Пул – кредит орқали мувофиқлаштириш” фанидан ЎҚув материаллари тузувчилар: и ф. н. Ў. Абдуллаев, асс. Р. Салаев Кафедра мажлисининг


Марказий банкнинг мустақиллиги ва уни таъминлаш шартлари



бет4/14
Дата27.06.2016
өлшемі4.18 Mb.
#162544
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14

2.Марказий банкнинг мустақиллиги ва уни таъминлаш шартлари.


Биз юқорида Марказий банкни ташкил этиш масалаларига тўхталганимизда унинг устав капиталини ташкил этилиши масалаларига батафсил тўхталиб ўтган эдик. Яна бир бор шуни таъкидлаб ўтишни лозим топдикки, Марказий банк устав капиталининг ташкил этилиши манбааларидан қатъий назар, у албатта қонун билан белгиланган, давлатнинг пул-кредит соҳасидаги сиёсатини ҳаётга тадбиқ этувчи, мамлакатда пул муомаласини бошқарувчи, мамлакат пул бирлигининг барқарорлигини таъминловчи давлат органидир.

Марказий банкнинг устав капитали ҳиссадорлик асосида ташкил этилган тақдирда ҳам, давлат қонунчилик асосида тўғридан-тўғри ёки эгри усуллар орқали Марказий банкнинг давлат органи эканлигини эътироф этади.

Ушбу қонунга мувофиқ Марказий банк Раисининг ваколат муддати беш йил деб белгиланган. Бундан ташққари қонуннинг 20-моддасида унинг вазифалари ҳам батафсил равишда баён этилган5. Марказий банк раисининг эгаллаб турган лавозимидан озод этиш масалалари ҳам қонунда ўз аксини топган. Улар қуйидагилардаг иборат:



  • Ваколат муддати тугаганида ;

  • Истеъфога чиқишини сўраб, сабабларини кўрсатган ҳолда ёзган шахсий аризасига кўра;

  • Жиноят содир қилишда қонунда белгиланган тартибда айбдор деб топилганда;

  • Ўзининг хизмат вазифаларини саломатлигига кўра бажара олмаганда, давлат тиббий комиссиясининг хулосасига кўра;

  • Эгаллаб турган лавозимига муносиб бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар қилганида, шу жумладан ушбу Қонунни қўпол равишда бўзганида ва Марказий банк манфаатларига катта зарар етказганида6.

Юқорида қайд этилган қонуннинг 22-моддасида Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Марказий банк Раиси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланадилар ва лавозимидан озод этиладилар.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиз каби, Ўзбекистон Республикаси марказий банки қарорлар қабул қилишда мустақилдир. Ҳаракатдаги қонунларга мувофиқ Марказий банк томонидан қабул қилинган қарорларга давлат органларининг аралашуви ман этилган.

Марказий банк ўз фаолиятининг бош мақсада бўлмиш, мамлакат пул бирлигининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида амалга оширадиган пул-кредит сиёсатини мустақил равишда юритади. Унинг пул-кредит сиёсатини ҳаётга тадбиқ этишда ҳукумат фаол иштирок этади.

Марказий банк мустақиллигини белгиловчи объектив омиллардан яна бири Марказий банк молиявий фаолиятида давлатнинг иштироки масаласи ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки давлатнинг мутлоқ мулки бўлиши билан бир қаторда, у ўз сарф-ҳаражатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширувчи , мустақил муассасадир.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида Марказий банк фойдасини аниқлаш ва уни тақсимлашнинг асосий тамойиллари ўз аксини топган.

Марказий банкнинг фойдаси ҳар бир молия йили учун:


  • Ишончсиз, шубҳали қарзлар ва бошқа активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан сўнг;

  • Умумий қабул қилинган бухгалтерлик амалиётига мувофиқ амалда барча даромадлар ва чиқимлар ҳтсобланганидан, шунингдек активлар ва пассивлар баҳоланганидан сўнг аниқланади.

Марказий банк фойдаси Бошқарув белгилаган тартибда, йиллик ҳисоботни тасдиқлаш билан бир пайтда тасдиқланади.

Бошқарувнинг қарорига мувофиқ аниқ мақсадни турли резервлар ва фондлар шакллантирилиши мумкин.

Аниқ мақсадга йўналтирилган резервлар ва фондлар белгиланган тартибда тўлдирилгандан кейин фойданинг қолган қисми Республика бюджети даромадига йўналтирилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлардан озод қилинган7.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, қонун билан Марказий банк учун таъқиқланган фаолият турлари ҳам аниқланган. Унга кўра, Марказий банк:


  • Молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланишга;

  • Тижорат фаолияти билан шуғулланишга;

  • Банклар ва бошқа юридик шахсларнинг капиталларида қатнашишга ҳақли эмас.

Марказий банк мустақиллигини ифодаловчи объектив кўрсаткичлардан яна бири мамлакат бюджетини тўғри ва эгри молиялаштиришга Марказий банкнинг иштирокини белгиловчи жиҳатларининг қонун ҳужжатларида акс эттирилиши масаласидир.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг VII бобида Марказий банкнинг ҳукумат билан муносабатлари тўлиқ ўз аксини топган. У ерда Марказий банкнинг ҳукумат билан бўладиган муносабатларидаги вазифалари (44-модда), давлат секторига қарз ажратиш масалаларида маслаҳатлар бериш (45-модда), депозитарий ва кассирнинг ввазифалари (46-модда), фискаль агентнинг вазифалари (47-модда), ҳукуматга кредит бериш (48-модда) масалалари ўзининг қонуний асосини топган.

Ушбу қонунга мувофиқ Марказий банк ҳукуматга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган миқдорда кредитлар ажратиш ҳуқуқига эга. Одатда Олий Мажлис томонидан ҳукуматга ажратиладиган Марказий банк кредитларининг миқдори давлат бюджети ҳаражатларининг 3 фоизидан ошмаслиги белгиланади.

Ҳукуматга ажратиладиган кредитлар:



  • олтин, чет эл валютаси, халқаро резервлар тоифасига кирувчи валюта бойликлари;

  • давлат қарз мажбуриятлари ва ҳукумат кафолатлаган бошқа қарз воситалари гаровига берилади.

Ушбу гаровларнинг қайтарилиш муддати бир йилдан ошмаслиги лозим, чунки ҳукуматга Марказий банк кредитлари одатда 1 йил муддатга ажратилади.

Бундан ташқари, Марказий банк ҳукуматга обуна бўйича бадаллар ёки республиканинг у ёки бу халқаро ташкилотга аъзолигидан келиб чиқувчи бошқа тўловлар учун анча ўзоқ муддатли кредитлар беришга ҳақли.

Қонунга мувофиқ, Марказий банк юқорида акс эттирилган ҳолларда ҳукуматга молиявий ёрдам беришга ҳақли эмас.

Марказий банкнинг ҳукумат билан молиявий муносабатларининг қонун ҳужжатлари орқали чегараланиши, албатта унинг монетар сиёсатининг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Марказий банкнинг мустақиллиги даражаси, унинг ҳукумат органларидаги нуфўзи ҳамда илмий асосланган мустақил пул-кредит сиёсати мамлакат пул бирлигининг барқарорлигига хизмат қилади. Марказий банк давлат органи сифатида иқтисодиётнинг ва бутун банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет