207
тушиб қолиши мумкин бўлган турли вазиятларни ҳисобга олган ҳолда
корхонанинг бошқарувчилик, техник, молиявий ва
бошқа ресурсларини
ишлатиш ҳақида қарор қабул қилишдир. Стратегия маҳсулот номенклатураси
ва ишлаб-чиқариш ҳажмлари, сотиш бозорлари, хом-ашё ва инвестиция
манбаларини ўз ичига олувчи реструктуризациянинг турли босқичларида
корхона ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаб бериши лозим.
Стратегиянинг муқобил вариантлари:
- қисқартириш
- ишлаб-чиқаришни реструктуризацияси ҳисобига
фаолиятни яхшилаш ёки йўналишини ўзгартириш учун корхона ўзи
интиладиган кўрсаткичларни олдин эришганга нисбатан пасайтиради;
- турғунлик корхонанинг ички ва ташқи фаолиятини қисман қайта
қуриш
давомида бозорда ва тармоқда эгалланган позицияларнинг сақлаб
қолинишидир. Одатда чекланган ҳажмда бир соҳаларда ўсиш ва бошқа
(асосий бўлмаган) соҳаларда қисқартиришдек ўзаро рақобатда бўлган
стратегияларни қўшиб олиб бориш билан таъминланади;
- чекланган ўсиш
- рақобатчилик асосида ривожланиш варианти бўлиб,
инфляция ва бошқа ташқи омилларни ҳисобга олиб тўғриланган натижаларга
таянади. Одатда ўзгармас ишлаб-чиқариш ҳажмига эга бўлган ва мураккаб
технологик жараёнларни қўллайдиган тармоққа мансуб бўлган, узоқ ҳаёт
циклига эга анъанавий маҳсулот билан бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаган ва
барқарор фойдалилик даражасига эришган корхоналар томонидан
ишлатилади;
- ўсиш
- биринчи навбатда товарлари тез-тез ўзгариб турадиган ва
янгиланиб турадиган тез ривожланувчи тармоқларда ишлатилади. Ўсишнинг
юқори кўрсаткичлари ички омиллар ҳисобига таъминланган бўлиши мумкин.
(номенклатуранинг кенгайиши, анъанавий номенклатурали бозорда фаол иш
олиб бориш). Мазкур стратегия юқори натижаларга эришишга имкон беради,
бироқ тўлов қобилияти йўқотилишининг катта эҳтимоллиги
билан
боғлиқдир. Шунинг учун, корхона мақсадларига эришилишини, керак бўлган
ресурсларни баҳолашни аниқ назоратининг ўрнатилишини, зарурият
208
бўлганда эса бутун хўжалик фаолиятини тезкорлик билан қараб чиқишни
талаб қилади.
Танланган стратегия асосида қуйидагилар ишлаб чиқилади:
1) Яқин 1-2 йил ичида корхоналарнинг яшовчанлигини таъминлашга
қаратилган қисқа муддатли чора-тадбирлар дастури.
2) Корхонани реструктуризациялаш комплекс дастури. Дастур уни
амалга оширишнинг ҳар бир йўналиши масалаларини ҳал
қилиш кичик
дастурларидан иборат (мулкий мажмуанинг реструктуризацияси, корхона
мажбуриятлари
бўйича
қарздорликнинг
рес
труктуризацияси,
бошқарувчилик тузилмасини такомиллаштириш ва бошқалар).
Ҳар бир кичик дастурда реструктуризациялашнинг аниқ йўналиши
бўйича мақсадларга эришишга қаратилган тадбирлар рўйҳати, уларни
бажариш муддатлари ва олинадиган натижалар,
масъул шахслар, ҳар бир
тадбирни ўтказиш учун талаб қилинадиган маблағ миқдори ва манбаи
кўрсатилган бўлиши керак.
Танланган стратегия ва реструктуризация асосида жорий ва
истиқболли бизнес-режалар ишлаб чиқиладики, уларда режалаштириш
муддатларига мутаносиб бўлган аниқлик билан маҳсулотни ишлаб-чиқариш
ва сотишнинг прогноз ҳажмлари, асосий фондларга, хом-ашё, материаллар ва
сотиб олинадиган бутловчи қисмларга бўлган эҳтиёж, кутиладиган молиявий
натижалар ва корхона фаолиятининг бошқа асосий кўрсаткичлар
акслантирилади.
Реструктуризация корхона томонидан мустақил равишда ёки ўзи
таркибига кирган тармоқий (ҳудудий) хўжалик бирлашмаси (уюшма,
холдинг компанияси ва бошқалар) ёрдами билан амалга оширилади.
Кўп корхоналар реструктуризацияни
амалга оширишда давлат
кўмагига муҳтож бўлиб, улар қуйидаги шаклда бўлиши мумкин:
- корхоналарни реструктуризациялаш дастурларини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш бўйича услубий материаллар билан таъминлаш;
- корхоналарни молиявий қўллаш, (бюджет ва бюджетдан ташқари
209
фондларга тўловларни ҳисобдан чиқариш ёки муддатини кечиктириш,
фойданинг реструктуризацияга йўналтирилган қисми бўйича солиқларни
камайтириш ва бошқалар);
- ижтимоий аҳамиятдаги объектларни маҳаллий ҳокимият
органлари
балансига ўтказишда кўмаклашиш;
- давлат инвестицияларини тақсимлашда ва маҳсулот етказиб бериш
бўйича
давлат
буюртмаларини
жойлаштиришда
реструктуризация
қилинаётган корхоналарга устунлик бериш;
- аудитнинг, бухгалтерлик ҳисобининг ва давлат ҳисоботининг ҳалқаро
андозаларини татбиқ этиш;
- корхоналар раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш ва қайта
тайёрлашни ташкил қилиш ва хоказо.
Реструктуризация дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга оширишда
корхоналарга ёрдам бериш вазифаси. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва
корхоналарни реструктуризация қилиш фондига эга бўлган Ўзбекистон
Республикаси Монополияга қарши, рақобатчилик ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш давлат қўмитаси зиммасига юклатилган. Бироқ тажриба шуни
кўрсатадики, корхоналарни реструктуризация қилишга ёрдам беришда бошқа
давлат органлари, айниқса Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳам
фаол қатнашиши керак.
Достарыңызбен бөлісу: