Апатия — хиссий бефарқлик ҳолати, барча нарса ва ходисаларга бефарқлиқ Апатия — баъзида бутунлай ҳаракатсизлик билан бирга кечади (абулия). Пато-абулик синдром шизофренияда, қарилик эси пастлигида ва мия ўсмасида бўлади.
Кўтаринки кайфият—маниакал синдромга хос. Турғун, асосланмаган кўтаринки, хурсанд кайфият ҳолати бўлиб, беморнинг фаоллиги ошиши билан кечади. Маниакал-депрессив психознинг маниакал фазасида шизофренияда кузат
Эйфория — майлларнинг кўтарилиши билан кечадиган қувончли, кўтаринки кайфият. Эйфорияда фаолиятга интилиш, фикрлаш тезлигининг ошиши кузатилмайди. Бундай кайфият, одатда, меъёрида беморлар аҳволининг оғирлигига (қарилик психози, юксалувчи фалаж), силдан ўлаётган беморга мос келмасада, руҳий хасталик белгиси сифатида кузатилади. Эйфория, шунингдек, алкоголь ва гиёхлардан маст бўлишга ҳам хосдир. Патологияда, яъни депрессив ва маниакал синдромда эйфория жуда яққол юзага чиқади.
Депрессив синдром (синоними меланхолия, депрессия). Учлик белги билан тавсифланади:
I. Хафақонлиқ ҳорғинлик паст кайфият.
2. Фикрлашнинг кескин сустлашуви.
3. Ҳаракатларнинг тормозланиши.
Кайфиятнинг сустлашуви турли даражада: ғамгинлик ҳиссидан тортиб то жуда чуқур ғам, ҳатто юрак соҳасида оғриқ сезиш даражасигача бўлиши мумкин. Фикрлашнинг секинлашуви, товушнинг пастлашуви ва сўзлашишнинг секинлашиши, саволларга жавобнинг маълум танаффусдан кейин бўлиши, хотиранинг сусайиши фикрлашнинг ожизлиги билан намоён бўлади. Бемор ҳаракатлари сусайган, баъзан эса бутунлай тўхтаган бўлиб, бемор ётади, ўз-ўзини бошқара олмайди, қотиб қолади ва тўлиқ ҳаракатсизлик— депрессив ступор юзага келади. Уларга депрессив мимика ва ҳолатда: эгилган қомат, елкалар осилган, юзнинг таъзияли кўриниши билан тавсифланади. Бутун атроф мухит ва келажакни улар иложсиз, истиқболсиз деб тушунадилар. Депрессив ҳолатлар кўпинча алаҳлаш фикрлари (ўзини айблаш, ўзини ўлдириш) билан кечади. Энг кўп холларда ўз жонига қасд қилиш ўйлари — суцидиал ўйлар учрайди. Бу ҳолат жуда барқарор бўлиб, доимий назоратни талаб қилади. Ғамгин кайфиятнинг ошиши натижасида махсус ҳолат, яъни қийновчи қотиллик ҳамма сезгиларнинг йўқолиши, ички бўм-бўшлик ҳиссига олиб келади. Бу ҳолат руҳий қалб анестезияси дейилади. Бунда беморлар тошдай қотиб, фикрлай олмасликларидан шикоят қиладилар. Бу хасталикнинг мазмуни шундан иборатки, беморлар ғам чекишни йўқотиб, оғир бефарқликдан шикоят қиладилар ва ўзларига аввал хос бўлган куйиниш, ҳаяжонланиш ҳисларининг йўқолганлиги ҳақида қайғуришади. Уларда ўз яқин кишиларининг ғам-алам ва хурсандчиликларига сиртдан қараш хеч қандай ҳис уйғотмайди. Бундай беморлар бу ҳолатнинг ўз касалликлари билан боғлиқ эканлигини яхши тушунишади.
Хафаконлик ҳолати тез орада жуда юқори даражага етиши мумкин, бунда беморларда ҳаракат бузилишлари: ваҳима, қўрқув, ўзини у ёқдан бу ёққа уриш, инграш, ўз қўлларини синдириш вужудга келади. Беморлар оғир сезгилар: бахтсизлик, фалокат, яқинларининг ўлими, ағдар-тўнтарларни сезгандай бўлишади. Бу холларга депрессив аффектнинг портлаши — меланхолик рантус дейилади. Бундай холларда беморлар тез-тез суицидал уринишлар қилишади. Депрессиянинг бу шакли инволюцион ва томир психозларида учрайди. Депрессив ҳолатларга кун давомида депрессиянинг ўзгариб туриши, кечга яқин кайфият ва аҳволнинг бироз яхшиланиши хос.
Депрессив беморларда соматовегетатив бузилишлар: уйқунинг, иштаҳанинг бузилиши, оғиз қуриши, озиб кетиш, қабзият, оқариб-сарғайиб кетиш, тез қариш, эндокрин фаолиятларнинг бузилишлари кузатилади.
Депрессив ҳолат бошқа психопатологик бузилишлар:
— алахлаш фикрлари, автоматизм синдроми, депрессив алахлаш синдроми, депрессив галлюцинатор-синдром, депрессив кататоник синдром билан бирга келиши мумкин. Баъзан суст кайфият субдепрессия даражасида кечади. Бундан ташқари, қўйидаги ҳоллар: 1) адинамик депрессия — хаёт тонусининг пасайиши билан тавсифланувчи; 2) ингровчи депрессия — таъсирчанлиқ норозилик; 3) неврастеник депрессия — неврастеник ва истерик бузилишлар; 4) ананкастик депрессия — ақлга сиғмайдиган фикрлар, эслашлар, қўрқув; 5) ёш улуғланишига хос депрессия — кўнгил бўш бўлиб қолувчи; 6) сенестопатик депрессия — енгил депрессиялар ҳам бўлади.
Ниқобланган (маскировка қилинган) яширин депрессия. Бундай ҳолат баркарор бош оғриғи, юрак соҳасидаги оғриқлар, ошқозон-ичак йўли фаолиятининг бузилишлари, тананинг турли соҳаларида нохуш сезгилар, уйқунинг бузилиши, эркакларда жинсий ожизлик, аёлларда — фригидлик, артериал босимнинг ўзгариши, бронхиал спазм, диэнцефал пароксизм белгилари билан намоён бўлади. Бунда суст кайфият — субдепрессия кўринишида бўлиб, бу ҳолат юқоридаги соматовегетатив хасталиклар билан ниқобланади. Бу ҳолатларни ҳақиқий соматик касалликлар йўқлиги, антидепрессантлар билан даволашнинг таъсирчанлигига асосланиб депрессив синдромга киритамиз.
Маниакал синдромга—учта психопатологик аломатлар киради: 1) кўтаринки — қувноқ кайфият; 2) фикрлаш ва нутқнинг тезлашуви; 3) ҳаракат қўзғалишлари.
Кайфиятнинг юқорилиги қувноклиқ кўнгил равшанлиги, ўзини жуда яхши хис қилиш, бахтлилик, куч-қувватининг меъёридан ортиқлиги хисларида намоён бўлади. Уларнинг кўтаринки кайфиятини хеч ким пасайтира олмайди.
Маниакал аффектда диққатнинг ўзгарувчанлиги, фикр бўлинувчанлиги, баъзан ғазабли мания билан тавсифланади. Беморларнинг барча кечиималари камалак тусларига бўялган, беморлар ташвиш ва муаммоларсиз, ўтган қайғулари унутилган, ҳозирги нохуш воқеалар қабул қилинмайди, келажаги фақат порлоқ намоён бўлади, хеч қачон қуёш ботиши ҳақида ўйламайдилар. Улар жонланган мимика, тез ҳаракатлари, ўткир «ақлли» нутқи туфайли ўз ёшига қараганда ёш кўринишади. Буни юзларининг қизарганлиги, кўзларининг чақнаб туриши, доимий очиқ чеҳрали юзлари тасдиқлайди. Беморлар ўз ҳолати ва қобилиятига керагидан ортиқ баҳо берадилар, гўёки улар дунёда энг гўзал аёл, барча эркаклар севишади, кўп чет тилларини билишади. Фикрлаш ва нутқнинг тезлашуви «пулемётдан отилаётгандек нутқ» тинмай тез ва қаттиқ гапиришга, бир фикрни тугатмай бошқасига ўтиб кетишига олиб келади. Нутқ жуда чалкаш бўлади, яъни ҳазил, цитата, ўзи тўқиган шеърлар, ноўрин кўлиш, ўйинга тушиш билан узилиб қолади.
Ҳаракат қўзғалувчанлигининг кучайуви қўйидагиларда: мимиканинг жонлилиги, ҳаракатларнинг тез ва узлуксизлиги, қилиқ ва ҳолатларининг ўзига хослиги, бир жойда ўтира олмаслиги, ҳолатларини тез ўзгартириб туриш, жойидан сакраб туриш, барча ишларга аралашиб кетишларда юзага чиқади. Ҳаракат фаоллиги жуда ошиши мумкин ва маълум мақсадга қаратилганлиги билан тавсифланади, лекин бемор эътиборининг чалғувчанлиги туфайли бирон бир ишини охиригача етказмайди. Беморнинг барча қизиқишлари, иштаҳа, чанқаш, жинсий майли ошган. Енгил, кучсиз маниялар — гипомания дейилади.
Маниакал синдром бошқа психопатологик бузилишлар билан бирга келганида қўйидаги шакллари билан фарқланади: 1) қувноқ мания — юқори оптимистик кайфият, бунда нутқ ва ҳаракат қўзғалувчанлиги бир оз кўтарилган бўлади; 2) ғазабли мания — юқори кайфият ғазаб билан бирга келади; 3) самарасиз мания — юқори кайфият, ҳаракат қўзғалувчанлиги кўтарилган бўлиб, фаолиятга интилиш бўлмайди; 4) алахлаш манияси — кўтарилган кайфият, алахлаш (болалардек масҳарабозлик хисси) билан бирга келади.
Классик маниакал синдром маниакал депрессив психознннг маниакал босқичига хос бўлиб, шизофрения, экзоген-органик психозларда учрайди.
Ирода ва ҳаракат доирасининг бузилиши
Инсон олдига қўйилган мақсадга эришишга қаратилган фаолият ирода деб юритилади. У нафақат ташқи муҳитни қабул қилади ва уни ёки буни хис қилади, балки дунёни ўз ўй, сезги, хоҳиш ва талабларига мослаштирмоқчи бўлади. Ирода инсон, мухит фаолиятида онгли ва бир мақсадга йўналтирилган, бошланган ишни қийинчилик ва тўсиқларга қарамай охиригача етказиш хусусиятида намоён бўлади.
Ирода ўзининг олий шаклида онгли мақсадга интилган фаолият: инсоннинг танлаб бажарган қилмишларида юзага чиқади. Идеалистлар иродани сабабсиз фаолият деб тушунтирмокчи бўлишган— бу волюнтаризм оқимидир. Бу оқим намоёндалари Шопенгауэр ва Ницше иродани бутун борлиқнинг асоси деб айтишган. Улар ҳамма нарсани иродага тақаб, у билан тушунтиришарди.
Хорижий мамлакат руҳшунос ва файласуфлари — идеалистлар ирода эркинлиги принципини кўтариб чиқишди. Улар ирода жараёнларининг детерминантланмаганлиги ва ироданинг ташқи муҳит ва иқтисодий муҳит таъсирларига боғлиқ эмаслигини айтишди.
3. Фрейд фикрига кўра ташқи таъсирловчилар эмас, балки қизиқишлар одам хатти-ҳаракатининг асоси ҳисобланади. Материалистик дунёқараш намоёндалари иродани психик фаолиятнинг бир қисми деб, уни детсрминантланган ва ташқи дунё қонунларига бўйсунади дейишади. Детерминизм позицияси Сеченов ишларида ўз физиологик асосини топди. Сеченов фикри бўйича одам ҳаракатлари хаёллар, сезгилар, талаблар, хохишлар билан аниқланади. Одам хаёти давомида ирода қобилияти қабул қилиш, вазият, ҳаёт шароитлари таъсирида шаклланади. Кейинчалик детерминизм принципи, аниқроғи сабабсиз ҳаракат йўқ деган нуқтаи пазар И. П. Павлов томонидам асос қилиб олинди.
И. П. Павлов ирода ҳаракатлари механизмини олий нерв фаолиятига бўйсунувчи шартли ассоциатив жараён мажмуаси деб тушунтирди.
Инсоннинг барча фаолиятини учта ҳаракат шакли деб қараш керак: 1) иродавий, 2) автоматик ва 3) ҳақиқий. Бундай бўлиниш шартлидир, чунки иродавий актда ҳам инстинктив, ҳам иродавий ҳаракат унсурлари бор.
Иродавий жараён мураккаб ва унда қўйидаги қисмлари бор: а) мақсадга эришишга бўлган эхтиёжларнинг уйғониши; б) мақсад келиб чиқишининг сабаблари; в) мақсадни амалга ошириш.
Ироданинг бузилиши унинг кучайиши, сусайиши ёки йўқолишида намоён бўлади.
Гипобулия — ирода фаоллиги уйғониш импульсларининг сусайиши. Уларнинг бутунлай йўқлиги абулия дейилади. Бу ҳолат шизофрения, қарилик психози, церебрал атеросклероз, инсультдан сўнгги ҳолатлар, ривожланувчи фалажлиқ бош мия жароҳатида, мия ўсмаларида кузатилади.
Гипербулия — ирода фаоллигининг уйғониш импульсларининг кучайиши. Уларда фаолиятга интилиш жуда катта бўлиб, ҳар қандай ишни қизиқиш билан бошлашади, лекин тез чалғувчанлиги туфайли бирор ишни охиригача етказишмайди. Маниакал ҳолатларда кузатилади.
Майлнинг бузилиши
Майл — бу энг оддий руҳий ҳаракат бўлиб, у физиологик талаблар: чанқаш, очлиқ ўз-ўзини химоя қилиш, жинсий қизиқишни қондиришга қаратилган бўлади. Майлнинг асосида асосий ўринни инстинктив фаолият эгаллайди. Шундай ҳолларда қачонки талаб онгли равишда сезилса, қачон мақсад ва унга эришиш йўллари аниқ бўлса, шунда хоҳишлар ҳақида гапирилади.
Майлнинг бузилишлари қуйдагиларда юзага чиқади:
-
майлнинг патологик сусайиши,
-
майлнинг патологик кучайиши,
-
майлнинг айниши.
Майлнинг сусайиши: кўп холларда рухият клиникаларида ўз-ўзини сақлаб қолиш инстинкти бўлган овқатланишга майлнинг сусайиши кузатилади. Хасталик ичида кўп холларда иштаҳанинг сусайиши ёки овқатдан бутунлай бош тортиш холлари бўлади (анорексия). Узоқ вақт овқатдан бош тортиш ёмон оқибатларларга олиб келади ва унинг сабаблари турли-тумандир. Баъзи беморларда бу ҳол иштаханинг йўқолиши, очлик хиссининг қисман ёки батамом йўқолиши сабабли бўлса, бошқаларда бу хол қўрқув, эшитув, таъм билиш галлюцинаниялари билан боғлиқ бўлади. Беморларнинг овқатланмаслигига сабаб, улар овқатдан чириган, мурда хиди, бемаза, чанқатувчи таъм сезгандек бўлади. Баъзи беморлар эса овқатланиш пайтида тақиқловчи товуш эшитишади ва бу буйруқ галлюцинациялар таъсирида овқатланишдан узоқ вақт бош тортишади. Алаҳлаш важларига кўра овқатдан бош тортиш катта аҳамиятга эга бўлиб, бунда беморларнинг овқатланмасликларига сабаб, улар ўзларини «қаттиқ гуноҳқор», «овқатланишга», «давлат нонини текинхўрларча ейишга ҳаққи йўқ»—дейишади. Агар овқатланишса болалари очликдан ўлишади деб ўйлашади. Заҳарланиш қўрқуви бўлган беморлар овқатдан заҳарланишдан қўркиб ейишмайди. Психопатлар эса овқатдан бош тортишни шифокор ва қариндошларидан хафа бўлганлигига норозилик деб биладилар. Кататоник беморларнинг овқатдан бош тортиши асосида салбийлик ётади. Асаб анорексияси ҳам бўлиб, у етилган қизларда семириб кетишдан қўрқиш туфайли келиб чиқади. Анорексия билан оғриган беморларда бу ҳолат кахексиягача, қайтмас ўзгаришлар, эндокрин бузилишларга, модда алмашинувининг чуқур бузилишига олиб келиши мумкин. Бундай беморларни тезда шифохоналарга ёткизиш керақ Овқатдан бош тортиш депрессив холлар, кататоник синдром, шизофренияда, оғир соматик касалликларда, неврозларда учрайди. Майлнинг сусайиши бирдан юқори даражасида суицидал хаёлларга (ўз-ўзини ўлдириш) олиб келади. Суицидал майллар ўз-ўзини айблаш, ўз-ўзини йўқотиш (улар яшашга ҳақимиз йўқ деб ҳисоблашади), рашк қилиш (ўз севгилисини ўлдиради), таъқиб қилиш (бемор таъқиб қилувчилар қўлида ўлгандан кўра, ўзини-ўзи ўлдиришни афзал деб билади), делириоз ҳолат, галлюцинацияларда (товушлар ўзингни ўлдир деб буюришади) намоён бўлади. Суицидал тенденцияларнинг борлиги, беморни дархол госпитализация қилишни талаб қилади ва улар устидан қаттиқ назорат олиб бориш керак. Суицидал фикрлар маниакал-депрессив психоз, шизофрения, эпилепсия, экзоген органик психозларда кузатилади.
Жинсий майлнинг сусайиши — гипосексуализм, шизофреник беморларнинг депрессив ҳолатида, бош миянинг органик шикастланишида кузатилади.
Майлнинг кучайиши — иштаҳанинг патологик кучайиши полифагия, бўлимия, чанкаш ҳиссининг кучайиши —полидипсия, жинсий майлнинг кучайиши—гиперсексуаллик ҳоллари маниакал ҳолатлар, соматик касалликлар, қандли диабет, бош мия органик касалликлари-энцефалит, менингит, бош мия ўсмаси, қариликдаги эси пастликда кузатилади.
Майлнинг айниши — ўзини асраш инстинктининг айниши ўз-ўзига жароҳат етказиш, масалан терисини куйдириш, пичоқ билан жарохатлаш, жинсий олатни михлаш, қулоқни кесиб ташлаш, темир буюмларни ютиш кабиларда намоён бўлади. Овқат майлининг айниши еб бўлмайдиган овқатларни, масалан: хом гўшт, макарон, кўмир, тупроқни ейишда намоён бўлади. Жинсий майлнинг айнишига гиперсексуализм, мазохизм, садизм, педофилия, геронтофилия, некрофилия ва бошқалар киради. Махсус гурух майл айнишларига импульсив майл айнишлари кириб, бунда жуда кучли енгиб бўлмайдиган майл пайдо бўлади. Пиромания — ўт ёқишга интилиш, клептомания — ўғриликка бўлган эхтирос, дромомания — дайдиликка эҳтирос. Буна бемор ўз оиласи, шахри, ишини ташлаб бир жойдан иккинчи жойга кўчади. Дипсомания — алкоголга бўлган кучли майл. Майл айниши қандай тез бошланса, шунча тез якунланади. Ичишлар орасидаги оралиқда алкоголга майл йўқолади ва бемор хушёрлик билан ҳаёт кечиради. Майл айнишлари психопатиянинг баъзи шаклларига, бош мия органик касалликлари (энцефалит, менингит, мия ўсмалари) ва бошқа касалликларга хос.
Ҳаракатнинг бузилишлари
Ҳаракат бузилишлар гурухини ҳаракат акти ва фаолиятнинг бузилиши ташкил қилади. Ҳаракат бузилишлари якка холда — аломат ёки бошқа психопатологик ҳолатлар билан бирга — синдром кўринишида кечиши мумкин.
Ҳаракат бузилишлари ступор кўринишида — ҳаракатсизлик нутқ ва ҳаракат қўзғалишларига ажратилади.
Ступор — ҳаракатнинг бутунлай бўлмаслигидир. Бу ҳолатда беморлар фақат ётади ёки ўтиришади, ҳеч қандай таъсирларга берилмайди, баъзи ҳолларда гапларга мимика билан жавоб берадилар, тез-тез овқатланишдан бош торитишади, овқатни мажбуран бермоқчи бўлинганда қаттиқ қаршилик кўрсатишади. Тиббий муолажаларга, текширишларга қаршилик қиладилар — негативизм. Атроф воқеаларига эътибор бермайдилар, ўзларига қарашмайди, шунинг учун исқирт бўлишади. Агар беморда бир оз ҳаракат қилиш сезилса — субступор ҳолати бўлади.
Ступорнинг қўйидаги турлари бор:
1. Кататоник 2. Психоген, 3. Депрессив, 4. Истерик
1. Кататоник ступор — ҳаракатсизлик мушак тонусининг ошиши, нутқдан воз кечишв — мутизм хосдир. Бир ҳолатда узоқ вақт қолиб кетишади, ступор негативизм билан давом этади. Кататоник ступор — кататоник синдром структурасига кириб, шизофрения, экзоген, эндоген—органик психозларда учрайди.
2. Психоген ступор — ҳам соғлом, ҳам аффектор карахтлик реакцияларида, беморга руҳий жароҳат берувчи холларда: фалокат, табиий офат, яқин кишисинянг тўсатдан ўлимидан келиб чиқади. Кўриниши: бемор тўсатдан ўлиб қолади, тўлиқ ҳаракатсизлик беморга руҳий жарохат қандай ҳолатида таъсир этса, шу ҳолатида қотиб қолади.
Саволларга жавоб бермайди, юзида бадбинлиқ ўзини йўқотиб қўйган қўрқув ҳолида бўлади. Қон-томир вегетатив реакциялар ривожланган бўлади, яъни юзи ё оқаради ёки қизаради, терлайди, юрак уриб кетади, қусади, ич кетиши мумкин. Онги — тафаккури сусайган руҳий ступор давомийлиги минут, соат, баъзан кунлаб бўлади. Ступордан чиққандан кейин қисман амнезия бўлади.
-
Депрессив ступор—депрессиянинг чўққисида вужудга келиб, ҳаракат ва нутқ тормозланишига олиб келади. Депрессив ступор депрессив ҳолатнинг юксалиши бўйича аста-секин вужудга келади, бунда бемор кун бўйи ётади, саволларга бутунлай жавоб бермайди, овқатланишдан бош тортади, юзи ғамгин, кўзлари қуруқ, қомати эгилган, елкалари осилган, юзи рангпар ёки захил бўлади. Депрессив ступор депрессив маниакал психозда, шизофрения ва бошқа психозларда учрайди.
-
Истерик ступор — истерик тавсифли шахсларда, истерик неврозда, истерик психопатияда учрайди. Бундай беморлар бўлар-бўлмас сабабларга ҳам кучли реакция қилади. Бемор ўзига лат етказмаслик учун аста-секин ўзидан кетиб тўлиқ ҳаракатсизлик вужудга келади. Беморнинг юзи таранглашган, ғамгин, кўзларида ёш, нотўлиқ мутизм, баъзи саволларга жавоб олса бўлади. Онгнинг чуқур бузилиши юз бермайди, вазиятни хис қилиб туради, юзида сомато-вегетатив аломатлар: юзнинг қизариши, тез нафас олиш, терлаш, томир уришининг тезлашуви, қорачиқ таъсирланишининг ошиши кўриниб туради. Истерик ступор бошқа истерик таъсиротлардек (истерик парез ва фалаж, астазия-абазия, истерик кўрлик, карлик, гунглик) касалликка ўзини уриш ва шу йўл билан муаммони хал қилишга интилади. Ступор тугагандан кейин ҳеч қандай из қолмайди.
Ҳаракат қўзғалишлари
Руҳий касалликлар клиникасида беморларнинг нотинч, бесаранжом ҳолати эътиборни ўзига жалб қилади.
-
Бу нутқ қўзғалиши бўлиши мумкин, нутқ эса баъзи ҳолларда тушунарли, баъзиларида эса умуман тушуниб бўлмайдиган бўлади.
-
Қўзғалиш соф ҳаракатли бўлиши ҳам мумкин. Бунда беморлар тинимсиз сакрайди, буралади, ўйнайди.
-
Қўзғалиш ҳам нутқий, ҳам ҳаракатли бўлади (психомотор қўзгалиш), бунда нутқий безовталик ҳаракат безовталиги билан бирга кечади. Қўзғалувчанлик тажовузкор тавсифга эга бўлиши мумкин, бунда беморлар уй жихозларини синдиради, оқликларни йиртади, бошқа бемор ва тиббий ходимларни уради. Қўзғалиш тажовузсиз ҳам кечиши мумкин.
Психомотор қўзғалишлар кўп ҳолларда психопатологик бузилишлар: аффектив, галлюцинатор, алаҳлаш, онгнинг сусайиши, эси пастлик билан бирга кечади. Психомотор қўзғалишларнинг қўйидаги турлари фарқланади: маниакал-кататоник, геберреник, галлюцинатор-алаҳлашли, психопатик, истерик, психоген, эпилептик қўзғалишлар. Қўзғалувчанлик ва тормозланишнинг алмашинуви турли хил психопатологик синдромларда кузатилади. Кататоник синдромда, касалликлардан эса маниакал-депрессив психоз ва шизофренияларда энг кўп учрайди.
Кататоник синдром — кататоник ступор ва кататоник қўзғалишдан иборат.
Кататоник ступор— тўлиқ ҳаракатсизлик, бунда беморлар бир хил, кўпинча ноқулай ҳолатда: бир оёғида туриб, қўлини кўтарган ҳолда қотиб қолишади. Беморлар бошини ёстиққа тегизмай ётиши — «хаво ёстиғи аломати», хомила ҳолатини эгаллаши мумкин. Ступор тўлиқ ёки қисман гапирмаслик — мутизм ҳамда фаол ёки ланж негативизм билан давом этиши мумкин. Фаол негативизм ҳамма нарсага, яъни шифокор илтимосларига ҳам, овқатланишга ва даволанишга фаол қаршилик қилишдан иборатдир. Баъзан беморлар талабга тескари жавоб ва қарама-қарши ҳаракатлар қилишади, масалан кўзингизни очинг деса қаттиқ юмиб олишади, шифокор олдига чақирса, ундан йироқлашади. Бушанг негативизмда бемор ўзига мурожаатларнинг биронтасига ҳам жавоб бермайди. Кататоник ступорда баъзан «мум эгилувчанлиги» аломати учрайди, бунда бемор қайси ҳолатга қўйилса, шу ҳолатда тураверади, Кататоник ступорга мушак тонусининг ошиб кетиши жуда тавсифлидир.
Кататоник қўзғалиш— бир хил сўз ва ҳаркатларни қайта-қайта такрорлаш билан кечадиган ҳаракат қўзғалиши ҳолатидир.
Қўзғалиш бирдан импульсив бошланиб тартибсиз, маъносиз, бир мақсадга қаратилмаган тавсифга эга бўлади. Беморлар бир хил, стереотипии ва импульсив ҳаракатлар қилишади. Ўз-ўзидан атрофдагилар гапини такрорлашади — эхолалия, уларнинг ҳаракатларини қайтаришади — эхопроксия. Беморлар нутқи узуқ-юлуқ бўлиб, бир хил сўзлар ва гапларни қайта такрорлашади. Беморлар мимикаси мос эмаслиги билан тавсифланади. Кататоник синдром онгнинг бузилиши билан бирга келиши мумкин — бу онейроид кататония дейилади. Аниқ онг ҳолатида кечувчи кататония люицид кататония дейилади. Кататоник синдром шизофрения, экзоген — органик психозда, мия ўсмаларида учрайди.
Маниакал қўзғалиш — фаолиятга интилишнинг кучайиши, унинг тугалланмаганлиги, кайфиятнинг кўтаринкилиги, фикрларнинг бойлиги билан тавсифланади. Беморлар ҳаддан ташқари ташаббускор, ҳар доим бирор иш билан машғул, лекин чалғувчанлиги туфайли бирон бир ишни охиригача етказмайди, ҳамма нарсаларга фаол аралашади. Бунда беморлар жуда гапдон бўлиб, жуда тез ва пала-партиш гапиришади, бир фикрни охирига етказмай бошқасиги ўтиб кетишади, ўзлари тўқиган шеърларни ўқишади ва ўйинга тушишади, сексуал жиҳатдан суюқ бўлиб, аёллар билан тез танишиб олади ва тез-тез жинсий алоқалар қилади. Улар ўз имкониятларига керагидан ортиқ баҳо берадилар. Ўзларини катта бойлик ва кашфиётлар эгасидек тутишади. Маниакал қўзғалишлар маниакал-депрессив синдромнинг маниакал фазасида, шизофренияда, интоксикацияда (акрихин, наша), юқумли касалликда (грипп) учрайди.
Гебефреник қўзғалишлар — ҳаракат ва нутқ қўзғалишлари, ақлсизлик, болалардек ҳолат, ортиқча аффект билан кечиши ҳисобланади. Ҳаракат қўзғалишлари ахмоқлик, ҳар хил қилиқлар, тилини кўрсатиш, эхолалия, эхопраксия, ҳазиллашиш қилиқлари билан бирга келади. Кайфияти бекарор — ё жуда қувноқ сабабсиз кулади, башарасини бужмайтиради, гулдираб бирдан жиддий, тажовузкор бўлиб қолади. Нутқи узуқ-юлуқ сўзларни қўшиб гапиради, неологизм билан давом этиши мумкин. Баъзи холларда гебефреник синдром тузилмасига нотурғун галлюцинация, алаҳлаш ва кататоник бузилишлар кириши мумкин. Гебефреник синдром ёш ўсмирларга хос. Шизофрения, бош мия жароҳати, интоксикацион психозда учрайди.
Галлюцинатор-алаҳлашли қўзғалишлар
Бу қўзғалишлар асосан ҳаракат қўзғалишлари бўлиб, нутқ қўзғалишлари бунга қўшимча бўлади. Тажовуз галлюцинация ва алаҳлаш ҳаёллари, таъқиб қилиш, рашк таъсирида ривожланиб беморлар ўз-ўзини қутқаришга ўринишлари, қочиш, химояланиш, баъзи сўзларни бақириб, атрофдагиларга ташланиш ҳаракатларини қилишади. Қўзғалиш онгнинг бузилиши билан кечиб, субкоматоз делирий, онейроид, аменция ҳолидаги беморларда ва онгнинг қоронғилашиш ҳолларида учрайди. Вазиятга бахо беришнинг бузилиши туфайли беморлар қўзғалган, қаёққадир қочган, қўрқувда ойнадан ўзини ташламоқчи бўлади, атрофдагиларга ташланишади ёки ўзини қутқаришади, кийимларини йиртишади. Беморларнинг ўзини тутиши онгнинг — тафаккурининг бузилиш даражаси ва ҳолатига боғлиқ.
Эпилептик қўзғалиш — онгнинг қоронғилашиши ва дисфория билан боғланган. Қўзғалиш жаҳлдор-ғазабли аффект билан кечиб, беморлар тажовузкор ва бузғунчи бўлиб, атрофдагиларни ўлдириш даражасига ҳам етади.
Психоген қўзғалиш — қўққисдан кучли руҳий таъсирлар: фалокат, ҳаётда хавфли ҳолат, яқин кишисининг ўлими, мол-мулкини йўқотиш, портлаш натижасида келиб чиқади. Ҳаракат қўзғалишлари аффектив торайган онг фонида вужудга келади, бундай одам атрофмуҳитга мўлжалини йўқотади, қўрқув гирдобига тушиб қочади, йўлларни танламайди, куйиш ва жа-рохатланишда оғриқ сезмайди, мотивацияланмаган оддий, бетартиб ҳаракат бажаради, ёниб кетаётган уйда қолган одамдек бўлиб қолади. Очиқ турган эшикни тополмай деворга муштлаб уради. Бу ҳолатлар бир неча минутдан бир неча соатгача давом этиб, тугагандан кейин сезиларли амнезия бўлади.
9-БОБ
ОНГ БУЗИЛИШЛАРИ
Онг — ҳақиқий борлиқни, воқеликни мияда акс эттиришнинг юқори даражаси бўлиб, у шахснинг теварак-атрофдаги нарсаларни, ҳозирги ва ўтмиш даврини яхши билиши, қарорлар қабул қилиш ва вазиятга қараб ўз хатти-ҳаракатини бошқариш қобилияти билан намоён бўлади. Онг — бош миянинг жуда ҳам мураккаб бирлаштирувчи фаолияти бўлиб, ўз вақтида, жойида, атрофдаги шахсларда ҳамда ўзининг шахсида мўлжалини олиш ва фаол фаолиятига тайёр туриш демакдир. Онг — жамият меҳнат фаолияти натижасида пайдо бўлган ҳақиқий мавжуд воқеликни инсон миясида акс этилишининг олий туридир.
Онг руҳий жараённинг хамма томонлари билан чамбарчас боғлангандир. Онг фаолиятининг амалга оширилиши бош миянинг энг қулай қўзғалишини талаб этади. Онг ўзгаришларининг ҳар қандай турида бош мияда албатта физиологик жараёнларнинг бузилиши бўлади.
Шундай қилиб, онгнинг бузилиши умумий мия реакцияси ҳисобланади, бу бузилишнинг турлари орасида фарқ мавжуд бўлиб, бу бузилишлар тормозланиш жараёнининг кучи бир хилда тарқалмаслиги, хасталик ўчоғининг маълум даражадаги жойлашуви билан ҳам фарқ қилади. Беморларда онг бузилишининг учраши бу хасталик жараёнининг ўткирлигини, оғирлигини ва жадаллигини кўрсатади. Онг бузилишининг бир неча турлари тафовут қилинади, аммо шундай аломатлари борки, улар онг бузилишининг барча турларига хосдир. Буларни Ясперс тизимлаштирган ва қўйидагича изоҳлаган:
-
Атроф муҳитдан, ташқи оламдан махрумлик. Бунда атрофдаги барча нарсалар аниқ идрок этилмайди ёки батамом идрок этишнинг иложи бўлмайди. Баъзи холларда аниқ воқеликнинг акси боғланмаган, узуқ-юлуқ кичик бўлаклар ҳолида учраши мумкин.
-
Вақтга, жойга, атрофдаги шахсларга ва ўз шахсига нисбатан мўлжални у ёки бу даражада ололмаслиги.
-
Фикрлашнинг бузилиши. Фикрлар узуқ-юлуқ боғланмаган ёки жуда суст бўлиши мумкин.
4. Атрофда бўлаётган воқеаларни эслаш қийинлашади. Эс-ҳушнинг кирар-чиқар ҳолати кузатилиб воқеаларни қисман эслайди ёки умуман эслай олмайди. Қисман ёки тўлиқ амнезия бўлади.
Эс-ҳушнинг ёки онгнинг бузилиш ҳолатини аниқлаш учун биз шу тўртта белгини у ёки бу даражада беморда кузатишимиз шартдир. Беморда биргина ёки иккита аломатнинг мавжудлиги онгнинг бузилиш ҳолатини аниқламайди.
Онгнинг ўчиши миянинг устун тизмаларининг жароҳатланиши билан вужудга келади. Онгнинг ўчиши дезинтеграция бўлмай, аксинча, онгнинг тушиб қолиши: қисман ёки тўлиқ онгсизлик ҳолатидир, аммо патологик махсулсиз (яъни галлюцинация, васваса ғояларисиз) бўлади.
Онг бузилишининг психотик шакллари ёки дезинтеграцияси—бу мия пўстлоқининг бўлаклари ўртасидаги боғларнинг мураккаб бузилиши бўлиб, патологик махсулот (яъни васваса ғоялари, идрок бузилишлари, алахлаш, хулқ-атворининг бузилишлари) билан кечади.
Эс-хушнинг бузилиш синдромларини қўйидаги тасниф бўйича ўрганилади:
I. Онг бузилишининг нопсихотик шакллари ёки онгнинг қисман ёки тўлиқ ҳолда тўхташи.
Буларга: қулоқ битиш ҳолати, обнубуляция, сомноленция, сопор, кома ҳолатлари киради.
II. Онг бузилишининг психотик шакллари ёки онгнинг хиралашуви.
Буларга: делирий, аменция, онейроид, эснинг кирар-чиқар ёки онгининг номозшомсимон хиралашуви, транс, амбулатор автоматизмлар, сомнамбулизм киради.
I. Онг бузилишининг нопсихотик шакллари
1. Обнубуляция (лотинча—булут сўзидан олииган) — онгнинг енгил ёки қисман бузилиши. Онг бир неча дақиқа ёки минут давомида худди хиралашгандай, енгил булут билан қоплангандай бўлади. Бу ҳолатда вақти-вақти билан онгнинг равшанлашувини, кайфиятнинг у ёки бу томонга (эйфория ёки қўзғалувчанлик) ўзгариши кузатилади. Обнубуляцияни вақтида аниқлаш жуда муҳимдир, чунки у интоксикациянинг кучайиб бораётганлигини кўрсатади. Заҳарланишларда, оғир юқумли касалликларда, бош мия жарохатларининг ўткир босқичларида учраши мумкин.
-
Сомнолемция (уйқу босиш). Бу ҳолат анча узоқ (соатлаб, баъзан кунлаб) давом этади. Мўлжал олиш бунда бузилмайди, баланд товуш билан саволлар бериб беморнинг диққатини оширишимиз ва саволимизга хос қисқа жавоб олишимиз мумкин. Кўпинча нейротроп заҳарланиш — ичкиликдан, транквилизатор ва ҳоказолардан заҳарланиш асосида вужудга келади.
-
(Карахтлик) — анча оғирроқ ҳолат. Беморлар ланж, шашти пастроқ бўладилар, ўзларига берилган саволларга дарҳол жавоб бера олмайдилар, уларнинг фахми паст, хотираси заифлашган бўлади. Карахтлик турли даражада ифодаланади ва гипергликемия ҳолатида, зотилжам касаллигида, перитонитда, нейроинфекцияларда, камқонлик, терлама касалликларида учрайди.
-
Сопор (сопороз ҳушсизлик) ёки субгалатоз ҳолат — қулоқ битишининг юқори даражаси. Бунда бемор ҳаракатсиз бўлиб қолади. Оғриққа жавоб бериш, кўз қорачиғининг ёруғликка реакция бериши, конъюнктивал ва корнеал рефлекслардан ташқари, бошқа рефлексларга жавоб реакциялари бўлмайди. Бу ҳолат оғир кечган юқумли касалликларда, заҳарланишларда, оғир кечган юқумли касалликларнинг декомпенсация ҳолатида кузатилади.
-
Кома —онгнинг батамом тўхташи. Бундай ҳолатда беморда оғриқ рефлекслари ҳам, конъюнктивал, корнеал рефлекслар ҳам пайдо бўлмайди. Юқорида кўрсатилган ҳолатларнинг янада оғирлашувида, шунингдек оғир мия жароҳатларида кузатилади.
Достарыңызбен бөлісу: |