Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет65/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

• В синфи. 
В синфи таркибига корпоратив бошқарув даражаси қониқаррли бўлган, 
амалдаги қонунчилик талабларини бузмайдиган ва корпоратив хулқ-атвор 
кодекси асосий қоидаларини қисман бажарадиган компаниялар киради. В 
синфидаги компаниялар фаолияти акциядорлар ҳуқуқларини бузиш, 
компания ижроия органларининг инсофсиз фаолият юритиш ва сифатсиз 
ахборот тақдим этиш бўйича маълум бир рисклар билан боғлиқ. Ушбу 
рейтинг синфига мансуб акциядорлик жамиятлари ўз амалиётида «бошқа 
манфаатдор шахслар»нинг манфаатларини қисман ҳисобга олади. Шу билан 
бирга, В синфидаги компаниялар корпоратив бошқарув жами рисклари қисқа 
муддатли йўналтирилган инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш учун 
етарли. В синфидаги компаниялар активларига ресурсларни инвестициялаш 
эса инвесторларга «даромадлилик-риск» оптимал нисбатини тақдим этади;
• С синфи
С синфи корпоратив бошқарув даражаси паст бўлган, ўз фаолиятида у ёки 
бу даражада амалдаги қонунчилик талабларининг бузилиши ва корпоратив 
хулқ-атвор кодексининг асосий қоидаларига амал қилмасликка йўл қўядиган 
компанияларни бирлаштиради. С синфи компанияларига рейтинг баҳолари 
бериш давомида акциядорлар ҳуқуқларини бузиш, компания ижроия 
органларининг инсофсиз фаолият юритиш ва сифатсиз ахборот тақдим этиш 
ёки умуман ахборот бермаслик рисклари аниқланди. Рейтинг баҳоси бериш 
пайтда акциядорлик жамиятлари «бошқа манфаатдор шахслар»нинг 
манфаатларини умуман ҳисобга олмаган ва корпоратив ижтимоий 


215 
жавобгарлик борасида сиёсат юритмаган. Корпоратив бошқарув даражаси 
паст компанияларни инвестициялаш жами рисклари анча катта;
•D синфи. 
D синфига кирадиган компаниялар фаолияти корпоратив бошқарув 
даражасининг қониқарсизлиги билан тавсифланади. Бу компаниялар 
амалиётида амалдаги қонунчиликнинг асосий талаблари бузилиши, «илғор 
амалиёт» меъёрлари ва корпоратив хулқ-атвор кодексининг асосий 
қоидалари йўқлиги аниқланди. D синфига мансуб бўлган акциядорлик 
жамиятлари активларига инвестициялаш риски жуда баланд. D синфи 
таркибига 
кирадиган 
қўшимча 
SD 
синф 
корпоратив 
бошқарув 
меъёрларининг, жумладан, акциядорлар ва бошқа манфаатдор шахслар 
ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишини акс эттиради.
Корпоратив бошқарув рейтингида «РИД-Эксперт РА» консорциуми 
акциядорлик жамиятлари тақдим этган маълумотлардан, шунингдек, 
қуйидаги оммавий ахборотлардан фойдаланади: 
■ акциядорлик жамиятининг расмий интернет-сайти; 
■ рейтинг баҳоси берилган даврдан олдинги охирги иккита чорак 
учун чораклик ҳисобот; 
■ компаниянинг йиллик ҳисоботи; 
■ Ўзбекистонда ФСФР ваколатли агентликлари ҳисобланган ахборот 
агентликларининг янгиликлар ленталари; 
■ бошқа ахборот манбалари, жумладан, компания вакиллари 
тақдимотларининг матни, хабарлар ва б. 
Корпоратив бошқарув сифати бўйича бошқа бир маҳаллий рейтинг 
CORE-рейтинг ҳисобланади. 
Корпоратив бошқарув сифати рейтинги корпоратив ҳуқуқ ва бошқарув 
мутахассислари ва «Blue Ribbon Panel» халқаро экспертлар гуруҳи билан 
биргаликда ишлаб чиқилган оригинал услубият асосида ҳисоблаб чиқилади. 
Рейтинг CORE-рейтинг шкаласи бўйича берилади: CORE-100 дан (энг юқори 
рейтинг) CORE-0 гача (банкрот корхоналар, энг паст рейтинг). 


216 
Рейтингни 
ҳисоб-китоб 
қилишда 
уч 
гуруҳдаги 
бошланғич 
маълумотлардан фойдаланилади: оммавий ахборот (очиш учун мажбурий), 
кўнгилли осиб бериладиган ахборот ва қимматли қоғозлар бозори 
таҳлилчиларининг сўров натижалари. Корхоналарни баҳолаш корпоратив 
бошқарувнинг ахборотни очиб бериш, акциядорлик капитали структураси, 
корпоратив бошқарув структураси, акциядорларнинг эълон қлиинадиган 
ҳуқуқлари, рискларнинг йўқлиги, корпоратив муҳит каби муҳим жиҳатлари 
бўйича амалга оширилади. Муайян компанияга инвестициялаш рискини 
баҳолашга, жумладан, эмитент компаниянинг низом ҳужжатларида «юридик 
мина»ларни баҳолашга алоҳида аҳамият берилади. Тўрта компаниянинг 
дастлабки рейтинглари 2000 йилнинг ноябрида тақдим этилган. 
Услубиятга қуйидаги тамойиллар асос қилиб олинган: 
 мустақиллик. Мутахассислар баҳолашни ўз ташаббуси билан, 
баҳоланаётган компаниянинг хоҳиш-истаги ёки тўғридан-тўғри буюртмасига 
боғлиқ бўлмаган ҳолда ўтказади; компаниялар рейтингни тайёрлаш 
харажатларини тўламайди; 
 объективлик. 
Рейтингни 
ҳисоб-китоб 
қилиш 
услубияти 
субъективликни минималлаштиради. Эксперт кўриб чиқилаётган масала 
бўйича шахсий фикрини билдирмасдан, белгиланган далиллар мавжудлиги 
ёки йўқлигини қайд этади;
 оддий миноритар акциядор учун очиқ бўлган ахборотдан 
фойдаланиш.
Институт рейтингга кирадиган барча компанияларнинг акциялари 
минимал пакетига эга бўлиб, таҳлил учун фақат оддий миноритар акциядор 
учун очиқ бўлган ахборотдан фойдаланади. Корпоратив бошқарув 
рейтингини ҳисоблаб чиқишда бошланғич маълумотларнинг иккита 
гуруҳидан фойдаланилади: 
1. Мажбурий тартибда очиб бериладиган; бошқа, тартибга солувчи 
органлар (Ўзбекистонда ФСФР) томонидан оммавий равишда эълон 
қилинадиган ахборот. Акциядор, қонуний йўл билан ҳаракат қилар экан, 


217 
фақат компания томонидан оммавий равишда эълон қилинган ахборот ёки 
бошқа барча учун очиқ материаллар (матбуот, бозор таҳлилчиларининг 
шарҳлари ва б.) асосида қарор қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Бундан 
келиб чиқиб, рейтингни ҳисоблаб чиқишда инвесторлар учун ёпиқ ахборот 
фойдаланилмайди. 
2. Компаниянинг акциядор сифатида Институт номидан телефон 
қўнғироқлари ва ёзма сўровларга жавоблари. Амалиётнинг кўрсатишича, 
кичик акциялар пакетига эга бўлган акциядорлар, компания ҳақида ахборот 
олишга ҳаракат қилар экан, уларни ҳал қилиш вақт ва моддий харажатлар 
сарфлашни талаб қиладиган реал муаммоларга дуч келади. Компанияда 
акциядорларга нисбатан шаклланган реал муносабатни баҳолаш учун, 
Институт, ўзи акциядор ҳисобланган ҳолда, компанияга турли сўровлар 
жўнатади ва мос келувчи мониторинг юритади. 
Компаниялар корпоратив бошқарувнинг турли жиҳатларини акс 
эттирувчи олтита кўрсаткич бўйича баҳоланади: 
■ахборотни очиш (акциядорлар сўрови бўйича ва оммавий равишда 
очиб бериладиган ҳужжатлар тўлиқлиги ва муддати); 
■акциядорлик капитали структураси (контратирующие??? гуруҳлар, 
мулк структураси аниқлиги ва ҳ.к.); 
■директорлар Кенгаши ва ижроия бошқарув органлари структураси 
(аффиляцияланганлик, мукофотлаш, йиғилишлар баённомалари ва ҳ.к.). 
Компаниялар корпоратив бошқарув сифатини баҳолаш ҳар чорак амалга 
оширилади, рейтингга киритилган компаниялар иқтисодиётнинг асосий 
тармоқларига мансуб бўлиб, Россия бозори капиталлашувининг 90%дан 
ортиғини қамраб олади. 
Кейинги маҳаллий рейтинг «ПРАЙМ-ТАСС» рейтинги ҳисобланади.
«ПРАЙМ-ТАСС» таҳлилчилари томонидан ишлаб чиқилган рейтинг 
методологияси рейтингда қатнашувчи компаниялар бўйича оммавий 
ахборотни таҳлил қилишга асосланган. Бундай ахборотнинг мавжудлиги, 
«ПРАЙМ-ТАСС» фикрига кўра, компания очиқлигини, демак, корпоратив 


218 
бошқарув даражасини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. 
Рейтинг ўтказиш учун танланган мезонлар корпоратив бошқарувнинг асосий 
рискларини баҳолайди, улар орасида мулкнинг бир ерда тўпланиш даражаси 
юқорилиги, акциядорлик капитали структурасининг «шаффоф» эмаслиги, 
компания директорлари ва менежментни мотивациялаш мавжуд тизими, 
шунингдек, корпоратив бошқарув даражасини белгилаб берувчи бошқа 
рискларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Ушбу рейтинг мавжуд бошқа рейтинглардан уч жиҳатдан фарқ қилади: 
корхоналар рейтинг бериш учун тармоқ тамойили бўйича гуруҳланган, 
рейтинг бериш «ПРАЙМ-ТАСС» ўз услубияти асосида амалга оширилади ва 
очиқ ахборот манбаларига асосланган. Рейтингда қатнашиш саноат 
гуруҳлари ва корхоналарнинг ўз ихтиёри билан қиладиган иш эмас, уларни 
танлаш агентликнинг экспертлар кенгаши қарори бўйича амалга оширилади. 
Корпоратив бошқарув рискларининг ички тармоқ таҳлили саноатнинг у 
ёки бу тармоғини инвестициялаш учун кўриб чиқаётган инвесторларда катта 
қизиқиш уйғотади. Рейтинг ўтказиш учун танлаб олинган мезонлар мулкнинг 
бир ерда тўпланиш даражаси юқорилиги каби рискларни баҳолайди, бу 
компания акциядорлик капиталининг катта қисми давлатга тегишли бўлган 
ҳолларда сиёсий мотивлар бўйича қарор қабул қилишга ва акциядорлар 
ўртасида низоларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, акциядорлик капитали 
структурасининг «шаффоф» эмаслиги манфаат билан битимлар тузиш 
рискига олиб келиши мумкин, компания директорлари ва менежменти 
мотивациялаш мавжуд тизими ва корпоратив бошқарув даражасини белгилаб 
берувчи бошқа кўплаб омиллар ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
Умуман корпоратив бошқарув рисклари беш тоифага гуруҳланган бўлиб, 
уларнинг ҳар бири, ўз навбатида, бир нечта кичик тоифалардан иборат. 
Компанияга ҳар бир кичик тоифа бўйича беш балли шкалада рейтинг 
берилади, ўртача қиймат ҳар бир тоифада қўйилади. Якуний рейтинг беш 
тоифадаги рейтинглар ўртача қиймати ҳисобланади. 


219 
Асосий мезон компаниянинг молиявий жиҳатдан «шаффофлиги» ва 
компаниянинг молиявий ҳисоботлари билан боғлиқ ахборотларнинг очиб 
берилиши ҳисобланади. «ПРАЙМ-ТАСС» корпоратив бошқарув рейтинги 
методологиясининг иккинчи мезони акциядорлик капитали структурасига ва 
компания акциялари бозорига тааллуқли. Методологиянинг учинчи мезони 
компанияда 
корпоратив 
бошқарув 
рисклари 
ва 
акциядорларнинг 
ҳуқуқларини таҳлил қилади ва баҳолайди. Методологиянинг тўртинчи 
мезони компания менежменти ва директорлар Кенгаши фаолиятини 
баҳолайди. Корпоратив бошқарув рейтинги методологиясининг охирги 
мезони – ахборот очиқлиги ва корпоратив бошқарув соҳасидаги ташаббуслар 
ҳисобланади. 
Энг тарқалган хорижий рейтинглар орасида Standard & Poor's 
корпоратив бошқарув рейтингини алоҳида кўрсатиш мумкин. 
Standard 

Poor's 
халқаро компанияси корпоратив бошқарув 
рейтинглари методологиясини ишлаб чиқишга 1998 йилнинг бошларида 
киришган. Синов лойиҳалари давомида методологияни синаб кўришдан сўнг 
Standard & Poor's ихтисослашган корпоратив бошқарув рейтинглар 
хизматини ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилди ва 2000 йилдан бошлаб 
корпоратив бошқарув соҳасида рейтинг хизматлари кўрсата бошлади. 
Ҳозирги пайтда Standard & Poor's компаниялар даражасида ҳам, алоҳида 
мамлакатлар 
даражасида 
ҳам 
корпоратив 
бошқарувни 
баҳолаш 
концепциясини тақдим этмоқда. Standard & Poor's фойдаланаётган ёндашувда 
вазиятни молиявий манфаатдор шахслар – акциядорлар ва кредиторлар 
нуқтаи назардан кўриб чиқиш кўзда тутилган. 
Standard & Poor's таҳлилчилар гуруҳи компанияларда ўзига хос 
интервью олишни ўтказади, бунинг асосида тузиладиган муфассал ҳисоботда 
таҳлилнинг асосий элементлари баён қилинади, у корпоратив бошқарув 
умумий рейтингини, шунингдек, ҳисоботнинг учинчи бўлимида келтирилган 
тўртта таркибий қисмнинг ҳар бири бўйича алоҳида баллни ўз ичига олади. 


220 
Алоҳида баҳолар (балл) асосланган мантиқий мулоҳазаларнинг 
ривожланиши таҳлилчи томонидан берилган рейтинг ҳақидаги ҳисоботда 
баён қилинади. 
Ҳисобот структураси қуйидаги кўринишга эга бўлади: 
1. Хулосаларнинг қисқача баёни. Бу ерда қисқача асослаган ҳолда 
компаниянинг корпоратив бошқарув умумий рейтинги, шунингдек, алоҳида 
таркибий қисмларни баҳолашнинг асосий қоидалари қисқача баёни 
келтирилади; шу ернинг ўзида ҳар бир таркибий қисм бўйича аниқланган 
асосий кучли ва кучсиз томонлар аниқланади. 
2. Компания бўйича маълумотнома: ишлаб чиқариш фаолияти, молиявий 
ҳолати, менежменти ва мулк структураси ҳақида асосий ахборот. 
3. Методологик қисм: балл ва қуйидаги таркибий қисмлар таҳлили: 
 
мулк структураси ва ташқи таъсир; 
 
акциядорлар ҳуқуқлари, молиявий манфаатдор шахслар билан 
муносабатлар; 
 
«шаффофлик», ахборотни очиш ва аудит; 
 
директорлар Кенгаши структураси ва самарадорлиги. 
Корпоратив бошқарув рейтинг даражалари (КБР) шкала бўйича КБР -1 
дан (энг паст баҳо) КБР -10 гача (энг юқори баҳо) берилади. 
КБР -10 ёки 9. Корпоратив бошқарув амалиёти ва жараёнлар жуда кучли 
компания. Бу тоифадаги компаниялар КБР таҳлилнинг айрим асосий 
соҳаларида кучсиз томонларнинг кичик миқдорда мавжудлигидан далолат 
беради. 
КБР -8 ёки 7. Компания кучли жараёнлар ва корпоратив бошқарув 
амалиётига эга. Бу тоифадаги КБР олган компаниялар таҳлилнинг маълум 
бир асосий соҳаларида айрим кучсиз томонларга эга. 
КБР -6 ёки 5. Ўртача жараёнлар ва корпоратив бошқарув амалиётини 
намойиш қилади. Компаниялар таҳлилнинг бир нечта асосий соҳаларида 
айрим кучсиз томонларга эга. 


221 
КБР -4 ёки 3. Корпоратив бошқарув амалиёти ва жараёнлари кучсиз 
компания таҳлилнинг қатор соҳаларида жиддий кучсиз томонларга эга. 
КБР -2 ёки 1. Корпоратив бошқарув амалиёти ва жараёнлар жуда кучсиз, 
таҳлилнинг аксарият соҳаларида катта миқдорда кучсиз томонларга эга 
бўлган компанияларга берилади. 
Яна бир машҳур хорижий корпоратив бошқарув рейтинги Brunswick 
UBS Warburg рейтинги ҳисобланади. 
Акциядорлар – акциялар назорат пакети эгалари 

Трансферт нарх шаклланиши 

Бирлашиш/таркибий қайта қуриш 
1 0
Бирлашиш

Таркибий қайта қуриш 

Банкрот 
1 2
Муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзлари ёки 
бюджет билан ҳисоб-китоблар бўйича қарз муаммолари

Қарздорлик 

Молиявий бошқарув

Акциялар сотиб олиш ва эгалик қилишга чекловлар 

Хорижий акциядорлар учун акцияларга эгалик қилиш ёки 
овоз беришда чекловлар 

Корпоратив бошқарув соҳасидаги ташаббуслар 

Директорлар Кенгаши таркиби 

Корпоратив хулқ-атвор кодекси 

Хорижий стратегик ҳамкор мавжудлиги 

Дивиденд сиёсати 

Реестр эгаси 

Сифат 

Жами 
72 
Манба: Brunswick UBS Warburg 
Жадвалда кўрсатилган жарима балли турли вариантларда бўлиши – 
нолгача пасайиб бориши мумкин. У ёки бу омил бўйича риск даражаси 
компания таҳлилини ўтказаётган эксперт томонидан баҳоланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет