Ҳисоблаш усули



Pdf көрінісі
бет2/7
Дата26.03.2024
өлшемі0.65 Mb.
#496564
1   2   3   4   5   6   7
23. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ НАЗАРИЙ МОДЕЛЛАРИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ

 
 
International Journal of Finance and Digitalization 
www.ijfd.uz
ISSN: 2181-3957 
Vol. 1 Issue 02, 2022
 
International Journal of Finance and Digitalization 
Email: ijfduz@gmail.com
даромадларига солиқ солиш тизимини жаҳон солиқ амалиётининг илғор 
тажрибалари билан қиёслаш ва шу асосида унинг ютуқ ва камчиликларини 
ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 
Маълумки, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини янада ошириш, 
мулки ва активлари қийматининг муттасил ошиб боришини кафолатлаш 
орқали улар турмуш шароитини яхшилашни солиқ механизми орқали 
рағбатлантириш муҳим ҳисобланади. Ҳозирда аҳолининг янада тўлиқ ва 
самарали бандлигини таъминлаш, даромадларини янада ошириш, мулки ва 
активлари қийматининг муттасил ошиб боришини кафолатлаш аҳамиятининг 
ўсганлиги 
Ўзбекистон 
Республикасида 
ҳам 
жисмоний 
шахслар 
даромадларини солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш зарурлигини 
кўрсатади. Ўзбекистонда жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизимида 
олиб борилаётган ислоҳотларда солиқларнинг барқарор тушумини 
таъминлаш, солиқ юкини изчил камайтириш негизида аҳоли реал 
даромадларини ошириш орқали иқтисодий ўсишга позитив таъсир этувчи 
ўзаро 
уйғунлашган 
солиқ 
тизимини 
шакллантиришга 
эътибор 
қаратилмоқда[1] ва ушбу жараён жисмоний шахслар даромадларини солиққа 
тортиш таркиби назарий моделларининг илмий таҳлилини талаб этади.
Адабиётлар таҳлили. 
Хорижий адабиётларда даромад солиғининг мураккаб (the comprehensive 
income tax system - ялпи даромад солиғи тизими) ва пропорционал (the flat 
income tax system - бир текис даромад солиғи тизими) тизимлари келтирилади 
[2]. Мураккаб тизим, қоида тариқасида, ставкаларнинг ягона прогрессив 
шкаласи бўйича ҳам меҳнат даромадига, ҳам капитал даромадига (барча кўзда 
тутилган чегирмаларни ҳисобга олмаганда) солиқ солишни назарда тутади. 
Ушбу турдаги даромад солиғи тизими сезиларли солиқ имтиёзлари ва 
преференцияларни назарда тутади, уларнинг улуши ошиши билан 
тўловчиларнинг даромадлари ортиб боради. 
Пропорционал тизим барча соф даромадлар (капитал даромади, меҳнат 
даромади ва бошқа даромадлар минус барча чегирмалар) ягона ставка бўйича 
солиққа тортилишини таъминлайди. Меҳнат даромадлари ва капитал 
даромадлари тенг равишда солиққа тортилади ва солиқ имтиёзлари миқдори 
даромад даражасига боғлиқ эмас [3]. 
Солиққа тортишнинг шедуляр, глобал ва дуалистик моделларининг 
таърифи хорижий маълумотнома ва илмий адабиётларда ҳам мавжуд. Шундай 
қилиб, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг веб-сайтида солиқ 
атамаларининг луғати мавжуд бўлиб, унда солиққа тортишнинг шедуляр 
тизими турли манбалардан олинадиган даромадлар алоҳида солиққа 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет