Ҳисоблаш усули



Pdf көрінісі
бет3/7
Дата26.03.2024
өлшемі0.65 Mb.
#496564
1   2   3   4   5   6   7
23. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ НАЗАРИЙ МОДЕЛЛАРИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ

 
 
International Journal of Finance and Digitalization 
www.ijfd.uz
ISSN: 2181-3957 
Vol. 1 Issue 02, 2022
 
International Journal of Finance and Digitalization 
Email: ijfduz@gmail.com
тортиладиган солиқ тизими сифатида белгиланади (яъни, “шедуллар” бўйича). 
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш ва тижорат фойдалари, иш ҳақи, қимматли 
қоғозлар ва акциялардан олинган даромадлар, ерга эгалик қилишдан олинган 
даромадлар ва бошқалар учун алоҳида солиқ тўланади. Бироқ, глобал даромад 
солиғи ушбу ресурсда индивидуал (ёки оила бирлиги) даражасида барча 
манбалардан олинадиган умумий даромаддан ундириладиган даромад солиғи 
сифатида талқин қилинади. Кейинчалик даромад ягона прогрессив ставка 
бўйича солиққа тортилади[5]. 
Иқтисодий адабиётларда шу асосда даромадларни солиққа тортиш 
тизимига қуйидагилардан иборат бўлган ёндашувлар мавжуд: ёлланган 
ходимларнинг иш ҳақи, ижтимоий трансфертларни таъминлаш, мулкдан, 
бепул ва имтиёзли хизматлардан, якка тартибдаги меҳнат фаолиятидан (ўз-
ўзини иш билан таъминлаш) [6]. Статистик баҳолаш учун даромадлар меҳнат 
даромадлари ва капитал даромадларига бўлинади [7]. 
Таҳлил ва натижалар
ХХ асрнинг биринчи ярмидан фан равнақи жисмоний шахслар 
даромадларини солиққа тортишнинг алоҳида моделларини илмий асослаб 
берди ва улардан амалиётда фойдаланила бошланди. Ҳозирда мазкур 
моделларнинг уч турини ажратиб кўрсатиш мумкин: шедуляр, глобал ва 
дуалистик ёки аралаш модель (1-расм). 
1-расм. Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш таркиби 
назарий моделлари тавсифи
1
1
Майбуров И.А., Иванов Ю.Б. “Теоретико-методологический конструктив индивидуального подоходного 
ЖШДСТ таркиби назарий 
моделлари тавсифи 
Шедуляр (жадвал) 
шахсий даромадларни 
солиққа тортишнинг 
айрим турларинигина 
жалб этишга ва шунга 
мос равишда уларни 
гуруҳларга бўлишда 
турли хил 
ёндашувлардан
фойдаланишни ўз ичига 
олади 
Глобал – жами 
даромадлар келиб 
чиқиш манбаларидан 
қатъий назар солиққа 
тортилади
Дуаслистик (аралаш) 
– даромадларнинг бир 
қисмига глобал 
ёндашувни қўллаш, 
иккинчисига эса 
шедуляр (жадвалли) 
ёндашув элементлари 
ва омилларидан
фойдаланишни кўзда 
тутади 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет