81
қарорларини қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳам,
қурилиш ишлари ҳақиқий таннархини калькуляция қилиш қурилиш
жараёнини ҳисобга олишнинг якуний босқичида
бажариладиган зарур
ишлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Қурилиш ишларининг ҳақиқий таннархи турли усулларда калькуляция
қилиниши мумкин. Амалиётда энг кенг тарқалган усуллар бўлиб буюртмали,
жараёнли ва ҳиссали (тугалланиш фоизи) усуллари ҳисобланади.
Буюртмали усулда бажарилган ҳар бир
қурилиш иши харажат объекти
сифатида қаралади. Унинг ҳақиқий таннархини калькуляция қилиш қурилиш
объектига (буюртмага) очилган 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётида
тўпланган ҳисоб маълумотлари асосида объект (иш) буюртмачига
топширишгандан кейин амалга оширилади. Ушбу счётнинг дебетида алоҳида
корреспонденцияланувчи счётлар бўйича кўрсатилган
йиғма маълумотлар
буюртмага очилган калькуляция карточкасининг тегишли харажат
моддаларини тўлдиришга асос бўлади (5.4-жадвал).
Достарыңызбен бөлісу: