Маниакал босқичи. Маниакал фазанинг асосий клиник кўринишлари симптомлар учлиги билан ифодаланади: I) кайфиятнинг кўтаринқилиги билан; 2) тафаккурнинг тезлиги билан; 3) ҳаракат қўзғолганлиги билан. Улар турли даражада ифодаланган бўлиши мумкин.
Шунга биноан маниакал фаза енгил — гипомания, ифодаланган (типик циркуляр мания) ва оғир (улуғворлик васвасаси) манияларга бўлинади.
Маниакал фаза бошланиш даврида ўзини кўтаринки руҳ, яхши ва оптимистик кайфиятда дадил сезади. Фаолият кўрсатишга кўтаринки иптилиш найдо бўлади, касаллар уй ишларини, ишхонада, ҳам ўқишда осонлик билан бажарадилар. Жамоалар тўзишга интилади, унда хурсандчилик қилади, хазиллашади ва аския қилади. Кўтаринки кайфиятга ўзини ортиқча баҳолаш сабаб бўлади. Кўп куч йўоқтса-да, чарчаш нималигини билмайди, кам ухлайди, иштаҳаси чакки бўлмайди. Маниянинг кейинги фазасида — соф маниакал фазада маниянинг барча кўринишлари яққол ифодаланган бўлади. Юқори кўтаринки кайфият қувноқлик чегарасидан чиқиб кетади. Касаллар доимо ўта яхши кайфиятда бўлади, жуда хурсанд, қаттиқ куладилар, йўл-йўлакай бирданига тер тўкиб ишлайдилар, ўзлари қониққан ҳолда ўқийдилар, ўзларини бахтиёр ҳис қиладилар. Доимо кўтаринки ҳолда ўзларини жуда етук деб ҳисоблайдилар, ўзларига маҳлиё бўлиб қоладилар — улар ўзларини истеъдодли деб, чет тиллардан бир нечтасини биладиган деб ҳисоблайдилар, бирданига учта институтга кирмоқчи бўлиб тайёргарлик кўра бошлайдилар, ўзларини машҳур артист, қўшиқчи, шоир деб биладилар, катта илмий ёки сиёсий муаммоларни еча оладигандек деб ҳисоблайдилар. Бу ўта қимматбаҳо ғоялар баъзида улугғворлик васвасасига айланади, мавзунинг бир хиллиги билан ажралиб туради ва депрессия фазасига ўхшаб беморларнинг ҳулқини жуда ҳам аниқлайди. Маниакал синдромнинг ташқи кўринишлари ҳам яққол бўлади: ташқаридан жонли, хурсанд кўринади, арзимаган нарсага қаҳ-қаҳа отиб кулади, телбаларча тез югуриб келадилар, улар билан гаплашишларини сурайдилар, мода кетидан қувадилар, кўзга ташлаиадиган очиқ рангли кийим киядилар, тақинчоқларни яхши кўрадилар, косметикани ўта кўп ишлатадилар.
Беғубор қувноқ кайфият баъзан жаҳл чиқиши билан, ғазаб, тажовуз билан одатдаги ҳоҳишларга тўсиқ пайдо бўлганда алмашинади. Одатда бу ҳолат тез ўтиб кетади.
Фикрлаш жараёнининг тезлашуви гапдонликда намоён бўлади: беморлар кўп, баланд овозда ва тез гапирадилар. Доимо кўп гапирганлари учун товушлари бўғилган бўлади. Фикрлашнинг ўта тезлашуви, ғояларнинг сакраши деб номланиб, оғир ҳолларда ташқи воқеаларга боғлиқ бўлиб, хаёл ҳардамлик на ҳатто чалғитишгача етиб боради. Бундай ҳолатларда гапдан чалғиш бўлади. Шифокорнинг саволларига тўғри жавоб бера бошлагани ҳолда бемор шу заҳотиёқ саволдан чалғиб қолади ва миясида янги ҳосил бўлган фикрлар тўзонида чалғиб, қизиқиб қолади. Беморлар ўзларини тўта олмайдилар, қўзғалиб, тўхтамасдан бўғиқ товуш билан гапирадилар, ашула айтадилар, шеър ўқийдилар, сўзларни жуфтлаб айтишни яхши курадилар, шифокорларни, талабаларни, ходимларни кўтаринқиликда қутлайдилар, саломлашадилар, атрофда бўлаётган воқеаларни кўтаринки руҳ билан тушунтирадилар, бўлимдаги ҳар бир ишга аралашадилар, маслаҳат берадилар, Қўзғолганлик баъзида шиддатли тажовузгача бориб етади. Ҳаракат қўзғалувчанлиги ҳатто оғир ҳолатларда ҳам маънисиз, мақсадсиз бўлмайди, балки ҳамма вақт беморнинг бир фаолиятга интилгани ҳолда мақсадга мувофиқ бўлади. Беморлар одатда ўта фаол, ҳаракатчан, чарчамасдирлар. Шунга қарамасдан ҳаракат фаоллиги ҳаракатларнинг тугамаслигини билдиради. Бирор ишни бажаришга киришар экан, беморлар тезда уни ташлаб, янгисини бошлайдилар, бошлаган ишларини охиригача етказмайдилар, қаерга бориб қолсалар ўз атрофида тўполон ва тартибсизлик чиқарадилар, ҳамма ёққа «бурниларини» тиқадилар, ҳаммага кўрсатма бериб, огоҳлантирадилар ва бу билан атрофдагиларни ҳолдан тойдирадилар. Эмоционал ҳолатга қараб ташқи кўриниши ҳам мос бўлади. Ўзларини тик ва дадил тутадилар, юзлари хурсанд, -кўзлари ялгирайди, яноқлари қизаргам, юз ҳаракатлари жонли ва ифодали, беморлар худди ёшаргандек ва руҳан тетик кўринадилар.
Маниакал беморларнинг ўзларини тутишлари бузилиши гиперреактивлиги ва қизиқишларининг, айниқса шаҳвоний ҳиссиётларининг кучайишидандир. Беморларнинг иштахаси юқори бўлади, аммо улар ўзлари озиб кетадилар, кўпинча кўпол шаҳвоний қилиқлар қилиб қўядилар, уятсизлик қиладилар, эротик мазмунда кўп гапирадилар. Аёллар таннозлик қиладилар, кўпинча хоҳиш билан ечинадилар, кўпинча исрофгарчиликка мойиллик пайдо бўлади, беморлар керак бўлмаган қимматбаҳо, нокерак қиммат нарсаларни сотиб оладилар, кўп пул сарф қиладилар, кўп йиллар давомида йиғганларини сочадилар, нарсалар уларнинг жаҳлини чиқаради, бесабаб ишдан бўшаб кетадилар, уйларини алмаштирадилар, бирдан ажраб кетадилар, осонгина танишадилар, тасодифан жинсий алоқага мойил бўладилар, хасталик тўзалаётганда кўп жиддий тазарру қиладилар. Маниакал ҳолатдан чиққанларидан сўнг астеник ҳолат сезадилар.
Маниянинг атипик шакллари ҳам фарқланади (беморнинг хулқига, психопатик симптомларининг интенсивлигига қараб).
Қувноқ маниялар эйфория билан кечади, ўз-ўзини ортиқча баҳолаб юборади ва ўзини ғоятда яхши хис қилади.
Экспансив маниялар, биринчи ўринга руҳий жараёнларнинг тезлашуви билан ўта қимматли ғоялар қўшилиши чиқиб, фаолиятга интилиш намоён бўлади. Маниянинг бошқа белгилари озгина ифодаланади.
3. Ғазабли маниялар — жаҳлининг чиқиб кетиши, ғазабноклик билан агрессив ҳаракатларга, бўлар-бўлмасга тирноқдан кир қидиришга тушиб қоладилар.
Кўпинча маниакал-депрессив психозда маниакал синдромни депрессив синдромга қарама-қарши қўйилади. Айни вақтда, депрессив фаза энергетик қувватнииг камайиши билан, кайфият, руҳий жараёнларнинг тезлиги, ҳаётий лаззатлар, қўзғолиш, қизиқишларнинг сусайиши билан тавсифланади, маниакал босқичда эса уларнинг ўта кучайиши, вегетатив фаолият ва умумий жисмоний тонусларнинг ошиши кузатилади.
Циклотимия — юмшоқроқ кечувчи маниакал-депрессив психозларнинг кўринишидир. Худди маниакал-депрессив психозлардаги каби касаллик босқичлар шаклида (субдепрессив ва гипоманиакал намоён бўлади) уларнинг орасида яхшигина ёруғ соғлом оралиқ бўлади, бу интермиссия дейилади. Баъзи ҳолатларда циклотимия кайфиятнинг бир оз ўзгариши билан кечади. Циклотимия учун ҳолатларнинг ўзгариши — бир томондан ўзини яхши ҳис қилиш, қувват ва иш қобилиятининг ошиши, бошқа томондан, кайфиятнинг сусайиши, ғамнок бўлиб қолиши, ҳаракат сусаймаган ҳолатдалиги билан тавсифланади. Қисқа вақт давом этадиган хуружлар шифохонага ёткизишни тақозо этмайди, беморлар томонидан эса кайфиятнинг ўзгариб туриши деб баҳоланади. Циклотимия беморларда касаллик оғирлашиб, маниакал-депрессив психознинг ифодаланган босқичларига айланиши мумкин, бу эса касалликнинг маниакал-депрессив психозга тегишли эканлигини тасдиқлайди.
Маниакал-депрессив психоздаги сомато-вегетатив ўзгаришлар босқичлар сифатида ва хуружлар орасидаги давр билан таърифланади. В. Т. Протопопов ва унинг ходимлари ишларидан маълум бўладики, психоз хуружи соматик ўзгаришлардан бошланади, чунки соматик ўзгаришлар руҳий хасталик белгиларидан олдинроқ намоён бўлади. Ҳам маниакал, ҳам депрессив босқичларда соматовегетатив ўзгаришлар бир хил кўринишга эга бўлади ва бу симпатик нерв тизими тонуси ошганлигини кўрсатади: иштаҳа йўқолади, озади, оғзи қурийди, қабзият бўлади, юраги тез-тез уради, қорачиғи кенгаяди, уйқуси бузилади, қон босими ўзгаради, терининг тонуси тушади, аменорея ва либидо ўзгариши рўй беради. Интермиссия бошлангунча вегето-соматик олам меъерига келиб қолади.
Депрессия ҳолатида босқичнинг тезда тугашидан дарак берадиган хушнуд этувчи аломат — бу беморни семира бошлаши ҳисобланади, яъни йўқотган оғирлиги тиклана бошлайди.
Кечиши ва натижаси. Маниакал-депрессив психознинг кечиши турлича бўлиши мумкин. Кечиш тури касалик босқичлари, сони, давомийлиги билан белгиланади. МДПнинг биполяр (депрессив ва маниакал хуружларнинг алмашинуви) ва монополяр (фақат депрессив ёки фақат маниакал хуружлар) шаклида кечиши кўп текширувчилар томонидан тан олинган.
Континуал (давомли) тарзда кечиши мумкин. Бунда депрессив ҳолат ёруғ оралиқсиз (интермиссиясиз) маниакал ҳолатга ўтади, хуружлар бир неча кундан ярим йилгача давом этиши мумкин, баъзида бир йил ва ундан ҳам ортиқ давом этади. Ўрта ёшдаги беморларда хуружлар 2 ойдан б ойгача давом этиши мумкин. Ёши улғайган кишиларда касалликнинг хуружлари узоқроқ давом этади, ёруғ кунлар қисқаради. Бундан ташқари, бу ёшда касаллик ўзига хос кўринишга эга бўлади, асосан васваса ғоялари кузатиб юриш, ипохондрик ҳолат (депрессив босқичда) галлюцинациялар пайдо бўлиш ҳисобига вужудга келади.
Васваса, галлюцинация, онгнинг хиралашуви билан кечувчи депрессив фаза фантастик меланҳолия дейилади. Маниакал қўзғолиш чўққисида онгнинг хиралашуви чалкаш маниялар ҳақида фикр юритишга имкон беради. МДП нинг атипик кўринишларини тушунтиришда бир қатор ҳолатларга, конституционал омилга, аралаш ирсиятга, ҳамроҳ бўлган соматик касалликларга, нейроэндокрин бузилишларга, гипертиреозга ва хафақон касалликларига эътибор берилади.
МДП кечишининг бошқа кўрсаткичи интермиссиянинг давомийлиги ҳам кенг чегараларда ўзгариб туради. 1. Augst ва муаллифлари берган маълумотларга қараганда (1970) 54% ҳолларда беморлар ўз хаётида ўртача 7 босқични кечирар эканлар. Кўпинча бемор хаётида бир ёки икки касаллик даврини 10—20 йил оралиқ билан кечириши мумкин. Бир ҳолатда босқичлар тўғри алма-шинади ва бир йилнинг бир фаслида ва вақгида (кўпинча баҳор ва кўзда) кайталанади. Шу билан бирга маниакал-депрессив психоз кечишида шундай даврлар ҳам бўладики, унда ёруғ оралиқ амалий жиҳатдан бўлмайди ва босқичлар бирининг кетидан бири қайтарила беради.
МДП учун хуружлар орасида руҳий соғлигининг тўла тикланиши хос. Беморлар психоздан тўла чиқади (соғломлашади), касалликка қадар қандай бўлса, шундай бўлиб қолади. Бундай ҳолатларни интермиссия деб номлаш қабул қилинган.
Ҳар бир хуруж ҳолатининг оқибати яхшидир. Депрессия ёки маниакал ҳолатлар оғир кечишига қарамасдан улар тўла қайтади ва ўзидан сўнг асорат қолдирмайди. Касалликка нисбатан бир бутун қилиб олинганда оқибати ҳақида эҳтиёт бўлиб гапирмоқ лозимдир. Босқичлар кайтарилиб туради, ёш ошиб борган сайин давомлироқ ва оғирроқ кечади, баъзида мураккаб клиник кўринишлар кузатилади. Депрессия ҳолатида беморлар ўзига-ўзи суиқасд қилиб ўлдирадилар. Барча руҳий беморлар орасида ўзига суикасд қилувчи МДП касаллар 11% ни ташкил этади. (Р. Г. Липанов, 1970). Касалликнинг хуружлари депрессия ҳолатида овқат емасликлари, оғир тан жароҳатлари ҳосил бўлиши билан, айниқса карияларда хавфлидир. Йўқдош бўлган касалликлар аҳволни янада мушқўллаштириши мумкин.
Кўпгина олимлар маниакал-депрессив психозларнинг атипик кўринишлари борлигини ахтарадилар. Атипик кўринишлар бўлишини преморбид касалликлар ва бошқа омилларга боғлайдилар.
Касалликнинг атипик кўриниши унинг клиник аломатларидан бири бўлиши мумкин. МДП га хос бўлмаган элементлар қўшилишидаи ёки бошқа руҳий касалликнинг белгиси бўлиши мумкин. Ўзга ҳолларда касаллик бошидан бошлаб атипик кечади, бу эса ташхиснинг тўғрилигига жиддий гумон туғдиради. Яна бошқа ҳоларда ўзига хос клиник кўриниши ривожланунча орада атипик кечади. Кечиши бўйича аттик ҳолат оғир кечаётган, босқичларнинг оралиқ даврида еруғ кунлар бўлмайдиган, авалги муаллифлар бўйича сурункали маниялар деб номланувчи узун фазали касаллик ҳисобланади. Босқичлар атипияси психопатологик аломат кўринишларига – васваса ғоялари, галлюцинациялар, ёпишқоқ ҳолатларнинг қўшилишидан бўлиб, МДП клиникасини оғирлаштириб юборади .
Кўпинча қўйидаги атипик фазалар учрайди. Сенестоипохондрик депрессия – депрессиянинг тананинг турли қисмларида учрайдиган сенестопатик сезгилар билан қўшилиши.
Клиник кўриниши бўйича буларга депрессив ипохондрик-ўта қимматли ипохондрия шаклидаги депрессия яқинлашиб келади. Ипохондрия ғояларининг мазмуни шундан иборатки, бемор ўзининг соғлиғи ҳақида ўта қайғуради, баъзида ички аъзолари йуқ деган даражагача боради, ўлиб қолиши мумкин эмас, абадий қийноққа маҳкум этилгандек ғояларига бориб етади. Синдром янада ривожланса, Котар томонидан тасвирланган улуғворлик васвасига тушиб қолиши мумкин.
Галлюцинация, васваса, онгнинг саёзлашуви билан кузатиладиган депрессия хаёлий меланхолия дейилади. Ёпишқоқлик пайдо бўлади ва бу оғир кечади. Кўпгина ҳолтларда ёпишқоқлик контраст тавсифга эга бўлиб, бемор вазиятларига қарама – қарши бўлади ёки унинг руҳий кечинма ва дунёқарашларига тескари бўлади. Бир бемор ўзи қўрқади, қизини кўрса бўғиб қўйиши ёки қизига пичоқ тиғи Билан уриш хоҳиши пайдо бўлади. Ёпишқоқлик ёпишқоқ эсдаликлар сифатида пайдо бўлиши, одатда, бемор учун ноқулай ёки юзаки воқеалар кўринишида бўлиб, ҳатто суицидал фикрлар ҳам ҳаёлига келади. Бу ҳолат айниқса бморлар томонидан эрталаблари кучли қичима ҳосил қилади ва қечқурунга бориб бироз камаяди . Ёпишқоқликнинг пайдо бўлиши босқичларнинг клиник кўринишини оғирлаштиради, узоқ давом этишга мойиллик ва даволашга резистентлик (чидамлиликни) пайдо қилади.
Фарқ қилиш ташхиси Типик ҳолатларда МДП ни аниқлаш касаллик ҳолатлари унча-мунча кескин бўлса, қийинчилик туғдирмайди. Босқичларнинг кўриниш вариантлари кўп бўлишига қарамасдан маниақл ёки депрессив-аффектив бузилшлар чегарасидан чиқмайди .Касалликнинг бошлашғич даври ташхис қўйишда кўп қийинчилик келтириб чиқаради .Наслий томонларини , гавда тузилишини, касаллик бошланишидан аввалги ҳолатини: ёшини ,жинсини ва бошқа ҳолатларини ҳисобга олиш керак.Биринчи хуруж пайдо бўлганда МДП ни бир қатор касалликлардан ажратиб олиш анчагина қийинчилик туғдиради. Булар қаторига аффектив даврий ўзгаришдар билан (депрессия ёки маниакал тузилмали ) кечадиган шизофрния, инволюцион меланхолия, реактив депрессия, экзоген,инфекцион ,интоксикацон психозлар (ташқи органик психозлар, церебрал атеросклероз, ривожланувчи фалаж ) ва бошқалар киради. Буларни билиш ғоят муҳим чунки бундай ҳолатларда даврийликка мойиллик кузатилади (органик даврий психозлар). МДП ни даврий шизофренияда чегаралашда шуни назарда тутмоқ керакки, МДП хуружлари фақат аффектив патология билан тугайди, даврий шизофрения учун эса хуруждан-хуружга қараб клиник кўриниш мураккаблашиб, унга галлюцинатор васваса бузилишлари, руҳий автоматизм синдроми қўшилади. МДП нинг депрессия босқичиди кун бўйи кайфият ўзгаришини ҳисобга олиш керак. Бу босқичдан чиқишда шахсият ўзгармайди ва руҳий ҳолат тўла тикланади (интермиссияга ўтиш). Бу эса психоген ташхисни осонлаштиради, чунки шизофренияда кун бўйи кайфият ўзгариши кутилмайди ва шахсиятни касалликка хос ўзгаришлари аниқланади. Анамнезда кайфият ўзгариш даврининг бўлмаганлиги касалликнинг баъзан инволюцияга юз тўтган даврида бошланиши ,касаллик ҳолатида қўрқувнинг қўзғалувчанлик ва ўзига хос васваса билан бўлиши, касалликнинг чўзилиб кетиши , касаллик пировардида руҳий бўшангликка олиб келиши, яъни инволюцион меланхолия белгиларини МДП нинг депрессион босқичидан ажратишга имкон беради .Реактив депрессия депрессив босқичдан фарқли улароқ, руҳан анча тушшунарли реактив депрессия тузилмасида руҳий жароҳат вазияти аниқ ўз-ўзини қондиради. Депрессив учлик МДП депрессив бос қичидаги каби ўзига хос кўринишга эга эмас. Циркуляр депрессия эндоген хасталик қонунияти бўйича ташқи муҳитларга боғланмаган ҳолда кечади. Реактив депресиянинг бутун кечиши руҳий жароҳат билан боғлиқ бўлади: агар жарҳоат ҳосил қилаётган вазият ечилса реактив депрессия тез тугайди Органик, инфекцион ва интоксикацион психозларда бузилиш даврларининг бўлиши, озиш ва тез чарчаш (органик астенизация аломатлари, интеллектуал пасайиш), эслаш қобилиятининг сусайиши, руҳий фаолликнинг камайиши, муҳокама ва танқиднинг сусайиши ва ақлнинг пасайиши, бош миянинг ўчоқли зарарланиш белгилари, яъни руҳий-органик кўриниш бўйича ўзгариши ва уларнинг авж олишга мойиллиги МДП нинг йуқлигини тасди қлашга асос яратади
Даволаш ва профилактикаси . МДП бошланиши билан беморлар маниакал ҳолатларида ўзини нотўғри тутиши билан, депрессияда эса уларга хос бўлган суицидал ҳаракатлари бўлгани суицидал ҳарактлари бўлгани учун стационарга етқизилиб , даволашга муҳтож бўлиб қоладилар. Маниакал ҳолатдаги беморларнинг куч-қувватини имкон борича фойдали фаолиятга йўналтириш керак . Депрессия ҳолатидаги беморлар учун ярим ўриндиқли шароит яратиб бериб, уларни безор қилиб юбормайдиган даражада назоратда тутиш лозим . Кузатув ўрнатаётганда кун бўйи ўзгаришларни инобатга олиш керак. Ўз-ўзига суиқасд кўпинча тонг пайтида, эрталаб қилинади, чунки шу пайтда беморлар ухлаб ётган бўлади, тиббиет ҳодимларини сергақлилиги пасайган бўлади .
Даволаш муолажалври касалликнинг клиник кўриниши билан боғлиқдир (депрессив ёки маниакал ҳолатига боғлиқ бўлади ) ҳамда уларнинг ифодланганлиги ва клиник алоҳидалиги (типик босқич, хавотирли депрессия, васваса депрессияси, атипик босқич , чўзилиб кетган босқич ва б. ) , беморнинг ешини ва бошқа омилларни ҳисобга олиш лозим.
МДП нинг ҳозирги замон даволаш асосини руҳий фармакологик даволаш ташкил этади . У беморнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний ҳолатини доимо кузатиб олиб борилади. Маниакал ҳолатларида нейролептик тинчлантирувчи моддалар атипик нейролептиклар (риспаксол, кветилепт, нопрения, зипрекс) тайинланади, маниакал қўзғалишни бўшаштириш учун седатив таьсири бор нейролептиклар (хлорпротиксен, аминазин, тизерцин ёки галоперидол ) берилади .
Галлоперидолнинг ўртача кунлик миқдори 30 -60 мг, хлорперитоксинники – 150 -300 мг, аминазин эса 300-600 мг , тизерцин 150- 300 мг дир. Даволаш 2 -3 ой давом этади , нейролептикнинг миқдорини аста-секин ошриб борилали , даво эффектини литийнинг тузлари кўрсатади , уларни нейролептиклар билан қўшиш мумкин.
Литий тузлари антидепрессив таьсирга эга эмас, аммо улар маниакал қузғалиш белгиларини сусайтиради. Беморларнинг аҳволи одатда биринчи ҳафтада яхшиланади. Тайинлаш дозаси литийнинг қондаги миқдорига боғлиқ (1,0 -1,5 кун).
Манияни ва депрессияни даволашда кейинги вақтда қўлланилаётган (Wunder lioh. A.Potal, 1983) карбамазепим, феллипсин, тегрецол яхши наф бермоқда. Кунлик миқдори 600-1000 мг бўлиб , карбамазепиннинг қондаги миқдорига боғлиқдир (6-12 г/л). Даволаш таъсири маниакал босқичда ҳам, депрессив босқичда ҳам анча тез – 5 кунда билинади. Депресив босқичда етакчи белгига қараб у ёки бу дори ҳам қўшимча белгиланади. Антидепрессантлар – тимолейцин кайфиятни кўтарувчи таъсир этади. Бундан ташқари , улар хавотирли ва тормозланганлик ҳолатига таъсир этади . Агар етакчи белги бўлиб ҳаётий қайғу , эзилганлик (классик депрессив учлик билан бўлиши) бўлса, тимолептик ва кайфиятни яхшиловчи, ўзини яхши тутишини стимуляция қилувчи компоненти фаолият кўрсатишга интилувчи бўлган антидепрессантларни стимулловчи антидепрессантлар (венлаксор, портал) тайинлаш лозим. Анафранил, пиразидол, мелипрамин, 100-300 мг кунига, анафранил 100-200 мг кунига, пиразидол 200-400 мг кунига, бошланишидан 10 кун давомида даволаш, мушак ичига ёки венага томчи усулида , сўнгра ичишга бериш мақсадга мувофиқдир .
Антидеприссантларни бир вақтнинг ўзида МАД ингибиторлари билан тайинлаш мумкин эмас.
Моноаминооксидазол ингибитори (МАОИ) психомотор тормозланишни камайтиради ва ҳаетий тонусни оширади . Буларга импромазид (ипразид ), ниаламид (неамид, нуридал ), транилципромин (трансамин )лар киради . Баъзи мамлакатларда уларни қуллаш ман этилади. Чунки бир гуруҳ дорилар (бошқа антидпрессантлар, резерпин, гипертонияга қарши препаратлар, адреналин ) билан ва бир қанча озиқ-овқатлар (сыр ачитқи препаратлари билан, қизил вино ,пиво ) билан ҳам тўғри келмайди ва баъзан ўлим билан тугаши мумкин. Ҳавотирлик депрессияси васвасалари билан бўлганда седатив тинчлантирувчи таъсири бор антидепрссант – амитриптилин (типтизол ), тизерцин, сополакс, хлорпротексин – антидепрссив компонентли таъсири бор нейролептиклар билан қўшилиши мумкин. Стимулятор – антидепрессантлар тайнланмайди .Аниқ юзага чиққан хавотирли ҳолатларда 150 – 300 мг миқдорда белгиланади. Амитриптилин одатда яхши таъсир этади ва бемор уни енгил кўтаради. Антилептик таъсирли транквилизаторлар: элениум, диазепам, седуксен, реланиум, тизерцинларни ҳам қўллаш мумкин. Фақат хавотирни олиб ташлашдан сўнг уларга кучсиз антидепрессантлар қўшиш мумкин (амитриптилин ва бошқалар). Антидеприссантни нейролептик ва антидеприссантлар билан қўшиш депрессив фазада уйқу бузилганлиги учун қўшилади. Уйқу жиддий бузилганда нитрозепам, хлорпротексин, феназепам тайинлаш мумкин .
Вегетатив ва соматик белгилар билан ниқобланган ҳолдаги (вегетатив) депрессияда амитриптилин кунига 75-150 мг, азафен кунига 75-100 мг белгиланади. Электротитратиш билан даволаш (ЭТД) депрессияларда юқоридаги даволаш мувофақиятсиз кечса белгиланади. Кунора ёки ҳафтасига 2 марта, жами бўлиб 6-8 марта тайинланади.
Инсулинли кома чақирувчи миқдорда энди қулланилаябти. Инсулинни гипоглекемия чақирувчи дозалари (4-8 бирликдан 40-50 бирликгача), айниқса иштахаси юқолиб озган ҳолатларда, умумий аҳволини ва кайфиятни яхшилайдиган даражада қўллаш мумкин.
Уйқу депрессияси, андоген депрессив ҳолатларни даволаш учун қулланилади. Бунда касаллар 24-48 соат давомида ухлатилмайди. Бу эса депрессив симптоматикани юмшатади .Бу усул билан даволганда кечки пайтга бориб бемор кайфияти яхшиланади ва тонггача сақланиши тушунарли эмас. Уйқунинг депрессияси тунги ацидоз, серотонин, серотонин экстракциясини тўхтатиб туради, акс ҳолда одатда кечаси экскреция кучайяр экан, натижада бутун тун бўйи серотонин ошиқча бўлади деб муҳокама қилинади. Уйқу депривацияси қилинганда сийдикда катехоламинлар экскрецияси кучайиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.
Тажриба шуни кўрсатадики, антидепресантларни қабул қилиш ҳам босқичлар қайтарилишининг олдини ола олмайди. Фақат давомли раишда литий тузлари биландаволаш билангина босқичларнинг қайтарилишини олдини олади. Литий тузларига МДП нинг биполяр кечиши шаклларда, профилактик давога яхши берилади. Литий тузлари билан профилактик даволаш одатда депрессив фаза тугаши билан ёки интермиссия давридв бошланади. Одатда литий карбонатнинг профилактик даволаш миқдори кунига 600-1800 мг ни ташкил этади, литийнинг профилактик давога мос миқдори аниқлаб олингандан сўнг беморлар йиллаб препарат қабул қилиши лозим. Даволанишда танаффус қилиш босқичларнинг қайталанишига олиб келади. Литийнинг профилактик таъсири одатда бир неча ой давом қилингандан сўнг билинади, аста-секин босқичли ўзгаришларнинг қисман ёки тўла инқирози кузатилади. Литий карбонат билан даволаш қон зардобида (аввалига ҳар ҳафтада, сўнгра 2-3 ойда бир марта ) унинг миқдорини текшириб борилади .Депрессия пайдо бўлиб қолса, литий тузлари билан депрессия турига қараб антидепрессантларни қушиб бориш керак .
Даволаш-профилактика тадбирларида руҳий даволаш алоҳида ўрин тутади, айниқса бунда бемор ва шифокор муносабатлари муҳим аҳамиятга эга.
Индивидуал ва гуруҳий даволаш, шу жумладан оилавий руҳий даволаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Руҳий даволаш қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур: беморларни умуман тинчлантириш, чўзилган босқичнинг қайтиши борлигига ишонтириш беморнинг иккиланишини йуқотиш (оилада ва ишлаган жамоасида), касаллик туфайли бузилган ижтимоий ўрнини мустаҳкамлаш.
Яна тери остига кислород киритиш, сув ва физиотерапевтик тадбирлар белгиланади. Беморларнинг тана ҳароратларидан ҳабардор бўлиб, муттасил тажриба, текширишлар ўтказиб туриш лозим. Стационарда даволашда руҳияти яхшиланган беморни очиқ эшик тартибига ўтказиш мумкин, ҳатто касалхонадан ташқи шароитга мослашиш учун унга таътил берилса ҳам бўлади.
Меҳнат экспертизаси. Руҳияти бузилган босқичларда беморлар меҳнатга лаёқатиздирлар. Сурункали чўзилган хасталикда ёки босқичлар тез-тез бўлиб турганда беморларни ногиронликка чиқарилади. Интермиссияларда меҳнат қобилияти сақланади, беморлар ўз ишларини давом эттрадилар.
Суд-руҳияти экспертизаси. Беморлар психотик босқичларда жиноий жазоланувчи иш кўрсатадилар, ўзармайдилар. МДП ташхиси қўйилганда беморлар ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз бўладилар.
26-БОБ
ПСИХОГЕН КАСАЛЛИКЛАР (ПСИХОГЕНИЯЛАР)
Психоген касалликларга руҳиятга шикаст етказувчи омиллар таъсирида пайдо бўлган неврозлар ва реактив психозлар киради. Психогениялар кичик деб аталувчи ёки чегара психиатриясига қарашлидир. Кичик (чегара) психиатриясига яна психопатиялар ҳам киради. Кучли руҳий шикаст етиши натижасида реактив психозлар ривожланади. Аввалгидан кучсизроқ, аммо давомли руҳий таъсиротлар неврозлар пайдо қилади. Психоген касалликлар психозлардан фарқ қилиб, функционал қайтиш хусусиятига эга ва шахсиятнинг интеллектуал-мнестик сўниши билан кузатилмайди. Аммо шахс учун айниқса аҳамиятли, сурункали, руҳий шикастловчи таъсир ҳолатларида вужудга келган невроз ва реактив психозлар давомли бўлиши мумкин.
НЕВРОЗЛАР
«Невроз» тушунчаси тиббиётга 1776 йилда шотланд врачи В.Қоллен томонидан киритилган. У бу хасталикни функционал хусусиятга эга эканлигини таъкидлаб, бош мия структурасида органик ўзгаришлар бўлмаслигини баён қилди.
Неврозлар функционал-қайтиш хусусиятига эга бўлган хасталик бўлиб, руҳиятга шикастловчи омиллар (кўпинча турмушнинг бўлмаслиги ва камроқ ҳолларда оғир руҳий таъсиротлар)га шахснинг реакциясидир. Невроз ҳосил бўлишига бошқа омиллар ҳамда шахснинг касалликдан олдинги ҳолатлари, масалан, астеник ва астеник-психопатларда, заҳарланганларда (алқологизм), узоқ вақт чарчаганларда ва уйқуси оз – етарлича ухламайдиганларда тез ва осонликча пайдо бўлади. Кўпинча невроз белгилари аста-секин, камроқ ҳолларда тўсатдан юзага чиқади. Неврозлар турли ёшда пайдо бўлса-да ,25-40 ешдаги одамлар учун кўпинча хосдир. Руҳий бузилишларнинг кўп учрайдиган тури невроздир. Ривожланган, тараққий этган капиталистик мамлакатларда неврозлар тахминан 5-15 % тарқалган ,яъни ҳар ўнинчи одам невроздир. Неврозларнинг мамлакатимизда тарқалиши ҳақидаги маълумот йуқ. Баъзи вилоятларда 2,0-2,5 % (Н.Д.Лакосина, 1988),О.Р.Чатава маълумотларига қараганда неврозлар 1000 киши ҳисобига 21,1-21,8 гача беморларда учрайди (1981). Барча руҳий касалликларнинг 20-22 % неврозлардир. (Б.Д.Петров,1972; Г.К.Ушаков ,1978). Болалар, эркаклар ва аёллар невроз билан баб-баравар даражада касалланадилар. Неврозлар реактив психозлардан фарқли ўлароқ ўрганиш- инъикос фаолиятининг бузилишига, руҳий фаолиятининг қупол бузилишига олиб келмаса-да, беморларнинг ҳаетий вазиятларга мослашуви ўзгаради. Беморлар ўз касалликларига тўғри ва танқидий қарай оладилар, онги сақланиб қолади ва ўз-ўзини бошқара оладилар .
Неврозларнинг қуйидаги турлари фарқланади: неврастения, истерик неврозлар ва миядан кетмайдиган неврозлар.
Неврастения (астеник невроз, ҳолдан тойдириш неврози). Неврастения мустақил касаллик сифатида амеракалик руҳий врач Д.Ж.Бурд томонидан 1868 йилда тасвирланган. У неврастенияни асаб системасининг ҳолдан тойиши, таассуротга чидамсизлик деб қарайди. Неврастенияда касаллик белгилари турли-тумандир.
Неврастениянинг клиник кўринишида асосий ўринни астеник синдром, сержаҳллик билан бирга кучайган қўзғаувчанлик, ҳолдан тойиш, чарчашлик эгаллайди.
Неврастениянинг клиник кўринишида икки босқич фарқ қилинади: гиперстеник - кўпинча касаллик бошланишида кузатилади ва гипостеник. Уни бундай босқичларга бўлиш шартлидар, чунки касалликнинг ривожида ҳамма вақт ҳам босқичларни аниқлашга имкон бўлмайди. Неврознинг дастлабки гиперстеник фазаси тўла намоен бўлганда касалликнинг асосий белгилари қўзғалувчанлик ва таъсирчанлик, ўзини тутиб тура олмаслик, сабрсизлик, асабийлик, ички кучланишни сезиш, руҳий ва жисмоний чарчоқлик билан қушилиб, иш қобилиятини пасайтиради. Беморлар руҳиятига енгил шикаст етказувчи ҳолатлар учун жиддий, тез, ҳис-ҳаяжонли ва шиддатли реакция берадилар. Атроф муҳитнинг аввал одатда таъсир чақирмайдиган омилларни энди кўтара олмаслик ҳолати пайдо бўлади. Ҳатто нозик товуш, эшик ғичирлаши, соатнинг чиқиллаши, радио ва телевизор товуши, телефон қунғироғи, кичик, арзимаган тасодифий жанжал беморларда сезиларли аффектив реакция чақиради, бу шундай шиддатли бўладики, бемор ўзини ушлай олмайди, ҳайрон қолиб бақиради, оёқларини тапиллатади. Бундай реакция учун унинг лабиллиги, қисқа вақт бўлиши, тез ўтиши, сўнгра умумий бўшашиш, кўз еши билан узоққа чўзилади. Абу Али Ибн Сино неврастениянинг бир қатор белгиларини келтиради: ортиқча таъсирчанлик, ўйноқи кайфият, уйқу ва иштаҳанинг йўқолиши, шундай беморларнинг ташқи таъсиротларга таъсирчан-берилувчан бўлиб қолиши, масалан, ёрқин еруғлик, қаттиқ товуш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Унинг таъкидлашича, «одамнинг юраги ва мияси арзимаган таъсиротларга кучли жавоб қайтарса, бундай одам арзимаган нарсадан жаҳли чиқиб ўзин –ўзи ушлай олмаса, агар бемор учун баланд товушлар, кучли ҳидлар ва ёрқин бўеқлар нохушлик туғдирса, унинг кўнгли, қалби бўшашган бўлади ».
Бош оғриғини Ибн Сино бошқа омиллар билан бир қаторда руҳий «ташвишлардан », «оғир руҳий жараёнлардан ёки бадан ҳаракатидан» келиб чиқишига ишора қилади. Кўпгина беморлар ўзларини жуда эзилган ҳисоблайдилар, ўзларининг турли ишлари ва хизматлари чексизлигидан улар ҳеч қачон ишларини охиригача етказмайдилар, уларга ҳамиша вақти етишмайди, доимо шошиб юрадилар ва жонсарақликдан қутула олмайдилар. Жуда тез таъсирланувчан бўлиб қолганларидан яқинлари ва хизматдошлари, ҳатто нотаниш одамлар билан ҳам жанжанлашиб қоладилар. Одатда улар ўзларини ёмон ҳис қилаётгани, жисмоний ва руҳий толиқиши, бўшашиб кетаётганлигини, одатдаги ишни уддалай олмаётгани, тез-тез чарчаб қолиши, иш қобилиятини ва унумнинг пасайгани , тинка –мадори қуриб кетаётгани, хотираси пасайиб, эслаш қобилияти сусайганлигидан шикоят қиладилар. Аммо бош миянинг органик касаллигида (церебрал атеросклероз, инсультдан кейинги ҳолат, бош мия шикастида ) кузатиладиган каби эмасдир, балки диққатнинг сусайганлиги, фикрнинг тарқоқлиги, узоқ вақт ўтириб ақлий меҳнат қила олмаслигининг маҳсулидир. Неврастения учун « уйқу ва уйғоқлик » циклининг бузилиши тавсифлидир. Бу узоқ вақт қийналиб ухлай олмаслик, ҳаяжонли юза уйқу, арзимаган шовқиндан ёки ўзининг уйқудаги ҳаракатидан ўзи уйғониб кетишида намоён бўлади. Кўпнча беморлар кундузги ташвишларининг уйқуда давом этишидан шикоят қиладилар. Эрталаб беморлар зўрға турадилар, ўзларини лоқайд сезадилар, ишлаган, дам олмаган одамдек ҳис қиладилар. Бошлари оғир бўлиб турадилар .
Кун бўйи мудраб юрсалар-да, ухлай олмайдилар. Абу Али Ибн Сино «уйқусизликни» турли ҳолат ва касалликларда баен эта туриб тушкунликка тушганидан одамларда уйқу бузилишига эътиборни қаратади, баъзан уйқусизлик ёмон кайфиятда, ташвишли фикрлар чулғаб олганда кузатилади, айниқса улар уйқусизликка мойил бўлсалар, уйқусизлик яққол намоён бўлсалар, уйқусизлик яққол намоён бўлади .
Неврастениянинг клиник кўринишида сомато-вегетатив бузилишлар – аввалги муаллифлар иборасига кўра, аъзолар ёки тизимларнинг неврози муҳим ўрин эгаллайди. Буларга неврастенияда тез-тез учрайдиган бош оғриғи киради. Бошнинг оғриши кучли даражада бўлиб, баъзан пасайиб туради, аммо озгина ақлий, руҳий зўриқишдан, арзимаган руҳий шикастдан сўнг кучайиб кетади. Оғриқ хусусияти турлича ва ўзгарувчан – боши оғирлашиб қолади, нина санчигандек бўлади ёки импульсацияга ўхшаб тортишади ва беморда анчагина безовталик қилади. Қатор ҳолларда кузатиладиган кучли бош оғриғи неврологик ва парақлиник текширишлар қилинмаганда бош миянинг органик касалликлари (лептоменингит, бош мия ўсмалари, бош мия шикастланишлари ) йуқмикан деган гумонга олиб боради. Бундай беморлар узоқ вақт невропалогларга мурожат этиб, уларнинг ҳисобида туради. Неврастенияли беморларни кўпинча организм бошқа системаларининг – юрак-қон томир , ошқозон-ичак , эндокрин –жинсий тизимларнинг функционал ўзгаришлари безовта қилади. Беморлар кўпинча юрак соҳасидаги турли ноҳуш оғриқ сезгилар (юрак уриб кетишидан, чап қўлга узатувчи оғриқдан, нафас сиқиши, юракнинг нотекис уриб кетишидан ва ҳ.к.)дан аввалги муаллифларнинг “юрак неврози”дан шикоят қиладилар. Бу шикастлар юрак хасталига ёки юрак етишмовчилиги бормикан деган гумон қилишга асос яратиб беради. Неврастения ташхиси қуйилган беморларни кўпинча ошқозон соҳасидаги оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш ва бошқа диспептик издан чиқишлар безовта қилади-аввалги муаллифлар унинг ошқозон неврози дегани ана шу ҳолатдир. Эндокрин тизими томонидан неврастенияли бемор аёлларга фригидлик, хайз цикли ва жинсий фаолиятнинг бошқа бузилишлари кузатилади. Эркакларда эса хоҳишнинг сусайиши, тех жинсий қўзғолиш ва эрекцияга эришиш ва шу билан бир каторда беморда безовталик чақирувчи вақтидан аввал эякуляция бўлиши билан кушилиб кетади . Бу безовталикни ҳам алоҳида бир касаллик деб қарамаслик лозим, бу хам сексуал невроз «кўринишидир». Шундай симптомлар – белгилар невростения касаллигининг клиник куринишида етакчи ўринга чиқиб қолиши ва у ёки бу аъзоларнинг неврозини ифодалаши мумкин. Бунда неврастениянинг одатдаги даволаш усуллари умуман олганда бу хасталикнинг тузалишига олиб келади.
Кўпинча неврастенияда касаллар узоқ вақт давомида невропатологларда мувофақиятсиз даволаниб юрадилар. Терапевт, гастроэнтеролог, эндокринолог, урологларга борадилар. Неврастенияда беморлар ўзларининг касал эканликларини биладилар, баъзида уларда врачга аҳволини оғирроқ кўрсатиш хоҳишлари хам пайдо бўлиб туради. Шифокор билан самимий суҳбатда, мулоқотда унга ишонади ва уз ахволини очиқ баён қилади, аммо атрофдагиларга касаллигини билдиргиси келмайди .
Неврастениянинг гипостеник фазаси кўринишларига жисмоний хамда интелектуал толиқиш, бўшашиб кетиш ва тепкилагандек чарчаш белгилари киради. Доимо кайфияти тушкун бўлади, унга қўзғолиш, кизикишнинг сусайиши, кундалик ишларга хафсаласизлик қўшилади. Кундузи беморларни мудрок босади, кечалари чуқур толиқиб ухлай олмайди ва тез-тез уйғониб туради. Арзимаган, ечими осон бўлган муаммо бемор учун қийин, ҳал қилиб бўлмайдигандек туюлади. Юзидан чарчаганлик аломати билинади, ранги оқарган, товуши паст, узи чарчаб –хориган, жабрланган, каридек куринади ва оза бошлайди .
Неврастениянинг давомийлиги турличадир, у бир неча ойдан бир неча йилгача давом этади. Бу эса руҳий шикастликнинг давомийлигига, чуқурлилийгига, ҳусусиятига, шахснинг тузилмасига, органик асоснинг бор-йўқлигига, соматик беморлик борлигига ва яна кўпгина омилларга боғлиқдир. Енгил ҳолатларда неврастения утувчан, кўпинча сурункалидир.
Достарыңызбен бөлісу: |