Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 июль,
569-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 569-сон қарорига
2-ИЛОВА
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети филиалларининг
ТУЗИЛМАСИ
Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
* Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 569-сон қарорига
3-ИЛОВА
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида таълимнинг кредит тизими тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ва унинг филиалларида ўқув жараёнини таълимнинг кредит тизими асосида ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Таълимнинг кредит тизими талабага йўналтирилган ўқитиш, таълим бериш ва баҳолашнинг ошкоралиги тамойилига асосланган бўлиб, синов бирликларини йиғиш ва кўчириб ўтказишдан иборатдир. Мазкур тизим синов бирликларининг жамғариб бориладиган таълимнинг барча босқичлари бўйича илгари йиғилган ўсиб борувчи синов бирликлари ҳисобини билдиради.
Университет ва унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.
3. Қуйидагилар Университет ва унинг филиалларида таълимнинг кредит тизимини жорий этишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ривожланган давлатларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги илғор тажрибалари ва тавсияномалардан фойдаланган ҳолда, халқаро таълим стандартларини жорий қилиш, Университет ва унинг филиалларини малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш, сифатли ўқув дастурлари ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш орқали таълим сифатини ошириш;
хорижий олий таълим муассасалари билан талабалар, профессор-ўқитувчилар, изланувчиларнинг алмашинув дастурларини кенгайтириш;
замонавий таълим технологиялари ва ўқув жараёнларини ташкил этишнинг самарали шаклларини ўзлаштириш орқали педагог кадрлар салоҳиятини оширишга кўмаклашувчи рақобат муҳитини яратиш;
талабага таълим дастурини мустақил шакллантириш имкониятини яратиш ва билимини баҳолашнинг ошкоралигини таъминлаш.
Достарыңызбен бөлісу: |