5-боб. Академик мобиллик ва синов бирликларини тан олиш
19. Академик мобилликни таъминлаш ва талабанинг синов бирликларини Университет томонидан тан олинишида қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:
фанлар каталоги;
ушбу Низомнинг 4 — 6-иловаларида белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги келишув, маълумотнома ва сертификат.
Мазкур ҳужжатлар таълим олиш натижаларини акс эттиради ва малака берувчи таълим муассасасига синов бирликларини тан олиш ва кўчириб ўтказиш учун асос ҳисобланади.
20. Талаба томонидан таълим олиш натижасига мос келувчи бошқа таълим муассасаси, таълим дастурида эришилган ютуқлари учун ўзлаштирилган синов бирликлари миқдори Университетда белгиланган таълим олиш натижаларига ўзлаштириладиган синов бирликлари миқдорига тенг ҳисобланади.
21. Таълим тўғрисидаги келишувга мувофиқ Университет томонидан академик мобиллик доирасидаги талабанинг барча синов бирликлари таълим дастурини ўзлаштиришда талабага қўшимча топшириқларсиз ҳисобга олинади.
22. Талабанинг академик мобиллик даврида ўзлаштирилиши белгиланган таълим элементларини жўнатувчи муассасанинг розилигисиз ўзгартириш мумкин эмас. Хориждаги ҳамкор ташкилотларнинг таълим дастурларида белгиланган таълим олиш натижалари Университетнинг таълим дастури бўйича таълим олиш натижаларига мос келиши ёки уларни тўлдириши лозим. Таълим олиш натижалари хорижда таълим олиш давридан кейин тан олинади.
23. Қабул қилувчи муассасада талаба томонидан ўзлаштириладиган ўқув элементларининг тўплами ва улар Университетнинг таълим дастурига интеграция қилинганлиги таълим тўғрисидаги келишувда аниқ кўрсатилган бўлиши лозим. Қабул қилувчи муассасада ўзлаштириладиган синов бирликлари миқдори хорижда ўқиш даврига мутаносиб бўлиши ҳамда талаба ўқув йили давомида 60 синов бирлиги ҳажмидаги таълим элементларини ўзлаштириши лозим.
24. Университет академик мобиллик дастури бўйича режалаштирилган таълим элементларини ўзлаштириш учун талабани ушбу Низомнинг 7-иловасида белгиланган шаклдаги ҳужжат асосида фанларга рўйхатдан ўтказади ва мобиллик даврида ушбу элементларни ўзлаштириш имкониятлари таъминланишини ўз зиммасига олади.
25. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган таълим дастурлари доирасида академик мобиллик учун таълим тўғрисидаги келишувлар тузилиши зарур ҳисобланмайди.
26. Таълим тўғрисидаги келишувга мувофиқ академик мобиллик даврида талабанинг билим даражасини аниқловчи кўрсаткичлар ушбу Низомнинг 8-9-иловаларида белгиланган жадваллар асосида қабул қилинади.
27. Стажировкани ўташ бўйича келишув ушбу Низомнинг 10-иловасида белгиланган тавсия этиладиган элементлар асосида талаба, Университет ва қабул қилувчи ташкилот томонидан уч томонлама имзоланади.
28. Стажировка давомида талаба томонидан ўзлаштирилган билимларнинг ошкоралигини таъминлаш ва уларни тасдиқлаш мақсадида қабул қилувчи муассаса томонидан стажировкани ўтаганлик тўғрисида сертификат берилади.
Достарыңызбен бөлісу: |