77
5.2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2010 «Асосий
ишлаб
чиқариш» счётининг дебетида қурилиш ишларининг ой бошига ва охирига
бўлган қолдиғи, яъни тугалланмаган қурилиш қиймати (таннархи), ой
мобайнида
қурилиш
ишларига
кетган
ҳақиқий
сарф-харажатлар
кўрсатилади. Ушбу счётнинг кредитида буюртмачиларга топширилган
қурилиш ишларининг таннархи (сотиш таннархи) акс эттирилади.
Қурилиш ишлари буюртмачиларга босқичма-босқич тошширилган
ҳолларда қурилиш ташкилотларида ҳисобот даври охирига тўғри келадиган
тугалланмаган қурилиш қиймати (таннархи) инвентаризация йўли
билан
аниқланади. Инвентаризация қайдномасида кўрсатилган тугалланмаган
ишлаб чиқариш қиймати (таннархи) 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига
очилган аналитик счёт (қурилиш объекти)да ҳисобот даври охиридаги қолдиқ
сифатида кўрсатилади. Бу ҳолда буюртмачиларга
топширилган ишлар
босқичининг ҳақиқий таннархи (сотиш таннархи) объект учун очилган 2010
«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг бош қолдиғига унинг дебет оборот
суммасини қўшиш ҳамда ҳисобот даври охирига қўрсатилган қолдиқни
айириш йўли билан топилади.
Асосий ишлаб чиқариш харажатлари синтетик ва аналитик ҳисобининг
асосий регистри бўлиб 10-с журнал-ордер ҳисобланади. Ушбу журнал-ордер
ҳар бир қурилиш объекти (аналитик счёт) бўйича очилади.
Шунингдек,
қурилиш ташкилоти бухгалтерияси барча олиб борилган қурилиш ишлари
харажатлари тўғрисидаги маълумотларини жамлаш учун йиғма 10-с журнал-
ордерни ҳам юритади. Ушбу йиғма журнал-ордерда
асосий ишлаб чиқариш
харажатларига доир ҳисоб маълумотларини аналитик счётлар (қурилиш
объектлари) бўйича йиғиш тартиби кўргазмали тарзда 5.3-жадвалда
келтирилган.
Достарыңызбен бөлісу: