436
Ялпи
даромад
солиғи
- улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига
кирувчи республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва
уларнинг ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро)
базалари ялпи
даромадидан белгиланган ставкаларда тўланадиган солиқ.
Ёқилғи
истеъмоли
учун
солиқ
- жисмоний шахсларга бензин, дизель
ёқилғиси ва суюқлаштирилган газлар нақд пулга сотишда сотилган ҳар 1
литр бензин ва дизель ёқилғиси ҳамда 1 кг суюлтирилган газ учун
белгиланган миқдорида ундириладиган солиқ
ЎЗ
–ЎЗИНИ
НАЗОРАТ
ҚИЛИШ
УЧУН
ТЕСТ
САВОЛ
–
ЖАВОБЛАРИ
Хўжалик
ситуацияси
Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп тармоқли «Нур» савдо
корхонасининг (тармоқ коди 71100 «Улгуржи савдо») йиллик ялпи тушуми
қуйидагилардан иборат: улгуржи савдо обороти – 2,5 млрд. сўм;
чакана
савдо обороти 800 млн. сўм; олинган дивидендлар 2 млн. сўм; асосий
воситаларни сотишдан олган фойдаси 1,2 млн. сум; ижобий курс фарқлари 3
млн. сўм, салбий курс фарқлари 3,5 млн. сўм; автотранспорт хизматларидан
тушум 10 млн. сўм. Савдо корхонаси ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида
ҳисоб юритади ва ягона солиқ тўловини улгуржи савдо бўйича 5 фоизда,
чакана савдо бўйича 3 фоизда, бошқа хизмат турлари бўйича 8 фоизда
тўлайди.
Юқорида келтирилган маълумотларга кўра қуйидаги саволларга тўғри
жавобларни топинг.
Достарыңызбен бөлісу: