“яшил иқтисодиёт”: хусусиятлари ва ривожланиш омиллари исаджанов Абдували Абдурахимович



Pdf көрінісі
бет6/9
Дата19.05.2022
өлшемі0.61 Mb.
#457668
1   2   3   4   5   6   7   8   9
10 (1)

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ 


Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1 
16 
Иқтисодиётда “яшил” сектор улушини 
кўпайтириш учун қуйдаги чора-тадбирларни 
кўрсатиш мумкин: 
– тезлаштирилган амортизация, мулк 
солиғи ёки даромад солиғини камайтириш 
каби солиқ имтиёзларини қўллаш, айниқса 
кичик корхоналарни экологизациялашни 
амалга ошириш учун давлат молия муасса-
салари томонидан имтиёзли кредитлар ажра-
тиш ва яшил технологияларга инвестиция-
лар киритиш;
– банклар ва суғурта компаниялари эко-
логик самарадорлиги юқори бўлган компа-
ниялар учун имтиёзли қулай шартнома 
шартларини тақдим этиши; 
– “яшил” бизнес амалиётида корхона-
ларга ахборотларни тарқатиш ва дастлабки 
иштирокини таъминлаш учун бевосита суб-
сидиялар ажратиш ва бепул техник ёрдам 
кўрсатиш. 
Самарали экологик сиёсатни ва “яшил” 
ўсишни комплекс баҳолашнинг асосий бос-
қичлари сифатида қуйидагиларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин:
– “яшил” ўсиш экологик самарадорлиги 
устувор индикаторларини танлаб олиш;
– улар ёрдамида самарадорлик даража-
сини аниқлаш, бу эса “яшил” ўсиш мақсадла-
рига эришиш йўлида ютуқни кўриш имко-
нини беради;
– мақсадли кўрсаткичларни белгилаб 
олиш учун самарадорлик кўрсаткичларини 
таққослаш;
– “яшил” ўсишнинг бош мақсадларини 
(устувор кўрсаткичларнинг мақсадли қий-
матларини) аниқлаб олиш.
Узоқ муддатли истиқболда “яшил иқти-
содиёт”ни ривожлантириш моделини тузиш-
да “яшил иқтисодиёт”нинг ажратиб кўрса-
тилган йўналишлари бўйича (халқаро талаб-
ларга мувофиқ) статистика кўрсаткичларини 
шакллантириш катта аҳамиятга эга. 
Узоқ муддатли истиқболда “яшил иқти-
содиёт”ни ривожлантириш моделини мақ-
садларидан келиб чиқиб иқтисодиётнинг қу-
йидаги секторлари жорий этилган тақдирда, 
натижаларга эришиш даражаси билан баҳо-
ланади:
– энергетика (энергосамарадорлик, қай-
та тикланувчи энергияга қисман ўтиш);
– чиқиндиларни утилизациялаш (ант-
ропоген таъсирни камайтириш); 
– “яшил” технологиялар (био-, нано-, 
ахборот-коммуникацион технологиялар);
– экологик соф озиқ-овқат маҳсулотла-
рини ишлаб чиқариш (органик деҳқончи-
лик);
– “яшил” транспорт;
– “яшил” қурилиш;
– тоза сув (сурс ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш), ўрмон ва уни муҳофаза қилиш.
“Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш-
нинг экологик-иқтисодий индикаторларини 
таҳлил қилиш ва ҳисоб-китоб қилиш катта 
аҳамиятга эга. Моделнинг самарадорлиги 
“яшил иқтисодиёт”га ўтишни таъминлаш-
нинг иқтисодий механизмлари натижадорли-
гини ҳисобга олган ҳолда уни амалга оши-
ришнинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик 
оқибатлари билан изоҳланади. 
Моделни амалга оширишнинг ижти-
моий-иқтисодий самараси деганда тадбирлар 
мажмуини амалга оширишнинг ижтимоий-
иқтисодий хусусиятга эга натижаси тушу-
нилади. У қуйидагилар билан ифодаланади:
– қурилиш, транспорт соҳасида, қишлоқ 
хўжалигида экологик тоза озиқ-овқат маҳ-
сулотлари ишлаб чиқаришда табиатни муҳо-
фаза қилишга қаратилган инвестиция фаол-
лигини кучайтириш ҳисобига “яшил” ишлаб 
чиқариш (экологик тоза технологиялар) 
ҳажмларини ошириш;
– ишлаб чиқариш энергия сиғимини 
камайтириш, қайта тикланувчи энергия ман-
баларига ўтиш ва сув ресурсларининг ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда йўқо-
тилишини камайтириш ҳисобига иқтисоди-
ётнинг энергия самарадорлигини ошириш;
– чиқиндиларни утилизация қилиш 
бўйича тадбирлар мажмуини амалга ошириш 
натижасида салбий антропоген таъсирдан 
аҳоли ва иқтисодиёт объектларининг ҳимоя-
ланганлигини ошириш.
“Яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш 
доирасида глобал экологик ҳавфлар ва замо-
навий мослаштириш механизмларини шакл-
лантириш, эколок ҳавфларни баҳолаш, та-
биий ва антропоген таъсирлар натижасида 
атроф-муҳит сифатини башоратлаш тобора 
долзарб муаммога айланмоқда. 
Ахборот-таҳлилий тизимнинг яратили-
ши мақсадида атроф-муҳит ифлосланиши 
туфайли зарарни баҳолаш соҳасида билим 
тўплаш ва сақлаш, иқтисодий тараққиётнинг 
салбий экстерналийларини баҳолаш соҳаси-
даги билимларни таҳлил қилиш, экологик-
иқтисодий таҳлил жараёнини рақамлашти-
риш, атроф-муҳитнинг турли компонентлари 
ифлосланиши туфайли зарарни комплекс 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет