Юрак тож томирлари сурункали етишмовчилиги
Стенокардия хуружида кўп беморларнинг руҳий фаолиятида бузилишлар учрамайди. Баъзан уларда оғриқ хуружи такрорланишидан қўрқиш, руҳий аломатларни кузатиш мумкин. Бу беморларда атеросклероз ҳатто бош мия томирларида ҳам юзага чиқиб, церебрал артеросклерозга хос бўлган патологик белгилар намоён бўлади. Миокард инфарқти билан оғриётган беморлар руҳий фаолиятида ҳар хил бузилишларни учратиш мумкии.
МИЯ ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИГАН РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАР
Энг кўп тарқалган ҳар хил асаб-руҳий бузилишлари билан борадиган бош мия томир касалликларига атеросклероз, гипертония, гипотония касалликлари киради.
Мия артериялари атеросклерозидаги руҳий бузилишлар
Атеросклероз — сурункали кечиш билан борадиган, ёши улуғларда учрайдиган мустақил умумий касаллик бўлиб, битта умумий ташқи белги — артерия девори ўзгариши (зичлашуви, бириктирувчи тўқиманинг усиши) намоён бўладиган ҳар хил нозологик бўлимларни ўз ичига олган йиғма номдир. Церебрал атеросклероз қатор асаб-руҳий ўзгаришлар билан боради. Оғир кечиш билан бораётганлари албатта ақл пастликка ёки ҳатто ўлимга ҳам олиб бориши мумкин.
Аломатлари. Касаллик босқичига, унинг намоён бўлиш даражасига, кечиш тавсифига қараб церебрал атеросклероз клиникаси ҳар хил бўлади. Кўпинча неврозга ўхшаш аломатлар: ўта қўзгалувчанлиқ чарчаш, меҳнат қилиш қобилиятининг пасайиши кузатилади. Айниқса, ақлий иш қобилиятининг пасайиши тавсифлидир. Бемор фикри тарқоқ тез чарчайдиган бўлиб қолади.
Бошланғич церебрал атеросклерозда ишончсизликнинг кучайиши, гумонсировчи, юзаки ўйловчи, ҳасис, бесабр, умуман К.Шнейдер таъбирича, «шахснинг масхараланиши»га ўҳшаш кўриниш намоён бўладики, бу унинг ўзига хос томонларидир.
Касаллик ривожланиши билан беморнинг иш қобилияти ва хотираси пасаяди. Улар нима қилмоқчи бўлганини, нимани қаерга қўйганини тез унутадилар. Айниқса улар ўтиб кетган воқеаларни, кун номларини эслаб қоладики, натижада у ўз ҳолатини танқидий бахолайди. Баьзи ҳолларда кар-соқов синдромигача етиб боради. Яна «майли» ўзгардики, улар ҳаракатчан бўлиб қоладилар.
Церебрал атеросклерознинг энг тавсифли томони бемор ҳиссиётига берилувчан бўлиб қолади. Улар йиғлоқи, раҳмдил бўлиб қоладиларки, ҳатто мусиқа ва кинони йиғлаб эшитадилар ва кўрадилар, тез кулиб юбориши ҳам мумкин. Яна тавсифли томони аста-секин ортиб борадиган аҳамиятсиз нарсадан ҳам портлаб кетадиган қўзғалишнинг юзага келишидир. Атрофдагилар билан муносабати ўзгарзди.
Майл ва хотиранинг бузилиши, ҳиссиётга берилувчанлик ва айниқса хатти-ҳаракатидаги ўзгаришлар атеросклероз, ақлсизликнинг юзага чиққанидан далолат беради.
Церебрал атеросклероз қариликда содир бўлиши мумкин бўлган тутқаноқнинг сабабларидан бири бўлиши мумкин. Кўпинча руҳий тушкунликлар, баъзи ҳоллардагина кайфичоғлик (эйфория), тунлари эса кунлаб, соатлаб давом этадиган қўрув, эшитув, васваса галлюцинациялари содир бўлади. Кўп ҳолларда васвасанинг рашқ муносабат, кузатиш, ипохондрия турлари, баъзан эса кашфиёт ва эротик васвасалар кузатилади.
Оғир атеросклерознинг тавсифли аломатларидан бири мияга қон қўйилиши (инсульт)дир. Кутилмаганда чуқур даражада онгнинг туманлашиши (кома) содир бўлади. Агар ҳаёт учун аҳамиятли марказлар зарарланган бўлса, тез ўлимга олиб боради. Бошқа ҳолларда бир неча соатлаб давом этадиган сопор билан алмашиниб турадиган, астасекин эснинг ўз ҳолига кайтиши билан борадиган чуқур даражадаги онгнинг туманлашиши кузатилади. Бу даврда сабрсиздиқ шошқалоқлик, қўрқув, сўзлаш ва ҳаракат қўзғолувчанлиги, тиришиш ҳолатларини ҳам учратиш мумкин.
Қон қўйилишининг асоратларига нафақат неврологик (паралич, афазия, агнозия, апраксия), балки апоплексиядан кейинги ақлсизлик кўринишидаги руҳий бузилишлар ҳам киради.
Инсульт нафақат қўққисдан, балки секин-аста продромал даврдан кейин ҳам бош айланиши, бошга қон қўйилиши, қудокда шовқин, кўз олди қоронғилашиши, гавданинг ярми ишламаслиги каби қатор белгилар билан инсульт олди ҳолати юзага келиши мумкин. Баъзан нутқ кўриш ва эшитишнинг бузилиши кузатилади. Инсульт олди ҳолати доим ҳам инсультгача бормай, юқорида санаб ўтилган белгилар билан тугаши ҳам мумкин.
Инсультлар ҳам қўққисдан ҳамда ҳар хил омиллар: руҳий кучланиш ҳолати (диққат, қўрқув, шошқалоқлик), жинсий ва алкогол эҳтиёжи, меъданинг тулиб кетиши, кабзият ва бошқа таъсирлар натижасида юзага келиши мумкин.
Неврологик ва соматик бузилишлар. Атеросклероз билан оғриётганларда бош айланиши, бош оғриши ва қулоғига шовқин эшитилиши мумкин. Яна уйқунинг бузилиши (тез ухлаш, уйғонолмаслик) тавсифлидир. Неврологик кузатишларда кўз қорачиғининг торайгани ва ёруғликка кам ҳаракати, қўл панжаларининг қалтираши, кичик ҳаракатлар мувозанати бузилгани ва пай реф-лекслари ошгаплиги аниқланади.
Соматик ўзгаришлар: ички аъзолар (юрақ аорта ва буйрак)ва периферии томирларда бириктирувчи тўқима ўсади, кон босими ортади, тахикардия, баъзан Чейн-Стокс нафас олиши содир бўлади.
Беморнинг ташқи кўриниши. Беморнинг ёши каттароқ териси сариқ, тўрсимон тери ости томирдари аниқ кўринади:
Этиологияси, патогенези ва патанатомияси. Атеросклероз асосида артерия ички қобиқларига липидларнинг йиғилиши натижасида бириктирувчи тўқима тугунчалари бўлиши аниқланади. Томир тўқималари ўзгариши натижасида асаб тўқималари зарарланишини чақирадиган ҳар хил ҳажмдаги мия қон айланишининг бузилишлари келиб чиқади. Хасталик келиб чиқиш механизмини тушунтирадиган ҳар хил назариялар тақлиф қилинган. Кенг таркалган назариялардан бири қон билан айланиб юрадиган липидлар орқали томир деворлари инфильтрациясига олиб борадиган инфильтрацион назариядир. Кейинги йилларда олиб борилган текширишларнинг кўрсатишича, липид инфильтрати томир деворида физик-кимёвий хусусиятларнинг бирламчи ўзгаришига олиб келар экан. Жараённинг ривожланишига заҳарланиш, инфекция, вазомотор бузилиш, модда ва липид алмашинувининг бузилишлари кўмақлашар экан.
Кечиши ва оқибати. Айниқса касалликнинг биринчи йилн тўлқинсимон кечиш билан ўтади. Пироварддаги ҳолати нафақат зарарланиш даражаси, балки хасталик ўчоғи ўрнига ҳам боғлиқдир.
Давоси ва олдини олиш чоралари. Атеросклерознинг (олдини олиш учун овқатланишни тўғри ташкил этиш билан бирга алкоголь, чекиш каби заҳарли моддалардан заҳарланишдан ўзини сақлаш, меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил этиш керак. Касаллик бошланишида қўлланиладиган даво учун йод дорилари:
Сайодин (0,5 г дан 2—3 марта, овқатдан кейин); йод-гиперсол (0,5—1 г дан 2 марта, овқатдан олдин); 3% ли калий (1 ош қошиқдан 3 марта) ёки 5% ли спиртли йод эритмаси (кунига 2—3 томчидан 2 марта, 1 томчидан ошириб 15—20 томчига етказилади, сут билан овқатдан кейин ичилади). Йод дориларини қабул қилаётганда йодизм келиб чиқиши мумкин эканлигини унутмаслик лозим. Кейинги вақтларда линетол (эрталаб 20 мл дан 1 марта) ва диоспонин (0,02—0,2 г дан 2 марта, овқатдан кейин) кенг қўлланилмокда. Бу беморларга 5 мл 2% ли новокаин 3 марта кунига, ҳафтада 1 та инъекция ва 10 кун танаффусдан кейин яна 1 йилда 4 босқичда даво олиш ксрак бўлади. Атеросклероз психозлзрида атипик нейролептиклар (риспаксол, кветилепт, нопрения, зипрекс, зифорт.)
Дорилардан: риспаксол ,аминазин, нозепам, этапиразин. Транквилизаторлардан: мепротон, либриум. Агар атеросклероз гипертония касаллиги билан бирга келса, гипотензив дорилар, ақл пастликда фосфорли дорилар (липоцеребрин, фитин) берилади. Беморнинг аҳволини ҳам кузатиб бориш керак: инсульт юзага чиқса эуфиллин (5—10 мл, 2,4% 10—20 мл 40% глюкоза билан) юборишии унутмаслик лозим.
Бош мия томирли шикастларидаги хотира-тафаккур бузилишларини даволашда хозирги вақтда ноотроплар церебролизин, фенотропил, ноофен, луцетам, кенг қўлланилмоқда. Бу препаратларга пирацетам (ноо-тропил), пиритннол (энцефабол, пиридитол), акатинол, амиридинлар киради. Церебролизин хам қўлланилиб катта дозаларда узоқ муддат қўлланилса яхши самара беради. Бу барча дориларни ақли камликнинг енгил ва ўрта даражаларида катта дозаларда ва узоқ муддат (4-6 ой) қўлланилади. Ноотропларда ножўя таъсир сифатида ўғирланиш сидроми юзага келиши мумкин. Церебролизинда бундай ножўя таъсир кузатилмайди.
Гипертония касаллигида руҳий бузилишлар
Гипертония касаллиги кенг тарқалган касалликлардан бири бўлиб, бўлар билан бошқа турдаги врачлар қатори психиатрлар ҳам жуда кун тўқнашади. Касаллик этиологияси ва патогенези замонавий табобатнинг муҳим муаммоларидан биридир. Гипертония касаллиги ҳар хил кучланишлар (жароҳатлар) таъсирида келиб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, олий нерв фаолиятининг нейрогуморал механизм таъсирида бузилиши томирлар тонусини ўзгартирадики, натижада гипертония келиб чиқади. Бирок томирлар тонусини ўзгартирадиган бошқа ирсий омиллар, қарилик аломатлари, эндокрин силжишлар ва бошқа назариялар ҳам бор.
Симптоматологияси. Гипертония касаллигида церебрал бузилишлар бошқа хасталиклар қатори ўзига хос тавсифга эга. Улар енгил гипертоник криздан бошлаб то инсульт каби энг оғир зарарланишгача, мия қон айланиши бузилишлари кўринишида бўлади. Лекин, мия кон айланиши бузилишларидан ўладиганлар сони юрак хасталикларидан ўладиганлар сонидан кейин иккинчи ўринда туради.
Гипертония касаллиги учун кўп сонли неврологик бўзилишлар билан бирга гипертония психозлари деб номланадиган руҳий бузилишлар ҳам тавсифлидир. Бу касалликдаги психопатологик кўринишлар касалликнинг ҳар қандай шакли ва босқичларида учрайди. Шу билан бирга гипертония каеаллигининг руҳий бузилишлар тавсифи билан маълум нисбати бор. Масалан, неврозга ўҳшаш аломатлар 1-босқичга, ақл пастлик 3-босқичга ҳосдир. Шунингдек, маниакал ҳолат, депрессив васваса, псевдоступор синдромлари, псевдопаралитик статус каби аралаш клиник кўринишларни учратиш мумкин.
Гипертония касалликлари билан оғриётган беморлар: сезгирликнинг ошиши, бош оғриги, уйқусизлиқ чарчаш ва бўшашиш, иш қобилиятининг пасайиши, кўнгли бўшлик ва тез ҳафа бўлувчанликдан шикоят қиладилар. Бир сўз билан айтганда, уларнинг кайфиятлари тушиб кетадики, баъзан танг аҳволда кўрсанг, баъзаи эса нимадандир тоқати тоқ бўлаётгандек туюлади. Сабрсизлик кўпинча тўсатдан тунлари бошланади. Шунингдек, гипертонияда учрайдиган кучли қўрқиш ҳоллари ҳам тўсатдан содир бўлади. Бу касалликка яна ипохондрик муносабат ва кузатув васвасалари, рашк, ўз-ўзини айблаш тафаккурлари; хотиранинг ҳар хил даражада пасайиши, деменция, ақлсизлик тавсифлидир.
Давоси ва олдини олиш. Гипертония касаллигининг олдини олиш омилларига: оилавий муҳит, меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил этиш, овқатланиш тартиби, заҳарланишдан сақланиш кабилар киради. Даволашда резерпин, серпазил, раунатин, фенотиазин қаторидан нозепам, аминазин, транквилизаторлардан мепротан — андаксин, лимбриум, элениум қўлланилади. Бошланғич даврида электроуйқунинг ҳам катта аҳамияти бор. Шунингдек диуретин, теобромин, сальсолин ва дибазол ҳам ишлатиш мумкин.
Гипертоник криз ҳолатида эуфиллин, дибазол, магнезий сульфат беришни унутмаслик керак.
Оқибати яхшилик билан тугашининг ягона йўли юқорида санаб утилган дорилар билан бирга руҳий даволар, пархез овқатлар ва тўғри ташкил этилган турмуш тарзидан оқилона фойдаланмок жоиздир.
Гипотония касаллигидаги руҳий бузилишлар
Гипотония билан оғрийдиган беморларда бош айланиши, у мумий беҳоллик, вазомотор бузилишлар ва ҳушидан кетиш ҳоллари каби белгилар билан гипотоник криз юзага келиши мумкин. Кўпинча беморнинг бош оғриги, бош айланиши, қулокда шовқин ҳосил бўлиши, умумий бўшашиш ва чарчаш каби шикоятлари ўз гавдасини горизонтал ҳолатдан вертикал ҳолатга тезлик билан ўзгартирганда ҳосил бўлади.
Баъзи бир боморларда юқорида санаб ўтилган астеник симптомлар билан бирга депрессия белгилари ҳам кузатилади.
Давоси. Витаминотерапия (С ва В). В. Л. Филатов биостимуляторлари, ҳаёт илдизи (женшен), хитой лимони, пантокрин, кофеин, тромб ҳосил бўлишига қарши антикогулянтлар қўллаш мумкин.
Гипотония касаллигида дорилар билан бирга физиотерапия, жисмоний машқ қилиш лозим, меҳнат ва дам одишни тўғри ва меъёрида ташкил этиш фойдалидир.
21-БОБ
ИНВОЛЮЦИОН ДАВР РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАРИ
Ёшлик даврдаги ва ёш ўтиб қолгандаги руҳий касалликлардан ташқари, психозларнинг фақат ёши улуғлашган даврда учрайдиган айрим турдари мавжуд. Бу ёш шартли иккита даврга ажратилади: қарилик олди ёки пресенил — 45—60 ёш ва қарилик ёки сенил—65 ва ундан юқори ёш. Ёши улуғ давр руҳий касалликларини схематик равишда қўйидагича ажратиш мумкин:
-
Климактерик давр билан боғлиқ руҳий бузилишлар.
-
Инволюцион ёки пресенил психозлар, инволюцион меланхолия, пресенил параноид.
-
Қарилиқ сенил психозлари, сенил деменция, Аль-цигеймер касаллиги ва бош мия тизимининг атрофик касалликлари, Пик касаллиги ва бошқалар.
Охирги гуруҳга этиологик ва нозологик жиҳатдан бир хил бўлмаган, лекин умумий ўхшашлик белгиси бўйича бирлаштирилган касалликлар киради: бу касалликларнинг барчасига астасекинлик билан, доимий прогредиент кечиш хос бўлиб, бунда касаллик жараёпи чуқур ақли пастлик билан якунланади.
Ёши улуғ давр психозлари психиатриянинг эаг мураккаб муаммоларидан бири ҳисобланади. Ҳозирга қадар бу касалликларнинг этиологияси, патогенези ва таснифига оид масалалар етарлича кўриб чиқилмаган ва ечилмаган.
Климакс билан боғлиқ руҳий бузилишлар
Климакс — бу ички секреция безлари фаолиятининг ёшга хос ўзгаришлари билан боғлиқ физиологии жараён бўлиб, жинсий безлар фаолиятининг ўзгариши унинг асосида ётади. Бу ўтиш даври эркакларда ҳам, аёлларда ҳам кузатилади, бироқ аёлларда климакс белгилари жуда аниқ юзага чиқади, чунки бу жараён ўртача 45—50 ёшларда юз берадиган овариал фаолиятнинг тўхташи билан бевосита боғлиқдир.
Климатерик аломат мажмуи хилма-хиллиги билан ажралиб туради, бунда ҳар хил соматик белгилар билан бир қаторда асаб-руҳий бузилишлар ҳам учрайди.
Асаб-руҳий бузилиш белгилари менопаузадан 1—2 ой олдин, баъзан орадан 2—3 ва ундан кўп йиллар ўтгач юзага чиқиши мумкин. Бу бузилишлар психозлар эмас, балки вақтинчалик невротик реакциялардир ва улар аффектив беқарорлик, юқори қўзғалувчанлик ва хавфсираш аломатлари билан юзага чиқади. Бу даврда реактив-депрессив ва ипохондрик реакциялар пайдо бўлишига мойиллик кузатилади, айниқса климакс вегетатив-соматик ўзгаришлар мияга кўп қон келиши, бош айланиши, юрак тез уриб кетиши, хушдан кетиш ҳоллари ва бошқалар билан кечганда шундай бўлади. Ўта юқори аффектив лабиллик ва рсактивлик ҳар хил истерик ҳолларни келтириб чиқаради, бу Т. А. Гейер, О. Бумке каби баъзи муаллифларга касалликнинг алоҳида шакли — инволюцион истерияни ажратишга асос бўлди. Психиканинг қўпол бузилишлари узоқ давом қилувчи депрессиялар одатда руҳий дунёқарашида олдиндан қандайдир бузилишлар, психопатиялар, табиати жиҳатидан шахснинг мувозанатлашмаганлиги мавжуд бўлган аёлларда учрайди.
Климакс давридаги депрессияда тушкунликдан ташқари безовталик, асабийлашиш ҳолатлари хам учрайди. Климактерик синдромни даволашда антидепрессантлар – айникса хавотирга қарши таъсирга хам эга бўлган антидепрессант воситалар (венлаксор) ишлатилади.
Невротик бузилишларни даволашда седатив ва нейролептик моддалар, уйқу бузилишга қарши дори воситалар (СОМНОЛ(Zopiclonum), ) буюрилади. Барча холларда психотерапиянинг турли хил усуллари тавсия қилинади.
Климакс даври тугаши билан асаб-руҳий ўзгаришлар ҳам сусайиб, кейинчалик аста-секин йўқ бўлиб кетади. Бирок климакс даврининг асорати бўлиб турли касалликлар(Гипертония касаллиги, депрессия, остеохондроз…) юзага чикмаслиги учун бу даврда инсоннинг руҳий саломатлигига эътибор каратиш ва невротик бузилишларнинг олдини олиш мақсадида руҳий маслахатлар бериш мақсадга мувофик.
Инволюцион пресенил психозлар
Инволюцион ёки пресенил психозлар клиник жиҳатдан кечиши бўйича ҳам, оқибати бўйича ҳам психознинг ҳар хил шаклларидир. Улар инволюцион давр касалликларининг алоҳида шакллари сифатида Крепелин томонидан 1896 йилда ажратилган.
Хозирги вақтда пресенил психозлар клиник кўриниши ва кечишига қараб инволюцион меланхолия, инволюцион параноид ва пресенил психознинг хавфли шакли Крепелин касаллигига ажратилади.
Инволюцион меланхолия
Касаллик кўпроқ аёлларда 50—60 ёшларда бошланади. Ҳозирги вақтгача касаллик этиологияси ва патогенези тўлиқ аниқланмаган. Лекин организмдаги инволюцион ўзгаришлар асосида келиб чиқадиган эндоген-токсик жараённинг аҳамияти шубҳасиздир ва у психоз ривожла-нишида асосий ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Мойиллик яратувчи омиллар — бу ҳар хил психогения ва соматогениялардир.
Инволюцион меланҳолиянинг асосий синдроми ташвишли — қайғули депрессия бўлиб, у кўпинча ўз-ўзини айблаш, ўз-ўзини ўлдириш ва ипохондрик васваса ғояларининг қўшилиши билан учрайди.
Клиник кўриниши. Касалликнинг бошланғич белгилари ноўрин безовталиқ ўзини йўқотиб қўйиш, жуда суст кайфият фонидаги ноаниқ қўрқув сифатида намоён бўлади. Климакснинг ривожлаииши ҳар хил. Баъзи ҳолларда ташвишли нотинчликнинг аста-секин кучайиши кузатилади, кейинчалик у ўзгармасдан узоқ вақт бир хил даражада туради; бошқа ҳолларда ташвишли қўзғолиш аломатлари ўта тез ривожланади ва одатда идрок қилиш бузилишлари ва васваса ғоялар қўшилиши туфайли мураккаблашиб кетади. Васваса ғоялар хиссиётларни фантастик шаклда акс эттиради. Котар васвасаси: «...Организм тириклигича парчаланиб кетмоқда... Оилам ўлди... Менинг айбим туфайли оммавий фожеалар юз бермоқда... Қутўлишнинг ҳеч қандай йўли йўк. Ягона йўл — ҳаққоний қасос» ва ҳоказо.
Беморлар доимо безовта ҳаракатда бўладилар, бу вақги-вақти билан ажиатацияга ўтувчи ўралашиб қолишда иамоён бўлади. Улар палатада у ёқдан бу ёққа юришади, ўзларини тимдалашади, ўз сочларини юлишади. Беморлар нутқи шикоятларини ҳадеб бир хил жумлалар орқали кайтаравериш билан тавсифланади. Вақт ўтиши билан нотинч ҳаракатлар тормозланиш билан алмашиниши мумкин, бироқ бунда ташвишли — қайғули зўриқиш камаймайди. Бетинчлик ташқи шароитлар ўзгартирилганда, бошқа палата ёки бўлимга ўтказилганда янада кучаяди. Идрок қилишнинг бузилишлари кўпинча вербал иллюзиялари билан намоён бўлади: атрофдагиларнинг суҳбатида ўзига каратилган айблашлар эшитилади, назарида уни камситишади, уришишади. Ил-люзияларнинг васвасалар билан ифодаланадиган бошқа шакллари ҳам учрайди: кўришга келган қариндошлари ўзгариб кетган; улар бошқача кўринишади, юзларида касаллик аломатлари: балки, булар қариндошлари қиёфасидаги умуман бошқа одамлар. Кўпинча ипохондрик васваса учрайди: беморлар ўзларини захм билан касалланган, рак билан касалланган деб ҳисоблайдилар. Овқат ҳазм қилиш йўқларининг оғир зарарланишидан шикоят қиладилар. Овқат ҳазм бўлмаяпти, ичақларим атрофияга учраб кетаяпти ва бошқалар.
Касалликнинг соматик белгилари кам тавсифли. Фақат озиб кетиш ва бевақт қариб кетиш кузатилади. Баъзи ҳолларда касаллик ўта шиддатли кечади, у шиддатли даражага етувчи ажиотаж қўзғолиш билан юзага чиқади. Бунда ажиатация даврлари онейроид типидаги онг хиралашиш элементлари мавжуд бўлгач, ўзини йўқотиб қўйиш даврлари билан алмашиниб туради. Беморлар фожеавий даражада тез қувватсизланадилар ва озадилар. Кейинчалик ҳаракат қўзғолишлари негативизм симптомлари бўлган, кататоник ступорни эслатувчи ступороз ҳолатга ўтиб кетиши мумкин. Беморлар бефойда бўлган қаршилик курсатадилар, овқатни туфлаб юборадилар, узуқ-юлуқ жумлаларни стереотипик равишда қайтараверадилар. Баъзи муаллифлар бундай ҳолатларни пресенил психознинг алоҳида шаклига ажратадилар ва уни «хавфли пресенил психоз», Крепелин касаллиги, «кеч кататония» деб атайдилар. Лекин бир томондан бундай ҳолатларга инволюцион меланхолиянинг оғир кечувчи вариантлари сифатида ҳам қараса бўлади.
Кечиши. Инволюцион меланхолия кўп ойлар, ҳатто кўп йиллар узоқ давом этиши билан тавсифланади. Климакс оқибатлари турлича. Бутунлай соғайиб кетиш ҳам мумкин, лекин касаллик кўпинча бир хилдаги тушкун кайфият ҳолатидаги умумий активликнинг пасайиши билан кечадиган турғун астеник кўринишдаги асорат қолдиради. Шиддатли кечувчи хавфли кўринишлари ривож-ланиб борадйгап умумий қувватсизлик билан кечадиган ҳолларда ўлим билан тугайди.
Патологик анатомияси. Оғир кечувчи инволюцион меланхолияда асосан ички секреция безларинниг зарарланиши билан ўтадиган умумий дистрофия кузатилади. Одатда бош мия пўстлоғининг пешона-мия соҳасининг кучсизроқ атрофияси аниқланади. Патоморфологик жиҳатдан эса марказий нерв тизимидаги токсиқологик ўзгаришлар аниқланади.
Фарқлаш ташхиси. Инволюцион меланхолиянинг бошланишида фарқлаш ташхисида қийинчиликлар туғилиши мумкин, чунки ёш ўтиб қолганда ҳар хил депрессив ҳолатлар ҳам ташвишланиш ва ҳаракат нотинчликлари аломатлари билан кечади. Маниакал-депрессив психоздан инволюцион меланхолияни қўйидаги белгилар ажратиб туради: олдин циркуляр хуружларнинг кузатилмаганлиги, касаллик манзарасида ташвиш ва қўрқувнинг устун туриши. Томир касалликлари туфайли келиб чиқадиган депрессиялардан инволюцион меланхолия тўлқинсимон кечишининг йўқлиги, психотик ҳолатнинг томир тонусига боғлиқ эмаслиги билан фарқланади.
Даволаш. Ҳозирги вақтда нейролептик моддаларни, атипик нейролептиклар (риспаксол, кветилепт, нопрения, зипрекс, зифорт)
аминазин ва ҳоказоларни антидепрессантлар имизин, мелипрамин ва бошқалар билан бирга қўллаш катта фойда бермоқда. Оғир ажиотаж ҳолатларда симптоматик восита сифатида опий препаратлари тавсия қилинади, уларнинг дозалари дастлаб ошириб борилади, кейин аста-секин камайтирилади. Нейролептикларни ўз вақтида қўллаш ўлимнинг кескин камайишига олиб келади. Қайд этиб ўтилган дори препаратларига нисбатан резистентлик мавжуд бўлган ҳолларда «электротитратиш» билан даволаш қўлланилади. Беморларда суицидал ҳаракатларга мойиллик борлигини ҳисобга олиб тезда шифохо-нага ётқизиш керақ
Инволюцион параноид
Бу шакли бошқачасига инволюцион параноид, инволюцион парафрения ёки пресенил Зиен васвасаси дейилади.
Клиник манзараси. Касаллик тиниқ онг ва ташқи томондан ўзгармаган ҳулқ-атвор фонида аста-секин ривожланадиган васваса билан тавсифланади. Васваса тузилмаси ва унинг фабуласи жуда ўзига хосдир. Васваса концепциясига кишиларнинг тор доираси киради: қўшнилар, танишлар уларга атайлаб нохушликлар келтириб чиқаришда айбланадилар. Васвасалар одатда тор доирадаги хўжалик муносабатларидан, арзимас гинахонлиқдан четга чиқмайди. Аввал беморларнинг даъволари атрофдагилар томопидан ҳаққонийдек қабул қилинади, бироқ вақт ўтиши билан уларнинг патологик асоси кўзга ташланиб қолади. Беморларнинг назарида кушнилари уларнинг нарсаларини бўзаётгани, калитлар ва махсус воситалардан фойдаланиб яширинча уйга кираётгани, овқатларига ахлат солиб кетаётгани, деворларда тирқиш очиб у ердан газ юбораётганига ва бошқа хавфли ишлар қилишига ишончлари комил. Кечалари қўшнилариникида йиғинлар уюштирилади, у ерга шубҳали шахслар келади. Бўларнинг ҳаммаси моддий зиён етказиш, соғлигига зарар қилиш ёки хонасидан сиқиб чиқариш учун атайлаб қилинади. Баъзан ҳидлов галлюцинациялари, эшитув вербал иллюзиялари сифатидаги идрок қилиш бузилишлари учрайди. Шунингдек соматик бўзилишлар билан боғланган ҳолда тана сезгиларини васвасали қабул қилиш кузатилади, юрак уриши, газдан заҳарланиш оқибати ва ҳоказолар. Васвасалар рашк ғоялари асосида ривожланиши ҳам мумкин. Муҳитни, яшаш жойини ўзгартирилганда беморлар бир оз тинчланишади, бироқ кейинчалик олдинги васваса фикрлар яна қайта бошланади. Беморлар ўз оғриқли кечинма ва ғояларини химоя қилишда ўта фаолликлари билан ажралиб турадилар. Улар эшикларига кўплаб қулфлар ўрнатадилар, доимо кузатишлар уюштирадилар, суд органларига шикоятлар билан мурожаат қиладилар, милицияга борадилар. Бунда депрессия кузатилмайди. Аксинча, аффектив созланганлик астеник белгилар билан, васваса ғояларининг ўта ташвишлилиги юзага чиқади
Касаллик сурункали кечади. Соматик ҳолларида ўзгаришлар кузатилмайди.
Фарқлаш ташхиси. Фарқлаш ташхисидаги киййнчилик доимо инволюцион параноидни кеч шизофрениядан ажратиш билан боғлиқ. Ташхисдаги асосий белгилар бу беморларнинг ҳиссий ўзгармаганлиги, касаллик манзарасида руҳий автоматизм аломатларининг йўқлигидир. Қарилик ёшидаги бундай психозларга баъзи муаллифлар томонидан қарилик паранояси деб қаралади.
Достарыңызбен бөлісу: |