Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1
14
иқтисодиёт”га хос,
бунда анъанавий истеъ-
молга ўрганган жамият масъулият билан
истеъмол қилувчи жамиятга айланади.
“Яшил иқтисодиёт” модели инсон фаолияти
ва табиат ҳамкорлигини нормаллаштиради
[10].
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, та-
биий ресурслардан оқилона фойдаланиш,
ресурс кўп ишлатадиган иқтисодиётдан та-
раққиётнинг инновацион моделига ўтиш
ҳисобга олинган ҳолда барқарор иқтисодий
ривожланишни таъминлаш кўп жиҳатдан XXI
асрда ҳар қандай
давлатни иқтисодий ва
ижтимоий ривожлантиришнинг устувор йў-
налишларини белгилаб беради.
“Яшил иқтисодиёт”дан фарқли равишда
ХХ аср иқтисодиётининг анъанавий модели
бўлган “жигар ранг” иқтисодиёт ишлаб чи-
қаришнинг кўп энергия ишлатувчи ва ресурс
сарфловчи моделларига асосланган.
Экологик муаммолар, табиий капитал-
нинг тугаб битиши, чучук сувнинг, озиқ-
овқатнинг, энергиянинг етишмаслиги, қаш-
шоқликнинг кенг қулоч ёзиши “жигар ранг”
иқтисодиётнинг
асосий салбий оқибатлари
ҳисобланади.
Е. Лясковская ва К. Григорьева “яшил
иқтисодиёт”га ўтиш жараёни технологик ри-
вожланишдан воз кечишни англатадими де-
ган саволга жавоб беришга қаратилган бўлиб
“барқарор ривожланиш”, инклюзив ривожла-
ниш”, “яшил” ва “жигар” ранг иқтисодиёт
моделлари кўриб чиқишган [11 ].
Иқтисодиётнинг “жигар” ранг ривожла-
ниш модели ХХ асрга ҳос бўлган ва энерго-
ресурс сиғими юқори бўлган анъанавий иш-
лаб чиқариш назарда тутилган. Унинг асосий
салбий оқибатлари экологик муаммоларни
кескинлашиши, табиий бойликларни самара-
сиз ишлатилиши,
сув ресурслар, озиқ-овқат
ва энергия танқислиги билан боғлиқ деб ҳи-
собланмоқда [12 ].
“Яшил иқтисодиёт”ни ривожланишида
хизматлар соҳасининг муҳим йўналишлари-
дан бири “экологик” туризмни ривожланти-
риш катта аҳамиятга эга[13]. Натижада,
миллий иқтисодиётни рақобатбардошлиги-
ни оширишда имкониятларини кенгайти-
ради[14 ].
БМТга аъзо барча 193
давлат томони-
дан бир овоздан қабул қилинган Барқарор
тараққиёт мақсадлари ҳам ривожланган, ҳам
ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг
эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Яку-
ний кун тартиби барқарор тараққиётнинг
барча учта хусусиятини – ижтимоий, иқти-
содий ва экологик тараққиётни, шунингдек
тинчлик ва адолат масалаларини ўз ичига
олади.
Ҳужжатда Мақсадларга эришиш учун
воситаларни,
шу
жумладан
молиявий
ресурсларни мобиллаштириш,
янги техноло-
гияларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорлар ролини
мустаҳкамлаш заруратига урғу берилади.
Юзага келган экологик вазият уларни
ҳам миллий, ҳам минтақавий даражаларда
комплекс ҳал қилиш механизмини янада та-
комиллаштириш заруратини келтириб чиқа-
ради.
Ўзбекистон Республикасида барқарор
тараққиёт мақсадлари иқтисодиётни ислоҳ
қилишнинг асосий принциплари ҳисоблана-
ди. Бунинг доирасида юзага келаётган бозор
механизмлари инновацияга асосланган ҳолда
табиатни муҳофаза
қилишга оид ва ижти-
моий сиёсат билан мақбул тарзда уйғунла-
шади. Табиатни муҳофаза қилиш соҳасида
катта қонунчилик базаси яратилган.
Атрофдаги табиий муҳитни монито-
ринг қилиш тизимини модернизациялашга
устувор аҳамият берилмоқда, бу мавжуд
муаммоларни комплекс ҳал қилиш имконини
беради. Қаттиқ
маиший чиқиндиларни дав-
лат-хусусий шериклик асосида утилизация
қилиш ва қайта ишлаш технологияларини
жорий этган ҳолда уларни комплекс бошқа-
риш кластерлари яратилган.
Бу кўп жиҳатдан қуйидагилар билан
боғлиқ. Ўзбекистоннинг ўзига хос иқлим ва
географик
хусусиятлари, унинг ноёб экоти-
зимлари ва атроф муҳит, энергия ишлатишга
камайтиришга, иқтисодиёт ва ижтимоий
соҳаларда энергия тежовчи технологияларни
жорий этишга қаратилган инновацион сиёсат
устуворликлари;
энергия самарадорлигини ошириш ва
энергиянинг қайта тикланувчи манбаларини
ривожлантириш, энергия тежовчи ва кам
углерод сарфлайдиган саноатни ривожланти-
риш, экосоҳани тиклашнинг муҳим лойиҳала-
рини амалга ошириш, экологик тоза маҳсу-
лот ишлаб чиқаришни ошириш бўйича мил-
лий сиёсат ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Кўпчилик мамлакатлардаги ҳозирги
“жигар ранг” иқтисодиётнинг модели мукам-
мал эмас ва
жамият фаровонлиги умумий
даражасини оширишда ижобий натижаларга
қарамай, бўлажак авлодлар учун анча салбий
оқибатлар келтириб чиқаради.
Достарыңызбен бөлісу: