“яшил иқтисодиёт”: хусусиятлари ва ривожланиш омиллари исаджанов Абдували Абдурахимович



Pdf көрінісі
бет5/9
Дата19.05.2022
өлшемі0.61 Mb.
#457668
1   2   3   4   5   6   7   8   9
10 (1)

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ 


Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1 
15 
Ҳозирги вақтда самарали, ресурс тежов-
чи ва экологик ҳавфсиз иқтисодиётни ривож-
лантириш жаҳон ва миллий иқтисодиётлар-
нинг ажралмас қисмига айланмоқда, бу мил-
лий қонун ҳужжатларига янги ишлаб чиқа-
риш ва табиатни муҳофаза қилиш стандарт-
лари жорий этилишини рағбатлантиради, 
“яшил иқтисодиёт” асосида барқарор тарақ-
қиёта ўтишга ва сифат жиҳатидан янги рақо-
батбардош муҳитни шакллантиришга кўмак-
лашади.
“Яшил иқтисодиёт” – бу эртанги кун 
иқтисодиёти ва айнан у XXI аср иқтисодий 
тараққиётининг ҳаракатга келтирувчи кучи 
бўлиши керак. Яшил иқтисодиёт назарияси 
қуйидаги учта аксиомага асосланади:
- чекланган маконда таъсир соҳасини 
узлуксиз кенгайтириб бўлмайди;
- ресурслар чекланган шароитда узлук-
сиз ошиб бораётган эҳтиёжни қондиришни 
талаб қилиш мумкин эмас;
- Ер юзасида ҳамма нарса бир-бири 
билан боғлиқ.
Иқтисодий ўсишнинг анъанавий моде-
лидан “яшил иқтисодиёт”га ўтиш – бу умум-
жаҳон тренди бўлиб, у нафақат алоҳида 
миллий иқтисодиётларнинг, балки умуман 
бутун жаҳон иқтисодиётининг барқарорли-
гини белгилаб беради, “яшил иқтисодиёт”ни 
илгари суриш эса тараққиётнинг асосий 
йўлидир. 2009 йил июнда 34 та мамлакат 
Яшил иқтисодиёт декларациясини имзолади 
ва “ҳам инқироздан чиқиш учун кўрилаётган 
чора-тадбирлар доирасида, ҳам унинг доира-
сидан ташқарида яшил ўсиш стратегиялари-
ни жорий этиш учун саъй-ҳаракатларни мус-
таҳкамлашини, “яшил” ва “ўсиш” тушунчала-
ри бир-бирига чамбарчас боғлиқлигини тан 
олишини” маълум қилди. 
“Яшил” ўсиш иқтисодий ўсиш ва ривож-
ланишни рағбатлантиришни англатади, бун-
да табиий активлар сақланади ва ресурслар 
ва экотизим хизматлари узлуксиз тақдим 
этилади. Бизнинг фаровонлигимиз уларга 
боғлиқ. Бунинг учун яшил ўсиш барқарор та-
раққиётни таъминлайдиган ва янги иқтисо-
дий имкониятлар пайдо бўлишига олиб ке-
ладиган инвестициялар ва инновацияларни 
рағбатлантириши ҳамда улардан кенг фой-
даланиши керак.
Бирлашган 
Миллатлар 
Ташкилоти 
(Атроф-мухит бўйича дастур – United Nations 
Environmental Programm – UNEP-ЮНЕП; Осиё 
ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий 
комиссия – ЭСКАТО ва ҳоказолар), Глобал 
“яшил” ўсиш институти (Global Green Growth 
Institute – GGGI) каби халқаро ташкилотлар ва 
кўплаб бошқа ташкилотлар “Яшил” ўсиш 
стратегиясини тарғиб қилишда фаол роль 
ўйнайди.
Бошқача айтганда, халқаро ҳамжамият 
“яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлларини из-
лашга мажбур. Бундай иқтисодиёт ресурс 
тежовчи ва экологик зарарсиз ишлаб чиқа-
риш таянган ҳолда инсонлар фаравонлигини 
оширади ва атроф муҳит учун ҳавф-хатарни 
камайтиради.
Бироқ “яшил иқтисодиёт” самарадорли-
гини баҳолашда иштирок этувчи ташкилот-
лар ва идоралар хилма-хиллиги бир қатор 
тармоқлар ва устуворликларни ўз ичига 
олувчи “яшил иқтисодиёт” концепциясини 
ҳам, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт 
ташкилоти (ИҲТТ) томонидан ишлаб чиқил-
ган “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси 
ҳам кенг талқин қилинишига олиб келади.
ЮНЕП (UNEP) “яшил иқтисодиёт”ни 
шундай иқтисодиёт деб таърифлайдики
унда у узоқ муддатли истиқболда инсонлар 
фаровонлигини яхшилайди, ижтимоий тенг-
сизликни камайтиради ва бўлғуси авлодлар 
учун экологик ҳавфлар ҳамда тақчилликни 
жиддий равишда камайтиради. 
“Яшил иқтисодиёт” атроф муҳитни, 
биохилмахилликни ва экотизим хизматларни 
сақлаш, “яшил” иш ўринлари ташкил этиш 
имкониятини ва қашшоқлик муаммоси ҳал 
этилишини таъминловчи барқарор тарақ-
қиёт масалаларини қамраб олади. 
"Яшил” иқтисодий ўсишнинг асосий тў-
сиқлари, технологик тўсиқларнинг мавжуд-
лиги, инновацион имкониятларнинг пастли-
ги, инновацион маҳсулотларга бўлган талаб-
нинг етишмаслиги, илмий кашфиётларнинг 
ва умуман экологик йўналтирилган иннова-
циялардан олинадиган иқтисодий даромад-
ларнинг камлиги бўлиши мумкин. 
Юқоридаги тўсиқларни бартараф этиш 
учун атроф-муҳит сиёсатини амалга ошириш 
воситаларини тўғри ишлаб чиқиш муҳимдир. 
Солиқ ва эмиссия рухсатномаларини сотиш 
каби бозор воситаларининг аниқ устунлиги 
узоқ вақтлардан буён юқори динамик сама-
радорликка эга экологик сиёсат воситаси 
сифатида ўзининг етакчи ролини эгаллаб 
келади. Уларнинг афзалликлари шундаки, 
улар харажатларни камайтиришга доимий 
рағбатлантиради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет