I I . Онг бузилишнинг психотик шакллари
I. Делирий ёки делириоз сиидроми.
Онгнинг бузилишлари фонида идрок этишнинг ёрқин бузилишлари (галлюцинациялар ва иллюзиялар) пайдо бўлганда, шунингдек ваҳима ва қўрқиш сифатида ҳиссий (эмоционал) бузилишлар юзага келганда онгнинг делириоз бузилиши ҳақида сўз боради. Беморларда ўз шахсига мўлжалини сақлаган ҳолда жойга, маконга ва атроф-шароитга мўлжалнинг бузилиши кузатилади. Бунда кўриш ва эшитишга доир жуда кўп галлюцинацияларнинг пайдо бўлиши типик ҳодиса бўлиб, улар одатда қўрқиш тавсифига эга бўлади. Парейдологик иллюзиялар ва саҳнасимон кўриш галлюцинациялари тавсифлидир. Атрофда содир бўлаётган воқеалар узуқ-юлуқ ноаниқ идрок этилади, кучли психомотор ҳаракат қўзғалишлари вужудга келади. Кўп холларда иккиламчи хиссий образли, галлюцинацияларга мос равишда васваса ғоялар пайдо бўлади. Натижада бемор хавотирланиб ўзини ҳимоя қилишга, чопиб қутулиб қолишга интилади, баъзи холларда атрофдагиларга хавф туғдиради. Делирийда онгнипг «мен»и сақланиб қолади, шунинг учун бемор ўз онгида содир бўлаётган драматик воқеаларнинг марказида бўлади ва бу воқеалар беморга қаратилган бўлади. Делирий ҳолатида биз «люцид туйнукларни», яъни беморларда қисқа муддатли ёки енгил ҳолларда кундузги онгнинг равшанлашувини кузатамиз. Бунда бемор атрофдагиларни танийди, саволларга тўғри жавоб беради, танқидий мулоҳаза юритади. Кечқурун ва кечаси эса онгнинг хиралашуви кучаяди.
Беморлар касаллик ҳолатидан чиққанларидан кейин бошдан кечирганларини қисман, узуқ-юлуқ холда эслаб қоладилар. Алкоголизмда учрайдиган делирийни биз алкогол делирийси ёки оқ алахлаш касаллиги деймиз. Бундан ташқари, делирий ҳолати баъзи юқумли касалликларда ҳарорат баланд бўлганда учраши мумкин ва кам ҳолларда бош мия шикастланишининг ўткир даврида кузатилади.
Делирийнинг оғир ўтадиган икки турини тафовут этамиз. Буларга мусситирловчи ёки валдировчи ва касб делирийси киради.
Валдировчи делирийда ташқи таъсиротга реакция бўлмайди, тўшакнинг ўзида қўзғалиш билан чекланади. Бемор тушунарсиз, нималарнидир валдирайди, маъносиз ва қўллари билан бир хилда ҳаракатлар қилади. Валдировчи делирий баъзи ҳолларда сопор ва комага ўтиши мумкин.
Касб делирийси шу билан фарқ қиладики, бунда иллюзиялар ва галлюцинацияларга қараганда ҳаракат қўзғалишлари кўпроқ ўрин тутади. Мўлжалга олишнинг бузилиши жуда чуқур бўлади. Қўзғалиш асосан беморнинг касби билан алокадор бўлган одатий ҳаракатлар тарзида кечади. Масалан: ошпаз пичоқлар билан ишлаётгандек, дурадгор болға ёки арра билан ишлаётгандек, хайдовчи машинани бошқараётгандек ҳаракатларни бажаради. Қўзғалиш баъзи холларда касб билан боғлиқ бўлган айрим сўзларни такрорлаш билан ёки унсиз ҳаракатлар билан давом этиши мумкин.
2. Аменция (аментив ҳолат)
Бундай ҳолат оғир ва узоқ вақт давом этадиган касалликларда, юқумли касалликлар, септикопиемия, кучли заҳарланишлар натижасида юзага келади. Бемор атрофини, вақт ва ўз-ўзини билмай қолади. Бемор теварак-атрофдаги нарсаларни англолмай қолади, нулей, фикрлаши узуқ-юлуқ боғланмаган (инкогеренция) холда нималарнидир шивирлайди ёки бақиради, баъзи ҳолларда персеверацияни кузатишимиз мумкин. Аменцияда делирийдан фарқли ўлароқ қўзғалиш бир хилда ҳаракатлар билан бемор ётган ўрнининг ўзида чегараланган ҳолда ўтади. Айрим ҳолларда мушакларнинг тортишувини, гиперкинезларни, ҳаттоки тутқаноқларни кўришимиз мумкин. Галлюцинациялар делирийга қараганда кам бўлади. Аментив ҳолат делирийдан кейии ёки ўзи мустақил учраши мумкин.
Аменция ҳолатидан чиққандан кейин беморнииг шу ҳолатидаги кечинмалари ҳақидаги хотиралари сақланиб қолмайди. (тўлиқ аменция кузатилади).
3. Онейроид (уйқусимон, фантастик васвасали онгнинг хиралашуви). Онейроид жойни, вақтни ва ўз шахсини нотўлиқ кўпинча икки хил тушуниши билан тавсифланади. Бемор гўё уйқусимон тахайюлот хаёллар оламига тушиб қолгандек бўлади: ўзини бошқа сайёраларда, коинот кемаларида, экзотик боғ-роғларда юргандек сезади. Баъзилари эса денгиз урушларини, оламшумул жангоҳларни бошқараётгандек ҳис қиладилар. Учинчилари эса эрамиздан олдинги жониворлар орасида юргандек, жаҳаннамга ёки жаннатга тушиб қолгандек бўладилар. Тўртинчилари охир замонни, қиёмат қойимни кузатаётгандек, вулқонларнинг отилишини, миллионлаб одамларнинг ўлаётганини, планеталараро урушларпинг гувоҳи бўладилар. Бунда фантастик воқеалар бир-бири билан боғланган ҳолда бўлади.
Онейроид ҳолати ҳар доим сохта галлюцинациялар хосил бўлиши билан кечади.
Онейроид ҳолатида, делирий ҳолатидан фарқли ўлароқ ўз шахсининг мўлжали бузилади, бемор ўзини бошқа шахсга айланиб қолганлигини ёки фантастик кечинмаларга мос равишда шахснинг ўзгарганлигни ҳис этади. Агар делирийда беморнинг юриш-туриши галлюцинациялар ва васвасаларга мос келса, онейроидда бемор ҳаракатсиз, кам ҳаракат ёки бир хилда, маъносиз ҳаракат қўзғалишида бўлиши мумкин.
Беморнинг мимикаси гоҳ ҳамма нарсадан воз кечгандек ғамгин, гоҳ «сеҳрлаб қўйгандек» кўринади. Кўзлари кўпинча юмилган ёки ярим очиқ бўлади. Агар бемор билан гаплашиладиган бўлса, ўзининг «тушлари» ҳақида гапириб бериши мумкин, айни вақтда ўз номи ва палатасининг номерини айтиши мумкин, бу икки хил фикр юритишдир. Бундан ташқари, беморда шундай ҳолат бўлиши мумкинки, у атрофдаги бегона одамларни худди яқин танишлардек ёки яқин одамларини бегоналардек, худди уларнинг қиёфаларини олгандек идрок этиши мумкин, буни Капгар аломати ёки ижобий ва салбий иккиланиш аломати деб аталади. Баъзида эса грим билан ҳар гал ўзининг киёфасини ўзгартирган холда бир гал онасининг қиёфасида, бошқа бир гал дўстининг қиёфасида, бошқа бир гал эса врач қиёфасида (бир одамнинг ўзи), масалан таъқиб қилувчи беморнинг олдига келаётгандек туюлиши мумкин. Буни Фреголи аломати ёки ижобий иккиланиш васвасасининг аломати деб аталади.
Беморда бошдан кечирилган нарсалар ҳақидаги хотиралар сақланиб қолади. Беморлар касалликнинг энг оғир кўринишлари ҳақида яхши ҳикоя қилиб берадилар. Онейроид оғир эндоген психозларда, баъзи бир юқумли касалликларда учраб туради.
4. Эс-хушнинг ғира-ширалик ҳолати(Онгнинг номозшомсимон хиралашуви) (сумерик ҳолат).
Бу ҳолат кутилмаганда, тўсатдан пайдо бўлиб, одатда узоқ вақт давом этмайди, шуниигдек тўсатдан тўхташи мумкин, шуни ҳисобга олгаи холда транзитор, тез ўтиб кетувчи ҳолат деб ҳам юритилади. Бу синдром учун атроф-муҳитга, кишиларга мўлжал олишнинг чуқур бузилиши, галлюциноз ва ўткир хиссий васваса, қўрқув, ғазаб ва алам аффектлари, шафқатсиз ҳаракатлар қўзғалишининг ривожланиши билан ёки ташқаридан қараганда тўғри ҳаракатлар бажарилаётгандек кўринган ҳолатлар хосдир.
Кучли аффект, васваса ва галлюцинациялар таъсирида бемор тўсатдан жуда хавфли хатти-ҳаракатлар қилиши мумкин: ўзининг яқин одамларини душман деб идрок этиб шафқатсиз ўлдириши ёки оғир жарохатлар етказиши мумкин, кучли ғазаб оқибатида атрофдаги кўзига тушган нарсаларни мақсадсиз бузиши, синдириш ҳаракатларини бажариши мумкин.
Қовоғи солинган ҳолат вақтидаги хотиралар сақланиб қолмайди, қилган хатти-ҳаракатлари, баъзида оғир жиноятларга муносабати — бошқа одамлар қилгандек қабул этилади.
Бу ҳолатда делирий ва онейроиддан фарқли ўлароқ нафақат ҳақиқий воқеалар, беморнинг субъектив кечинмалари ҳам хотирада сақланмайди.
Қовоғи солинган ҳолатнинг васвасали ҳамда галлюцинацияли вариантлари тафовут этилади.
Агарда қовоғи солинган ҳолат васвасасиз, галлюцинациясиз ва аффектив ўзгаришларсиз кечса, буни амбулатор автоматизм ҳолати деб юритилади. Бу ҳолатда беморлар автоматлашган хатти-ҳаракатлар туфайли ўзлари тушунмаган холда шаҳарнинг қарама-қарши томонига бориб қоладилар. Бу онгсиз сайр вақтида улар механик равишда кўчаларни кесиб ўтишлари, шаҳар транспортида юришлари, оддий саволларга жавоб беришлари мумкин. Уларни гангиб қолганларга ёки ўзининг хаёллари билан чуқур банд бўлган кишиларга ўхшатиш мумкин.
Амбулатор автоматизмнинг узоқ вақт-бир неча соатдан то бир неча кунларгача давом этадиган турини транс деб атаймиз. Бунда беморлар мақсадсиз узоқ жойларга, ҳатто поездларга ўтириб бошқа шаҳарларга сафарлар қилиши мумкин. Бу ҳолат тугагач бемор қандай қилиб бошқа шаҳарга, нотаниш жойга келиб қолганини эслай олмайди.
Жуда ҳам қисқа, 1—2 минут давом этадиган амбулатор автоматизмни — фуглар деб аталади. Фуг сўзи чопиш маъносиии билдиради. Бунда бемор бирданига ўзига-ўзи ҳисобот бера олмай, атрофдагиларни англамай қаёқадир чопади ёки бир жойда айланади. Бу ҳолат тугаб бемор ўзига келганда у билан қандай воқеа рўй берганини, нима учун атрофдагилар унга эътибор бериб қолишганини тушунолмайди.
Абсанс — бу дақиқанинг бир неча улуши давомида рўй берадиган онгнинг тўхташи ёки «ўчиб қолиши»дир. Бунда беморлар тўсатдан маъносиз нигоҳ билан, фикрини йўқотиб қўйгандек жимиб қоладилар. Агарда у бирор иш билан машғул бўлиб тўрганда рўй берса, уларнинг қўлларидан ускунанинг тушиб кетганини, овқатланиш вақтида қошиқнинг тушиб кетганини кузатилади.
Амбулатор автоматизмга кирувчи яна бир ҳолат - сомнамбулизмдир. Сомнамбулизмда қисман, тўлиқ бўлмаган уйғониш кузатилади. Бунда одамнинг худди ҳаракатлари уйғонгану, онги уйғонмаган. Беморлар тўшакдан туриб хонада юрадилар, уйдан чиқиб кетишлари мумкин. Уларнинг хатти-ҳаракатлари онг билан бошқарилмайди, мақсадсиз ҳаракатлар бўлади.
Саволларга ва мурожаатларга эътибор бермайдилар ёки бу пайтда уйғониб кетишлари мумкин. Эс-ҳушнинг ғира-ширалик ҳолатлари тутқаноқ касаллигида, бош миянинг органик касалликларида учрайди.
10-БОБ
РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ АСОСИЙ ПСИХОПАТОЛОГИК СИНДРОМЛАРИ
Руҳий касалликлар ҳам организмнинг бошқа хасталиклари каби симптом (аломат)ларга эгадир. Ҳар қандай касаллик аниқлаш белгисидан бошланади. Аммо фақат аниқланган аломатларига қараб касалликни ташхис қилиш мумкин эмас. Алоҳида аломат ташхис аҳамиятига фақатгина бошқа белгилар билан биргаликдагина (синдром) аҳамиятга эга бўлади. Синдромлар ўз ҳолига маълум бир касаллик учун махсус бўлмай, кўпгина руҳий касалликларда кузатилиши мумкин. Шу билан бирга белги ва синдромлар касалликнинг клиник кўринишини вужудга келтирувчи материал ҳисобланади. Беморлардаги махсуслик сиидромларнинг ўзигина эмас, балки уларнинг тавсифидир, яъни синдромларнинг шаклланиши, мураккаблашуви — қайтиши, уларнинг алмашинувидир.
Синдромлардан ва уларнинг навбатлашиб алмашинувидан касалликнинг клиник кўриниши ва тараққиёти шаклланади. Ҳар қандай руҳий касаллик учун маълум бир синдромлар хосдир, ҳар бир касаллик учун маълум бир тартибда ўзгаради ва алмашинади. Бир синдромни бошқа бир синдромлар устидан устиворлиги, пайдо бўлиш тартиби, ҳар бир руҳий касаллик учун одатда етарлича қатъий саманади. Бу эса алоҳида руҳий касалликларни нозологик бирлик сифатида аниқлашга имкон беради.
Руҳий касалликлар фанига «аломатлар мажмуаси» атамасини 1863 йилда кататонияни изохлашда Кальбаум томонидан киритилган. Аммо то шу пайтгача руҳий хасталик синдромларини қониқтирувчи тизимлаштириш нуқтаи назари ишлаб чиқилмаган.
Синдромларни асосий ёки ўқ синдромлари (параноид, маниакал, деирессив ва бошқалар) ва ўткинчи (транзитор босқич) мезонлари бўйича таснифлашга ҳаракатлар бўлган. Асосий ва ўқ синдромлар эндоген ва проградиентли психозлар (шизофрения) ва экзоген органик психозлар учун хосдир. Улар кўпинча ўткинчи, босқич синдромлар билан қўшилади, аммо охиргилари соф ҳолда ҳам ўткир экзоген психозларда учрайди.
Касалликларнинг кечиш алоҳидаликларига қараб тасниф қилишга уринишлар бўлди. (циркуляр, резидуал, бошланғич ёки невротик ва бошқа синдромлар). Баъзи муаллифлар катта ва кичик оддий ва мураккаб, умумий, хусусий ва бошқа синдромларни фарқлайдилар. Кичик оддий руҳий хасталик синдромларда руҳий бузилишларнинг даражаси юқори бўлмаган бузилишлари ўзи кайталувчандир, касалликдан сўнг шахсият сақланган холда қолади. Кичик оддий синдромлар билан беморларда невроз ва психопатиялар намоён бўлади. Катта, мураккаб руҳий хасталик синдромларида турли аломат ва синдромларнинг мураккаблашуви ва қўшилувида бемор шахсияти ўзгаради, булар бош мияни органик касалликларида кузатилади. Д. Жексон (1864) биринчи бўлиб синдромларнинг клиник кўриниши қарама-қарши бўлган ижобий ва салбий бузилишлардан иборатлигини айтган. Агар негатив бузилишлар—ҳис ҳаяжон — хоҳиш бузилишлари, шахсиятнинг руҳиятини чекиниш ақлсизлик — касаллик жараёни билан чақирилган бўлса, тўғри, ижобий бузилишлар галлюцинатор — васваса, аффектив, кататоник ва бошқалар ўзгармаган нерв хужайралари фаолиятининг натижасидир. Ҳар бир руҳий касаллиқ айниқса у мураккаблашувга мойил бўлса, икки қатор руҳий бузилишлардан ташкил топади. Тор маънода олганда психоз аломатларидан ва психозга ҳамроҳ бўлувчи касаллик пировардига қараб чуқурлашадиган шахсиятнинг ўзгаришидан (негатив бузилишларидан) ташкил топган бўлади. Ҳар бир синдром ижобий (позитив) ва салбий (негатив) ўтувчан ёки доимий аломатларнинг биргалигидан иборатдир. Шунинг учун позитив ва негатив бузилишларни қарама-қарши қўйиб бўлмайди. Позитив ва негатив бузилишлар нафақат ўзаро чирмашиб кетади, балки бир қатор умумийлиги ҳам бордир: кайтувчан бўлиши мумкин, муаллақ туриши ва ривожланиши мумкин; нисбатан оддий ва мураккаб бўлиши мумкин.
Қўйида руҳий фаолиятни босқичма-босқич чекинишини тавсифловчи маълум бир тартибда руҳий патологик энг енгил синдромлардан бошлаб борган сари жиддийроқ, оғирроқ генераллашган синдромларгача келтирилади.
НЕВРОТИК СИНДРОМЛАР
Невротик синдромларга неврастеник (астеник), истерик ва абсессив (ёпишқоқ ҳолатлар) синдромлар тааллуқлидир.
Неврастеник (астеник) синдромлар—ўта чарчаш ҳолатидир, тез жаҳли чиқиш ва беқарор кайфият вегетатив аломатлар билан қўшилади ва уйқуси бузилади.
Ўта чарчаш ҳолати астенияда ишнинг маҳсулдорлигини камайиши билан, айниқса амалий меҳнатни ва хофизот кучини — эслаш қобилиятини пасайиши кузатилади, ўз-ўзини осон қўлга олиши сусаяди, таъсирчан, сабрсиз: тутоқувчан бўлиб қолади, кайфият эзилганлик ҳолатидан — хавотир, йиғи-сиғигача ўзгариб туради. Уйқуси юзаки, хавотирли тушлар кўради, тез-тез уйғонади, кундузи мудраб юради. Кўпинча гиперестезия кузатилади—ёруғ чироқни, ўткир ҳид, баланд товушларни кўтара олмайди.
Беморлар бош оғриғидан, хаётий жараёнларда ва амалий меҳнатда унинг кучайишидан шикоят қиладилар.
Неврастенияга ҳамма вақт вегетатив ўзгаришлар ҳамроҳ бўлади. Кўпинча юрак-қон томирлар тизими томонидан фаолият ўзгаришлари (қон босимининг тебраниши, тахикардия, пульснинг ўйновчанлиги, юрак соҳасида нохуш сезгилар, бадани меъёр ҳароратда бўлса ҳам исиб ёки совиб кетиши, кучли тер ажратиши ва бошқалар) кузатилади. Диспепсия ҳолатлари ҳам (ич суриши, қабзият, ел ҳосил бўлишининг кўпайиши, иштаханинг пасайиши, вазнини йўқотиши, тушлари ўзгариши) кузатилади. Эркакларда кўпинча жинсий майл сусаяди, аёлларда хайз бузилиб, жинсий совуқлик пайдо бўлади. Агар неврастения кўринишида тутоқиб кетиш, таъсирчанлик, сабрсизлик, ички кучланиш, ўзини тутиб туролмаслик ғолиб келса, гиперстепик неврастеник дейилади. Бошқа ҳолатда кўп чарчашлик ялтоқланиш, иш қобилиятининг пасайиши, иш махсулдорлигини камайиши кузатилса, гипостеник неврастения дейилади. Неврастеник (астеник) синдромда кўпинча руҳияти ўзгаради. Психоген хосил бўлган неврастенияларда заҳарланишлардан, бош миянинг органик касалликларидан тузалаётганида учрайди.
2- раем. Гебефреник масҳарабозли
Истерик синдром
Руҳий, вегетатив ҳаракат ва сезги бузилишларининг аломатлари мажмуасидан иборатдир. Ҳиссиётларни кучли намоён қилувчи, тез ўзгарувчан симпатия ва антипатия, мимика, намойишкорона ҳаракатлар, сунъийлик кузатилади. Нутқ образли, айтилаётган фактлар ошириб кўрсатилади, кўпинча ўйлаб чиқарилган бўлади (хохиш хақиқатга айлантириб гапирилади). Беморлар ишонувчан ва ўз-ўзини ишонтирувчан бўлади. Кўпинча қўзғолувчанлик қичқириқ, йиғи-сиғи, қўлларини шақилатиш, юзни у ёки бу гурух мушаклари қичиши ва бутун тананинг диффуз титраши, кийимларни йиртиши, сочларини юлиши, ўзидан кетиши, тутқаноқлар кузатилади.
Шу билан бирга шундай руҳий алоҳидаликлар билан бирга турлича табиати бўйича фаолият бузилишлари: ҳаракат парези, оёқ-қўлларнинг фалажи, гиперкинез, анестезиялар, гиперестезиялар, кўрлик, карлик, соқовлик, мутизм ва бошқалар аниқланиши мумкин.
Истерик синдром истерик неврозда, шахснинг истерик тараққиётида истерик психопатиялар, баъзан эндоген психозларда (шизофренияда), экзоген органик касалликларда кузатилади.
Обсессив (миядан кетмайдиган) синдром
Шилқим синдромлар—турли хил шилқимлик билан намоён бўлади. Шилқим фикрлар эсдаликлар, ҳисоб-китоб, миянинг қўрқув ва хавотир—фобиялар: юрак касаллигидан қўрқиш, захм ва бошқалардан қўрқиш, шилқим одатлар, кўпинча ҳаракат билан бўлади. Бемор ўзининг аҳволини, ноўрин гапларини тушунади, аммо ўзини енга олмайди ва шифокор ёрдамига мухдождир. Шилқим ҳолатли синдромларда, психопатияда, шизофренияда, бош миянинг экзоген органик касалликларида учрайди.
Ипохондрик синдром
Касал бўлиб қолиш ҳақида қаттиқ хавотирланиш билан намоён бўлади. Бемор ҳар хил хиссиётларга ўз хаёлини жалб этади (сенестонатия).
Беморларнинг феъл-атворида ўз соғлиғига ўта диққат-эътибор қилиши кўзга ташланади, беморлар тушкунликка тушган, хавотирланадиган бўлиб қолади, турли мутахассисларга мурожаат қилади, ўзини кўп текширтиради. Шунга ўхшаш синдром оғир касалликлардан тузалиш даврида, хусусан шизофренияда, циркуляр депрессияда, бош миянинг экзоген органик шикастланишларида бўлиши мумкин. Ипохондрик синдром пайдо бўлиши руҳий табиатга боғлиқ бўлиб, руҳий кечинмалардан кейин, хусусан ятрогения натижасида бўлиши мумкин.
ПСИХОПАТИК СИНДРОМЛАР
Хаяжон — ирода, хоҳиш доирасида руҳий дисгармония сифатида намоён бўлади. Интеллектуал-мнестик фаолият сақланган ҳолда шахсиятнинг патологияси бўлиб ташқи таъсиротга мувофиқ бўлмаган реакциялардир. Психопатик синдромлар ирсий келиб чиққан бўлиб, туғма ёки руҳий таъсирот ва шунга ўхшаш ҳолатларда (психопатизация) шизофренияда, бош миянинг соматик касалликларида пайдо бўлиши мумкин.
Психопатик синдром кўринишлари психопатияларнинг клиник шаклларига астеник, психоастеник, шизоид, енгил қўзғолувчан, параноял, истерик ва хоказоларга мос кўринишда бўлади.
Депрессив синдром (синоними депрессия, меланхолия)
Тушкунлик кайфиятидан, тафаккур сусайишидан ва ҳаракатнинг секинлашувидан иборат (депрессив учлик). Беморлар эзилиб, қийналиб ғам чекадилар, уларда кўпинча руҳий эзилиш билан бирга юрак соҳасида оғирлик ҳам сезилади. Тафаккур ва нутқнинг секинлашуви охиста, секин гапириш билан намоён бўлади, саволларга беморлар қийинчилик билан жавоб беради. Кайфияти тушкунлигидан шикоят қилади, уни иложсиз деб ҳисоблайди, келажагини кўролмайди. Ўз-ўзини айблаш васвасаси тутиб қолади, ўзини айбдор ҳисоблайди, бутун умрини хатоликлар ва нотўғри ҳаракатлар мажмуаси деб баҳолайди. Беморлар суицидал ҳаракатлар қилиши мумкин. Беморларнинг ҳаракати сустлашган, бир хил ғарибона кўринишда ўтириши мумкин, боши қуйи солинган ёки узоқ вақт ўринда ётиши мумкин. Ҳеч ким билан гаплашмайди. Мимикаси қайғули, бир хил кўринишга эга, юзи оч қўнғир, кўзларида нам йўқ, лаблари пучайган, оғзидан очлик ҳиди келади. Депрессиянинг оғир ҳолларида тўлиқ ҳаракатсизлик (депреесив ступор) баъзи ҳолларда бирдан меланхолияга айланиши мумкин. Депреесив синдром учун сезиларли соматик бузилишлар хосдир. Булар уйқу бузилиши, иштаҳа бузилиши (анорексиягача боради), ошқозон-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши, касалнинг сезиларли даражада озиб кетиши, эндокрин фаолиятининг бузилишидан иборат.
Баён қилинган типик депрессиялардан ташқари, бошқа кўринишлари ҳам фарқ қилинади: руҳий анестезия—ҳиссиётни ва яқинларига мухаббатни йўқотиш билан кечувчи анестетик депрессия, бўшанглик, бефарқлик: ҳиссий тонуснинг пасайиши, адинамик депрессия, ғам-ташвишли депрессия, хавотирлик, қўрқув билан, оғир ҳолларда кучли қўзғолиш — ҳаракат ва инг-раш билан давом этадиган синдром, доимий шикоят билан кечувчи индовчи синдром, ҳаммадан норозилик, ўжарлик, ўқрайиш билан кечувчи, кажбахс депрессия, ўзини тутолмаслик билан кечувчи, йиғи-сиғининг устунлиги билан кечувчи йиғлоқилик, депрессия: депрессив-параноид синдром бунда мураккаб бўлиб, депрессия, қўрқув, хавотирлик фонида, айбдорлик, муҳокама қилиш, кузатиб юриш, бекитиш васвасалари билан жамланиб келади, булар биринчи навбатда турли хил сомато-вегетатив бузилишлар билан намоён бўлиши мумкин. Клиник жиҳатидан улар узоқ давом этувчи бош оғриғи, юрак-қон томирлар тизимига шикоят (юрак соҳасида нохуш сезгидан юрак пароксизми, юрак ритмининг бузилишидан қон босимининг ўзгаришигача боради).
Ошқозон-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши — иштаҳанинг сусайиши, қабзият, оғриқлар, метеоризм ҳамда диэнцефал синдром ва бронхиал спазмлар, баданнинг турли хил қисмларида оғриқлар (тиш оғриғи, бош оғриғи., бел оғриғи ва ҳоказолар). Жуда кўп холларда уйқу бузилиши, уйқусизлик, эндокрин бузилишлар, эркакларда импотенция кузатилади. Шундай беморлар текширилганда органик ўзгаришлар кузатилмайди, ҳатто улар ўзларини узоқ вақт соматик ва неврологик касал деб юрадилар ва уларга қарши узоқ вақт натижасиз даволанадилар. Депрессив ҳолатлар ўзига хос шаклда маниакал-депрессив психозларда кузатилади ҳамда улар неврозлар, барча руҳий касалликлар учун хос бўлиб, руҳий беморлик белгилари шаклланишида иштирок этади.
Маниакал синдром
Маниакал синдром (мания) психопатологик жиҳатдан учта аломат билан намоён бўлади.
-
Юқори кўтаринки кайфият.
-
Фикрлашнинг тезлашуви.
-
Ҳаракат фаоллиги.
Маниакал беморлар қувноқ бўладилар, ғам-ташвиш қилмайдилар, тез алоқага киришадилар, улар тез-тез, қаттиқ кўпинча тўхтамасдан гапирадилар. Ҳар қандай ташқи таъсирларга берилади. Беморлар ортиқча қувват сезадилар, доимий нима биландир банд бўлишни хоҳлайдилар, фаолият кўрсатишга ҳаракат қиладилар, эслаш ўткирлашган (гипермнезия симптоми), шеър ўқийдилар, кўпинча ўзлари шеър тўқийдилар, ашула айтадилар, рақсга тушадилар, сексуал тормозланган бўладилар, иштаҳалари жуда очилган бўлади. Маниакал синдром учун ўз шахсиятини ортиқча бахолаш, имконига ортиқча бахо бериш, манманлик, бойлик васвасасигача бориш, бемор ўзларини машҳур қўмондон, актёр, шоир, бадавлат одамлар деб ҳисоблайдилар. Маниакал ҳолат бир қатор холларда таъсирчанлик, ғазаб билан кузатилади — ғазабли мания янада мураккаб маниялар кўринишида кайд қилинади: маниакал аффект ўткир хиссий кузатиш васвасаси билан қўшилади маниакал васваса синдромига галлюцинациялар қўшилганда маниакал галлюцинатор васваса синдроми пайдо бўлади.
Маниакал синдром маниакал депрессив психоз учун хос бўлиб, яна шизофренияда, бош миянинг органик ўзгаришларида, юқумли касалликларда учрайди.
Галлюцинатор — васваса (параноид) синдромлар
Галлюциноз — шундай ҳолатнинг клиник кўринишида тўхтовсиз, яъни кетма-кет галлюцинациялардаи иборат бўлиб, беморларнинг ақли ва онги аниқ бўлиб, ўзига-ўзи танқидий қараши сақланган бўлади.
«Галлюциноз» атамаси 1900 йилда К.Вернике томонидан киритилган. Галлюцинацияни ёки псевдогаллюцинацияни турига қараб эшитув (вербал), камроқ холларда, кўрув, сезув ва ҳидлов галлюцииозлари фарқ қилинади.
Ўткир галлюцинозлар хавотирлик ва қўрқув аралаш нотинчлик, кўпинча галлюцинатор васваса билан кечади ва бемор ўзига танқидий назар билан қарай олмайди.
Сурункали галлюциноз сезиларли аффектив бузилишларсиз ва етарли даражада галлюцинатор васваса билан кечади.
Вербал (эшитув) галлюцинози — эшитув (вербал) ёки псевдогаллюцинация бўлиб, монолог, диалог, кўпчиликнинг товуши, «товушлар хори» сифатида эшитилади. Товушлар мазмуни кўпинча қўрқитиш, сўкиниш, беморни хақоратлашдан иборат бўлади. Товушлар девор ортидан, йўлакдан, эшик орқасидан, болахонадан эшитилади ва ҳоказо. Эшитув псевдогаллюцинози шизофренияга хосдир.
Кўрув галлюцинози ёши улғайганларда қисман ёки бутунлай кўр бўлиб қолганларида учрайди. Кўп сонли ҳаракат, рангли кўрув галлюцинациялари кўрина бошлайди. Галлюцинацияларнинг мазмуни одамлар, хайвонлар турмуши кўринишларидан, табиатдан (манзара, офтоб тушиб турган ботқоқликлар, гулзорларда ўйнаб юрган болалар ва ҳоказолар)дан иборат бўлади. Уларга танқидий қараш сақланади. Сурункали давом этади.
Соматик психозлар томир касалликларида, юқумли касалликларда, заҳарланишларда учрайди.
Тактил галлюциноз (Экбомнинг дерматоз васвасаси, 1938), Берс-Конрад (1954) галлюцинози тери сезгиси ўзгариши васвасаси. Қарилик олди даврида пайдо бўлиб, бемор баданида хашаротлар, бит, чувалчанг, қўнғиз, кана юргандек ҳис қилади ёки майда шиша, қум ботишини тери ёки тери остида хис қилади.
Ҳидлов галлюцинози кўпинча тактил ёки муносабат васвасаси билан қўшилган ҳолда учрайди, беморлар сўзлаётганда кўпинча ўзидан ёқимсиз хид келаётганини сезади.
Параноял синдром—бирламчи тизимлашган интерпретатив васвасанинг устунлиги билан тавсифланади (атроф ҳақиқатини, ҳужжатларини васвасали тушунтириш). Мазмуни бўйича — рашк, эротик, кашфиётчилик, кузатиб юриш васвасаларидан иборат. Галлюцинациялар, неврогаллюцинациялар ва руҳий автоматизм ҳолатларида учрайди. Беморларнинг онги аниқ бўлади. Параноял синдром шизофрениянинг дастлабки босқичлари параноял психопатия ва алкогол параноидлар учун тавсифлидир.
Кечиши бўйича ўткир ва сурункали параноял синдромлар фарқланади.
Ўткир параноял синдром — кўпинча интерпретатив бўлиб, бирдан пайдо бўлади, хавотирли кайфият қўрқув, баъзан экстаз элементлари фонида бирдан ярк этиб пайдо бўлади.
Сурункали параноял синдром аста-секин васвасанинг проградиентли тараққиёти ва системалашуви ҳамда кенгайиши билан тавсифланади ва бемор шахсияти тобора ўзгариб боради. Сезиларли аффектив бузилишлар (хавотирли,қўрқув) деярли учрамайди.
Параноид-васвасали (галлюцинатор-параноид) синдромлар — кузатиш васвасасига жисмоний ва руҳий таъсиротлар, вербал галлюцинациялар, кўпинча псевдогаллюцинациялар ва руҳий автоматик (Кандинский— Клерамбо) синдромлари қўшилади. Галлюцинатор-васваса синдроми структурасида васваса ёки галлюцинациянинг етакчилигига қараб туриб уни галлюцинатор ёки васвасали кўринишлари фарқланади.
Параноид васваса (галлюцинатор-параноид) синдромларнинг ўткир ва сурункали шакллари фарқланади. Ўткир галлюцинатор-параноид синдром сезиларли аффектив бузилишлар — хавотирлик, қўрқув, шалвираш фонида образли васваса ва руҳий автоматизм синдроми билан кечади.
Сурункали галлюцинатор-параноид синдром системалаштирилган васваса билан тавсифланиб, сезиларли аффектив бузилишларсиз кечади.
Руҳий автоматизм (Кандинский — Клерамбо синдроми, ташқи таъсирот синдроми, таъсир синдроми, кириб бориш синдроми, бегоналаниш синдроми, қўлга олиш синдроми) — ўзининг илк тушунчасидан бегоналаниш ёки йўқотиш, ўзининг руҳий кечинмалари жараёнларидан бегоналаниш (тафаккур, сезги ҳиссиётларидан ва ташқи кучнинг таъсиротини сезиш билан қўшилади. Жисмоний, руҳий таъсирот ва кузатиб юриш васвасалари билан кузатилади. Бу синдромни биринчи марта 1885 й. В. X. Кандинский ёзган. Клерамбо (1920, 1926) ишларида бу синдром таснифланади. Руҳий автоматизмнинг уч тури фарқланади.
Ассоциатив автоматизм (идеатор) фикрлариинг наслий тезлашуви ёки секинлашувидан иборат бўлиб, тасодифан бемор тафаккури тўхтаб бошига бегона фикрларнинг кириши, унинг фикрларини ўқиши, бошқариши, ихтиёрсиз образларнинг тошиб келиши — ментизм, ўзгаларнинг ясалган, тузилган фикрларини солиб қўйилиши, фикрларни олиб қўйиш, зўрлаб беморни кўпинча энг интим (очиқлик белгиси) фикрларини ўқиш, хусусий ёки ясалган фикрларнинг жаранглаши (фикрлар акс-садоси) кузатилади. Ҳаёлий, товушсиз гаплашишлар, телепатик фикран алоқалар, фикрларни узатиш, беморнинг ўзини кузатиб юрганлар билан диалог сифатида мулоқоти, ассоциатив автоматизм мураккаблашуви: кўпинча бундай гаплашиш нохуш ва бемор учун қийноқлидир, улар депрессив аффект билан кузатилади.
Бундай бузилиш, акустик (товуш) компонентидан ажралган бўлиб, руҳий галлюцинация атамаси билан белгиланади. Руҳий галлюцинациялар акустик компонент билан мураккаблашуви, товуш ҳосил бўлиши «ички» хиссиётга айланиши, эшитув псевдогаллюцинацияси пайдо бўлганлиги ҳақида дарак беради. Эшитув билан бирга қўрув ва бошқа псевдогаллюцинациялар пайдо бўлиши мумкин. Псевдогаллюцинациялар Кандинский— Клерамбо синдромининг асосий бузилишларидир.
Достарыңызбен бөлісу: |