Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида



бет3/12
Дата21.10.2022
өлшемі457.34 Kb.
#463184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
569 24.07.2018

2-боб. Асосий тушунчалар
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
GPA (Grade Point Average) — таълим олувчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

K — фанга ажратилган синов бирликлари миқдори;
U — фан бўйича тўпланган балл.
академик мобиллик — қабул қилувчи муассасада талабанинг вақтинча таълим олиш даврида синов бирликларини ўзлаштириши ва уларни жўнатувчи муассаса томонидан тан олиниши;
мобиллик дастури — таълим тўғрисидаги келишув асосида академик мобиллик даврида талаба томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган таълим дастури;
жўнатувчи муассаса — таълим олувчи ёки профессор-ўқитувчини мобиллик дастури асосида таълим олиш ёки ўқитиш учун жўнатувчи муассаса, ишлаб чиқариш ёки бошқа ташкилот;
қабул қилувчи муассаса — таълим олувчи ёки профессор-ўқитувчининг мобиллик даврини ўташ жойи. Қабул қилувчи муассаса таълим муассасаси, ишлаб чиқариш ёки бошқа шаклдаги ташкилот бўлиши мумкин;
малака берувчи таълим муассасаси — белгиланган миқдордаги синов бирликларини тан олишни ҳисобга олган ҳолда таълим ва малака тўғрисидаги ҳужжат берувчи муассаса;
меҳнат харажатлари — таълим дастури бўйича ўқитиш жараёнида кутилаётган натижаларга эришиш мақсадида ўртача ўзлаштираётган талабага зарур бўладиган ўқув фаолиятининг маъруза, семинар, лойиҳа, амалий топшириқлар, иш жойидаги стажировка, мустақил ишлар каби турларини амалга ошириш учун талаб қилинган вақтни тахминий баҳолаш;
синов бирликлари (кредитлар) — таълим олиш натижалари асосида ўқитиш ҳажми ва у билан боғлиқ меҳнат харажатлари. Синов бирликлари қоидага мувофиқ бутун сонларда ифодаланади;
синов бирликларини бериш — малака ёки унинг алоҳида қисмларига қўйилган талабларга мувофиқ эришилган таълим олиш натижаларига кўра талаба ёки бошқа таълим олувчиларга синов бирликларини расмий тақдим этиш жараёни;
синов бирликларини кўчириш — малакага эга бўлиш мақсадида бир таълим муассасаси, таълим дастурида олинган синов бирликларини бошқа таълим муассасасида тан олиш;


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет