Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет62/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


94 
7-БОБҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЯКУНИЙ МОЛИЯВИЙ 
НАТИЖАЛАРСОЛИҚЛАР ВА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИНГ 
ҲИСОБИ
 
7.1.
 
Қурилиш ташкилотларида якуний молиявий
натижаларнинг ҳисоби 
 
Қурилиш 
ташкилотларининг 
якуний 
молиявий 
натижаларини 
ифодаловчи кўрсаткичлар бўлиб улар олган фойда (ёки зарар) ҳисобланади. 
Бу кўрсаткичларнинг шаклланиши ва ҳисобга олиниши республикамизда 
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда 
молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом», шунингдек 1, 2, 3 
ва 21- сонли БҲМСлар билан тартибга солинган. 
Ушбу меъерий ҳужжатларга мувофиқ қурилиш ташкилотлари
фаолиятининг якуний молиявий натижаларини ифодаловчи фойда (зарар)лар
қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади. 
1.
 
СОТИШДАН ФОЙДА (Фс) ЁКИ ЗАРАР (Зс). Бу кўрсаткич 
қуйидагича топилади: 
Фс (Зс) = Ст –Тс
Бу ерда: Ст – соф тушум, Тс – сотиш таннархи. 
Қурилиш ташкилотларининг соф тушуми улар томонидан бажарилган 
қурилиш ишларидан олинган даромадлардан, шунингдек ўзлари ишлаб 
чиқарган тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлардан иборат 
бўлади. Бажарилган қурилиш ишларидан олинган даромадлар ҳисобига
олдинги бобда батафсил тўхталган эдик. Қуйида қурилиш ташкилотлари 
томонидан ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган 
даромадлар ҳисобини юритиш тартибига қисқача тўхталамиз. 
Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотлар деганда 
махсус сотиш учун ишлаб чиқарилган турли хилдаги конструкциялар
мосламалар, деталлар, қурилиш материалларидан ясалган плиталар, 
цементли ғишт-блоклар, эшик, дереза ва шу каби тўлиқ тайёр ҳолга 
келтирилган бошқа буюмлар тушунилади. Ушбу тайёр маҳсулотлар 
субпудратчиларнинг ва бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида
шунингдек аҳоли учун эркин сотувга чиқариш мақсадларида ишлаб 
чиқарилади. 
Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш қурилиш ташкилотларининг 
махсус цехлари ёки ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан амалга 
оширилади. Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга доир харажатларнинг 
ҳисоби 2000 «Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар» ёки 2300 
«Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган 
алоҳида счётларда олиб борилади. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар 
қурилиш ташкилотининг ҳисоб сиёсатида белгиланган ҳисоб баҳосида 2810 
«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётида ҳисобга олинади. Ҳисоб баҳоси 
бўлиб тайёр маҳсулотларнинг якка ўзини идентификациялаш (ёки 


95 
буюртмали) усулда аниқланган режа (норматив) таннархи ёки ҳиқиқий 
таннархи ҳисобланади.
Ҳисобот ойида ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларнинг 
омборларга ҳисоб баҳоларида кирим қилинишига бухгалтерияда қуйидагича 
ёзув қилинади: 
Дебет 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» 
Кредит 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ёки
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 
Ой охирида ишлаб чиқариш харажатларининг ҳақиқий суммаси 
аниқлангандан сўнг тайёр маҳсулотларнинг турлари бўйича уларнинг бир 
бирлигига тўғри келадиган ҳақиқий таннархи калькуляция қилиш йўли билан 
топилади. Омборларга қабул қилинган тайёр маҳсулотларнинг ҳисоб 
баҳоларидаги қиймати ва уларнинг ҳақиқий таннархи бўйича қиймати 
ўртасидаги фарқ суммасига юқоридаги бухгалтерия ёзуви қўшимча тарзда 
(агар уларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймат ҳақиқий таннархдан паст бўлган 
бўлса) ёки қизил ёзув (сторно) усулида (агар уларнинг ҳисоб баҳосидаги 
қиймат ҳақиқий таннархдан юқори бўлган бўлса) берилади. 
Тайёр 
маҳсулотлар 
субпудратчи 
ва 
бошқа 
ташкилотларга 
шартномаларда кўрсатилган сотиш баҳоларида жўнатилади. Сотилган тайёр 
маҳсулотларга счёт-фактура асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари 
берилади: 
(1)
 
сотиш баҳосидаги қийматига (ҚҚСсиз): 
Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Кредит 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»
(2)
 
ҚҚС суммасига
Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» 
Тайёр маҳсулотларнинг аҳолига нақд пулга сотилишига кирим касса 
ордери асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари берилади: 
(1)сотиш баҳосидаги қийматига (ҚҚСсиз): 
Дебет 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари» 
Кредит 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»
(2) ҚҚС суммасига
Дебет 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари» 
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар» 
Нақд ва нақдсиз пулга сотилган тайёр маҳсулотларнинг ҳақиқий 
таннархи бўйича ҳисобдан чиқарилишига қуйидаги бухгалтерия ёзуви 
қилинади: 
Дебет 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» 
Кредит 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» 
Сотилган тайёр маҳсулотлар бўйича харидорлар билан ҳисоб-
китобларнинг аналитик ҳисоби 5-с қайдномада уларнинг ҳар бири бўйича 
алоҳида-алоҳида юритилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет