34
Араб тилидан ўзбек тилига баъзи грамматик қўшимчалар, жумладан, -
ий, -вий, -от, -ият, -ан кабилар ҳам ўзбек тили сўзлари таркибида ўзлашган:
амалий, маданий, оммавий, илмий, ижтимоий, ҳайвонот, қобилият, шахсан,
хусусан каби. Масалан, -ий қўшимчасининг тилимизга ўзлашиб кетганининг
яна бир исботи шуки, рус тили орқали ўзлашган баъзи байналминал сўзлар
таркибига қўшилиб, сифат ясаш учун хизмат қилади:
техникавий,
конституциявий каби.
Глобаллашув асри деб ном олган XXI асрда, ҳаѐт суръатлари бениҳоя
тезлашган даврда вақтни тежашнинг ҳам катта аҳамият касб этиши ҳеч кимга
сир эмас. Рус тилидан ўзлашган байналминал сўзларнинг ўзбек
тилидаги
муқобили масаласида мулоҳазаталаб ўринлар ижтимоий-фойдали меҳнат
билан банд ҳар бир кишини ўйга толдиради. Биз шу каби бир қарашда жўн,
аммо ўта нозик муаммога ҳар кун дуч келиб, масалага узил-кесил ечим топа
олмай, вақтни бой бераѐтганимиз бу муаммонинг ҳамон долзарблигича
қолишига сабаб бўлмоқда. (Ваҳоланки, муаммонинг ечими бўйича таклифлар
Мустақилликнинг
илк
йилларидан
бошлаб,
мунтазам
равишда
жамоатчиликка тақдим этиб борилмоқда) [1; 2; 3; 4;5; ва б.]
Жамият қанчалик ривожланиб борса, тилга
онгли равишда муносабат
ҳам кучайиб боради. Чунки тил кишилар орасидаги алоқа воситаси бўлиш
билан бирга, ҳар бир инсон, халқнинг тафаккур тарзини ҳам намоѐн этади.
Адабий тил эса грамматик қурилиши ва луғат таркиби жиҳатидан меъѐрга
келтирилгандир. Адабий тил сўзларни қонуний равишда бир хилда
ишлатишни, услубда сўз маъносидан тўғри фойдаланишни ҳамда жумлани
грамматик тўғри тузишни талаб қилади. Бундан ташқари, сўзларни орфоэпик
меъѐр асосида талаффуз этишни ҳам тақозо қилади. Тилнинг яратувчиси ҳам,
тарқатувчиси ҳам халқ экан, адабий тилни умумхалқ мулки дейиш мумкин.
Шу маънода, адабий тил меъѐри халқчил замонавий бўлиши
билан бирга
тилнинг тараққиѐтини ҳам акс эттириши керак. Зеро, меъѐр тилнинг
ижтимоий вазифа бажаришдаги асосий шарти бўлиб, унга амал қилиш, шу
тилда сўзлашувчилар учун мажбурийдир.