида кўрсатилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет