Даволаш. Стационар шароитида олиб борилади ва аминазин ёки бошқа нейролентикларнинг суткасига 800—1000 мг дозаларини қўллашдан иборат. Касалхонадан чиққач беморлар бу дориларни кичик дозаларда қабул қилиб юришлари керак. Нейролептик воситалар билан даволаниш натижасида васваса симптоматикаси одатда сусаяди ва аффектив ҳарактерини йўқотади.
22-БОБ
ҚАРИЛИК ПСИХОЗЛАРИ
Қарилик психози — сенил деменция. Касаллик кекса ёшда, одатда, 70—80 ёшлар орасида бошланади. Қарилик психозининг асосида асосан бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг ривожланиб борувчи ёки прогредиент атрофик жараёни ётади. Бу жараён мия паренхимасининг қариликдаги физиологик инволюцияси эмас, балки патологик ўзгаришларнинг оқибатидир. Шундай қилиб, сенил деменция — бу психиканинг ёшга боғлиқ ўзгаришларининг кучайишидан сифат жиҳатдан фарқ қилувчи ҳолатдир.
Қарилик психозига олиб келувчи сабаблар яхши ўрганилмаган. Баъзи муаллифларнинг фикрича бунда наслий омилларнинг аҳамияти бор.
Клиник манзараси. Қарилик психозининг клиник манзараси кучайиб борувчи ақлий заифлик, қонуний равишда кучайиб борувчи хотира сусайиши ва кейинчалик барча руҳий жараёнларнинг емирилиюидан иборат.
Касаллик аста-секин ривожланади. Бошланғич симптомлари кўпинча унутувчанлик, ҳарактерли белгиларнинг ўзгаришидан иборат бўлади. Кейинчалик ҳарактернинг сифат жиҳатидан ўзгача белгилари пайдо бўлади, психопатиясимон ўзгаришлар руй беради. Беморлар шубҳаланувчан, қўрс, эзма бўлиб қоладилар: болаларга хос ишонувчанлик билан бир қаторда ҳеч тушунмайдиган кайсарлик тавсифлидир. Ўзидаги ўзгаришларга танқидий қараш бутунлай қолмайди. Қизиқиш доираси кескин тораяди. Улар баҳиллик талабларини қондиришга интилиш билангина чегараланадилар, вегетатив турмуш тарзига ўтиб оладилар. Бунда кўпипча майллар тормозланмайдиган бўлиб қолади ва бу ҳолат кўпгина енгилтак, ҳатто жиноий ҳаракатларга олиб келиши мумкин. Пулларни бефойда сарфлаш кузатилади. Хотира кескин бузилади, воқеалар қанчалик янги бўлса, шунчалик тез унутилади — Рибо қонуни. Шунинг учун беморлар ҳаёти ўтмиш воқеалар доирасида кечади. Узоқ даврлардаги воқеалар, лавҳалар уларнинг фикрларининг асосий мавзуси бўлиб қолади. Доимо бир хил нарсаларни кайтарадилар ва ҳар гал бу улар учун янгидек бўлиб ҳисобланади. Ўрганган шароитларда бир амаллаб мўлжал қиладилар, лекин яиги жойда ўзларини бутунлай йўқотиб қўядилар. Бора-бора хотира бутунлай йўқолади. Беморлар невараларининг, болаларининг исмларини, ўзининг ёши ва фамилиясини унутиб юборадилар. Қариндошларга ва ўз яқинларига бўлган боғлиқлик ҳиссини йўқотадилар, уларни таиимайдилар, баъзан качонлардир ўлиб кетган кишилар билан адаштирадилар.
Касалликнинг клиник кўринишлари ҳар хил, шунинг учун қарилик психозининг турли шакллари ажратилади. Юқорида баён этилган ҳолат оддий шакли учун тавсифлидир. Баъзи ҳолларда деменциядан ташқари биринчи қаторга аффектив бузилишлар чиқади, у доимий ғамгин кайфият, хаётдан совуш кўринишида бўлади.
Бундай депрессиялар ипохондрик васваса ғоялар билан кузатилади ва кўпинча тузилиши жиҳатдан ўта ғалатилиги билан ажралиб туради... «Ошқозоним, ичагим аллақачон йўк.. Ичимдаги ҳамма нарса қуриб, чириб кетди...» — Котар васвасаси.
Амнеетик адоматлар мажмуаси билан деменция фонида камбагаллашиш ёки ўғри тушиш васваса ғояларя кузатилади. Беморлар безовта, ўта шубҳаланувчан бўлиб қолишади, нарсаларини доимо бурчак-бурчақларга бекитиб юрадилар ва ҳаммани ўғриликда айблайдилар. Бундай беморларга тунги безовталик хосдир. Улар кундуз куни уйқусираган, шашти паст, тунда эса хоналар буйлаб кезадилар, қўшниларнинг эшикларини тақиллатадилар, ниманидир излайдилар; бу вақтда эзмалик билан сўкинадилар ва уни ўз жойнга ёткизишларига қаршилик қиладилар. Амнестик мўлжал бузилиши кескин нотинчлик хуружлари, ўралашиб қолиш, мазмун жиҳатдан жуда саёз галлюцинациялар, қарилик делирийси деган ном билан юритилади.
Қарилик психозининг конфабулятор шакли ёки пресбиофрения олди касалликнинг алоҳида тури сифатида кўриб чиқилади. Бундай ҳолда амнестик синдром кучли коифабуляциялар билан бирга бўлади. Бу конфабуляцияларда олдин бўлиб ўтган воқеалар, олдинги касби ёки турмуш шароити билан боғлиқ уйлаб топилган воқеалар асосий ўрин эгаллайди. Масалан, олдин соатсоз бўлган бемор врач билан суҳбатида шундай дейди: «Мен сизни жуда яхши эслайман, сиз яқинда менга Павел Буре маркали соатингизни тўзатишга бердингиз.... Йирик фирма, бундай соатдан аниқлигини талаб қилса бўлади».
Беморлар эйфорик, ҳаракатчан, болаларча тажанг бўладилар. Атрофдаги ҳамма нарсалар унинг эътиборини тортади. Улар бегоналар суҳбатига ҳеч нарсага тушунмаган ҳолда аралашадилар, бошқаларга берилган саволга жавоб берадилар. Хулқ-атвори ўта ўралашувчанлик ва тиришқоқлиқ ишбилармонлик билан ажралиб туради. Қаёққадир кетмоқчи бўлиб чойшабларини тугун қилиб тугадилар, сочиқ билан пол ювадилар ёки нарсаларни тинмасдан у қўлларидан бу қўлларига оладилар. Битта бемор бостирмадаги товуқ тухум қўйдимикан деб нуқул каравоти тагига кираверади.
Делириоз ва конфабулятор шаклларии сенил деменциянинг атрофия ўчоғи ўзига хос жойлашган ёки қон томир ва умумсоматик ўзгаришлар қўшилган шаклларига тегишли деб қарашади.
Қарилик психозининг давомийлиги бир неча йиллар билан ўлчанади, беморлар умумий маразм ҳолатида ўладилар.
Альцгеймер касаллиги
Қарилик ақли пастлигининг бошланғич шакли кўринишларидан ҳисобланади. Касаллик одатда анча эрта бошланади. 55—65 ёшлар, ҳатто 45—50 ёшлар оралиғида. Дастлаб шахс ўзгаришлари эмас, балки марказий нерв тизими томонидан ўчоқли ўзгаришлар юзага чиқиши тавсифлидир. Касалликнинг биринчи белгилари хотира бузилиши билан бўлади, бунда аффективлик ва ўз ҳолатига танқид сақланган бўлади. Вақт ўтиши билан апрактик ва афактик бузилишлар, чуқур ақлий заифлик ривожланади. Қарилик деменциясидан фарқли ўлароқ касалликнинг кечиши 10—15 йилгача чўзилади. Касалликнинг охирги босқичида эркин ҳаракатлар бутунлай йўқолади, экстрапирамидал мушаклар таранглиги, ушлаб олиш, хартум ва бошқа орал рефлекслари пайдо бўлади.
Патологик анатомияси. Қарилик психозида бош миядаги морфологик ўзгаришлар жуда тавсифли. Миянинг умумий атрофияси кузатилади, айниқса пешона, чакка ва тепа қисмларининг пўстлоғида кўпроқ. Мия вазни ўртача ёш меъёридан анча паст. Каттиқ ва юмшоқ мия пардалари анча хиралашган ва қалинлашган: мия қоринчалари катталашган бўлади. Гистологик текши-рилганда кўпгина нерв хужайраларининг кучли дегенерацияси кузатилади, у кўпроқ пешона ва тепа-чакка қисмларининг мия пўстлоқ қаватининг учинчи ва тўртинчи қаватларида кўпроқ кўринади. Сақланиб қолган нерв ҳужайралари ёғ томчилари билан тўлган бўлади.
Қарилик психозининг энг тавсифли патогистологик белгиларига қўйидагилар киради:
-
Мияда сенил друз — нерв паренхимасининг некротик ўзгариш ўчоқларининг мавжудлиги. Улар бутун мия пўстлоқ қавати буйлаб тарқалган бўлади, лекин атрофик қисмлар кўпроқ аммон шохида учрайди;
-
Ганглиоз ҳужайралардаги фибрилляр тўрнинг бирикиб ва қалинлашиб кетиши — фибриллаларнинг Альцгеймер тугуни пайдо бўлишидир. Бу иккита белги Альцгеймер касаллигида яққол аниқланади.
Фарқли ташхиси. Кўпинча перебрал атеросклероздан фарқлаш лозим. Церебрал атеросклерозга тулкинсимон кечиш ва аффектив бскарорлик хос: кўпгина бузилишлар учокли тавсифга ва тегишли певрологик аломат-ларга эга.
Альцгеймер касаллигини унинг бошланишида аниқлаш жуда қийин. Ақлий заифлик фонида ўчоқли аломатлар ва нутқ бузилиши бўлганда ривожланувчи фалаж ва мия ўсмаларидан ажратиш керақ Улардан фарқлаш: серологик реакциялар йўқлиги чуқур ақлий заифлик билан секин кечиши, апрактик бузилишлар ва афазиялардир.
Даволаш. Бу беморларни суцидал ҳаракатлар қилингандагина стационарга ёткизилади. Беморлар атрофдагилар учун ҳам хавфлидирлар, чунки уларнинг касаллиги ва ўз ҳаракатларига баҳо бера олмасликлари туфайли газ жўмрақларини очиқ ҳолда қоддиришади, олов ёқишлар уюштиришади.
Қўзғалиш ҳолларида нейролептиклар, аминазин 25-— 100 мг, атипик нейролептиклар (риспаксол, кветилепт, нопрения, зипрекс, зифорт.)
юрак препаратлари қўлланилади. Беморларни қаттиқ тўшак режимида ушлаш мумкин эмас. Ётоқ яраларнинг олдини олиш мақсадида узоқ ётадиган беморларга терининг юмшоқ жойларини камфорали спирт билан артиб қўйиш лозим.
Даволашда транквилизатор ва нейролептиклар қўлланилганда эхтиёт бўлиш керак, чунки уларда бу дорилардан захарланиш тез юзага келади. Одатда транквилизатор ва нейролептикларни ўткир психоз даврида минимал дозаларда куллаш мумкин.
Асосий эътибор иккиламчи депривациянинг олдини олиш, когнитив дефицит билан курашиш воситалари, паркинсоонизмга қарши ва томирга таъсир килувчи дори воситаларга каратилади.
Орқа мия суюқлиги босимини пасайтириш усуллари, гормонал дорилар билан даволаш маълум ахамиятга эга.
Иккиламчи депривация мухитни сезувчанлигини бойитиш – яъни қариндошларини пациентни «кайтатдан укитиш» (ургатиш) зарулигига ишонтиришимиз керак. Эсдан чикарилганни тинимсиз такрорланиши коидага айланиши керак, пациентнинг доимий бандлиги ва доимо мулокотда бўлиш(бутун кунга режалаштириб бўлиб чиқилади) мухим. Қариндошларида пациентга караб парвариш қилиб юрганлиги таъсири оқибатида айбдорлик хисси пайдо бўлиши мумкин.
Когнитив дефицит билан курашиш ноотроплар( церебролизин, фенотропил, ноофен, луцетам, циннаризин пирацетам ва б.) билан даволаш, ва холинестераза ингибиторлари билан даволаш киради. Бу дорилар доимо ва катта дозаларда берилиши зарур. Мегавитаминли терапия (В 5, В 12, В 2, Е витаминларнинг мега (катта) дозалари). Кавинтоннинг катта дозалари билан даврий даволаш томир компонентига таъсир қилади. Ликвор гипертензиясини камайтиришда шунтлаш яхши самарали хисобланади. Ноотроплардан катта дозаларда (церебролизин вена ичига кунига 10 млгача оким билан, 10 млдан кўп бўлганда физиологик эритмада эритилиб томчилаб юборилади) қўлланилиши мақсадга мувофик.
Пик касаллиги.Бу хасталик кўпроқ кексалик олди касаллигидир, у 50—60 ёшларда юзага чиқади. Касаллик асосида бош мия айрим қисмларини ривожланиб борувчи атрофияси ётади. Энг кўп пешона қисм пўстлоқ қавати шикастланади. Клиник манзараси. Энг дастлабки белгилари шахс ўзгаришларида намоён бўлади, бемор хулқ-атворида олдин унга хос бўлмаган белгилар пайдо бўлади. Шу билан бирга беморда фикрлашнинг ҳам бузилиши кузатилади, беморда ўз ҳолатига нисбатан танқид бўлмайди. Бемор нохуш хатти-ҳаракатлар қилишни бошлайди, ўз ишида қўпол хатоларга йўқ қўяди. Беморлар апатик, пассив, ҳамма нарсаларга бефарқ бўлиб қоладилар. Беморларнинг нутқида эхохолия бўлади, яъни улар атрофдагилар ганларинипг маъносини билмасдан қайтараверадилар.Пик касаллигига энг тавсифли белги, бу ҳаракатлар ва гапларининг бир хил кўринишда бўлишидир. Масалан, бемор ювиниш хонасига киради, кран жўмрагини бўраб, сувни оқизади, лекин қўлини ювмасдан яна палатага қайтиб киради ва бу ҳаракатни бир неча марта кайтаради.Беморларда нутқнинг бутунлай йўқолгунига қадар уларнинг гаплари, жумлалари, имо-ишоралари бир хилда бўлади.Жуда узоқ вақтлар ўтгач уларда кахексия ривожланади ва мушаклар тонуси ўзгаради.Касалликнинг кечиши аста-секин ривожланувчидир. Касаллик руҳий фаолиятнинг бутунлай парчаланиб кетиши биланоқ тавсифланади..Патологик анатомияси. Касалликка тавсифли патологик-анатомик белги — бу «грек ёнғоғи» белгисидир, яъни пушталар жуда нозик ва эгатлар жуда кучли. Атрофия ривожлангандек бўлиб қолади, оқ модда ва пўстлоқ остига тарқалади. Альцеймер касалдигидан фарқли ўлароқ сенил друзлар бўлмайди, фибриллаларнинг қайта шаклланиши кузатилмайди..
23-БОБ
ТУТҚАНОҚ (ЭПИЛЕПСИЯ)
Бу касаллик инсоният тарихи каби қадимий. Бизга маълум бўлган тиббиёт қулёзмаларининг деярли барчасида касалликнинг талвасаси жуда аниқ қилиб баён қилинган. Лекин кишиларнинг бу хасталикка муносабати турлича бўлган. Ҳали инсон организми тузилиши ва унинг касалликлари қонунияти тушуниб етилмаган даврларда тутқаноқли беморларга қандайдир бир сирли одамлар сифатида каралар эди. Бу касалликни «қут-луғ касаллик», «худолар томонидан берилган касаллик» деб ҳисоблашар эдилар. Шундай вақтлар ҳам бўлганки, бу беморларга гўё «жин чалган», «шайтан йўқдан урган», ёки ичига шайтон кириб қолган қабилида қарар эдилар.
Қадимий грек давлатининг буюк намоёндаси, табобатнинг отаси Гиппократ биринчи бўлиб бу хасталикнинг ҳеч қандай сирли эмаслигини, балки тана ва бош мияда юз берадиган қон — ўт — сув жисмларининг нотўғри таксимланиши сабабли пайдо бўлишини айтган эди.
Тутқаноқ деган номни шарқнинг буюк табиби Абу Али ибн Сино берган бўлиб, у бу касалликни янада чуқурроқ ўрганишга муваффақ бўлди.
Ҳозирги замон тиббиёти эпилепсия касаллигини ҳар томонлама ўрганган бўлиб, унинг сабаби, келиб чиқиш йўқлари, кечиши ва даволаш ишларини муваффақиятли олиб бормоқда.
«Эпилепсия» термини грекча «эпилепвано» демакдир, у «тутаман» деган маънони билдиради ва касалликнинг яққол кўзга ташланадиган аломати — тутқаноқдан иборат бўлади.
Эпилепсия — бош миянинг сурункали касаллиги бўлиб, пароксизмал равишда пайдо бўладиган турли хилдаги талвасали ва сенсор тутқаноқлар сифатидаги бузилишлар, шунингдек руҳиятнинг зурайиб борадиган руҳий эзилиш эквивалентлари билан таърифланади. Эпилепсиянинг ёмон оқибатларидан бири ақли заифлик билан тугашидир. Бу нисбатан кўп учрайдиган, турли ёшларда кузатиладиган касалликдир.
Умуман тутқаноқ касаллигида 2 гуруҳ белгилар намоён бўлади:
Қисқа муддатли, вақти-вақти билан бўлиб ўтадиган белгилар.
Эпилепсиянинг доимий белгилари.
Эпилепсиянинг қисқа муддатли, вақти-вақти билан бўлиб ўтадиган белгилари. Хуружсимон белгилар
Бундай белгилар қаторига тутқаноқ талвасалари ва талвасаларсиз ўтувчи қисқа муддатли ўткир руҳий бузилишлар киради.
Эпилепсия талвасалари. Бўлар тутқаноқнинг энг асосий белгисидир. Одатда катта ва кичик талвасалар тафовут қилинади. Катта талвасалар тоник (ҳамма мушакларнинг бараварига тортишиб қолиши — 1- фаза) ва клоник (мушакларнинг ритмик равишда тортишиб туриши) — 2- фаза (тортишишлардан ҳамда кома), онгнинг бутунлай йўқолиши — 3-фазаларидан ташкил топади. Катта талвасалар бошланишидан бир неча дақиқа аввал беморларда уларнинг эсида қоладиган бирдан-бир ҳодиса — ауралар юз беради. Бунда бемор кўзига қўркинчли нарсалар кўриниши ёки қулоққа товушлар, шовқинлар эшитилиши ёки баданнинг у ёки бу ерида ачишиш, карахт бўлиш каби сезгилар пайдо бўлиши, бурунга қандайдир ҳидлар келиши ва оғизда металл ва бошқа мазалар пайдо бўлиши ва ҳоказолардан шикоят қилади. Ауралар жуда ҳам қисқа вақт ичида ўтиб кетиши туфайли беморга ташқаридан хеч бир ёрдам беришга илож қолмайди — фақат беморлар ўзларининг йиқилишини сезиб, жой танлаб қолиши, қаттиқ йиқилишнинг олдини олиш учун ўтириб олишлари, олов, сув, транспорт ва шу каби хавфли ходисалардан ўзини сақлаб қолиш чораларини қисман кўриши мумкин, холос.
Аммо аура ташхис аҳамиятига эга. Унинг қандай турда юз беришига қараб, эпилепсия ўчоғи мияиниг қайси бир ерида эканлиги аниқланади. Катта талвасалар қанчалик мураккаб бўлмасин, қанчалик оғир ўтмасин ва қанчалик давом утмасин улар бемор хотирасида мутлако қолмайди. Катта талвасалариинг жуда кам қайталаниши (1 йилда 2 тадан то 12 тагача), камроқ қайталаниши (1 ойда 1 тадан 4 тагача), тез қайталаниши (1 хафтада 1тадан 7 тагача) ва жуда тез қайталаниши (1 кунда 1 тадан 10 ва ҳатто 24 тагача) кузатилади. Баъзан маълум бир сабаблар натижасида (бош миянинг шикастланиши, тана ҳароратининг кескин ошиб кетиши, ичилаётган дорининг кескин тухтатиб кўйилиши каби) талвасалар кетма-кет тушиши мумкин, бундай узлуксиз талваса тутиши тутқаноқлик ҳолати (статус эпилептикус) деб номланиб, у ҳаёт учун ниҳоятда хавфлидир.
Кичик талвасалар—бир неча секундлар ичида ўтиб кетувчи талвасалардир. Улар катта талвасалардан фарқли ўлароқ 3 та фазага бўлинмайди. Беморлар бунда ҳеч қачон йиқилиб тушмайдилар. Кичик талвасалар эпилепсия касаллигида жуда кўп учрайди ва касалликнинг бирдан-бир белгиси бўлиб ҳисобланиши мумкин. Кўпинча улар катта талвасалар билан бирга учрайди. Бошқа ҳолатларда эса тутқаноқ кичик талвасалардан бошланиб, сўнгра катта талвасага ўтиши билан кечади. Кичик талвасалар бир неча хилда кўринади. Бўларнинг ичида энг кўп учрайдиган хили—абеанс (йўқолиш) деб номланади. Бунда беморлар бир неча секунд давомида «қотиб» қоладилар — қилинаётган ишлари, юриши ва ҳоказолар шу вақт ичида бир зум тўхтаб қолади, еунгра гуё хеч парса бўлмагандек яна ўз ишларини давом эттираверадилар. Абсанслар беморлар хотирасида сақланмайди. Абсанслар ва умуман кичик талвасалар жуда тез тутиши билан ажралиб туради. Бир кун давомида 100—200 ва ҳатто 300 тагача тутиши мумкин. Бу ҳолатда беморлар кучли чарчаш аломатини сезадилар. Абсанс талвасаларсиз тутқаноқ бўлса, бошқа тутқаноқлар кичик талвасали бўлиши мумкин. Бунга мисол тариқасида баданнинг айрим ерида учрайдиган тиришиш ҳолатларини киритиш мумкин. Масалан, Жексон тутқаноқларида беморнинг фақат бир қўли ёки бир оёғида талваса пайдо бўлади. Бемор онгини йўқотмаслиги мумкин. Баъзан кичик талвасалар фақат бошнинг титраши («ҳа ёки йўқ» деган ишорадек) ёки бошнинг чуқурроқ эгилиши («дон чуқиш»га ўхшаш ҳаракат, баъзан эса бутун тананинг ярми билан ерга эгилиши («келин салом»ига ўхшаш) ҳаракатлар билан ўтиши кўрилади. Бемор бирданига орқага ташлаб юбориш ҳолатлари ҳам учраб туради. Талвасасиз ўтувчи қисқа муддатли ўткир руҳий бузилишлар эпилепсияда жуда тез учраб туради. Уларни кўпинча тутқаноқ, яъни талваса ўрнига пайдо бўлишини ҳисобга олиб, талвасалар эквиваленти, яъни талвасалар ўрнини олувчи руҳий ҳолатлар деб номланади. Бу ҳолатларни билиш жуда катта аҳамият касб этади, чунки бунда беморлар ўзларини-ўзлари идора қилолмай қолиши ва атрофидагилар учун номақбул хатти-ҳаракатлар қилишлари мумкин.
Кайфиятнинг кескин бузилиб қолиши (дисфория) — энг кўп учрайди. Бунда бемор экзальтация ҳолатида сабабсиз хурсанд бўлади, сабабсиз аламзада бўлиб юради. Атрофда бўлаётган воқеалар, одамларнинг хатти-ҳаракати улар учун ёқимсиз қабул қилинади ва беморларнинг қаттиқ норозилигига, баъзан ғазабланишларига олиб келади. Бунда атрофдагиларга шафқатсиз тажовуз аломатлари юз бериши мумкин. Бу ҳолат бир неча соат ва кунлар давом этиши мумкин.
Баъзи беморлар дисфория хуружида алкоголли ичимликларни ичишни бошласалар, баъзилари дайдийдиган одат чиқарадилар. Шунинг учун кўпинча дипсоманиялар (ичкиликка муккасидан кетиш) ва дромомания (дайдиб юриш) билан оғриётган беморларни тутқаноқ касаллари ташкил қилади.
Онгнинг(Эс-ҳушнинг) номозшомсимон қоронғилашуви ҳолати. Бу ҳолатда беморлар ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотмайдилар, лекин атроф-муҳитга тўғри баҳо бера олмайдилар. Натижада руҳий жараёнлар бир-бири билан боғлиқ бўлмаган ҳолда тарқоқ ўтади. Бу ҳолатларда кайфиятнинг бузилиши, қўрқув аффекти, галлюцинациялар ва васваса ғоялар мужассамлашган бўлади. Шу туфайли бундай беморларнинт ҳаракатлари нотўғри, ўзлари учун ва атрофдагилар учун хавфли бўлиши мумкин (қўққисдан ташланишлари, одам ўлдиришлари, ёнғин чиқаришлари, ўзларини деразадан ташлаб юборишлари мумкин ва х.к.). Онгининг номозшомсимон хиралашуви бирор ташқи сабабларсиз тўсатдан бошланади ва худди шундай тугайди. Бу ҳолат бир неча соатдан бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Беморлар бу ҳолатдан чиққач хотираларида ҳеч нарса сақланиб қолмайди, тўлиқ амнезия кузати-лади. Онгнинг номозшомсимон хиралашувининг клиник кўринишларидаи бири сомнамбулизм ёки лунатизмдир. Кўпроқ болалар ва ўсмирларда учрайди. Беморлар уйқуларида ўриндан туриб, ҳар хил ҳаракатлар қиладилар, бу ҳаракатлар автоматик равишда бажарилади. Бунда ҳам тўлиқ амнезия кузатилади.
Юқорида айтиб ўтилган ҳолатга яқин — онгнинг делириоз (алахсираш) ҳолати ҳам кузатилади. Бунда беморлар ўзларининг хатти-ҳаракатларини камроқ, баъзан эса бутунлай хотираларида олиб қолмасликлари кузатилади. Бу ҳолат беморлар кўзига турли нарсалар кўриниши ва қулоқларига қўрқинчли, ваҳимали товушлар эшитилиши билан кечади. Улар ана шу вазиятга бутунлай кириб кетадидар ва ўзлариги танқидий қарай олмайдилар. Товушлар кўпинча буйруқ тарзида келади ва беморлар уларга сўзсиз бўйсунадилар. Биз кузатган бемор аёл воқеаси бунга айнан мисол бўла олади.
Қаттиқ совуқ тушган қиш кунларининг бирида беморнинг чақалоғи йиғлаб қолади. Шу вақт қўрқинчли бир товуш пайдо бўлиб, боланг жуда исиб кетди, қорга яланғоч кўмиб совутиб кел, деб буйрук беради. Бемор аёл ҳеч иккиланмай буни бажаради. Гўдак совуқдан қотиб йиғлай олмай қолганда, яна ўша товуш, бўлди — энди болани исит, у совуқ қотиб қолди, сандални оловини очиб устига қўй, деб буюради. Буни ҳам ҳеч уйламай-нетмай амалга оширади. Эрим кириб қолганда — дейди бемор аёл,— болам деярли кўмирга айланиб қолган эди.
Яна бир клиник кўриниш— бу транс: ташқаридан қараганда бундай беморларда ҳеч қандай ўзгариш сезилмаслиги мумкин, фақат паришонхотир бўлиб кўринадилар. Бу ҳолатда беморлар узоқ масофаларга саёҳат қилишлари мумкин. Ўзларига келгач, қандай қилиб ва нима учун бу ерда юрганликларини билмайдилар.
Баъзан беморларда қисқа муддатли васваса ғоялари пайдо бўлиб қолади ва бу ғоялар уларни нотўғри ҳаракатлар қилишга олиб келади. Бизнимг клиникамизда бир бемор ана шундай ҳолатга тўсатдан, врач ҳузурида ўтирганида тушиб қолган. Ёш врач, ўзининг саволлари билан бирданига беморга жосус бўлиб туюлган. Бемор кескин ҳаракат билан унинг ёқасига ёпишган, кўзойнагини силтаб отиб юборган ва қаттиқ товуш билан «ушланг жосусни» деб қичқираверган. Атрофдагилар тезда ёрдамга етиб келишган ва беморни ўз хонасига элтиб, тинчлантирувчи чоралар кўрилган. Бемор фақатгина эртаси куни ўзига келиб, врачдан кечирим сўраган.
Эпелептик холат - кетма-кет келадиган кучли тутканокларнинг ривожланиши билан тавсифланади. Улар шунчалик кам вакт оралигида кайтарилиб турадики, беморлар хатто бир пораксизмдан кейин хушларига келиб улгира олмайдилар. Бу ута огир холат булиб, у ошигич тиббий ёрдам курсатилишини талаб килади. У бир неча соатдан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Эпелеитик холат вактида томир уриши тезлашади, тана харорати ошади, артериал босим пасайиб кетади, шунингдек терлаш каби чукур самотавеге татив бузилишлар хам учрайди. Бемор конида мочевина микдори ошиб кетади, сийдик эса оксил пайдо булади. Бемор бош миянинг шишиб кетишидан ва гипосиядан улиб колиши хам мумкин
Эпилепсиянинг доимий белгилари
Касалликнинг бу туридаги доимий белгилар беморларда аста-секинлик билан пайдо бўлади ва баъзан тез, баъзан эса узоқ муддат мобайнида ривожланади. Бу беморларда хулқ-атворнинг ўзгариши, фикрлаш-сўзлаш ҳамда хотира, ақл қобилиятларининг бузилиши каби ҳолатларда намоён бўлади.
Шахснинг ўзгаришлари (хулк атвор бузилишлари)
Тутқаноқ дардига мубтало бўлган беморларнинг анчагина қисми, агар талвасалар тез-тез хуруж қилмаса ва улар оғир ҳолда кечмаса узоқ вақтлар, баъзан эса умрларининг охиригача ўз руҳий фаолиятларининг бузилмаганлиги, ўз касби бўйича иё шлаб, оила ва жамият учун фойдали кишилар бўлиб қолгани кузатилади. Улар врач, инженер, ўқитувчи, бухгалтер ва шу каби соҳаларда муваффақиятли иш олиб бораверадилар. Бироқ беморларнинг кайфияти аста-секинлик билан руҳий фаолиятларида ўзгариб қола бошлайди. Бу айниқса эпилепсия ёшлик давридан бошланганда юз беради. Беморлар инжиқ, серзарда ва жаҳлдор бўлиб қоладилар. Арзимаган баҳоналар топиб, оила аъзолари билан жанжал чиқара бошлайдилар. Улар ўта гиначи бўлиб қолишади ва одамлар томонидан қачонлардир тасодифан ўтиб қолган камчилик ёки бирор ножўя сўзларни узоқ вақт мияларида сақлаб юрадилар. Баъзи бир ҳолларда қасос олишгача етиб бориши мумкин. Беморларнинг жаҳли жуда тез чиқади, бу пайтда қалтис ва хавфли ҳаракатлар қилишлари мумкин: нарсаларни синдириб ташлаш, ёқиб юбориш, атрофдаги қилишларга улар ким бўлишидан қатъий назар, кўпол гапириш ёки ташланиш ва шу кабилар. Мана шу хатти-ҳаракатлари билан улар оила ва жамиятга анча қийинчиликлар туғдирадилар. Шуниси ҳам борки, худди ана шу беморлар бошқа бир вазиятларда ўта хушфеъл, мулойим ва ширинсухан бўлиб кўринадилар. Улар ўз танишларига ўта ҳушомадгўй, ёқмайдиган ғамхўр, сермуҳаббат, итоатли бўлиб кўринадилар. Қарама-қарши аломатларга эга бўлган ҳулқ-атвор эпилепсия касаллиги учун жуда хосдир. Беморларнинг яна бир хусусиятлари ҳақида тўхтаб ўтиш жоиздир. Бу уларнииг руҳий фаолиятларининг инерт бўлиб қолиши билан боғлиқ бўлган белгилардир. Тутқаноқли касаллар бир сўзли, ўта қатъиятли ва баъзан кучли иродали бўлиб қолишлари ҳам мумкин. Улар хаддан ортиқ озодаликка, тартибга мойил бўлиб қоладилар. Масалан, ўз хоналаридаги тартиб доимо бир ҳолатда туриши шарт, акс ҳолда улар ғазабга келишлари мумкин.
Фикр-мулоҳаза бузилишлари. Руҳий фаолиятнинг инертлиги беморларнинг фикрлаш қобилиятига ҳам таьсир қилдди. Фикр ва мулоҳаза юритишлари сусаяди ва секинлашади. Шу туфайли улар секин, тез-тез тутилиб, сўзларни чўзиб-чўзиб гапирадиган бўлиб қоладилар. Уларнинг гапириш тезлиги гуё мусиқали пластинка ўз тезлигидан паст тезликда айланиб қолганидай чўзилиб қолади. Шу билан биргаликда беморлар бир фикрда узоқ вақт чайналиб, кераксиз, кам аҳамиятли, иккинчи даражали мулоҳазалар устида узоқ тўхтаб қоладиган (яъни «эзма-чурук») бўлиб қоладилар. Бора-бора касалликнинг ривожланиши билан бирга уларда аста-секнн нутқ бойлиги камая бошлайди ва улар доимо бир хил сўзларни қайтара берадиган бўлиб қоладилар.
Достарыңызбен бөлісу: |