Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш моделлари ва услубларидан фойдаланиш йўллари



бет60/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш моделлари ва услубларидан фойдаланиш йўллари
Қишлоқ хўжалик корхоналарини стратегик бошқариш, жкмладан режалаштириш – ташкилот мақсадларини белгилаш ва уларга эришиш учун тадбирлар (ҳатти-ҳаракатлар)нинг умумий мантиғини ишлаб чиқишдир. Ташкилотнинг бутун фаолияти давомида қабул қилинадиган бошқариш қарорлари унинг стратегиясига асосланади. Стратегияси ноаниқ ташкилотнинг ҳатти-ҳаракатлари тартибсиз, чунки, қарорлар бир мантиқий (аниқ мақсад) йўналишида бўлмайди.
Қишлоқ хўжалик корхоналари бошқарув жараёнида асосланган қарор қабул қилишнинг қуйидаги усулларини кўриб чиқамиз21:
1. Оптималлик мезонлари билан биргаликда ечим қабул қилувчи шахс томонидан қўшимча эвристик маълумотларни жалб чилиш талаб қилинади;
Вальднинг максималлик мезони ёки кафолатланган натижа принципи, оптималлик сифатида Wi вариант танланади, бунда матрицадаги меъёрлашган кўрсаткичнинг минимал қийматларидан максимали танланади:
Wi = maxi minj , (2.1)
бу ерда Pij - инвестицион лойиҳа кўрсаткичлари (i = , j = ).
Гурвиц мезони (пессимизм-оптимизм мезони деб аталиб, лойиҳа вариантларини баҳолашда ўта пессимизмга ҳам, ўта юзаки оптимизмга ҳам берилмасдан баҳолашни таклиф қилади) қуйидаги кўринишга эга:
Hi = maxi {α minj +(1- α) maxj }, (2.2)
бу ерда α – коэффициент, қийматлари 0 ва 1 оралиғида бўлади.
Лаплас мезони вариантлар кўрсаткичларининг нафақат “энг ёмон” ва “энг яхши” қийматларини, балки барча қийматларини ҳисобга олади, оралиқ қийматлари қуйидаги кўринишда бўлади: (2.3)
Бу ерда n – устун бўйича кўрсаткичларнинг умумий сони.
Сэвидж мезони бўйича ҳар бир вариант учун баҳолар тўпламидан баҳонинг максимал қиймати танланади ва ҳосил бўлганлар ичидан минимали танлаб олинади:
C = mini maxj (maxi Pij - ). (2.4)
бу ерда -кўрсаткичларнинг нормаллашган қийматлари , яъни
2. Аддитивлик мезони векторли мезонларни таққослаш усулларидан биридир. Бу ҳолда қўшимча эвристик маълумотлар ечим қабул қилиш соҳасининг етук мутахассислари бўлган экспертлар гуруҳидан олинади. Бундай маълумотлар оғирлик коэффициенти сифатида қўлланилиб, дастлабки кўрсаткичлар тўпламига бериладиган устунликни характерлайди. Умуман олганда ҳар бир вариант бўйича баҳолаш шкала ранги сифатида ифодаланади.
Аддитивлик мезонида аҳамиятли ўринни эксперт баҳолаш усулига асосланган αj эгаллайди. Вариантлар қуйидаги формула бўйича баҳоланади:
min F(X) = , (2.5)
бу ерда - кўрсаткичларнинг қийматлари мос равишда минималлаштирилади (j= ) ёки максималлаштирилади (j=
3. Ранглар бўйича ёки ранглар суммаси бўйича интеграл рейтинг, бунда юқоридаги иккала ёндошув бўйича натижавий баҳолар умумлаштирилади, бу эса вариантларни нисбатан объектив натижавий баҳолаш имконини беради.
Бошқарув қарорларини кўп мезонли баҳолаш усуллари ёрдамида кўриб чиқамиз, яъни мини-макс ва макс-мин мезонлари, Гурвиц ва Сэвидж мезонлари ёрдамида баҳолашни кўрамиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет