10
олгани таъбир жоиз бўлса, олтин зина вазифасини ўтади, десак
янглишмаймиз.
Ҳамиша навқирон Шаҳрисабзда дунѐга келган гўдак
атак-чечак қадам
ташлашни бошлаганда, оѐғига поябзал илишни унутиб, ялангоѐқ илиқ ер
юзини силагани рост. Замин билан кунда тиллашган ўсмир
бола юрт
сўқмоқларида қуѐш нури таъсирида ҳосил бўлган ундек майин тупроқни
оралаб югуриб улғайгани рост. Ана шу муаззам макон кун келиб азиз
фарзандига умр, бахт, илм борасида равон йўл тилади.
Бўлажак олим илму фан олами сир асрорларини ҳижжалаб ўрганар
экан, тубсиз-адоқсиз “хазина”га дуч келди. Уни ўрганиш, излаш, талқин
этиш, тадқиқот қилиш осон иш эмасди.
М.Қодиров дастлаб “Тошкент театрлари саҳналарида Шарқ ѐзувчилари
асарларининг талқинлари” мавзусида диплом ишини ҳимоя қилди.
(М.Қодиров. Илмга бахшида умр.27-бет).
Устоз қадимги чет эл театрлари тарихи, ижодий фаолиятини кенг очиб
бериш билан биргаликда замонавий
театр санъатининг ютуқ ва
муаммоларини кенг тарғиб этди. Ўзбек миллий театр санъати
ривожланишида, айниқса, мусиқали драма ва комедия жанри ҳамда қўғирчоқ
театри ижодий салоҳияти ошишида жонбозлик кўрсатди. У томоша
санъатлари турларини мавжуд соҳалар, жанрлар, малака, атроф-муҳит, давр
каби эҳтиѐжлардан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Яъни, театр – қадимги ва
бугунги томошалар, қўғирчоқ театри, эстрада-сўзлаш жанри ва ҳакозо.
Шунингдек
М.Қодиров
мазхарабозлик,
қизиқчилик,
бадиҳагўйлик,
кўзбойлоғич , халқ ўйинлари ва цирк томошаларининг нозик қирраларини
ҳам синчиклаб талқин этди. Турли саналар: Мустақиллик, Наврўз умумхалқ
ва касб байрамлари, улуғ алломаларнинг юбилейлари, тарихий шаҳарларнинг
қутлуғ саналарини нишонлаш тадбирлари ҳамда майдон томошаларини
ўтказиш ва халқ сайллари бўйича тегишли манбалар устида ишлади.
11
Майдон томошаларининг ибтидоий ҳусусиятларини
очиб бериш билан
биргаликда майдон томошаларининг замонавий ҳислатлари ва унинг
аҳамияти ҳақида тадқиқотлар яратди.
Бундан ташқари М.Қодиров Тошкент театр ва рассомлик санъати
институтида педагоглик фаолиятини олиб бориб,
минглаб талабаларга
санъатшунослик фани ва назариясидан сабоқ берди.
Фидойи, маҳоратли устоз 60 йиллик меҳнати ва ижоди давомида
Ўзбекистон телевидениеси ва радиоси каналларида юзлаб кўрсатувлар, радио
эшиттиришларда чиқишлар қилди. Газета-журналларда минглаб илмий
мақола, очерк, илмий-назарий маърузалари, тақриз ҳамда тадқиқотлари,
суҳбатлари чоп этилди. Ўнлаб пеъсалар
яратди ва бу асарлар вилоят
театрлари, қўғирчоқ театрларида саҳналаштирилди. Унинг бир неча илмий
монографиялари ва “Томоша санъатлари ўтмишда ва бугун” уч жилдлик
китоби ( Тошкент. “Мумтоз сўз” нашриѐти. 2011 й.) чоп этилди.
Мухсин Қодиров жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган шахс
бўлиш билан бирга, ота сифатида ажойиб фарзандларни камолга етказиб юрт
хизматига йўллади. Қизлари санъатшунослик фанлари докторлари Сарвиноз
ва Дилафрўз Қодировалар ота изидан бориб санъатшунослик фани ривожига
ҳисса қўшиб келишмоқда. Ўғиллари Зафаржон ва Беҳзоджонлар ҳам давлат
ишида фаолият юритади. Устознинг невара-чеваралари ҳам олийжаноб
инсонлар бўлиб етишади, дея умид қиламиз. Зеро Мухсин Қодиров
нафақат
шогирдлари, балки авлодлари учун ҳам муносиб ном, ибрат олгучи мактаб
ярата олган ўзбек олими сифатида қадрланади.
Достарыңызбен бөлісу: