Поезднинг боласи



бет3/5
Дата28.06.2016
өлшемі494 Kb.
#162888
1   2   3   4   5

ПОЕЗДНИНГ БОЛАСИ

Баҳорги таътил пайти

Шаҳарга келган Сайфи

Трамвайда юрганин

Мақтаб дер холасига:


  • Маза қилиб миндим-да

Поезднинг боласига.
БИРИНЧИ МАРТА

Дадам билан бир куни

Бозорга бордим.

Кўриб минг хил нарсани

Ҳайратда қолдим.

Бозорчилар тизилиб,

Туришар қатор.

Қўйиб олдиларига

Ҳар хил мева, мол.
Улар бари дадамни

Танир эканда,

Олдиларидан юриб

Ўтаётганда.

Келинг, бундан олинг, деб

Қилишди таклиф.

Бизчи, фақат керагин

Олдигу қайтдик.


ОЛДИ-БЕРДИ

Ҳой, Тарози,

Тарози,

Бўлма мендан



Норози.

Шеър ёзяпман

Сенга ҳам.

Конфетдан торт

Менга ҳам.
БОТИРНИНГ ХАЁЛИ

Қув илонни белимга

Боғлаб қилсам белбоғча.

Тимсоҳнинг терисидан

Бўлса иссиқ қўлқопча.
Оқ айиқ терисидан

Кийсам момиқ қалпоқча.

Юлиб, шернинг ёлидан

Қилсам жунли пайпоқча.


ЛАҚМА

Эҳ, Қарғавой, Қарғавой,

Куйдирасан димоғни.

Бериб ўтирибсан-а,

Оғзингдаги пишлоқни.

Афсуски, сендайлар кўп,

(Қолар мудом кулгига).

Шунинг учун доим тўқ—

Юрар маккор Тулкилар.


СУРАТГИР ҲАЗИЛИ
Одамлар хўб ясаниб

Ҳузуримга киришар.

Сўнг қаршимда (ҳурматда!)

Сукут сақлаб туришар.


«Ширқ» босаман тугмани,

Шу холос «кароматим».

Улар-чи, менга қараб

Сурат бўлиб қолади.


ПИЁЛАНИНГ ҲАЗИЛИ

Чойнак дўстим, не учун

Бурнинг доим осмонда?

Ҳа-а, биламан, оғзингга

Қуйиб турар Қумғонлар.
Лекин менга керилма

Жилмасдан шу ўрнимдан,

Ичганингни барини

Тортволаман бурнингдан.


СУПУРГИНИНГ ЎТИНЧИ

Ифлос қилманг ҳовлини,

Ҳой, бетартиб болалар.

Кўрки бузилса унинг,

Қараб турмас опалар.
Сизни койишар, мен-чи,

Хўб кўраман кунимни;

Ишлатишар воҳ, роса

Ерга ишқаб бурнимни.



АРАВАДАГИ СУҲБАТ

  • Бағрингга ўқ тиқилган,

Шунда ҳам тек, йиқилмай,

Болакайдай пилдираб

Югурасан, Ғилдирак.

Недир бунинг сабаби?




  • Олис манзиллар сари

Чопаман От ортидан,

Билинмас ўқ, оғриқ ҳам.

Эргашиб яхшиларга.

Кўз тикиб манзилларга,

Интилиб яшасанг, бас,

Сени ўқ ҳам йиқолмас!


ВОЛЕЙБОЛ ТЎПИ

Уни футбол тўпидай

Сира қувиб юрмаслар.

Бебошу саёқ эмас,

Тепкилашиб урмаслар.
Ерга қўймасдан уни

(У кўп ёқимтой тўп-да),

Қўлдан-қўлга олишиб,

Алқашар отиб кўкка.


«ЎҚИМИШЛИ ХЎРОЗ»

Кулманг, ота-бобомиз

Сал саводсиз бўлишган.

Агар биз қичқирмасак,

Тонг отмайди дейишган.
Тан оламиз: бизсиз ҳам

Ҳар доим тонг отади.

Лекин, бу кўҳна олам

Уйғонолмай ётади.


ОТ ҚОЧГАН

Арқон узаниб ётар

Чўрт узилиб белидан.

Жаврар туролмай эгар

Қулаб тушган еридан.
Парво қилмай тик қозиқ

Мақол айтар қаққайиб.

«Ўз қозиғин топади

От айланиб-айланиб!»


ТАНДИРГА ҲАЗИЛ

Сен борки, нон—ҳаёт бор,

Жон тандиржон, ўлма сан.

Лекин лекин бунчалар

Оғзи очиқ бўлмасанг.
Куйиб-пишиб қоласан

Қийнаб ширин жонингни,

Узиб олиб кетарлар

Оғзингдаги нонингни.


ХЎРОЗҚАНД

У қандларнинг

Энг сози.

Баридан зўр—

Хўрози.
НАРВОННИНГ АРМОНИ

Чиқади—тушади,

Чиқади—тушади нечалар.

Тураман елкамни тутиб жим

Том ўзи қанақа экан-а?

Бир бор, бир боргина кўрсайдим.


ЧАРХПАЛАК

Сув келади кўпириб,

Айланасан ўргилиб.

Бекоргамас, оласан

Пақирчангни тўлдириб.
ТЎЙДА

Қўш калтакка чидолмай

Дод-вой солар Ноғора.

Парво қилмас Одамлар,

Ўйин билан овора.
ЖАРЧИ

Кекирдагин чўзиб кўкка

Бақирар карнай.

Одамларни базм-тўйга

Чақирар карнай.
ГЎЁ

Туриб-туриб тўсатдан

Жиринглайди телефон.

Эслаб ҳазил гапларни

Ҳиринглайди телефон.
ЧУМОЛИ

Доим уйга бир нима

Ташигани-ташиган.

Яхшиям миттигина,

Филдай эмас, яхшиям...
ҚАЛАМ

Бекор уринар улар,

(Билмайди, эҳ, билмайди),

Сени синдирмоқ мумкин,

Лекин эгиб бўлмайди.
ДАРЁ

Икки ёқдан икки қирғоқ—

Исканжаси ёмон-да.

Нима қилсин шўрлик, кетмай

Боши оққан томонга.
Айтишув

— Тоштовоқда бош кўрдим?

— Тошбақа у, тошбақа.

— Ёй устида той кўрдим?

— От тақаси, от тақа

— Тумшуғуда думи бор?

— Фил бўлади, фил-ку бу!

— Ҳайвоннинг энг шуми бор?

— Тулкивой-да, тулки у.

— Елкасида қўш чўққи?

— Туядир у, туядир.

— Боласи той – бир шўхки?

— Биядир у, биядир.
.... Билимдонни болам деб

Эли дилдан суяди.


Менинг таърифимча

Бобом – сайёҳ кемаси,

Бувим – эртак китоби.

Аям – қанд фабрикаси

Дадам – “Ўқи!” хитоби.

Акам – кўрсаткич бармоқ,

Укам – сир очар, тилмоч.

Ўзим – муштдайман, бироқ,

“Ҳунар”ларим бир қулоч!

Сиз, кўнглингиз бўлсин тўқ,

Жимсиз-ку, сизга гап йўқ!


ТУНГИ ОСМОНГА БОҚИБ
Баҳор кезар еру кўкда,

Ҳатто осмон тоқи гуллар.

Юлдузлар-кўк майсазорда

Бодраб чиққан қоқигуллар.


КИМДА ҚАНДАЙ?

Торда бор-да қўш қорин.

Ноғорада меш қорин,

Чилдирмада бўш қорин,

Сурнайда йўқ ҳеч қорин.
КЕТМОН

Ишлар саҳардан то кеч,

Ором нима билмайди.

Тун чоғи ухласа ҳам,

Тикка туриб ухлайди.
ЎТЛОҚДА

(митти репортаж)


Катта оғзин очиб ланг,

Куйлар Эшак:«ҳангу ҳанг!!»

Тинглар қозиқдай қотиб

Юмронқозиқ ҳангу манг.


ҚОЗИҚНИНГ МАСЛАҲАТИ
Чархла тинмай каллани,

Бўлма тўмтоқ, дўстгинам.

Бошинг ўткир бўлмаса,

Ейсан тўқмоқ, дўстгинам.


КЎРСИЧҚОННИНГ МАЛОМАТИ

Жуда равшан кўраман

Келажакни, дунёни.

Асли инсондан аввал

Кашф этганман метрони.
СОАТ

Хивич билан

Кимсани

Ҳайдаб солган



Сингари

Айлантириб

Милларин,

Вақтни қувар

Илгари.

ПЎКАК

Пўкаквой


Хўп қизиқ-да.

Шундоқ


Сувнинг юзида

Турар


Ҳатто этмай қилт.

Бирор текинхўр

Балиқ

Илинса,


Сўнг қувониб

Рақсга тушар

Муғомбир.
БОТҚОҚ

Сахий, вазмин

Ер каби

Тутиб


Адл елкангни

Кўтаргинда

Мард бўлиб

Сенга


Қадам қўйганни.
Эҳ, сен-чи, сен-чи

Қасддан


Тортганинг тортган

Пастга,


Пасткашлигинг-чун

Хорсан,


Қолиб

Меҳр, эътибордан

Ўз лойингга

Ботасан,


Сасиб, бижғиб

Ётасан.
ЕЛКАННИНГ ДЕГАНИ

Шамол-довул

Бошланса


Кўтаришар

Бошларга.

Кўкрагимни

Кераман,


Роса ёрдам

Бераман.


Тинса довул—

Даҳшатлар,

Қуёш кулса фалакда,

бир чеккага

Отарлар

Ғижим бўлиб



Ётарман.

Ҳеч кун тегмас

Елкамга,

Шундай шўрлик

Елканман.
ТАНБУРНИНГ СКРИПКАГА ДЕГАНИ

Ўзи сени аввалдан

Ўргатишган эркалаб,

Куйлайман деб, дик этиб

Чиқволасан елкага.
Биз ҳам куйлаймиз, бунда

Ўтирмаймиз ялпайиб,

Бундоқ пастроқ тушгинда,

Кетма бунча талтайиб.


ҚУРБАҚАНИНГ БУЛБУЛГА ДЕГАНИ

Ўзингни шоҳ санайсан,

Қўниб олиб бутоққа.

Кўрардим сайрашингни

Тушсанг мендай ботқоққа.

Агар ростдан бўлсанг зўр,

Ботқоқда бир сайраб кўр.
СИЧҚОННИНГ ЭЧКИГА ДЕГАНИ

Енгилтакликда, дўстим,

Аждодингга тортдинг-а,

Мақол айтишдан авввл

Қара орқа-олдингга.
Балки мен ғалвир боғлаб,

Димоғимни чоғларман.

Сен-чи, ўша ғалвирни

Қаерингга боғлайсан?


ҚЎЛНИНГ ТИЛГА ДЕГАНИ

Меникидай меҳнатдан

Қақшамас, йўқ суягинг.

Жаврайсан, ўз ҳолига

Қўймай жағу иякни.
Гап-сўз бўлса қоп-қопу,

Ишга келса, тормоз-да.

Бажарасан ҳар ишни

Фақатгина оғизда.



МУСАВВИРНИНГ ШЕЪРЛАРИ

(туркум)
ТАНБЕҲ

Тўплаганинг бор-йўғи

Икки уюм хас-хашак,

Дарров чўзилиб олиб

Ётганинг не, Хашхашак?
Шунча ерни ағдариб,

Ўтирмасдан яна, кўр;

Ишлайман, деб,
Б

Е

Л



К

У

Р



А

Т и К к а

У н

Р а


к

А ў


Р


СПОРТ МАЙДОНИДА

Бир полвон бор забардаст,

Тан жони нақ темирдан.

Қўлингиз чўзсангиз, даст

Узиб олади ердан.

Келинг, кўрмоқ бўлсангиз

Унинг келбат-сиёғин.

Ана у полвон —

Т У Р Н И К

У Е


Р Р

А И


Р Б

Оёғин.



МИННАТДОРЧИЛИК
Яшаш қандай завқлидир,

Осмонўпар уйларда.

Қуриб берган уларни

Бизга ишчи каранлар.


Қўлим етса гул тақиб

Қўярдим, дер Сожида.

Ҳув

К р а н


ў и

т н


а г

р

м



кўкка етган

б о ш и г а


ГУВОҲ

  • Ким тўполон қилди, Нор?

  • Ҳеч ким.

  • Сен айт-чи, Алим?

  • Ҳеч ким қувлашгани йўқ.

  • Наби?

  • Мен ҳам кўрмадим.

  • Яхши эмас, ҳеч йўқса,

Тан олиш керак айбни.

Орангизда йўқ экан.

Кўрмадим ростгўй мардни.

Лекин қинғир иш изи

Қолар албат бир жойда.

Барчангизни кўрган бор

Бу гувоҳ ҳу Тошойна.

Шундоқ айтиб турибди

Қани бир тона кўринг!
О П П О Қ

Й а


Н т

А қ


А

Ю т


З ч

И а


Д н

Ана, кўринг


ТОПИШМОҚ ШЕЪР

Бу тоққа яхшилаб боқ,

Нега унинг боши оқ?

Диққат қилсанг топасан,

Кийган у

ОҚ

П а



П л

п

О о



Қ қ

ЧИВИНГА ТАЛАНГАН БОЛА
Лабда мураббо юқи,

Ювмай қўйган қотириб.

Ётар оғзидагини

Чивинларга олдириб.


Уйғон, тингла гапимни,

Кўзинг очиб бола-ей,

Талар, ҳатто чизинлар

ғ з


о и болани

чиқ
ФУТБОЛ

Ҳарфлар ўйини жуда

Қизғин этмоқда давом.

Ана тўпни тепди «К»

Зарб билан рақиб томон.


Эҳ, дарвозабон «П»га

Тегиб қайтди у. Аттанг

Ана, «П»га ёрдамга

Келар «Т» ён тарафдан.


Қани, очилармикан,

Ҳозирча дуранг ҳисоб.

Ғоят хавфли вазият

Яна шу «К»да Т

КОП
ШЕРЗОДЖОН БИЛАН САВОЛ-ЖАВОБ

(туркум)
— У нима уй ичида уй қуради

У нимадир оёғи йўқ, юради?

— Қалдирғоч уй ичида уй қуради.

У илондир оёғи йўқ, юради.

— У нимадир халтасида боласи,

У нимадир ёнғоқ чақар болғасиз?

— У кенгуру халтасида боласи,

У олмахон ёнғоқ чақар болғасиз.

—У нимадир тарози йўқ, тоши бор,

У нимадир подшо эмас, тожи бор?


  • У тошбақа тарози йўқ, тоши бор,

У хўроздир подшо эмас, тожи бор.

— У нимадир қанотлари гуллаган,

У нимадир доим бўри қувлаган?


  • У товусдир қанотлари гуллаган.

У қуёндир доим бўри қувлаган.

  • Қайдан билдинг бусаволлар жавобин?

  • Қўлимдадир, дада, доим китобим!

ГОҲ ЕР, ГОҲ КЎКДАН САВОЛ



  • Учиб юрар жонли гул?

  • Капалакда, капалак.

  • Осмондаги рангли йўл?

  • Камалакда, камалак.

  • Айланиб юрар доим?

  • Ғилдирак-да, ғилдирак.

  • Булутлар солган шовқин?

  • Гулдирак-да, гулдирак.

  • Осмондаги момомиз?

  • Оймомо-да, Оймомо.

  • Серневара бобомиз?

  • Бойбобо-да, бойбобо.

  • Чақмоқ қайда гуллайди?

  • Осмонда-да, осмонда.

  • Шуларни ким билмайди?

  • Ўқимаган нодон-да!

ДЎСТЛИК


Тиллашайлик, кел дўстим,

Сирлашайлик, кел дўстим.

Буюк орзу йўлида

Бирлашайлик, кел дўстим.

Бу ватан, шу ватан,

Яшнасин бўлсин чаман.

Бир-бировни ёқлайлик

Асрайлик, ардоқлайлик.

Камолга етказган халқ

Ишончини оқлайлик

Она халқ, она халқ

Омон бўлсин ҳамма вақт.


Гар сафимиз мустаҳкам

Диллар дилларга пайванд

Юксаламиз ,ўсамиз

Ҳеч кимдан бўлмаймиз кам.

Келажак келажак

Албат буюк бўлажак .


ШИКОЯТ ДАФТАРИ

(туркум)
ҚЎЙНИНГ ШИКОЯТИ
Эчкивой билан яшаш,

Рости, тегди жонимга.

Бигиздай шохларини

Ниқтаб турар қорнимга.


Ем-хашакнинг яхшисин—

Танлаб, аввал у ейди.

Бир гап десам, шохларин—

Ўқталиб, «жим бўл!»— дейди.


Не ҳам дердим, кўнаман

Бунча золим бўлмаса?!

Қийин экан яшамоқ,

Бошда шохинг бўлмаса!


ЭЧКИНИНГ ШИКОЯТИ

Ҳали мен билан бирга

Яшамасдан уч ой ҳам

(Бу қандай бетамизлик?)

Қўй қилибди шикоят.
Ҳаёт серўт яйловмас,

Етмас гоҳ ҳатто янтоқ.

Сабр қилиб борига

Бўлиш керак оғирроқ.


Энди биздан ҳам...тўғри,

Сал-пал хато ўтгандир.

Нуқсонимиз йўқ эмас,

Тузатамиз—кетади.


Лекин Қўй... айтинг бунча

Бўлмасин-да, бахил у,

Ҳурмат қилсин ҳеч йўқса

Соқолимни ахир у.


ТУЯНИНГ ШИКОЯТИ

Чўл-саҳрода юраман,

Чанг-ғуборгакўмилиб.

Иложи бўлса ҳар кун

Турар эдим чўмилиб.
Қандай соз тоза юрмоқ,

Тозалик—соғлик демак.

Шундай десам, баъзилар

Кулишар қилиб эрмак.


Нима бўпти, ёмонми—

Орзу қилсам ҳаммомни?


ЧУМЧУҚНИНГ ШИКОЯТИ

Товуқларга сепилган

Дон-дундан есам бир оз.

Шунга ҳам қўймай, мени—

Қувар қизғанчиқ хўроз.
Кичкина қоринчам бор

Бўлмаса бунча бахил?!

Еган билан семириб—

Ботмон бўлмайман ахир!


АРАВАНИНГ ШИКОЯТИ

Орзуларим кўп эди,

Истардим сомон йўлин.

Ҳеч иложим йўқ энди,

боғланган икки қўлим.

Энди Сомон йўлини

Тушда кўраман, бешак.

Қайга ҳам борар эдим

Йўлбошчим бўлса Эшак.
ОШҚОВОҚНИНГ ШИКОЯТИ

Ўйламасдан бир гапни

Айтавер Мирсаид.

Мен бекорга пуштада

Ётмайман-ку ишшайиб.
Хўб мазали қиламан

Одамларнинг ошини.

Нечун менга ўхшатар

Норбўтанинг бошини?


ОЛАПАР ВА БАРОҚНИНГ ШИКОЯТИ

Биримиз Ит бўламиз,

Биримиз Мушук—Бароқ.

Неча йилки, бир уйда—

Яшаймиз аҳил-иноқ.
Лекин эгаларимиз—

Наби билан Гулойим—

Ака-сингил бўлса ҳам,

Уришиб юрар доим.


Ит-мушук деб юришар

Уларни ўғил-қизлар,

Хафа бўлиб кетамиз

Буни эшитиб бизлар...


БОТИНКАНИНГ ШИКОЯТИ
Тепиб ўтар албатта,

Ерда ётган ҳар тошни.

Тергайдиган киши йўқ,

Бу бетамиз бебошни.


Оғзим очилиб қолса,

Тузатишга чопади.

Ахир уста унгамас,

Михни менга қоқади.


КЕТМОННИНГ ШИКОЯТИ

Ҳар жойда, ҳар бир ишда,

Тартиб бор, вақт-соат бор.

Якшанба, дам олиш ва,

Таътил деган роҳат бор.
Менга ёзу қишда ҳам,

Ҳаловат йўқ, тиним йўқ.

Якшанба ҳам ишдаман,

Ҳордиқ олар куним йўқ.


Чора кўрмайди ҳеч ким

Келиб дала майдонга.

Меҳнат интизомини,

Бузаётган деҳқонга.


ЧИЛДИРМАНИНГ ШИКОЯТИ

Куй таралар сиз учун,

Тинглаб мазза қилгайсиз.

Ва лекин бу биз учун,

Қийинлигин билмайсиз.
Хўп эзишар гармонни,

Торни чертиб туришар.

Мени эса аямай,

Тарсакилаб уришар.


Лекин шодмиз барибир,

Сизни хурсанд қилдик-у.

Қийналсак ҳам ажойиб,

Куй тарата билдикку.


ҚОЗОННИНГ ШИКОЯТИ

Дўконларда турганда,

Топ-тоза эдим мен ҳам.

Тагимдан ўт ёқдилар,

Қорайди оппоқ танам.
Менда пишган овқатни,

Мазза қилиб, паққос еб.

Тағин яқин келмаслар,

Қораси юқади деб.


СИЧҚОННИНГ ШИКОЯТИ
“Сичқон сиғмас инига

Ғалвир боғлар думига”.

Хафа бўлиб кетдим-да,

Буни эшитиб жуда.


Мазах қилиб кулманг, ҳай!

Кичик кўриб жуссамни.

Худди шоҳлар қасридай,

Кунг уй-жойим бор мани.


Ишонмаса ким бунга,

Майли, келиб қарасин.

Сиғдирганман уйимга.

Бир омборнинг ғалласин.

ҚУШЛАРНИНГ ШИКОЯТИ

Қушлар бизнинг дўстимиз,

Шеърини айтиб кеча.

«Аъло» олибди Рамз,

Хафа бўлдик биз эса,

Ахир сўзига ўзи,

Сира амал қилмайди.

Озор берар бизга у,

Ўқитувчи билмайди.

Шудир бизнинг арзимиз,

Рамзнинг мактабига.

Тўғри эмас баҳолаш,

Қараб фақат гапига.
ТРОЛЕЙБУСНИНГ ШИКОЯТИ

Ток бўлмай ярим йўлда,

Гоҳо тўхтаб қоламан.

Йўловчилар койиниб,

Кетар, бўшаб қоламан.
Нетай ўзим ҳам бундан,

Ғашман, бағри доғлиқман.

Ўзимдамас ихтиёр,

Юқорига боғлиқман.


ДЎППИНИНГ ШИКОЯТИ

Ихтиёрим ўзимда,

Бўлса эди, ошнажон.

Ёмонларга яқин ҳам,

Йўлдамасдим ҳеч қачон.

Ҳамма севиб, бошига,

Кўтаргувчи дўппиман.

Тушиб бебош қўлига,

Бўлдим футбол тўпи ман.
МИХНИНГ ШИКОЯТИ

Ранжимагин, тахтажон,

Золим, беор эмасман.

Эрким ўзимда бўлса,

Кўксингни ҳеч тешмасман.

Ўйларсан қадди тетик,

Қийналишни билма, деб,

Яшайман мен ҳам шўрлик,

Бошгинамдан тўқмоқ еб.

Шахматга қараб

Оқ-қорага бўлиниб,

Икки тараф жанг қилар.

Галма-гал юриш қилиб,

Бир-бирини танг қилар.

Бу ўйин-ку, майлига,

Майдон шахмат тахтаси.

Бу ҳол ҳаёт саҳнига,

Кўчишидан асрасин.

Оқ-қорага ажратиб,

Нечун қилмоқ низо-жанг?

Камалакранг гўзаллик —

Чор атрофга бир қаранг!

Қаранг, яшнар товланиб

Турфа рангли чироқдай,

Эзгуликдан нур олиб.

Шаҳар, кенту қишлоқлар...

Боқиб диллар шод бўлсин,

Ёмон ният ёт бўлсин.

Уруш-жанжал бошлаган,

Доим мағлуб, мот бўлсин.

.. Оқу қора акси-да,

Кундуз билан кечанинг.

Кун-тунларни ҳамиша,

Рангин нурлар безасин!

!

ШУМТАКАНИНГ ШЕЪРЛАРИ



(туркум)
БУЛБУЛИМ
Эй булбулим булбулим

Миттигина жуссанг бор

Куйлайсан билмай тиним

Бунча завқу ғуссанг бор.


Эй булбулим булбулим

Куй тўла ичинг лим-лим


Кўкламдай кулса дилим

Сенинг ҳам кўп ҳиссанг бор

Эй булбулим булбулим

Куйларинг тинглаб ширин

Қистирай десам пулим

На бир чўнтак-киссанг бор?

ШАМОЛ

Шамол ўқир дарахтни,



Барг-япроқлар варақдир.

Шивир-шивир сас келар,

Гоҳ баланд, гоҳ паст келар.

Тинмай ўқир шамолвой,

Аълочидир, ҳойнаҳой.

Ё ўтолмай синовдан

Кўчиролмай бировдан,
???

Бориб келдим бир ёққа

Айтолмаймайман қаёққа.

Олиб келдим нимадир,

Исмини ҳеч билмадим.

Тайинлашди бир гапни,

Қулоғимга кирмади.

Энди қаён юрай ман,

Қандай хаёл сурай ман,

Кимга нима деб айтай

Қаердан қачон қайтай

Ўзи ҳозир қайдаман,

Сувдаманми, ойдаман?

Исмим асли нимайди,

Нега ҳеч ким билмайди?

... Уйғотинглар тушимдан,

Келтиринглар ҳушимга...

БАҲОР


Тўкилди қиш оҳори —

Эриб битди оқ қори.

Бойчечакка бойланиб

Келди қишлоқ баҳори


Сойлар кулар шарақлаб,

Тош тишлари ярақлаб.

Жала қуйса жез томлар

Қаҳ-қаҳ урар тарақлаб.


Тўйга ўхшар бу фасл,

Ҳар ёнда кулгу-базм.

Гўё зўр бир қизиқчи

Айтар латифа-ҳазил.


КЎЗОЙНАК

Бунчалар талтайишни

Ким қўйибти ким унга,

Ушлаб икки қулоғидан

Чиқволибди бурунга!
АКВАРИУМ

Акварум, акаси,

Балиқларнинг қафаси

ТЎП


Ўжар, шунча тепсак ҳам

Ўзгармайди қиттак ҳам.

БУЗОҚЧА

Сигирга хўп ёқувчи



Челаксиз сут соғувчи

ЧИГИРТКА


Кийволган бу йигитча

Пружинали этикча.

ЧОЙНАК

Турса ҳамки керилиб



Чой қуяди эгилиб.

ЎЧИРҒИЧ


Назоратчи нозир у,

Хато қилсанг, ҳозир у.

СИНГИЛЧАМНИНГ СУМКАСИ

Митти омбор дегулик

Ичи тўла егулик

СУПУРГИ


Ишлатишар, кўр уни,

Ерга ишқаб бурнини

ЧАНГЮТГИЧ

Чанг билан жанг этади,

Ғолиб келар — ютади.

ЗИНАПОЯ


Ким дер: ўхшар нарвонга,

Мен ўхшатдим гармонга.

БОЙЧЕЧАК

Чеккага суриб қорни

Имламоқда баҳорни.

ҚАЛДИРОҚ ВА ҚЎЗИҚОРИН

Кўк дағдағага тушди,

Ер ҳам кўрсатди муштни.


ШАМОЛ ВА ЁМҒИР

Шамол ерни супурди,

Булут эса “тупурди”.

ЧАҚМОҚ ВА ЁМҒИР

Биров ўт қўйиб кетди,

Булут унга сув сепди




ҚИЗИҚАРЛИ ЖАНГ
Жанг борар кичик тахта

Майдонда.

Лекин қолмас ҳеч бир из,

Вайрона.
Бузиш, отиш, қон тўкиш

Ёт бунда.

Ожизлар бўлар фақат

Мот бунда.

ТУШУНАРЛИ МАТЕМАТИКА


Сизнинг доно сўзларга

Қўшиламиз, домлажон

Айирмаймиз дўстлардан

Ҳеч қаерда ҳеч қачон.


Етти ўлчаб бир кесиб

Чиқарамиз хулоса.



Тенглик билан иш тутиб

Қиладирмиз муроса.


Ҳар хил майда гапларга

Бўлинмайди фикримиз

Кўпайтириб борамиз

Доим ақлу илмимиз.


Бирлашамиз, хулласи,

Ҳамма дўсту эш бўлар.



Иккиланманг, домлажон

Бизнинг ишлар беш бўлар.


ДАХШАТЛИ МАТЕМАТИКА
Айрилганни ер экан айиқ,

Бўлинганни ер экан бўри.

Бирлашмаган тўзади, аниқ.

Ҳоли хароб, қурийди шўри.


Ёлғиз отнинг донғи чиқмасдир

Чиқса ҳамки гоҳида чанги.

Хулосаси тўғри эмасдир

Етти ўлчаб бир кесмаганни
Ҳаммага ҳам беш қўлдай аён

Икки карра икки тўрт, аммо.

Қўшибёзар баъзи “корчалон”

Уни беш деб айтар бепарво.
Ҳаёт гоҳо чигал масала

Ўйлайвериб бошинг қотади.



Қисқаради умр тобора,

Берган сари ташвиш ортади


Ғам устига кўпаяди ғам,

Ҳар нарса пул-молга тенг бўлса.

Ёниб куйиб қилган ишинг ҳам

Бир пул бўлса, нолга тенг бўлса.


ЁНАРҚУРТНИНГ ДАЪВОСИ
Ерда яшасам ҳамки,

Осмонликман, аслида.

Тун ёниб, тонг ўчаман,

Мен юлдузлар наслидан.


ТОВОҚНИНГ ИҚРОРИ
Ҳар кимнинг ҳам феълининг,

Бордир яхши, ёмони.

Сен доим ол уларнинг,

Фақат яхши томонин.


Кўплар қочар қозондан,

Юқади деб қораси.

Лекин мен билан унинг,

Жуда яқин ораси.


Оламан унинг хуштаъм,

Таомларин ўзимга.

Қорасини лекин ҳеч,

Юқтирмайман ўзимга.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет