Мукофоти совриндори, санъатшунослик фанлари доктори, профессор му



Pdf көрінісі
бет6/48
Дата11.06.2024
өлшемі4.93 Mb.
#502520
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
М.ҚОДИРОВ 90-йиллик ТЎПЛАМ 10.03.22. 555

 
 
 


22 
МУҲСИН ҚОДИРОВ ВА ЎЗБЕК ТЕАТР ФОЛЬКЛОРШУНОСЛИГИ 
Тожибоева Олтиной Қосимовна –
санъатшунослик фанлари доктори,
ЎзДСМИ профессори. 
Аннонтация. Мақолада профессор М.Ҳ.Қодировнинг илмий меросида 
театр фольклоршунослигининг тутган ўрни ва олимнинг мазкур 
фаолиятининг театршунослик илмидаги улкан аҳамияти борасида фикр 
юритилади.
Калит сўзлар: театршунослик, театр, фольклоршунослик, метод, 
назария, илмий мерос. 
Атоқли 
олим, 
муҳтарам 
устоз 
Муҳсин 
Қодиров 
ўзбек 
театршунослигида ўзига хос алоҳида илмий мактаб яратган. Профессор 
Қодиров театршуносликнинг фундаментал масалаларини тадқиқ этган 
монографиялари, етиштирган фан докторлари ва фан номзодларининг сони 
жиҳатидан олдинги ўринги ўринда туради.
Олимнинг илмий йўналиши ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, ундан 
анъанавий театр тарихи ва назарияси, европача русумдаги ўзбек театри 
турларидаги ўзига хослик, режиссура, драматургия, актѐрлик санъати 
масалалари ўрин олган. Улар театр тарихи ва назариясини ўрганишда 
ишончли таянч манба сифатида ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. 
Муҳсин Қодировнинг улкан илмий меросида анъанавий театр ва миллий 
томоша тизимини ўз ичига олган театр фольклоршунослиги тадқиқотлари 
алоҳида қисмни эгаллайди.
Миллий театр, унинг ўзига хос чуқур илдизлари аввало халқ миллий 
меросига бориб тақалаши масалалари турғунлик ва тутқунлик йилларидаѐқ 
кўплаб олимлар эътиборини қаратган. Зеро муҳтарам устознинг ўзлари 
таъкидлаганларидек, “санъатимиз икки қанотли ажиб бир қушки, унинг бир 
қаноти халқ ҳаѐтига маҳкам боғланган бўлса, иккинчи қаноти малакали, 
касбий яъни профессионал санъатдир”. Муҳсин Қодиров ўз салафлари


23 
академик М.Раҳмонов, рақсшунос олима Л.Авдеева, цирк ва томоша 
санъатлари тарихи билан шуғулланган Т.Обидов, шунингдек этнограф 
олимлар М.Солиҳов, А.Троицкая, М.Гаврилов кабиларнинг бу борадаги 
изланишларига чуқур ҳурмат билан қаради ва ўз навбатида театр 
фольклоршунослигидек алоҳида йўналишни равнақ топтирди, унинг 
асосчиси бўлиб қолди.
Томоша сўзи арабчадан кўриш, кўздан кечириш деган маъноларни 
беришидан келиб чиқиб, олим анъанавий театр, рақс, халқ циркининг барча 
шакл ва турларига нисбатан томоша санъати деган атамани олиб киради. Ўз 
навбатида “ўйин” сўзини эрмак ѐки турли спорт машғулотларига яқинлигини 
эътироф этиб, томоша, инсонни кулдирадиган, ҳаяжонга соладиган, қайғуга 
қўядиган ѐки ўйлашга ундайдиган тур сифатида эътироф этиладики, бу атама 
анъанавий театр, рақс, халқ цирки томошаларини ўзида мужассамлай олади. 
Илмий истилоҳга мазкур терминни олиб кирар экан, бу фикр илк бор 1981 
йилда нашр қилинган “Ўзбек халқ томоша санъати” монографиясида ўз 
аксини топди. Мазкур атамани олиб кириш билан биргаликда олим, томоша 
санъатлари тур ва шакллари ранг баранглигидан келиб чиқиб, кейинги 
ишларида кўплик шаклида яъни томоша санъатлари тариқасида қўллайди. 
Олим грузин этнографи Николай Яковлевич Маррнинг санъат илдизлари 
ҳақидаги қарашларига таянади. Яъни Марр “ҳаракатга асосланган уч санъат 
яъни рақс, қўшиқ, созанда куйи илдизлари қадимда муайян меҳнат жараѐни 
билан, ишлаб чиқаришни енгиллаштиришга қаратилган магик ҳаракатлар 
билан ўзаро боғлиқ”, деган хулосага келади. Мана шу тушунчаларни ўйин 
атамасида умумлаштирар экан, М.Қодиров ўзаро илдизи бир бўлган бу 
санъатлар қаторига театр, цирк ҳамда спорт турларини киритади. Усул ва 
оҳанг, ниқоб ва муқаллид асосида ижро этилувчи бу санъатлар заминида 
қадим аждодларнинг эътиқодий қарашлари, тобинишлари туришини 
белгилайди. Улар турли тарихий даврлардаги эврилишлар асосида мустақил 


24 
санъат ва мустақил спорт тури сифатида ўз хусусиятларини намоѐн этганини 
қайд қилади
1

Муҳсин Қодиров академик Мамажон Раҳмонов бошлаган илмий 
таъмирлаш методини ривожлантириб, томоша санъатлари тарихини 
тиклашга муваффақ бўлади. Бу методнинг ўзига хослиги археологик 
қазилмалардан топилган буюмлар, турли тарихий манбаларга таяниб, муайян 
давр манзарасини тиклаш, тарихий муҳит маданий ҳаѐтини жонлантиришга 
асосланади. Бу метод қулайлиги билан бирга мураккабликка ҳам эгаки, у 
тадқиқотчидан бошқа фан йўналишларини ҳам билишни, қадим битиклар 
билан ишлаш маҳоратига эга бўлишни тақазо этади. Илмда ҳақиқат 
бўлишини талаб қилган Муҳсин Қодиров йўқ нарсани бор қилиб кўрсатган, 
ѐлғон фактларни ўртага ташлаган қарашлардан ниҳоятда нафратланар 
эдилар. Ана шундай олимларнинг нопок ишларини ҳамиша қоралаганлар. 
Олим илмий таъмирлаш методига таяниб, қадим қўлѐзмалар, тазкиралар, 
зафарномалар, мактубларга асосланган ҳолда, томоша санъатлари тарихини 
ўрганган. Бу борада айниқса, Амир Темур ва темурийлар даври, XVIII-XIX 
аср томоша санъатлари тизимининг фундаментал тадқиқ этилиши катта 
аҳамият касб этади. Олим томонидан яратилган мазкур йўналишдаги 
монографияларнинг 
ҳар 
биттаси 
театршунослик 
билан 
бирга, 
манбашунослик, маданиятшунослик, тарих, жамиятшунослик, диншунослик 
йўналишларида ҳам таяниш мумкин бўлган фундаментал ишлардир. Ўз 
навбатида олим анъанавий театрнинг исломгача, ислом даври, хонликлар 
давридаги фаолияти, локал хусусиятлари алоҳида тадқиқ этилиши 
лозимлигини ўртага ташлаган. Унинг фикрича бу борада тарихий-
этнографик, адабий, тасвирий санъат асарлари, археологик топилмалар манба 
бўлиши мумкин. Алоҳида таъкидлаш лозимки, миллий мумтоз адабиѐт 
томоша санъати манбаи, унинг хусусиятини ўрганишнинг энг ишончли 
воситаси 
деган 
қараш 
илк 
бор 
М.Қодиров 
томонидан 
ўзбек 
1
Қодиров М. Томоша санъатлари ўтмишда ва бугун. 3 жилдлик. 1-жилд. – Тошкент: Mumtos so`z, 
2011. – 12 б. 


25 
театршунослигига фанига олиб кирилган. Олим миллий томоша санъатлари 
тизимини уч санъат яъни анъанавий театр, рақс санъати, халқ цирки 
томошаларидан ташкил топганини кўрсатиб, унинг ўрганилиши майдон 
томошалари, анъанавий театр тарихини тадқиқ этишда муҳим ўрин 
тутишини қайд этади. Бу эса ўз навбатида замонавий ўзбек театр 
санъатининг миллий хусусиятларини намоѐн этишда режиссѐр, драматург, 
актѐрлик санъатида аҳамиятга молик бўлиши шубҳасиз.
Анъанавий театр тушунчасини тадқиқ этар экан, олим халқ 
томошаларида воқеа яъни сюжет, драма мавжудлиги; қаҳрамон қиѐфасига 
кириб намоѐн бўлувчи ижрочи актѐр ҳамда томошабин борлигидан келиб 
чиқади, европача театрдан асосий фарқи эса томошанинг бинолар ичида 
кўрсатилмаслигида 
эканлигини 
таъкидлайди. 
Муҳсин 
Қодиров 
тадқиқотларида анъанавий театр уч тоифа саҳнавий томошалардан иборат 
қилиб тизимлаштирилган. Булар: 1. Кулги театри (тақлид, масхара, зарофат); 
2.Қовурчоқ театри (чодир жамол, чодир хаѐл, фонус хаѐл); 3.Ҳикоя театри 
(қиссагўйлик, воизлик, маддоҳлик) йўналишидир. Бу ҳар уч турда хатти 
ҳаракат, эмоция, либослар, баъзан мусиқадан фойдаланилган. Олим ҳар уч 
турнинг ўзига хослиги, таркибий қисмлари, йўналиши, жанрларини алоҳида 
ўрганиб чиқади. Мазкур тавсиф мамлакатимизга европача усулдаги театр 
санъати кириб келгунига қадар ҳам ўз компонентлари, мустаҳкам асоси 
билан намоѐн бўлган, ўзига хос кўринишдаги профессионал – анъанавий 
театр мавжуд бўлганлигини исботлайди. Ўз навбатида европача театр 
шаклини кириб келиши халқ поэтик анъаналарига асосланган профессионал 
театрга кенг кўламли таъсир кўрсатаркан, унинг компонентларини сақлаб 
қолган ҳолда йўналиши, кўриниши ва индивидуал сифатларини 
ўзгартирганини ҳам таъкидлаш жоиз. ХХ асрда минтақага кириб келган 
европача театр унга шаклан ва мазмунан турдош жинс бўлиб, ҳар икки 
йўналишнинг умумийлиги кишилар бадиий-эстетик дидини ўстириш, 
томоша воситасида мулоқот қилиш формаси эканлиги билан изоҳланади. 


26 
Турли санъатлар синтезидан иборат бўлган ҳар икки йўналишнинг 
айричалиги эса ифода усули, услуби, воситаси ва тенденцияларида акс этади.
М.Қодировнинг халқ анъанавий театрини тизимлаштириб, муайян
таснифини яратиши нафақат ўзбек театршунослари, балки Марказий 
Осиѐнинг бир қатор олимлари ишларида ҳам манба, туртки бўлиб хизмат 
қилди. Ўз миллий театри илдизларини ўрганар экан, Қозоғистонда Боғибек 
Қўндоқбой уули, Сония Кабдиева, Қирғизистонда Жуқун Иманқулов, Жаниш 
Кулмамбетов, Жулдуз Тойбаева каби олимлар тадқиқотларида ана шу 
таснифларга ѐндошдилар.
Муҳсин Қодиров тадқиқотлари назарий аҳамиятга молик бўлиши билан 
бир қаторда амалиѐтда, замонавий бадиий жараѐнларда ҳам катта ўрин 
тутганлигини алоҳида қайд этиш лозим. Олим халқ актѐрлари, масхарабоз ва 
қизиқчилар санъати, оғзаки драматургия масалаларини театршунослик 
нуқтаи назаридан ўрганар экан, “Лайлак илонни овлади” қадим халқ ўйин 
томошасининг яхлит кўринишини манбаларга таяниб, тўлиқ шаклини
тиклаган. Бунда илмий экспедицияларда қўлга киритган манбалардан 
ташқари қадим петроглифлар, ҳам миниатюраларга таянади. Дастлаб 
муқаллид шаклида пайдо бўлган томоша лайлак тотемига бағишлангани ва 
кейинчалик рақсга айлангани очиб берилар экан, унинг хусусияти ҳамда 
моҳияти кўрсатиб ўтилади. Олим томонидан тикланган мазкур амалий иш 
“Бойсун” фольклор ансамблининг шу номдаги саҳна кўринишида нотўғри 
талқин қўлланиб келинганини кўрсатиб беради. Унда дўппи ѐки рўмолчани 
ердан олиш акс этган бўлиб, унинг таъсирида режиссер Темурмалик 
Юнусовнинг “Тангалик болалар” фильмида ҳам халқ томошаси сохталашган 
ҳолда қўлланилгани таъкидланади
1
.
Театр фольклоршунослиги нуқтаи назаридан халқ поэтик ижодини 
санъат манбаи сифатида таҳлил қилиш методикаси биринчи бўлиб Муҳсин 
Қодиров томонидан амалга оширилган. Бу борада олимнинг Пўлкан шоир 
1
Қодиров М. Томоша санъатлари ўтмишда ва бугун. 3 жилдлик. 1-жилд. – Тошкент: Mumtos so`z, 
2011. – 18 б.


27 
достонларидаги Соқибулбул образига бағишланган мақоласи алоҳида ўрин 
тутади. Маълумки, фольклоршунослар томонидан Соқибулбул Гўруғли 
қўлида унинг Ғиркўк отини парваришловчи синчи сифатида талқин қилиб 
келинган. М.Қодиров эса Пўлкан шоир репертуаридаги бир қатор 
достонларни пухта ўрганиб, Соқибулбулни созанда, сўз устаси, шоир, 
достончи, масхарабоз сифатида таҳлилий баҳолайди. Бу образда Пўлкан 
шоир халқ актѐрлари қиѐфасини талқин этиб, уларнинг репертуарига ҳам 
ѐндошганини кўрсатиб беради. Бахши қўллаган айѐр атамаси актѐрни 
англатиши очилади. Театр актѐри хилма хил қиѐфага кирганидек, 
достонларда айѐр ҳам турли тусга кирувчи образдир. Бу атамани олим театр 
санъаткорининг афсонавий эпик образи деб баҳолайди. Достондаги эпик 
қаҳрамон образини театршунослик аспектида талқин характери нуқтаи 
назаридан, умумлаштириш, баҳолаш методи Қодировга қадар амалга 
оширилмаган 
эди. 
Бу 
методика 
ҳам 
фольклошуносликка, 
ҳам 
театршуносликка катта ѐрдам беради.
М.Қодиров ишларида театрнинг бошқа турларидан фарқли ўлароқ, 
мусиқали драма жанрини ўрганиш алоҳида ўрин тутади. Муқимий номидаги 
мусиқали театр, республикамиз вилоятларида фаолият юритган мусиқали 
драма ва комедия театрлари фаолияти маҳоратли театршунос олимнинг 
ҳамиша эътиборида бўлган. Спектаклларга тақризлар, санъаткорлар 
портрети, театрлар фаолияти ҳақидаги таҳлилий мақолалар кейинчалик 
алоҳида тўпламларга ҳам киритилиб, ҳозирга қадар мусиқали театр тарихини 
ўрганишда аҳамиятга молик бўлиб келмоқда. Олим мазкур жанрни 
томошабинларга яқинлиги сабабини ҳам унинг халқнинг қадим маданияти, 
санъати ва миллий руҳиятидан қидириш масаласини илгари суради. Бу жанр 
илдизлари, уни юзага чиқарган манбалар халқчилдир, дейди у. Мусиқали 
драма ривожида рус, озарбайжон театр санъати катта ўрин тутганлигини 
қайд этар экан, ўзбек мусиқали драмаси ўз илдизларини халқ томоша 
санъати, анъанавий театридан олганлиги учун ҳам тез ривожланиб, 
танилганлигини таъкидлайди. 1976 йилда чоп этилган “Ўзбек театри 


28 
анъаналари” монографиясида М.Қодиров ѐзади: “Ўзбек музикали драмаси 
ташқаридан кириб келмаган, ўз-ўзидан пайдо бўлмаган ѐки бирон шахс ўйлаб 
чиқмаган, балки халқ санъатидаги мавжуд манбаларга маҳкам таянган, 
омманинг ўзига хос миллий ва эстетик талабларини ҳисобга олган ҳолда 
яратилган театр жанридир”.
1
Адабиѐт, санъат, илм-фан қатъий қолиплар 
мезонида баҳоланган ўтган асрнинг мураккаб 70-йилларида бунингдек фикр 
билдириш ўзбек олимининг катта жасорати эди. Бугунги кунда ўз 
фаолиятини замонавий театр санъатининг етакчи тамойиллари асосида 
қурган Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри репертуарида 
миллий маданий мерос ва халқ оғзаки ижодига асосланган спектакллар 
мустаҳкам ўрин олганлиги замирида ҳам мазкур театр тадқиқотларига 
алоҳида эътибор қаратган Муҳсин Қодиров илмий меросининг чуқур таъсири 
бор.
Кузатилганлардан маълум бўладики, профессор Муҳсин Қодировнинг 
бой илмий мероси ўзбек санъатшунослик фанида катта ўрин тутади. Шу 
боис ҳам олимнинг ўзбек театр фольклоршунослигининг асосчиси сифатида 
фан тарихидаги ўрни илмий ўрганилиши, Қодиров яратган илмий 
мактабнинг улкан аҳамияти докторлик диссертациялари ва монографиялар 
шаклида фундаментал тадқиқ этилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Мазкур 
муҳим илмий-назарий масалалар мамлакатимиз санъатшунослик илмининг 
долзарб вазифаларидандир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет