Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son
214
ларга қўшимча солиқ юки тушишини англа-
тади. Кўп ҳолларда кам даромад олувчи уй хў-
жаликларини ҳимоя қилиш мақсадида имтиёз-
лар берилади. Бироқ кўп мамлакатлардаги
амалиёт таҳлили бунинг аксини кўрсатади.
Имтиёзларни тақдим этиш натижасида
нархлар пасайса ҳам, аксарият ҳолларда
юқори даромад олувчи уй хўжаликларида асо-
сий маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг
истеъмоли ортади. Тақдим этилган имтиёз-
лардан, асосан, айнан улар наф кўрадилар.
Бинобарин, солиқ базасидан чиқариб ташлан-
ган солиқнинг прогрессивлиги эмас, балки рег-
рессивлиги ошиши кузатилади.
Шу ўринда
таъкидлаш лозимки, даро-
мадларни солиққа тортишда имтиёзлар тар-
киби ва уларнинг самарадорлиги таҳлил қи-
линганда, қуйидаги масалаларга алоҳида
эътибор қаратилиши лозим бўлади, жумла-
дан:
❖
жорий этилган солиқ имтиёзларини
қўллаш (ёки фойдаланиш) тартибининг аниқ-
лиги ва ишлаш механизмининг мавжудлиги;
❖
солиқ имтиёзларидан
фойдаланиш
мақсади ва шартларининг асослилиги ҳамда
уларга амал қилиниши;
❖
белгиланган мақсадларни амалга
ошириш (даромададларни шакллантириш ва
оширишни рағбатлантириш, ижтимоий ҳи-
моя,
даромадларни легаллаштириш, янги иш
ўринларини яратиш ва ҳ.к.)га мавжуд имтиёз-
лар хизмат қилиши;
❖
солиқ имтиёзларининг натижадорли-
ги: давлат бюджети ва аҳоли реал даромад-
ларига таъсири;
❖
мавжуд солиқ имтиёзларини бекор
қилиш ёки ўзгартириш
давлат ва жамият
(аҳоли) учун қандай иқтисодий-ижтимоий
оқибатларга олиб келиши мумкинлиги;
❖
солиқ имтиёзини жорий этиш вақти-
да берилган иқтисодий ва ижтимоий асослар
бугунги кунда ҳам ўз кучини сақлаб қолган
ёки аксинчалиги;
❖
солиқ тўловчиларнинг
ушбу солиқ
имтиёзлари мавжудлигидан хабардорлиги ва
ундан фойдаланишга тайёр эканлиги ҳақида
далиллар мавжудлиги;
❖
амалдаги имтиёзларнинг солиқ тў-
ловчилар хулқ-атворига таъсир даражаси ва
шу кабилар.
Достарыңызбен бөлісу: