11
Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” номли фундаментал лойиҳада
фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 9 октябрдаги
ФТА-02-11/831 маълумотномаси). Натижада ХХ аср бошларида ўзбек
фольклорининг ўрганилишига замин яратган ижтимоий омиллар турли
фольклоршунослар авлоди, яъни халқ оғзаки ижоди намуналарини
тўпловчилар, ёзиб олиб нашрга тайёрловчилар, тадқиқ қилувчилар,
бадиий
сўз устаси сифатида ўз шеърларида, насрий ва драматик асарларида
фольклордан фойдаланиш орқали уни тарғиб қилувчиларни шакллантирган
муштарак узлуксиз тарихий жараён эканлиги тўғрисидаги хулосаларга асос
бўлган;
Ўзбекистон телерадиокомпанияси Бухоро вилояти бўлимининг
“Келажак пойдевори”, “Адабий муҳит”, “Адабий лаҳза”, “Интервью плюс”,
“Долзарб мавзу” каби қатор кўрсатувлар ва эшиттиришларида ўзбек
фольклорининг ўрганилиш тарихи, ҳозирги фольклоршуносликнинг долзарб
муаммолари, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек каби
фольклоршуносларнинг фан тарихидаги муносиб ўрни, илмий-бадиий
фаолиятлари масаласининг диссертацияда ўрганилган қирралари таҳлилга
тортилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси Бухоро вилояти бўлимининг
2018 йил 18 январдаги 1/26 сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва
эшиттиришларнинг савиясини оширишга эришилган.
Достарыңызбен бөлісу: