“яшил иқтисодиёт”: хусусиятлари ва ривожланиш омиллари исаджанов Абдували Абдурахимович



Pdf көрінісі
бет7/9
Дата19.05.2022
өлшемі0.61 Mb.
#457668
1   2   3   4   5   6   7   8   9
10 (1)

МАКРОИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ 


Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1 
17 
баҳолаш, салбий экологик таҳдид ва хавфлар-
ни мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва 
прогнозлаштириш дастурий воситаларини 
ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эга.
Истиқболда “яшил иқтисодиёт”ни ри-
вожлантириш моделини қўллаш самарадор-
лиги иқтисодиётнинг қуйидаги секторлари-
да жорий этилгани билан баҳоланади: энер-
гетика (энергосамарадорлик, қайта тикла-
нувчи энергияга қисман ўтиш); чиқиндилар-
ни утилизациялаш (антропоген таъсирни 
камайтириш); “яшил” технологиялар (биона-
но технологиялар, ахборот-коммуникацион 
технологиялар); экологик соф овқатланиш 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш (органик 
деҳқончилик); “яшил” транспорт; “яшил” қу-
рилиш; тоза сув (сув ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш), ўрмон ва уни муҳофаза қилиш.
Ушбу шароитда, биринчидан, катта 
эътибор “экологик инновация”ларга қарати-
лиши лозим, яъни ишлаб чиқариш, маҳсулот 
яратишда илғор технологиялардан фойдала-
ниш, ишлаб чиқариш жараёнлари, шартлари 
ва бошқарувида ҳамда бизнес юритиш усул-
ларида атроф-муҳитга салбий таъсирни ка-
майтириш ёки ресурслардан оптимал фой-
даланишдир.
Иккинчидан, экологик инновациялар 
Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши-
да туртки ва ушбу вазиятда атроф-муҳит 
мусаффолигини сақлашда муҳим омил бў-
лиши мумкин.
Учинчидан, ривожланишнинг янги мо-
дели иссиқхона газларини камроқ ажратади-
ган технологияларни талаб қилаяпти. Бундай 
аҳволни яхшилаш учун экологик инновация-
лар натижасида электр энергиясига бўлган 
талабни муқобил ва қайта тикланувчи 
энергияларни қўллаш доирасини кенгайти-
риш, атмосферани зарарловчи турли газлар-
нинг миқдори экоинновациялар ва олиб бо-
рилаётган “яшил бизнес” ҳисобига камайти-
риш катта аҳамиятга эга.
Тўртинчидан, атроф-муҳитга алоқадор 
муаммоларни ечишнинг миллий дастури 
экологик ҳавфсизликни таъминлаш билан 
биргаликда экологик тахдидлар юқори бўл-
ган жабҳаларда экотизимнинг комплекс ва 
локал қайта тикланишини таъминлаш, мин-
тақада экотизим мониторинги ва экологик 
жараёнлар прогнози самарадорлигини оши-
риш, минтақадаги мамлакатларнинг минерал 
ва сув-энергетик ресурслардан фойдаланиш 
борасидаги манфаатларини таъминловчи ва 
тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий базани 
шакллантиришдан иборат. 
Бешинчидан, табиий ресурслардан фой-
даланиш масалалари ҳамда технологиялар-
ни татбиқ этиш учун қулай шарт-шароитлар 
яратиш, “яшил” инвестицияларни жалб қи-
лиш ва иқлимий ўзгаришларга мослашиш 
учун тегишли иқтисодий механизмлар яра-
тиш масалалари бўйича қонунчиликни му-
каммаллаштириш талаб этилади. 
Олтинчидан, экологик ҳавфсизлигини 
таъминлаш нафақат шу мамлакат ёки ҳудуд-
да яшовчи халқларнинг ҳаётига бевосита 
алоқадор бўлиб, балки глобал аҳамиятга ҳам 
эгадир. Минтақада ишлаб чиқаришни ривож-
лантириш ва модернизациялашда экологик 
омилнинг эътиборга олинишини кучайти-
риш, экологик тоза технологиялар, бионано-
технологияларни татбиқ этиш, экоиннова-
цияларни қўллаб-қувватлаш, муайян эколо-
гик муаммоларни ҳал қилиш борасида жамо-
ат бирлашмалари, нодавлат ва нотижорат 
ташкилотларининг фаоллигини ривожланти-
риш устувор вазифалар деб ҳисобланади. 
Еттинчидан, атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш ва экологик ҳавфсизликни таъмин-
лаш билан боғлиқ амалга оширилаётган 
чора-тадбирлар билан биргаликда, бир қатор 
долзарб масалаларни ҳал этишни назарда 
тутиш зарур, шу шумладан: 
– табиий ресурслардан фойдаланиш
масалалари ҳамда эко-инновацион техноло-
гияларни татбиқ этиш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш, “кўк” инвестицияларни 
жалб қилиш ва иқлим ўзгаришларига мосла-
шиш учун тегишли иқтисодий механизмлар
яратиш масалалари бўйича қонунчиликни 
мукаммаллаштириш;
– экологик солиқларни такомиллашти-
риш ва экологик талабларни ҳисобга олган 
ҳолда давлат томонидан харид қилиш ва
“яшил” инвестицияларни амалга ошириш 
воситасида “яшил” (экологик тоза) техноло-
гияларни ривожлантириш учун янги молия-
вий воситаларни жорий этиш;
– атроф-муҳит сифатини тиклаш ёки 
сақлашга ёрдам берадиган янги иш ўринла-
рини яратишга қаратилган иқтисодий соҳа-
ларни ва корхоналарни қўллаб-қувватлашни 
таъминлаш ва бошқалар[15]. 
Барқарор ривожланиш концепциясини 
амалга ошириш шароитида Ўзбекистоннинг 
инновацион, экологик мўлжал олган ривож-
ланиш моделининг шакллари ва механизм-
ларини ривожлантириш қуйидагиларга асос-


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет