Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му


АНЪАНАВИЙ ТЕАТР САНЪАТИНИНГ БИЛИМДОНИ



Pdf көрінісі
бет14/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

АНЪАНАВИЙ ТЕАТР САНЪАТИНИНГ БИЛИМДОНИ 
Нишонбоева Қундузхон Ваҳобовна – 
ЎзДСМИ, “Санъатшунослик ва маданиятшунослик”
кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди
 
“Тиѐтрларга фақат ўюн ва масҳарабозлик кўзила 
боқмасдан, миллат ва ахлоқ жиҳатидан энг ибратли бир 
манзара ва улуғлар учун очилғон фойдали бир мактаб 
назари ила боқмоқларини шунингдек, тиѐтрнинг асл 
маъноси ибратхона ѐки улуғлар мактаби, деган сўздур. 
Тиѐтр саҳнаси ҳар тарафи ойнабанд қилинғон бир уйга 
ўхшайдурки, унга ҳар ким кирса, ўзининг ҳусн ва
қабиҳини, айб ва нуқсонини кўруб ибрат олур. Ва бу 
саҳнада кўзига ѐмон кўрунгон паст одатлардин ва бузуқ 
ахлоқлардин узр қилмоқға ҳаракат қилур” [1] 
Юқоридаги фикрдан келиб чиқиб, ана шундай улуғлар учун очилган 
ибрат мактабидан яъни театрдан илм излаган олим,Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган фан арбоби, профессор, Ўзбекистон Республикаси Давлат 
мукофоти совриндори Муҳсин Халилович Қодиров ижодини ўрганар 
эканмиз, ўзбек санъатшунослик илми ана шу йирик театршунос олим, устоз 
мураббий ва жамоат арбобининг номи билан чамбарчас боғлиқлигини 
кўрамиз. Устоз қаламига мансуб миллий театр санъатимиз тарихи ва 
тараққиѐти, долзарб муаммоларига бағишланган кўплаб илмий тадқиқот 
ишлари, рисолалари ва монографиялари театршунослик фанининг ривожига 
катта хисса бўлиб қўшилган ва ҳозирда ҳам санъатшуносларга дастуриламал 
бўлиб хизмат қилиб келмоқда. 
Илмий фаолияти ўзбек халқи томоша санъатлари (анъанавий театр, 
рақс, цирк, майдон томошалари ва байрамлар)ни ўрганишга бағишланган. 
Мухсин Қодировнинг «Ўзбек халқ оғзаки драмаси» (1963), «Масхара-боз ва 
қизиқчилар санъати» (1971), «Халқ қўғирчоқ театри» (1972), «Ўзбек театри 
анъаналари» (1976), «Ўзбек халқ томоша санъати» (1981), «Навоий ва саҳна 
санъати» (2000) каби китоблари алоҳида қимматга эга. Қодиров «Танбур 
ноласи» (Фарғона театрида қўйилган), «Сеҳрли узук» (Рус ѐш томошабинлар 
театрида, Каттақўрғон, Қашқадарѐ, Сурхондарѐ театрларида қўйилган), 


50 
«Кенжа қиз», «Сирли най» (Республика қўғирчоқ театрида), «Бахт қуши» 
(Муқимий театрида саҳналаштирилган), «Сусанбил» (Хоразм қўғирчоқ 
театрида қўйилган), «Самар ва қанд қиссаси» (Самарқанд вилоят қўғирчоқ 
театрида саҳналаштирилган) каби пьесалар ѐзган. Юқоридаги номлари 
келтирилган асарлардан ҳам кўриниб турибдики, устоз қолдирган хазина, 
унинг номи ва олийжаноб ишлари ҳали ҳануз яшаб келмоқда, ўрганилмоқда 
ва илмга кириб келаѐтган ѐш авлодлар учун мактаб бўлиб ҳизмат қилмоқда. 
Мен маданиятшунослик нуқтаи назаридан, мозийдан илм излаб халққа 
тақдим этган камтарин устознинг халқ педагогикасини ривожлантиришга
қўшган хиссаси хақида айтмоқчи эдим. Биламизки, миллатни миллий тарбия 
шакллантиради. Миллий тарбия халқ педагогикасининг муҳим йўналиши
экани исбот талаб қилмайди. Айнан халқ педагогикаси эса, халқ ижодининг 
таянчларидан бири бўлиб,халқ ижоди битмас туганмас хазина эканлигини
олимимиз ҳам амалий ҳам назарий жиҳатдан ўрганиб, ҳар қандай миллат 
миллий ҳарактерида тарих, муҳит ва миллий тарбия бўлишини асослаб 
бердилар. Бундай илмни устоз бевосита анъанавий халқ маданиятининг бир 
сохаси бўлмиш анъанавий театр сохаси орқали халқ донишмандлигига 
суянган холда илмий ўз тадқиқотларида баѐн қилиб бердилар. 
Анъанавий халқ маданиятининг барча соҳаларида авлодларнинг 
дунѐқарашлари, фалсафий тушунчалари ўз аксини топгандагина аниқ 
мақсадга эришиш мумкинлигини олимимиз биз авлодларга аниқ далиллар 
асосида кўрсатиб бера олдилар. Бугунги тезкор жараѐнда, ҳар икки ҳафтада 
бир миллат ўзининг тили ва қадриятларидан мосуво бўлаѐтган бир пайтда, 
халқ маданиятининг асосий кўринишларини аниқлаш билан бирга ўзига хос 
хусусиятлари ва тавсифий белгиларини аниқлаш ҳам катта илмий аҳамиятга 
эгадир. Бу борада ҳам илмни халқдан олиб халққа тақдим этган зукко 
олимимизнинг асарлари биз учун амалий аҳамиятга эгадир. Зеро, халқ 
ижодий анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, жумладан халқнинг 
оғзаки, мусиқали, амалий, театр тамошавий деб аталган асосий ижод турлари 
жанрларини тиклашга оид услублар ишлаб чиқиш зарурати туғилмоқда. 


51 
Халқ оъзаки ижодининг аския, достон, мушоира, лоф, кулги ҳикоя, 
асотир, афсона , эртак, латифа; анъанавий мусиқа ижодининг алла, ялла, ѐр 
ѐр, алѐр, терма, ашула, маросим қўшиқлари ва мусиқа фольклори асосида 
вужудга келган оилавий жамоалар, фольклор этнографик гуруҳлар, халқ 
хаваскорлик жамоалари; халқ тамоша ижодининг масҳарабоз, қизиқчи, 
дорбоз , қўғирчоқбоз каби ижоднинг ранг баранг тур ва жанрларини тахлил 
қилиш ва улар асосида ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида ижодкорликни 
ривожлантириш, халқни ўз тарихи ва тақдири хақида ўйлашга, бунѐдкорлик
қилишга ундаш давр талаби бўлиб қолди. Айнан Муҳсин Қодиров 
томонидан яратилган илмий мактаб халқ педагогикасида ҳам ижодий 
меросни тиклаш ва камол топтириш халқнинг барча ижтимоий маданий 
соҳаларидаги фаоллигини оширишда муҳим илмий манба бўлиб хизмат 
қилади. Халқ бу соҳаларни бутун вужуди билан севади, Халқ анъаналарига 
таянган чинакам миллий театр, миллий тамоша санъатлари вужудга келган 
бўларди. 
Шу нуқтаи назардан адибнинг ўзи бу борада шундай ѐзган эдилар:” 
Ўзбек театри янги ХХ1 асрга қадам қўяр экан, аввалги асрларда эришган 
ютуқларини бой бермаслиги, аксинча, ривожлантириши, минг минг йилларни
босиб ўтган маънавий ва маданий меросимиздан янада оқилона ва 
унумлироқ озиқланиши, миллий ўзига хослигини сақлаши ва кучайтириши, 
айни чоғда жаҳон театр санъатидаги изланишлардан хабардор бўлиб, лозим 
ўринларда улардан фойдаланиши, мумтоз драматургиянинг энг гўзал 
асарларини бундан кейин ҳам сахналаштиришини давом эттириши жуда 
муҳим.”
Хулоса қилиб айтганимизда, бир томондан, техника, илм фан янада 
тараққий этиб, инсон ва жамият ҳаѐтининг барча жабҳаларини қамрайдиган, 
иккинчидан, жаҳон халқларининг бирлашуви ва ўзаро таъсирланиши янада 
кучайиб кетадиган янги асрда театр санъатимизни мана шу тарихий 
қадриятларга садоқат, умумбашарий намуналарга чуқур ҳурмат ва эҳтиром
йўлидан бошлаб бориш бу соҳа ижодкорлари, мутахассислари ва шу сохада 


52 
фаолият олиб бораѐтган ѐш олимларнинг шарафли бурчидир Шу боис,
қалбимизда чуқур эҳтиром билан, адиб ижодига кўп бора мурожаат қилиб
тадқиқотлар олиб бориш ва уларнинг илмий мактабидан файдаланишимиз 
зарур. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет