Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари



бет27/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Мақсадлар бу аниқ якуний ҳолатлар бўлиб, у ёки бу субъект (ташкилот, жамоа, инсон)нинг фаолияти унга эришишга қаратилади. Мақсадлар ташкилий муносабатларни белгилайдилар, уларга мотивация ва назорат тизимлари асосланадилар.
Мақсадларнинг иккита асосий турлари мавжуд: узоқ муддатли ва қисқа муддатли. Одатда бир йил ёки камроқ муддатда эришиладиган мақсадлар қисқа муддатли, уч йил ёки кўпроқ муддатда эришиладиганлар мақсадлар узоқ муддатли деб ҳисобланадилар. Агар зарурият вужудга келса, яна оралиқ (ўртача муддатли) мақсадлар ҳам белгиланадилар.
Тўғри шаклланган мақсадларни қаноатлантиришлари керак бўлган бир неча асосий талаблар мавжуд. Улар қуйидагича бўлишлари керак:

  • ҳақиқий;

  • эгилувчан;

  • ўлчанадиган, вақтга қаратилган;

  • аниқ;

  • бир бирлари билан бирга бўла оладиган;

  • таъсирнинг асосий субъектлари учун қулай;

Бошқарув тизимида бир неча ўзаро боғланган мақсадлар мавжудлигида мақсадлар тизими(дарахти)ни қуриш зарурияти вужудга келади. У мақсадлар иерархиясини, яъни умумийлик, аҳамиятлилик ва мақсадга эришишнинг изчиллиги даражаси бўйича жойлашган, бир бирига бўйсунувчи мақсадларнинг тартибга солинган мажмуасини қуришдан иборатдир.
Режалар нима қилиш кераклигини кўрсатувчи рўйхатга эгалар, қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ишни бажаришнинг изчиллиги, ресурслар ва вақтни белгилаб берадилар. Шунга кўра режалаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • мақсадлар ва вазифаларни белгилаш;

  • мақсадларга эришиш учун стратегиялар, дастурлар ва режаларни ишлаб чиқиш;

  • зарур ресурсларни аниқлаш ва уларни мақсадлар ва вазифалар бўйича тақсимлаш;

  • режаларни уларни бажариши керак бўлган, уларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган кишиларга етказиш.

Умуман режалаштириш вазифаси замонавий ташкилотларда учта даражада бажарилади: стратегик, тактик, оператив.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет