Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


IV. Муаммоли вазиятларни ҳал этиш бўйича амалий машғулотда



бет86/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

IV. Муаммоли вазиятларни ҳал этиш бўйича амалий машғулотда
ўқитиш технологияси (кейс - стади)
4.1. Ўқитиш технологияси модели



мавзу, 2 соат

Таълим олувчилар сони: ____ кишидан ошмаслиги лозим

Мавзу

Бошқариш ва қарор қабул қилишнинг предмети ва долзарб муаммолари

Амалий машғулот
режаси

  1. Кейсга кириш.

  2. Тингловчиларлар билимларини фаоллаштириш мақсадида “Блиц - сўров” ўтказиш.

  3. Муаммони ва уни ечиш вазифаларини аниқ ифода этиш.

  4. Кейсни гуруҳларда ечиш.

  5. Натижалар тақдимоти ва муҳокамасини ўтказиш.

  6. Муҳокама этилаётган муаммони “Т-схема” жадвали асосида таҳлил этиш.

  7. Якуний хулоса чиқариш. Эришилган ўқув натижаларига кўра тингловчиларлар фаолиятини баҳолаш

Машғулотнинг мақсади: Ёшларнинг иқтисодий онги ва тафаккурини ривожлантириш, бизнес фаолиятини ташкил этишда инобатга олиш керак бўлган омиллар таъсирини аниқлашга ўргатиш.

Педагогик вазифалар:

Ўқув фаолияти натижалари:.

  • кейс мазмунини мустақил ўрганиш учун асос яратади;

  • Бошқариш ва қарор қабул қилиш муаммосига оид вазият билан таништиради;

  • муаммони ажратиб олишга ўргатади, таққослашга, таҳлил қилишга умумлаштиришга кўмак беради;

  • муаммони ҳал этиш бўйича аниқ ҳаракатлар кетма – кетлигини тушунтириб беради;

  • муаммоли вазифаларни ечишга шарт-шароит яратади;

мантиқий хулоса чиқаришга кўмак беради

  • кейс мазмуни билан олдиндан танишиб чиқиб, ёзма тайёргарлик кўради;

  • Бошқариш ва қарор қабул қилишнинг предмети ва долзарб муаммолари ечиш бўйича аниқ вазиятларнинг кетма–кетлигини аниқлайди;

  • муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларини қўллайди;

  • муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топади;

  • якуний мантиқий хулосалар чиқаради.

Ўқитиш усуллари ва техника

Кейс – стади, Блиц-сўров, Муаммоли вазият услуби, Т-схема, Баҳс-мунозара

Ўқитиш воситалари:

Кейс, услубий кўрсатмалар, маркерлар, қоғозлар, доска, бўр

Ўқитиш шакллари

Индивидуал, гуруҳлар ва жамоавий ишлаш

Ўқитиш шарт-шароити

Техник воситалар билан таъминланган аудитория

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат, савол-жавоб, ўз-ўзини назорат қилиш, рейтинг тизими асосида баҳолаш




Иш жараёнлари вақти

Фаолиятнинг мазмуни

ўқитувчи

Тингловчи-лар

Тайёр-лов босқи-чи



Аввалдан кейсни тингловчиларларга тарқатади. Услубий кўрсатмалар беради. Вазифалар бериб, бу вазифаларни мустақил ўрганишни таклиф этади.
Кейс вазифаси шахсни турли бизнес фаолиятини олиб бориш учун иқтисодий онг хусусиятларини тахлил қилишга ўргатиш ва натижаларни баҳолаш мезонлари билан таништириш. Кейс мазмуни билан янада яқинроқ танишиб чиқишлари учун тингловчиларларга материалларни тарқатиб чиқади/
Кейсда бор бўлган материалларни муҳокама қилишни ташкиллаштиради, диққатни кейс билан ишлаш қоидаларига, муаммони ечиш алгоритмига ва вазифани аниқлаштиришга қаратади. Мустақил равишда уйда ёзиб келинган вазият таҳлилини ўтказишни таклиф қилади.

Тинглайди-лар

I - босқич. Мавзу-га кириш
(10 дақиқа)

1.1. Ўқув машғулоти мавзуси, мақсади, вазифалари ва ўқув фаолияти натижаларини айтади, долзарблиги ва аҳамиятига тўхталиб ўтади.



Тинглайди-лар

1.2. Мавзу бўйича таълим олувчилар билимларини фаоллаштириш мақсадида блиц – сўров ўтказади (1-илова)

Саволларга жавоб
Билдиради




II - босқич. Асосий
(60 дақиқа)

2.1.Тингловчиларларни 3 та кичик гуруҳларга ажратади. Мавзу бўйича тайёрланган топшириқларни “Муаммоли вазият” услубидан фойдаланилган ҳолда тарқатади (2-илова)

Гуруҳларга ажралади топшириқлар устида ишлайдилар Муҳокама қиладилар

2.2. Кичик гуруҳларда кейс билан якка тартибда бажарилган ишлар натижаларини муҳокама қилишни ташкиллаштиради. Гуруҳларга топшириқларни бажариш учун ёрдам беради, қўшимча маълумотлардан фойдаланишга имкон яратади. Диққатларини кутиладиган натижага жалб қилади

Фаол қатнашадилар

2.3. Ҳар бир гуруҳ топшириқларни ватман-қоғозларга тушириб, тақдимотини ўтказишда ёрдам беради, изоҳ беради, билимларини умумлаштиради, хулосаларга алоҳида эътибор беради. Топшириқларнинг бажарилиши қай даражадат ўғриэ канлигини диққат билан тинглайди

Жамоа бўлиб бажарилган ишнинг тақдимотини ўтказадилар, бахс-мунозара юритадилар, қўшимчалар қиладилар, баҳолайдилар, хулоса чиқарадилар.

2.4. Тингловчиларларнинг фикрларини умумлаштириб бўлгач, ўқитувчи иқтисодий муносабатларда шахснинг иқтисодий тафаккурини таъсири, таҳлил этиш зарурлиги, мотивлар, шарт-шароитларни инобатга олиш зарурлигига оид фикрларини давом эттиради. Шу сабабли ушбу муаммодан келиб чиққан ҳолда ҳар бир гуруҳга “Т - схема” жадвалидан фойдаланилган ҳолда “Бошқарув фаолиятини ташкил этишда нималар ёрдам беради?”, “Бошқарув фаолиятини ташкил этишда нималар халақит беради?” – деб савол билан мурожаат қилади (3- илова)

Тинглайдилар. Гуруҳларда берилган топшириқни бажарадилар. Тақдимотини ўтказадилар.
Мавзу бўйича якуний хулоса чиқарадилар

2.5. Тингловчиларларнинг тақдимотда кўрсатилган фикрларини умумлаштиради

Тинглайдилар

III-босқич.
Якуний
(10 дақиқа)

3.1. Иш якунларини чиқаради. Бугунги мавзу долзарб эканлигига тўхталиб ўтади. Фаол тингловчиларларни баҳолаш мезонлари орқали рағбатлантиради.

Эшитади.
Аниқлайди

3.2. Тавсия этилган муаммо ечимларига изоҳ беради. Яна бир бор кейснинг аҳамиятига атрофлича тўхталиб ўтади

Тинглайдилар

1-Илова
Блиц-сўров саволлари



Савол

Жавоб

1.

Бошқарувда психология

турли вазиятларда ишлаб чиқариш муносабатларига киритиш орқали хўжалик юритишни мақсад қилган шахслар ҳамда яхлит гуруҳ ва жамоаларининг бошқарувдатафаккури ва хулқ-атворига алоқадор умумий қонуниятлар ва хатти-ҳаракат механизмларини, ишлаб чиқариш муносабатларининг ҳар бир хўжалик субъекти онгида акс этишини ўрганади.

2.

Бошқарувда онг

- ўз қарашлари, мақсадлари, дунёқарашига эга бўлган инсон онгида бевосита ишлаб чиқариш, ўзлаштириш ва фойда олишга алоқадор объектларнинг акс этишидир.

3.

Бошқарувда хулқ

ишлаб чиқариш шарт-шароитлари, воситалари ва стимуллари таъсирида намоён бўладиган хатти-ҳаракат ва хулқ-атвордир.

4.

Бошқарувда онгни ташкил этувчилари

эмоциялар ва ҳис кечинмалар, иқтисодий муносабатларнинг турли жиҳатларини идрок қилиш ва тушунишга тааллуқли перцептив идрок элементларини, иқтисодий тасаввурлар ва иқтисодий тафаккурни, унинг оқибати бўлмиш билимлар, тушунчалар, ғоялар, кўникма ҳамда малакаларнинг ақл-фаросатга тегишли хусусиятларини киритиш мумкин. Иқтисодий онг мураккаб психологик тузилма бўлиб, у бевосита иқтисодий вазиятлар ва шарт-шароитларнинг шахс онги ва шуурига таъсиридан ҳосил бўлади.

5.

Бошқарувда хулқни ташкил этувчилари

иқтисодий мотивлар, яъни ишлаб чиқариш шарт-шароитларидан ва шахснинг уларга муносабатларидан келиб чиқадиган сабабий муносабатлар тизими

Илова (1.3)


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет