Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет25/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

    Бұл бет үшін навигация:
  • [c.140]
La revanche de Dieu 
Йигирманчи асрнинг биринчи ярмида интеллектуал элита вакиллари
қоида тариқасида, иқтисодий ва ижтимоий модернизация инсон ҳаётининг 
муҳим қисми бўлган диннинг ролини кучсизлантиришга олиб келади, деб 
ҳисоблашган. Бу тахминга уни мамнуният билан қабул қилганлар ҳам, ушбу 
тенденция ҳақида нолиганлар ҳам қўшилишган. Модернизация атеист-
адептлари мавжуд динларнинг асосини ташкил этган бидъатлар, афсоналар, 
иррационализм ва диний маросимларнинг илм-фан, рационализм ва 
прагматизм томонидан сиқиб чиқаришини олқишлаганлар. Вужудга келаётган 
давлат толерант, рационал, прагматик, прогрессив, инсонпарвар ва дунёвий 
бўлиши керак. Бошқа тарафдан хавотирга тушган консерваторлар диний 
эътиқод, диний институтлар ва инсоннинг индивидуал ва жамоавий ҳулқ-
атворига таъсир этувчи диннинг ахлоқий дастуриламали йўқ бўлиб кетишнинг 
даҳшатли оқибатлари тўғрисида огоҳлантирганлар. Бунинг якуний натижаси 
– анархия (ҳокимиятсизлик), аҳлоқсизлик, цивилизациялашган ҳаётнинг издан 
чиқиши. “Агар сиз Худони улуғлашни хоҳламасангиз (У эса – рашкчи 
Худодир), унда Гитлерни ёки Сталинни ҳурмат қилишингизга тўғри келади” – 
дейди Т.С. Элиот. 
Йигирманчи асрнинг иккинчи ярми бу умидлар ва хавотирлар асоссиз 
эканлигини кўрсатди. Иқтисодий ва ижтимоий модернизация глобал миқёсга 
эга бўлди ва шу вақтнинг ўзида диннинг глобал тикланиши юз берди. Жил 
Кепел уни la revanche de Dieu, деб номлаган тикланиш ҳар бир қитъага, ҳар 
бир цивилизацияга ва деярли ҳар бир мамлакатга кириб борди. Кепел 
таъкидлагандек, 70-йилларнинг ўрталарида секуляризация (черков ёки 
монастир мулкини давлат мулкига айлантириш, дин таъсиридан чиқариш) ва 


атеизм билан диннинг қотиб қолиш курси “қарама-қарши томонга” бурилди. 
Янги диний ёндашув вужудга келди, энди унинг мақсади дунёвий 
қадриятларни қабул қилиш эмас, балки керак бўлса жамиятни ўзгартириш 
орқали жамиятни ташкил қилишнинг муқаддас асосларини қайтаришдир. Кўп 
усуллар билан ифодаланган ушбу ёндашув муваффақиятсизликка дучор 
бўлган модернизацияни, унинг барбодини ва боши берк ҳолатини Худодан 
четлашиш билан изоҳлаб, рад қилишни тарғибот қилади. Бу энди 
aggiornamento 
бўртирилиши 
эмас, 
балки 
“Европанинг 
иккинчи 
чўқинтирилиши”, мос равишда бошқа мақсад бу исломни модернизация 
қилиш эмас, балки “замонавийликни исломлаштириш”дир [c.139] 
Ушбу диний тикланиш илгари у ерда бўлмаган янги издошлар 
орттирган, баъзи динларнинг қисман экспансияси (кенгайиши) билан боғлиқ. 
Бироқ кўпроқ даражада бу ўз жамоаларининг анъанавий динларига қайтган, 
уларга янги кучлар олиб кирган ва уларга янги маънолар берган инсонлар 
билан боғлиқдир. Насронийлик, ислом, яҳудийлик, ҳиндуийлик, буддавийлик 
ва православлик – уларнинг барчаси бир вақтлар оддий этиқод қилувчи 
бўлганлар томонидан садоқат ва эътиборнинг кўтарилишини бошдан 
кечирмоқда. Ушбу динларнинг барчасида диний ақидаларга мувофиқ диний 
таълимот ва институтларни қаътий равишда тозалашни, индивидуал, 
ижтимоий ва жамоавий хулқ-атворни ўзгартиришни даъват қиладиган 
фундаметалистик ҳаракатлар вужудга келди. Фундаменталистик ҳаракатлар 
сезиларли даражада кўзга ташланади ва аҳамиятли сиёсий вазнга эга бўлиши 
мумкин. Бироқ улар фақат йигирманчи аср охирида инсон ҳаётини 
шакллантирадиган янада кенгроқ ва фундаментал диний оқимлар юзасидаги 
тўлқинлардир. Дунё бўйлаб диннинг янгиланиши фундаменталист-
экстремистлар ҳаракатларининг чегарасидан анча ташқарига чиқаяпти. Гоҳ у, 
гоҳ бу жамиятда у одамларнинг кундалик ҳаётида ва ишларида, ҳамда 
ҳукуматларнинг фаолиятларида ва лойиҳаларида ўзини намоён қиляпти. 
Дунёвий конфуций маданиятидаги маданий тикланиш Осиё қадриятларини 
қабул қилиш шаклини оляпти, аммо дунёнинг қолган қисмида бу диний 


қадриятларнинг тасдиғи сифатида намоён бўляпти. Жорж Вайгел 
таъкидлаганидек: “дунёнинг десекуляризацияси йигирманчи аср оҳиридаги 
асосий ижтимоий ҳодисалардан биридир”.  
Диннинг ҳар ерда ҳозирлиги ва аҳамияти, айниқса, собиқ коммунистик 
мамлакатларда яққол намоён бўлади. Диний тикланиш, мафкуранинг қулаши 
натижасида вужудга келган бўшлиқни тўлдирган ҳолда, диний қайта 
тикланиш Албаниядан то Ветнамгача бўлган давлатларга тарқалиб кетди. 
Россияда православликнинг қайта тикланиши юз берди. 1994 йилда 25 ёшдаги 
русларнинг 30 фоизи атеизмдан Худога ишонишга ўтишганини айтишган. 
Москва ва Москва вилоятларидаги фаол черковлар сони 1988 йилдаги 50 тадан 
1993 йилда 250 тага кўпайди. Сиёсий раҳбарлар [c.140] якдиллик билан динни 
ҳурмат қила бошладилар, ҳукумат эса уни қўллаб-қувватлади. 1993 йилда бир 
зийрак кузатувчи таъкидлаганидек: “Россия шаҳарларида черков жомлари 
(қўнғироқлари) овози янгидан ҳавони тўлдирди. Яқиндагина тилла суви 
югуртирилган гумбазлар қуёшда ярқирамоқда. Яқинда ҳаробаларда ётган 
черковлар яна ўзларининг улуғвор қўшиғини куйлаб бошлашди. Черковлар 
шаҳарнинг энг гавжум жойларига айланди”. Славян республикаларида 
православликнинг тикланиши билан бир вақтда, Исломий тикланиш Ўрта 
Осиёни қамраб олди. 1989 йилда Ўрта Осиёда 160 та масжид ва битта мадраса 
(мусулмон олий мактаби) мавжуд эди; 1993 йил бошларида 10 000 га яқин 
масжид ва ўнта мадраса мавжуд эди. Қайта тикланиш ўз ичига баъзи бир 
фундаментал сиёсий ҳаракатларни олганига ва чет элдан – Саудия 
Арабистони, Эрон ва Покистон томонидан қўллаб қувватланганига қарамай, 
умуман олганда, мўътадил фойданинг кенг тарқалган маданий ҳаракати эди.
Умумий диний уйғонишни қандай изоҳлаш мумкин? Табиийки, турли 
мамлакатлар ва цивилизацияларда бу турли омиллар туфайли юзага келади. 
Шунга қарамай, кўп сонли турли ҳил сабаблар дунёнинг аксарият 
минтақаларида бир вақтнинг ўзида ва бир бирига ўхшаш оқибатларга олиб 
келган, деб ишониш нотўғри бўлади. Глобал феномен (камдан-кам учрайдиган 
ҳодиса) глобал изоҳни талаб қилади. Айрим мамлакатларда ноёб омиллар 


таъсири остида қанча ҳодиса содир бўлишидан қатъий назар, бари бир баъзи 
умумий ҳолатлар мавжуд бўлиши керак. Улар қанақа? 
Глобал диний тикланишнинг энг аниқ, энг ёрқин ва энг кучли сабаби 
диннинг ўлимига сабабчи бўлган нарса ҳисобланар эди, яъни йигирманчи 
асрнинг иккинчи ярмида бутун дунёда содир бўлган ижтимоий, иқтисодий ва 
маданий модернизация жараёнлари. Ўзига хосликнинг
қадимий манбалари ва 
обрў-эътибор тизими барқарорлигини йўқотди. Одамлар қишлоқ жойларидан 
шаҳарларга кўчиб келишади, ўз илдизларидан ажраб кетишади, янги иш 
жойларига жойлашадилар ёки ишламайдилар. Улар [c.141] ғоят катта сонли 
нотанишлар билан ўзаро муносабатда бўлиб, муносабатларнинг янги 
моделлар таъсирига дуч келишади. Уларга маъно ва мақсад ҳиссини берадиган 
ўзига хослик манбалари, барқарор жамиятнинг янги шакллари ва янги ахлоқий 
тамойиллари керак. Дин, унинг йўналишлари, фундаментал оқимлари ушбу 
талабларга жавоб беради. Ли Куан Ю Шарқий Осиё учун тушунтириш 
берганидек: 
“Биз сўнги бир-икки авлод давомида саноатлаштириш жараёнини 
бошдан кечирган аграр жамиятлармиз. Ғарбда 200 ва ундан ортиқ йил содир 
бўлган воқеалар бу ерда 50 йил ва ундан камроқ вақт давом этади. Буларнинг 
барчаси аралашиб кетган ва жуда тор рамкаларга тиқилган, шу сабабли 
номувофиқликлар ва адашишлар муқаррар. Агар сиз тез суръатлар билан 
ривожланаётган мамлакатлар – Корея, Таиланд, Гонконг ва Сингапурга 
қарасангиз, барчасида бир диққатга сазовор феномен мавжуд: диннинг 
юксалиши... Қадимги урф-одатлар ва динлар – аждодлар дини, шомонлик энди 
одамларни тўлиқ қондира олмайди. Инсоннинг тақдири ва нима учун биз бу 
ердалигимизнинг янги изоҳлари қидирилиши бошланади. Бу жамиятдаги 
улкан қизғинлик (асабий қизғинлик) даврлари билан боғлиқ. 
Одамлар фақат маънавий манфаатларни кўзлаб яшамайдилар. Аммо 
улар ўзи “мен”ини аниқламагунларича, ўзларининг ғаразли манфаатлари 
орқасидан қувиб, ҳисоб-китоб ва рационал ҳаракат қила олмайдилар. Шу 


сабабли идентификациялаш масаласи сиёсатнинг қизиқиш мавзусидир. Тез 
суръатларда кечаётган ижтимоий ўзгаришлар даврида ўрнатилган ўзига 
хослик қулайди, “мен” қайтадан баҳоланиши ва янги ўзига хослик яратилиши 
талаб этилади. “Мен кимман?” ва “Менинг ўрним қаерда?” деган саволларга 
жавоб топиш билан тўқнашган одамлар учун дин ишончли жавобларни 
беради, диний гуруҳлар эса урбанизация туфайли йўқотилганларнинг ўрнига 
келган кичик ижтимоий бирлашмаларга айланадилар. Хасан ал-Таробий 
сўзлари билан айтганда: “Барча динлар одамларга ўзига хослик туйғусини ва 
ҳаётий йўналишларини тақдим қилади”. Ушбу жараён орқали одамлар 
тарихий ўзига хосликни кашф этадилар [c.142] ёки янгиларини яратадилар. 
Динлар қандай универсал мақсадларга эга бўлишидан қатъи назар, улар 
имонлилар ва кофирлар ўртасида ҳамда ўзининг юқори гуруҳи ва бошқа қуйи 
гуруҳ ўртасида асосий тафовут ўтказиб одамларга ўзига хосликни беради.
Бернард Люис сўзларига кўра, мусулмон дунёсида “такрорланувчи 
тенденция мавжуд – қийин даврларда мусулмонлар ўзларининг таянч ўзига 
хосликларни ва диний жамоатга содиқлигини, яъни ўзига хосликни этник ва 
ҳудудий белгилардан эмас, балки ислом динидан топадилар. Жил Кепел, 
шунингдек, ўзига хосликни излаш марказий ўринни эгаллашига урғу беради: 
«пастдан» қайта исломлаштириш маъносини йўқотган ҳамда шаклсиз ва 
бегона бўлиб қолган дунёда ўзига хосликни тиклашнинг энг биринчи ва энг 
асосий усулидир”. Ҳиндистонда модернизация оқибатида вужудга келган 
босим ва бегоналашувга жавоб тариқасида “янги ҳинд ўзига хослигини 
шаклантириш жараёни кетмоқда”. Россияда диний тикланиш “Россиянинг 
1000 йиллик тарихи билан ягона узилмаган алоқа бўлган, фақат православ 
черкови бериши мумкин бўлган ўзига хосликни топишни астойдил исташ” 
нинг натижасидир. Мусулмон республикаларида эса тикланиш ўхшаш ҳолда 
“Марказий Осиёдаги энг кучли, Москва томонидан ўн йиллар давомида куч 
билан бостирилиб келинган ўзига хосликни ўрнатишга қараталиган интилиш” 
нинг натижасидир. Хусусан, фундаменталистик ҳаракатлар замонавий 
ижтимоий ва сиёсий моделларни, атеизмни, илмий маданиятни ва иқтисодий 


тараққиётни жадал мажбуран сингдиришдан юзага келган хаос ва ўзига 
хосликни, мазмунни ва бошқа ижтимоий тузилмаларни йўқотишни енгмоқ 
усули. Уилям Макнил таъкидлашича, “ҳисоблашиш керак бўлган ҳаракатлар - 
булар жамиятдан ўз аъзоларини жалб қилиб, тез ўсиб бораётганлардир”. 
Чунки улар инсониятнинг янги англаган эҳтиёжларига жавоб беради (ёки 
жавоб бераётганлиги тўғрисида хаёлот яратади)... Бу ҳаракатларнинг барчаси 
ерга бўлган демографик босим эски қишлоқ турмуш тарзини кўпчилик аҳоли 
учун бундан буён мавжудлигини имконсиз қиладиган ва урбанизациялашган 
оммавий ахборот воситалари қишлоқларга кириб келиб, қишлоқ ҳаётининг 
кўп асрлик асосларини вайрон қила бошлаган мамлакатларда яралиши бежиз 
эмас. 
Кенгроқ маънода бутун дунёда диний тикланиш бу – атеизмга, ахлоқий 
релятивизмга 
(билимларнинг 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет