Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son
213
қилиш, тушунмовчилик)ни
келтириб чиқар-
моқда. Масалан, Солиқ кодексида назарда ту-
тилган мақсадли имтиёзлар, жумладан, 378-
модданинг биринчи қисми 16-банди биринчи
хатбошисида солиқ тўловчининг Ўзбекистон
Республикасининг прoфессионал ва олий таъ-
лим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг,
шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фар-
зандларининг ёки эрининг (хотинининг) таъ-
лим олиши) учун йўналтириладиган, солиқ
солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа
даромадларига солиқ солинмаслиги белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг профес-
сионал ва олий таълим ташкилотларида таъ-
лим олиш учун йўналтириладиган маблағлар-
га жисмоний
шахслардан олинадиган даро-
мад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби
тўғрисидаги Низомда [5] эса жисмоний шахс-
ларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов: ўз
маблағлари; жисмоний шахсга тижорат банк-
лари томонидан берилган таълим кредитла-
ри (фоизлари билан); юридик шахслар томо-
нидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти
билан берилган маблағлари (ссудалар) ҳисо-
бидан амалга оширилганда, тақдим этилиши
назарда тутилган.
Шунга кўра,
юқорида назарда тутилган
имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва
олий таълим ташкилотларида ўқиш учун ти-
жорат банклари томонидан ажратилган таъ-
лим кредитларига (фоизлари билан) қоплаш-
га йўналтирилган даромадларига нисбатан
ҳам қўлланилишига доир норма 2022 йил 1
январдан Солиқ кодексига ҳам киритилди [2].
Аммо солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов юри-
дик шахслар томонидан жисмоний шахсларга
қайтариш шарти билан берилган маблағлари
(ссудалар) ҳисобидан амалга оширилганда
ҳам тақдим этилиши
Солиқ кодексига кири-
тилмаган. Натижада солиқ қонун ҳужжатла-
ридаги номувофиқлик эвазига солиқ имтиё-
зини қўллаш ёки солиқ чегирмаларини қайта-
ришда тушунмовчиликка олиб келади.
Шунингдек, Президент фармонлари
билан белгиланган айрим имтиёзлардан ке-
либ чиқиб, Солиқ кодексига тегишли қўшим-
чалар киритилиши лозим бўлади. Масалан,
Тараққиёт стратегиясида таълим сифатини
ошириш бўйича белгиланган вазифалар дои-
расида Президент фармони [3] билан 2022
йилда 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабга-
ча таълим ташкилотлари ва мактабларга фар-
зандларини юбораётган ота-оналарнинг ойи-
га 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даро-
мад солиғидан озод этилиши белгилаб қўйил-
ган. Мазкур фармонда ҳам ушбу имтиёздан
келиб чиққан ҳолда Солиқ кодекси ва бошқа
қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгарти-
ришлар киритиш вазифаси белгилаб қўйил-
ган. Аммо Солиқ кодексига ушбу имтиёзларга
доир қўшимчаларнинг ўз
вақтида киритил-
маслик ҳолатлари имтиёзларни солиқ агент-
лари томонидан қўллашда муаммоли вазият-
ларни келтириб чиқаради.
Юқоридагиларга кўра, солиқ тўловчи-
лар, жумладан, жисмоний шахсларнинг даро-
мадларини солиққа тортиш борасида мавжуд
имтиёзларни доимий равишда инвентариза-
ция
қилиб бориш, уларнинг ижросини куза-
тиб бориш, аҳоли ва жамият учун фойдалили-
гини баҳолаш, муайян солиқ имтиёзларини
жорий этишда белгиланган мақсадларга эри-
шиш даражасининг таҳлил қилиниши зарур
бўлади. Бу борада Давлат солиқ қўмитаси то-
монидан қонунчилик ҳужжатлари билан бе-
рилган солиқ имтиёзлари ҳисобини юритиш
ҳамда улардан тадбиркорлик субъектлари то-
монидан мақсадли фойдаланишини таъмин-
лаш мақсадида жорий йилда солиқ имтиёзла-
ри ҳисобини автоматик тарзда юритиш имко-
нини берувчи “Е-имтиёз” автоматлаштирил-
ган ахборот тизими амалиётга
жорий қилин-
ди. Солиқ тўловчилар учун солиқ имтиёзлари-
дан фойдаланишида янада қулайлик яратиш
мақсадида “Солиқ имтиёзларидан фойдала-
ниш бўйича мурожаат” интерактив хизмати
ишга туширилди. Солиқ имтиёзларидан фой-
даланган тадбиркорлик субъектлари тўлиқ
хатловдан ўтказиб, солиқ имтиёзларининг
маълумотлар базаси шакллантирилди. Шунга
қарамасдан, бизнинг фикримизча, муайян со-
лиқ имтиёзларининг самарадорлигини баҳо-
лаш бўйича тадбирларни муваффақиятли
амалга ошириш учун бундай самарадорликни
баҳолашнинг тегишли мезонларини ишлаб
чиқиш лозим бўлади. Бу борада хорижий дав-
латлар
тажрибасидан маълумки, солиқ им-
тиёзлари самарадорлигини баҳолаш методи-
калари мавжуд бўлиб, улар асосида мавжуд
солиқ имтиёзларидан фойдаланиш даражаси-
ни ошириш, самарали ва адолатли фойдала-
нишни таъминлаш, самарасиз имтиёзлардан
воз кечиш ёки қонунчилик ҳужжатларига за-
рур ўзгартиришлар киритишга доир қарорлар
қабул қилишда фойдаланилади.
Халқаро амалиётга кўра, кўп сонли им-
тиёзлар солиқ имтиёзларидан фойдаланмай-
диган иқтисодий фаолият қатнашчиларига
нисбатан адолатлилик принципини бузади,
сабаби муайян солиқ тўловчиларга тақдим
этилган имтиёзли режим, шубҳасиз, бошқа-
Достарыңызбен бөлісу: