Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му


МУҲСИН ҚОДИРОВ ТАДҚИҚОТЛАРИДА АНЪАНАВИЙ ТЕАТР



Pdf көрінісі
бет5/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

 
МУҲСИН ҚОДИРОВ ТАДҚИҚОТЛАРИДА АНЪАНАВИЙ ТЕАТР 
МАСАЛАЛАРИ
 
Раҳматуллаева Дилфуза Назруллаевна –
санъатшунослик фанлари доктори, профессор 
ЎзФА Санъатшунослик институти Бош илмий ходими 
Аннотация. Мақола ярим асрдан ортиқ даврдаги ҳаѐти ва фаолиятини 
томоша саньатларининг тарихи ва замонавий муаммоларини тадқиқ этишга 


12 
бағишлаган Муҳсин Қодировнинг илмий изланишлари натижасида фанга 
киритилган янгиликлар ва маданий мероси тахлил этилган.
Калит сўзлар: театр, театр тарихи, ўзбек театри, театр танқидчилиги, 
театршунослик, маданий мерос, анъанавий театр, қўғирчоқ театри, 
масхарабозлик, байрам, томоша, муқаллид, Муҳсин Қодиров.
Аннотация. В статье рассказывается о Мухсине Кадырове, более 
полувека своей жизни и деятельности посвятившего изучению истории и 
современных проблем театрального искусства. 
Ключевые 
слова: 
театр, 
история 
театра, 
узбекский 
театр, 
театроведческая 
критика, 
театроведение, 
культурное 
наследие, 
традиционный театр, театр кукол, праздник, зрелище, мукаллид, Мухсин 
Кадыров. 
Annotation. The article tells about Mukhsin Kadirov, who devoted more than 
half a centry of his life and work to the study of history and contemporary 
problems theatrical art. 
Key words: 
theatre, theater history, Uzbek theatre, theater criticism. Theater 
studies, cultural heritage, traditional theatre, puppet theatre, holiday, spectacle, 
mukallid, Muhsin Kadyrov. 
Ўзбек томоша санъатлари ўзининг тарихий тараққиѐти давомида 
мураккаб ижодий йўлни босиб ўтди. Бунга сабаб, анъанавий театр 
санъатининг асосий вазифаси жамиятда мавжуд камчилик ва иллатларни 
очиб ташлаш, айнан шу йўл билан муҳитни улардан тозалаш бўлган. Бироқ 
мавжуд тарихий манбаларни жамлаб, қиѐсий тахлил қилиш, санъатнинг бу 
тури тарихини тиклаш мураккаб ва шу билан бирга масъулиятли вазифа. 
Атоқли олим, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда 
хизмат кўрсатган фан арбоби, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Муҳсин 
Қодировнинг бутун онгли ҳаѐти мана шу ишга – ўзбек томоша санъатлари ва 
уларнинг илдизлари тадқиқига бағишланди.
Шу ўринда айтиш ўринли, Муҳсин Қодировнинг илмий изланишлари
мисқоллаб тўплаш, уларни тахлили орқали тадқиқотлар олиб бориш, чуқур 
умумлашмалар асосида илмий хулосаларга келишга асосланган. Шу сабабли 


13 
ҳам олимни нафақат театршунос олим, театр танқидчиси, шунингдек 
манбашунос сифатида эътироф этиш ўринли. Таъкидлаш ўринли, замонавий 
жараѐн билан шуғулланувчи олимлар сафи қанча кенг бўлса, ўз даврида 
ҳукмрон мафкура томонидан унчалик ҳам алқанмайдиган мавзуга қўл уриб, 
ва асосийси, бу танловига умри давомида содиқ қолиш - ҳақиқий олимларга 
хос хусусиятдир. М.Қодировнинг бутун илмий фаолияти Ўзбекистон Фанлар 
Академияси Санъатшунослик институтида кечди. Айнан 1958-1961 
йиллардаги институтнинг аспиратурасидаги ўқиш ва изланишлар даврида 
бунга мустаҳкам пойдевор қўйилган. 1957 йилдан то умрининг сўнгги 
кунларигача шу ташкилотда фаолият юритиб, 1976 йилдан то 2015 йилгача 
институтнинг "Театр ва хореография" бўлимини бошқарди. 
Биласиз, танланган мавзу тадқиқотнинг муваффақиятида катта аҳамият 
касб этади. Институтдаги илмий йиғилишлардан бирида бунга тўхталиб, 
"мен аспиратурага кираѐтганимда тамомила бошқа бир мавзуда ишлаш 
ниятида эдим. Замонавий мавзуда, “Комил Яшин драматургиясининг 
саҳнавий талқинлари” мавзуси... Бироқ менга анъанавий театрни ўрганиш 
таклиф этилди. Таклиф этилган мавзуга дастлаб менда рағбат ҳам бўлмаган. 
Лекин ... бу менинг бахтим экан, буни мен бугун ишонч билан айта оламан”, 
дегандилар.
Олим ўзи эътироф этганидек, замонавий мавзу илмга энди кириб 
келаѐтган ѐш тадқиқотчини ўзига тортгани ҳам бежиз бўлмаган. Зеро, 
замонавий мавзуни тадқиқ қилишнинг ўзига хос мураккабликлари ва 
қийинчиликлари бўлгани ҳолда айтиш жоиз, тадқиқотнинг долзарблигини 
далиллашда, янги гап айтишда имкониятлари кенг. Қолаверса, Тошкент 
Театр ва рассомлик санъати институтининг театршунослик бўлимидаги 
таҳсил, профессор М.Григорьев рахбарлигида амалга оширилиб, “аъло”га 
баҳоланган "Тошкент театрлари саҳналарида Шарқ ѐзувчилари асарларининг 
талқинлари" мавзуидаги диплом иши бу йўналишдаги тадқиқотга 
йўналтиргани ҳам шубҳасиз. Ёш тадқиқотчини ўйлантирган яна бир жиҳатни 
ҳам унутмаслик лозим, унга номзодлик диссертацияси учун таклиф 


14 
этилаѐтган анъанавий театр билан боғлиқ мавзу театршуносликда ўша 
йиллари ҳукмронлик қилган мафкурага кўра келажаги йўқ йўналиш 
саналарди. Аммо даврининг етакчи олимларидан саналган Ҳоди Зарифнинг 
довруғини кўп эшитган, тадқиқотлари билан таниш бўлган ѐш олим ўзига
“қалтис” бўлиб кўринган ишга қўл урди. Шу олим рахбарлигида ишни 
бошлади. Унинг танлови тўғри бўлганлигини тадқиқотлари билан исботлади.
Бугун олимдан қолган илмий рисолалар, нашр этилган тадқиқотлар 
натижалари бунинг тўлиқ тасдиқлайди. Тадқиқотчиликка бўлган табиат ато 
этган истеъдод унга умри давомида, ҳаѐтининг энг сўнгги кунигача ҳамроҳ 
бўлди. “Уйларига борганимизда ишлаб ўтирган эканлар. Бу ташрифимиз 
сўнггиси бўлди. Бирор ҳафта ўтмай, орамиздан кетдилар”
1
. Демак, энг 
сўнгги нафасига қадар қўлидан қаламини қўймай, ишлаш, изланиш бу олимга 
хос бўлдики, бу бугунги кунда илмни ўз ҳаѐти аъмолига айлантиришни 
мақсад қилганлар ѐшларга ўрнак.
Ёш олимнинг тадқиқот йўналиши ФА тизимидаги институтнинг ушбу 
йиллардаги ҳаракатлар дастурига мослиги ҳам изланишлар кўламини 
белгилаб берган. Хусусан, “1955 йилдан бошлаб, ҳар йили режали тартибда 
Ўзбекистоннинг барча вилоятларига, Марказий Осиѐ минтақасининг 
ўзбеклар яшайдиган районларига фольклор экспедициялари уюштирилган. 
Бу экспедицияларнинг эътиборли томони шундаки, уларда деярли барча 
санъат соҳаси мутахассислари бирлаштирилган эди. 1950-60 йилларда 
Хоразм воҳасига (1957 й.), Тошкент (1958 й.), Самарқанд (1959 й.), Бухоро 
(1960 й.), Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ (1955, 1956, 1958, 1961 йй.) вилоятларига 
Фарғона водийсининг қарийиб барча туманларига (1962 й.) ташкил қилинган 
экспедициялар давомида ушбу минтақаларга хос бўлган мусиқа мероси, рақс, 
халқ театри ва бадиий ҳунармандчилик бўйича қимматли маълумотлар 
жамланган. Ушбу маълумотлар асосида санъатнинг турли жанрлари, 
1
ЎзФА Санъатшунослик институти директори Ш.Р. Пидаев билан суҳбат, 2019 й., февраль 


15 
маҳаллий услублари ва ижрочилик мактабларини аниқлашга қаратилган 
қатор тадқиқотлар дунѐга келди”
1
.
М.Қодиров аспирантурадаги ўқиш ва изланиш йилларидан бошлаб 
мана шу экспедициялар таркибига фаол иштирокчи сифатида қўшилди. 
Натижада масхарабоз ва қизиқчилар театри, халқ қўғирчоқ театри, ўзбек 
халқининг кулги маданияти, қадимий оғзаки ижоди, анъанавий маросимлар 
ва урф-одатлар билан боғлиқ масалалар тадқиқотчи илмий қизиқишлари 
доирасига кириб борди. 1962 йилда Ўзбекистон ФА Ижтимоий фанлар 
бўйича Бирлашган илмий кенгашида ҳимоя қилган "Ўзбек халқ оғзаки 
драмаси" мавзуидаги номзодлик диссертацияси бу йўлдаги изланишларнинг 
ўзига хос ҳисоботи бўлди, 1975 йилда Арманистон ФА Санъатшунослик 
институти ихтисослашган кенгашида муваффақиятли ҳимоя этилган 
"Анъанавий ўзбек театри ва унинг ўзбек совет театрининг шаклланишидаги 
ўрни" мавзуида докторлик диссертацияси уни мамлакатнинг театр санъати 
соҳасидаги етакчи олимлари қаторига қўшди.
Олимнинг галдаги тадқиқотлари ўрта аср театри, унинг тарихий 
илдизлари билан боғлиқ кечди. Тадқиқотлар натижаси сифатида кетма-кет 
“Ўзбек оғзаки драмаси” (1963), “Масҳарабоз ва қизиқчи санъати”(1971), 
“Ўзбек театри анъаналари (1976), “Ўзбек халқ томоша санъати (1978), 
”Мусиқали драма манбалари” (1980) ва б. китоблари дунѐга келди. Бугун ҳеч 
иккиланмасдан айтиш жоизки, Муҳсин Қодиров мақолалари, китоблари, 
илмий маърузалари, номзодлик ва докторлик диссертациялари билан ўзбек 
театршунослигининг мазкур йўналишига фанлик мақоми учун назарий замин 
яратди. М.Қодировнинг бу йўналишдаги илмий тадқиқотлари натижаларида 
театр фольклоршунослигига асос солинди. Бу ҳаракатлар туфайли томоша 
санъатларини яхлит ва ялпи ўрганишдан иборат илмий йўналиш дунѐга 
келди.
1
Санъатшунослик масалалари. Илмий мақолалар тўплами.- Тошкент., 1998 й., 14-бет; 


16 
Аслида мазкур илмий йўналиш М.Қодировнинг 1968 йилда чоп этилган 
“Алишер Навоий ва санъат” рисоласидан бошланган, десак ҳам хато бўлмас. 
Ҳажман катта бўлмаган рисолада олим буюк шоир яшаган даврдаги масхара, 
тақлид, бадиҳагўйлик, қиссахонлик, воизлик, қўғирчоқ ўйин, афсунгарлик, 
кўз боғлаш каби санъат турларини илк маротаба яхлит ҳолда тадқиқ этган 
эди. Орадан йиллар ўтиб дунѐга келган “Ўзбек халқ томоша санъати” (1981 
й.) китобида олим фан оламига қатъий ишонч билан “томоша санъати” 
тушунчасини олиб кирди ва театр, рақс ва цирк санъатларига тааллуқли 
турли томошаларни шу тушунча остида яхлит қараш, илмий умумлаштириш 
услубини таклиф этди. Бу йўлдаги изланишлар самараси сифатида 
Москвадан нашр этилган «Фольклорный театр народов СССР» тўпламида 
“Своеобразие школ узбекского театра масхарабозов и кизикчи” (М., «Наука», 
1985 г., стр. 83-114), «Ўзбек фольклори очерклари»нинг (3 жилдлик) 2-
жилдидан (Т., «Фан», 1989 й., 163-317-саҳифалар) ўрин олган “Аския”, 
“Халқ театри”, “Қўғирчоқ ўйин”, “Музыкальное, театральное искусство и 
фольклор” (Т., “Фан”, 1992 й., стр. 124-138) тўпламидан ўрин олган 
“Историко-типологические корни, связи и черты узбекского традиционного 
театра кукол” номли илмий мақолалар дунѐга келди.
Мустақиллик йилларида олимнинг изланишлар кўлами янада кенгайиб, 
уларнинг қаторига илк ва сўнгги ўрта асрдаги зардўштийликдан тортиб, то 
Темурийлар даврига қадар мавжуд бўлган томоша санъатлари, хусусан 
байрамлар ҳам қўшилди. Олим давр талабларига ҳозиржавобликда изланди,
яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилди. 
Тадқиқотлари натижасини кетма-кет эълон қилиб борди: “Темур ва 
Темурийлар даврида томоша санъатлари” (1996 й.), “Бобур нафосати” (1996 
й.), ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида чоп этилган “Амир Темур жаҳон 
тарихида” (1996 й.), “Хива – минг гумбаз шаҳри” (1997 й.), “Бухоро-Шарқ 
дурдонаси” (1997 й.), “Мозийдан таралган зиѐ” (1998 й.) тадқиқотларидаги 
томошалар, байрамлар, маросимларга бағишланган бўлимлар мана шу 
ҳаракатлар натижаси. Олимнинг Парижда инглиз тилида ЮНЕСКО 


17 
шафеълида чоп этилган “Марказий Осиѐ цивилизацияси тарихидан” 
тадқиқотининг 4 жилдига кирган “VII-XV асрларда Хуросон ва 
Моварауннаҳрда байрамлар, томошалар ва маросимлар” мақоласи, “Навоий 
ва саҳна санъати” (2000 й.) монографияси тарихий услубда ѐзилган бўлиб, 
унда олимнинг кўп йиллик кузатувлари умумлаштирилиб, ўзбек оғзаки 
анъанавий театрининг турлари, жанрлари, маҳаллий хусусиятлари 
тавсифланган. 
Олим йирик тадқиқотларида илмий ҳамда услубий қонун-қоидаларни 
аниқ ифодалаши, материални пухта билиши, кенг кўламли хулоса ва 
фикрларни баѐн эта олишини намоѐн этди. Бу нафақат илм соҳасидаги узоқ 
йиллик меҳнат натижаси, шунингдек асосий илмий мавзуга садоқат белгиси 
ҳамдир. Муҳсин Қодировнинг илмий изланишларига қизиқиши маданий 
меросни қайта тиклаш тамойили туфайли жуда кучайди. Худди шу тамойил 
олим илмий изланишлар доирасини табиий равишда кенгайтирди. Муҳсин 
Қодировнинг “Анъанавий театр драматургияси” (2006 й.), “Темурийлар 
даври томоша санъатлари” (2007 й.) монографияларида асосланган 
анъанавий театрнинг шартлилик услуби, ниқоблардан фойдаланиш, 
образларни талқин этишда масхарабоз ва қизиқчилар ишлатган бадиҳагўйлик 
(импровизация), маъжозий усуллар ўзбек театри тараққиѐти йўлларини 
аниқлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган. Муҳсин Қодировнинг “Ўзбек 
анъанавий театри” монографияси фундаментал тадқиқот бўлиб, анъанавий 
театр жанрларининг ижтимоий-эстетик вазифаси, функциясининг таъсир 
кучини ѐрқин очиб берган.
Эътиборли жиҳати олим мавжуд манбаларни ўрганиш билангина 
чекланмай, бу изланишларга асос бўлган материаллар нашрини ҳам 
эътиборида тутди. Бунда олимнинг манбашунос сифатидаги изланишлари 
кўзга ташланади. Хусусан, олимнинг “Анъанавий театр драматургияси” (Т.: 
“Янги аср авлоди” нашриѐти, 2006 й.) хрестоматия характеридаги китобида 
анъанавий театр ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги илмий 


18 
мулоҳазалар билан бирга, турли йилларда ўзи уюштирган фольклор 
экспедициялари давомида мисқоллаб тўпланган материаллар жамланган. 
Бу китобга Санъатшунослик институти томонидан уюштирилган 
фольклор 
экспедициялари 
таркибида 
бутун 
Ўзбекистон, 
қўшни 
мамлакатларни айланиб, 300га яқин маҳаллий актѐрлар - қизиқчи, 
масхарабоз ва қўғирчоқбозларни аниқлаб, фаолиятини ўрганиб, ҳаѐт 
бўлганлари оғзидан 200дан ортиқ турли жанрлардаги қиѐслаб, асли 
аниқлаган томоша матнлари киритилган. Шу биргина нашр тахлили олим 
меҳнати кўламини намоѐн этгани боис, унга кенгроқ тўхталсак. 
Тўпламдан “Анъанавий театр” деб аталувчи барча соҳалар, жумладан, 
халқ цирк усталари, қизиқчи ва масхарабозларидан ѐзиб олинган 85 та 
оригинал асар ўрин олган. Оғзаки драматургияга оид барча томоша 
намуналари матнлари ўз табиати, йўналиши, ижро шакли ва мавзусига кўра 
қисмларга ажратилган. Хусусан, оғзаки драматургия намуналари - танқид, 
муқаллид, кулги-ҳикоя (мақтов, кулги-қўшиқ), аѐллар қизиқчилиги, қўғирчоқ 
ўйин, “от ўйин” масҳарабозлиги каби тур ва жанрларга бўлиниши 
тадқиқотни тушунишни енгиллаштирган, айни пайтда улар ўзаро бир-бирини 
тўлдириб, керакли хулоса чиқариш имкониятини кенгайтирган.
Сўз боши ўрнида берилган “Оғзаки драматургия” қисми илмий-
тахлилий характерга эга бўлиб, ХХ аср ўзбек анъанавий театри 
драматургиясининг келиб чиқиши ва тадрижий ривожи хусусида асосли 
фикр мулоҳазалар билан бошланади. Шу ўринда муаллиф қатор мавҳум 
тушунчаларга аниқлик киритади. Хусусан, муаллиф драматургия театр билан 
бирга туғилди, деган фикрни ўртага ташлайдики, агар анъанавий театр 
томошалари 
қадим 
замонлардан 
мавжудлигини 
эътиборга 
олсак, 
драматургиянинг келиб чиқиш тарихи ҳам шу қадар қадимий эканлиги аѐн 
бўлади. 
Тўпламнинг биринчи бобида жамиятдаги адолатсизлик ва ноҳақликка 
қарши характердаги асарлар ўрин олган. Маълумки, табиатига кўра 
жамиятдаги салбий иллатларга қарши жанр “танқид” деб аталади. Танқидда 


19 
ҳажв руҳи етакчилик қилиб, қўйилган мақсад ва вазифалар ҳазил мутойиба 
орқали томошабинга етказилади. Салбий образ ва тимсоллар аѐвсиз равишда 
ҳажвнинг ўткир тиғига олинади. Китобдан ўрин олган “Хирмон кўтариш”, 
“Раис (эшон раис)”, “Қозибозлик”, “Пул қисташ”, “Тўй ўғриси”, “Новча ва 
ориқ”, “Мол сотиш”, “Шингулмурод”, “Қорибозлик”, “Бола ўқитиш ѐки 
домла”, “Мақтанчоқ киши”, “Саодатхон”, “Дангаса”, “Қиморбозлик”, 
сингари асарларда жамиятдаги турли иллатлар танқид қилиниб, турли 
табақаларга мансуб кишиларнинг камчиликлари кулги остига олинади. 
Китобда масхарабоз ва қизиқчиларнинг энг оммалашган жанри 
“муқаллид” алоҳида ўрганилган. Маълумки, муқаллид деганда инсон ѐки 
бирор-бир мавжудот хатти-ҳаракатларини бўрттириб, кулгули тарзда акс 
эттирувчи ижрочи тушунилади. Ушбу китобда “Судхўр”, “Хўкиз ўғриси”, 
“Подачи”, “Чўпон”, “Нишолдапазлик”, “Ҳаммол”, “Келин тушди”, “Чўпон 
бола”, “Алача тўқиш” каби ўнлаб томошалар жамланган. Тилга олинган 
муқаллидларни ўқиш асносида ижрочилар қуш ва хайвонлар дунѐси, 
уларнинг товушларини жонли тасвирланганининг гувоҳи бўласиз.
Фарғона водийсидаги ижрочилар орасида кулги-хикоя, мақтов, кулги-
қўшиқ кенг тарқалган бўлса, Бухоро вилояти атрофида эса якка 
масхарабозлар томонидан ижро этиладиган саргузашт ҳикоялар - 
ширинкорлик урф бўлган. Хоразмда уларни “лаққичилик” дейишади. 
Қолаверса, халқ орасида “кулги” сўзининг ўзи ҳам кулгили томоша 
маъносида қўлланилган. Бу драматик ҳикоя маъносида ҳам қўлланилиб 
келинган. Андижон томонларда “Эшоннинг маст бўлиши” томошаси кенг 
тарқалган. Шунингдек, Фарғона водийсида устоз кўрган қизиқчилар 
ижросида “Ҳақорат - пул”, “Кўкнори”, “Имом бўлиш”, “Бемор кўриш”, 
“Сумалак”, “Туш кўриш”, “Лаққичи”, “Чўпон ва қиз айтишмаси”, “Эшагим”, 
“Лаъли Бадашхон”, “Кичкинажон” каби ўнлаб томошалар матнлари 
ўрганилиб, тартибга солинган. Асосан бир персонаж иштирок этган мазкур 
томошаларда мақтов, кулгули монологлар асосида актѐр бир шахсни мақтаб 


20 
туриб, масхара қилади. Шу маънода китобдан ўрин олган “Бола мақтов”да 
ҳажв, “Дўппи мақташ”да ҳазил-мутойиба етакчилик қилган. 
Тўпламда аѐллар ижросидаги комедиялар ҳам алоҳида ўрганилган. 
Аѐллар томошалари ўз қурилиши ва ижро услуби ва бадиий воситаларига 
кўра эркакларникидан қисман ажралиб туради. Чунки бунда ижодкор ҳам, 
ижрочи ҳам, томошабин ҳам аѐлдир. Шу ўринда бугунги кунда катта 
давраларда турли тоифадаги томошабинлар ўртасида бемалол ўз ижрочилик 
намуналарини намойиш эта оладиган ўнлаб аѐл санъаткорларимиз борлигини 
ҳам унутмаслик керак. ХХ асрда аѐллар ижросида “Можаро”, “Ўсма қўйиш”, 
“Фолбинлик”, “Қизгинам”, “Туғиш”, “Она ва қизнинг тўйга бориши”, “Дўппи 
бозори”га ўхшаш комедиялар мунатазам ижро этилиб келинган. 
Китобдан, шунингдек ўзбек халқининг энг қадимий санъат турлари 
қаторига кирувчи қўғирчоқ театри намояндалари ижодига ҳам махсус ўрин 
ажратилган. Маълумки, мамлакатимизда ушбу санъат турининг “Чодир 
жамол” туригина бизнинг давримизгача етиб келган бўлиб, ўтмишда унинг 
“Чодир хаѐл” ва “Фонус хаѐл” деган турлари машҳур бўлган. Китобда 
қўғирчоқбозлар ижросидаги “Качал полвон саргузаштлари”, “Саркардалар”, 
“Офтобхон ва Моҳтобхон”, “Дангаса эр ва зарбдор хотин” номли асарлар 
матнлари ўрин олганки, улар бу санъат ҳақидаги тасаввурларни 
кенгайтиради.
Хрестоматиянинг энг сўнгида “От ўйини” масҳарабозлиги ўрин олган. 
Маълумки, XIX асрнинг иккинчи ярмида Овруподан турли йўналишдаги 
театр ва цирк усталарининг кириб келиши натижасида замонавий 
масҳарабозликлар ҳам ўзлаштирила бошланди. Хусусан, ғарб санъатига хос 
клоун услубидаги янги томошалар яратилди. “Ака-ука”, “Петка-сетка”, 
“Ўлик сотди”, “Дор қизиқлиғи”, “Гаров”, “Юрак оғриғи”, “Асал ари”, “Нон 
беркитиш” сингари ўнлаб асарлар бугунги кунда ҳам баъзи ўзгаришлар 
билан ижро этилиб келинмоқда.
Хулосалаб айтиш ўринлики, шу биргина китобда олим ўтмишдан 
бизгача етиб келган намуналарни бир ерга жамлаш асносида томоша 


21 
санъатларининг бугунги кундаги ривожига ўзига хос таъсир кўрсатишга 
интилган. Энг асосийси, олим сифатида уларни тўплаб, жамлаб, илмий 
муомалага киритади. Бу эса хрестоматия катта тарихий манба сифатида 
миллий маданиятимизни ўрганиш ва тарғиб этишда муҳим қўлланма бўлиб 
хизмат қилади.
Қолаверса, шу тадқиқий характердаги хрестоматиянинг амалий 
аҳамияти ҳам катта. Зеро, сир эмаски, бугунги кунда қизиқчиларимизнинг 
айримларини ҳисобга олмаганда, аксари саҳнага енгил-елпи, халқимиз 
манавиятига мутлақо тўғри келмайдиган, паст савиядаги асарларни олиб 
чиқишмоқда. Бунга сабаб яхши асар ѐзадиган драматургларнинг камлиги 
билан изоҳлашади. Шу маънода мавжуд манбалар жамланган “Анъанавий 
ўзбек театри” китоби ўзини қизиқчилик санъатига бағишлаган санъаткорлар 
учун ҳам муҳим қўлланмадир.
Кўринадики, олим қолдирган илмий ва маданий мерос мазкур санъат 
турларининг давомийлигига ҳам сабаб бўлиш билан бирга, қатор илмий 
тадқиқотларга асос бўлишига шубҳа йўқ. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет