Поезднинг боласи


Овоз: II боб, 10-моддасидан: Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. Еттинчи ўқувчи



бет5/5
Дата28.06.2016
өлшемі494 Kb.
#162888
1   2   3   4   5

Овоз: II боб, 10-моддасидан: Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.
Еттинчи ўқувчи:

Қалбимизнинг қувончи,

Халқимизнинг ишончи,

Юртбошимиз омондир,

Ҳамиша халқ томондир!
Овоз: V боб, 18-моддадан: Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Саккизинчи ўқувчи:

Гар турли миллат, элмиз,

Дўст-иноқ, бағрикенгмиз.

Камситиш, ён босиш йўқ,

Қонун олдида тенгмиз.
Овоз: VII боб, 24-моддасидан: Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир.
Тўққизинчи ўқувчи:

Шод, озод халқимиз бор,

Ҳам ғурур, қадримиз бор.

Шундай обод ватанда,

Яшашга ҳаққимиз бор!
Овоз: VII боб, 29-моддасидан: Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.
Ўнинчи ўқувчи:

Яхшиликни ўйлайлик,

Яхшиликдан сўйлайлик.

Тўғри сўзга тўсиқ йўқ,

Қонун бизни қўллайди.
Овоз: IX боб, 37-моддасидан: Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Ўн биринчи ўқувчи:

Ўрганамиз касб-ҳунар,

Дерлар ҳунардан унар.

Эркин меҳнат қилганнинг,

Албатта бахти кулар.
Овоз: IX боб, 38-моддасидан: Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўн иккинчи ўқувчи:

Ким тер тўкса меҳнатда,

Лойиқ олқиш, “Раҳмат”га,

Дам олишга ҳақлидир,

У албатта, албатта.
Овоз: IX боб, 41-моддасидан: Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир.
Ўн учинчи ўқувчи:

Ватан дерки: Илм ол,

Бўл ақлли, баркамол.

Минг-минг зиё маскани

Биз учун доим тайёр!
Овоз: IX боб, 42-моддасидан: Ҳар кимга илмий ва технивий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўн тўртинчи ўқувчи:

Фан кўкида учамиз,

Юқсвакларни қучамиз,

Бизнинг илму ижодга,

Қанотдир ҳур ўлкамиз.
Овоз: XI боб, 48-модда: Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
Ўн бешинчи ўқувчи:

Бир-бировни ардоқлаш,

Инсонлик шаънин ёқлаш,

Чин инсоний бурчимиз,

Лозимдир уни оқлаш.
Овоз: XI боб, 49-модда: Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асрашга мажбурдирлар. Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.
Ўн олтинчи ўқувчи:

Боболардан бой мерос,

Қолгандир бизларга мос.

Ёдгорликлар, китоблар...

Асраб, қилайлик эъзоз!
Овоз: XI боб, 50-модда: Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.
Ўн еттинчи ўқувчи:

Табиат ҳам онамиз,

Меҳрига хўп қонамиз.

Бошимизда ой, қуёш,

Туну кун парвонамиз.
Овоз: XII боб, 55-модда: Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ўн саккизинчи ўқувчи:

Еру сув, қуёш, ҳаво,

Бойлигимиз бебаҳо!

Борлиқни соф сақламоқ,

Асл мақсад-муддао!
Шундан сўнг ўртадаги, кўксида Конституция китобини тутиб турган бола бир қадам олдинга чиқиб, китобни боши узра икки қўллаб кўтариб, дейди:
Хуллас, Бош Қомус китоб,

Бизларга қилар хитоб:

Билсанг ҳуқуқ ва бурчинг,

Ортар билиминг кучинг.
Саҳнадаги 19 нафар бола ҳаммаси биргаликда жўр бўлиб, шундай дейди:
Танисак ўз ҳаққимиз,

Эъзозлаб эл, халқимиз,

Мустақил юрт бағрида,

Бизлар эркин, бахтлимиз.

БИЗЛАР ЭРКИН, БАХТЛИМИЗ!!!
Ўқувчилар саҳнани тарк этади, шўх қўшиқ ва рақсга навбат берилади.
Қиз бошдовчи: Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб тайёрланган тадбир ўз ниҳоясига етди.
Йигит бошловчи: Бироқ Бош Қомус китобимизни ўқиб ўрганиш ҳамиша давом этади. Хайр!


ЮРТНИНГ МЕТИН ҚАЛҚОНИ
(Мактаб саҳнасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрам тадбири сценарийси )
Ҳарбий либос кийган қиз ва йигит бошловчи ҳарбий мусиқа садолари остида саҳнага чиқиб келади. Мусиқа тинади.
Қиз бошловчи:

Ўзбекистон – ҳур Ватан,

Бахтимиз айвонидир.

Армиямиз мустаҳкам,

Она юрт қалқонидир.
Йигит бошловчи:

Ҳарбий хизмат фахримиз,

Бу мардлар майдонидир.

Жасур аскарларимиз

Она юрт қалқонидир.
Шундан кейин бошловчилар салом бериб, бугунги тадбирни эълон қилишади. Устозлардан бирига сўз берилиб, у Ўзбекистон Рсепубликаси Қуролли Кучлари ва Ватан ҳимоячилари куни байрами ҳақида қисқача маъруза қилади. (5-6 дақиқа)

Маъруза тугагач, ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги бир қўшиқ эълон қилинади.


Қўшиқдан кейин қиз бошловчи:

Ҳур Ватан фарзандлари

Ўзбегим аскарлари.

Куч-қудрат, аҳилликда

Метиндай зўр сафлари.
Йигит бошловчи:

Эл-юртга чин посбонлар,

Кўкси баланд осмонлар.

Улар борки, киролмас,

Юртга ёвлар, ёмонлар!

Бошловчилар саҳнанинг икки ёнига ўтишади. Саҳна ўртасига марш садолари остида ҳарбий либос кийган ўн нафар ўқувчи (ўғил болалар) ҳарбийча қадам ташлаб чиқиб келишади. Залга, томошабинларга юзма-юз туриб, саф тортишади. Бошловчилар овози уларни бирма-бир таништириб боради. Номи айтилган аскар-ўқувчи бир қадам олдинга чиқиб, тўрт қатор шеър айтади.



Овоз: Ўқчи аскар.

1-ўқувчи (ўқчи кийимида):

Бир-икки-уч,

Бир-икки-уч,

Томирларда тошар куч.

Сафлар тўлиб,

Аскар бўлиб,

Хизмат қилмоқ – олий бурч.
Овоз: Чегарачи аскар
2-ўқувчи (чегарачи кийимида):

Сарҳадларда сергакмиз,

Ботирмиз, шерюракмиз,

Биз мустаҳкам ҳимоя,

Ўтолмас ҳатто соя.
Овоз: десантчи аскар
3-ўқувчи (десантчи кийимида):

Юксаклардан ташланган сор бургутдай,

Ҳар бири ўн ўғлонга тенг йигитлар.

Забардастмиз, вужудида куч тошган,

Наърамиздан титрайди тоғу тош ҳам.

(Десантчиларга хос кечскин ҳаракат усуллар кўрсатади)


Овоз: танкчи аскар
4-ўқувчи (танкчи кийимида):

Юрар қўрғон-танкимиз,

Темир қоплон – танкимиз.

Елдай кезар дала-дашт,

Чўлу ўрмон танкимиз.
Овоз: тўпчи аскар
5-ўқувчи (тўпчи кийимида):

Ранг-баранг мушак отиб,

Байрамдан берган дарак,

Кези келса, ёвларга

Ларза солар замбарак.

Овоз: учувчи аскар
6-ўқувчи (учувчи кийимида):

Мусаффо осмонимиз,

Биз унинг посбонимиз,

Юксакларга учгаймиз,

Юрт кўкини қучгаймиз.
Овоз: сапёр аскар
7-ўқувчи (сапёр кийимида):

Оҳиста қадам босиб,

Сезамиз тупроқ ҳолин.

Экин ўрнига ерга,

Мина “экмасин” лозим.

Овоз: алоқачи аскар
8-ўқувчи (алоқачи кийимида):

Алоқани боғлаймиз,

Дўстлар дилин чоғлаймиз.

Режамиздан бехабар,

Душманларни доғлаймиз.
Овоз: разведкачи аскар
9-ўқувчи (разведкачи кийимида):

Тиғдай ўткир кўзимиз,

Сир-маъноли сўзимиз.

Қачон қайда бўлсак ҳам

Юртга фидо ўзимиз.
Сафдаги ҳамма аскар болалар биргаликда жўр бўлиб айтади:
Қачон қайда бўлсак ҳам

Юртга фидо ўзимиз!
Ўқувчилар сафни бузмай ҳарбийча қадам ташлаб саҳнани тарк этишади

кушик янграйди

Бошловчилар саҳнага чиқиб келади.
Қиз бошловчи:

Мардлар элга қалқондир,

Кучи қайнар вулқондир.

Улар борки, замон тинч,

Ҳаёт дориломондир.
Йигит бошловчи:

Армия зўр мактабдир,

Мардлар юртга мададдир.

Шу боис эл хотиржам,

Мустақиллик абаддир.
Иккала бошловчи биргаликда такрорлайди:
Шу боис эл хотиржам,

Мустақиллик абаддир!
Ҳарбийча шўх қўшиқ янграйди. Қўшиқ тугагач, бошловчилар тадбир якунига етганини эълон қилишади.
АСКАР АЙТАР...

Бирдан бир хушхабар келди: “Аскар келди, аскар келди!” қий-чувлаб бир тўп болалар кўча тўла шалоладай, аскар томон югурдилар, қуршаб “асир” туширдилар. Аскар кулиб турар фақат. Бир-бирига бермай навбат, болакайлар сўйлай кетди, аскардан сўз сўрай кетди:

— Аскар бўлиш қандай, ака?

— Қуролингиз қани, қайда?

— Зўрми бизнинг армиямиз?

— Кимлар билан жанг қиламиз?...

Аскар кулиб айтар: Шошманг! Сўйлаб берай сизга бошдан. Мен ҳам сиздай бола эдим, “Зўр аскар бўламан!” дердим. Шуғулландим спорт билан, илм олдим сабот билан. Ботир, қўрқмас бўлиб ўсдим. Эл меҳрига тўлиб кўксим, шу Ватанни севдим жондай. Ўзни сезиб паҳлавондай, улғайиб зўр кучга тўлдим, ўзим хоҳлаб, аскар бўл­дим. Ҳарбий хизмат — йигит бурчи! Сарф этиб бор илм-кучни, астойдил ўтадим уни, сергак бўлиб туну куни, ҳам чиниқдим, тобландим боз, бу чин аскар йигитга хос. Фахр, бахтдир, агар билсанг, шундай юртга хизмат қилсанг!

Энди айтсам, армиямиз — бизнинг метин ҳимоямиз. Куч-қудратда қиёси йўқ, лек ҳеч элга қасоси йўқ. Жанг қилишмас бизнинг мақсад, юртни қўриқлашдир фақат, баъзи бир қора кучлардан, нияти бузуқ-пучлардан. Гарчи қурол-яроғ бисёр, лек қушга ҳам бермай озор, сар­ҳадларда огоҳ, шаймиз, эл тинчлигин асрагаймиз. Шундай ҳимоя бор учун, ҳар дам зийрак, ҳушёр учун, юксалмоқда она Ватан. Халқимиз бўлиб бир жон-тан, яратмоқда меҳнат қилиб, шу тинчликнинг қадрин билиб. Яна яшнар топар камол, озод-обод бизнинг диёр! Сиз ҳам, азиз болажонлар, ҳозирча ёш палапомлар, шундай элда яйрагайсиз, эркин қушдай сайрагайсиз. Униб-ўсиб кучга тўлинг, бир кун албат аскар бўлинг! Ботир, қўрқмас юрак бўлинг, юрт корига керак бўлинг!



ҚАРҒАГА ҚИСҚА ҚАСИДА

Қайрилмас қиличини қайраган қирчиламас қишнинг қаттол қаҳридан қўрқмай, қайсидир қушлардай қунишиб-қалтирамасдан қанот қоқаётган қоқаётган қора қарғаларга қараб қўй: Қаттиқ қаҳратонда қотиб қолмай, қақшаб-қаққаймай, қалин қор қоплаган қир-қиялар қўйнида қош қорайгунга қадар қувалашиб қувнайдилар. Қатор-қатор қора қайроғочлару қуриб қолган қоратолларга қўниб, қорни қутлаб, қувончдан қониб-қайнаб қағиллайдилар. Қувноқ қарғалар қадимда қийинчиликлару қатағонларга қарамай, қаттиққўл, қайсар қиролнинг қалтис, қора қилмишларига қарши қасд қилган қалби қайноқ, қатъиятли қасоскор қаҳрамонларга қиёсдир. Қалдироқдай қудратли “қар-қар!” қўшиқларию, қалин қанотларини қарсиллаган қиш қиличига қалқон қилган қўрқмас қушларга қараб қойил қоласан.








Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет