1-мавзу. Умумий қоидалар. Асосий тушунчалар ва терминлар. Ҳайдовчи, пиёда ва йўловчилар вазифаси
Тартибни ва йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш қоидалари. қоидаларнинг умумий структураси.
Йўл ҳаракати қатнашчилари ва ҳаракатни тартибга солувчининг вазифалари. Йўл ҳаракатига чекловлар қўйиш тартиби.
Механик транспорт воситаси ҳайдовчисида бўлиши керак бўлган ва ички ишлар ходимларига, дружиначиларга, штатда бўлмаган ички ишлар ходимларига кўрсатиладиган ҳужжатлар.
Ҳайдовчини йўлга чиқишдан олдинги вазифалари.
Транспорт воситаларини бошқа шахсларга бериш тартиби. Транспорт воситасини бошқаришни тақиқловчи вазиятлар.
Махсус товушли ишора ёки ўчиб ёнувчи маёқча билан ҳаракатланаётган транспорт воситалари ҳайдовчиларининг вазифалари.
Бошқа ҳайдовчиларнинг ва махсус транспорт воситаларини ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалари.
Йўл-транспорт воситалари ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчиларнинг вазифалари, пиёда ва йўловчилар ҳавфсизлигини таъминлаш вазифалари.
2-мавзу. Ҳаракат тартиби. Транспорт воситаларини тўхташ ва тўхтаб туриш тартиби
Огоҳлантирувчи ишоралар. Ишоралар тури ва уларнинг вазифаси. Бурилиш Кўрсатиш чироқлари ва қўл билан ишора бериш қоидалари. Товушли ишора бериш мумкин бўлган вазиятлар. Фара чироқларини огоҳлантирувчи ишора сифатида қўлланилиши.
Ҳаракатни бошланиши, ҳаракат йўналишини ўзгартириш. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг қайта тизилиш, ҳаракат йўналишини ўзгартириш вақтларида бажаришлари керак бўлган вазифалари. Чорраҳаларда бурилиш ва орқага қайрилиб олиш вақтида бажариладиган қоидалар. Тезланиш ва секинланиш қисмлари бўлган йўлларда ҳаракатланиш қоидалари. Маневр қилиш қоидаларига амал қилмасликнинг оқибатлари. Йўлни ҳаракат қисмида транспорт воситаларининг жойлашуви, уч бўлакли икки томонлама ҳаракатли йўлларда транспорт воситалари ҳаракати, трамвай излари бўйлаб ҳаракатланиш, реверсив бўлакли йўлларда ҳаракатланиш қоидалари, йўлларда қувиб ўтиш қоидалари.
Тўхташ ва тўхтаб туриш: тўхташ ва тўхтаб туриш тартиби, транспорт воситаларини тўхтаб туриш жойларига қўйиш услуби. Аҳоли яшаш жойларидан ташқарида узоқ тўхтаб туриш.
Тўхтаб туриш жойларига қўйишдаги эҳтиёт чоралари. Тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган жойлар.
1 ва 2 мавзулар бўйича амалий машғулотлар
Комплекс масалалар ечиш. Макетлар, стендлар, техник воситалар ёрдамида кўп учрайдиган йўл транспорти ҳодисаларини ўрганиб чиқиш. қўл билан огоҳлантириш ишораси беришни ўрганиш. Йўл шароитини тўғри баҳолаш ва олдиндан кўра билишни шакллантириш.
3-мавзу. Йўл белгилари
Йўл белгиларини ҳаракатни тартибга солишдаги асосий вазифаси ва тутган ўрни. Белгиларни ўрнатилишига қўйилган талаблар, такрорланувчи, мавсумий ва вақтинча қўйиладиган белгилар. Огоҳлантирувчи белгилар, уларни ўрнатилиш қоидалари, йўлни огоҳлантирувчи белги ўрнатилган жойига яқинлашиб келаётган ҳайдовчининг ҳатти-ҳаракати. Имтиёзли белгиларни ўрнатилиши ва вазифаси. Тақиқловчи белгиларни вазифалари ва ўрнатилиш жойи. Буюрувчи белгиларнинг ўрнатилиши, вазифаси, ҳайдовчининг асосий вазифаси. Ахборот—ишора белгилари, ўрнатилиши, вазифаси ва ҳайдовчининг вазифаси. Сервис белгиларининг қўлланилиши. қўшимча ахборот белгиларининг асосий вазифалари.
4-мавзу. Йўлнинг қатнов қисмидаги белгилар ва уларнинг тасвири
ётиқ ва тик чизиқларнинг ҳаракатини тартибга солишда бажарадиган асосий вазифалари. ётиқ чизиқларнинг турлари, уларнинг қўлланиши, бу чизиқлар ранги, ўлчамлари ва ҳайдовчининг чизиқлар талабини бажаришдаги ҳатти-ҳаракати.
3 ва 4 мавзулар бўйича амалий машғулоти
Комплекс масалалар ечиш. Техникавий лаборатория воситалари макетлар, тасвирий стендлар ва ҳоказолар ёрдамида йўл-транспорт ҳодисаларни кўриб чиқиш, йўл белгилари ва чизиқларини қўллашни шакллантириш, ҳайдовчининг вазифасини аниқлаш.
5-мавзу. Йўл ҳаракатини тартибга солиш
Йўлдаги ҳаракатни тартибга солиш воситалари. Светофор турлари, уларни ёритиш чироқлари ёрдамида берган ишоралари талаби. Реверсив ҳаракат светофорининг тасвири, белгиланган йўналишли транспорт воситалари учун светофорнинг ишлаши. Тартибга солувчи милиционернинг ҳаракатни тартибга солувчи ишоралари. Ҳайдовчининг светофор ва тартибга солувчи милиционер ишораларига амал қилиши.
6-мавзу. Чорраҳалардан ўтиш
Чорраҳаларда ҳаракатланишнинг умумий қоидалари. Трамвай ҳайдовчиларининг имтиёзга эга бўлган ҳолатлар. Тартибга солинадиган чорраҳаларда светофор ишоралари ва йўл белгилари-нинг биргаликда ишлаши. Тартибга солинмайдиган чорраҳалар. Тенг ҳуқуқли бўлмаган чорраҳаларда ҳаракатланиш тартиби.
Асосий йўл йўналишини ўзгартирган чорраҳадан ўтиш қоидалари, тенг ҳуқуқли чорраҳалардан ўтишда ҳайдовчининг ўнг қўл қоидасига амал қилиши.
7-мавзу. Пиёдалар ўтиш жойлари. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг бекатларидан ва темир йўл кесишмаларидан ўтиш
Пиёдалар ўтиш ва белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг бекатлари. Ҳайдовчининг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларидан, белгиланган йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларидан ёки "Болалар" белгиси бўлган транспорт воситасига яқинлашиб ўтиш вақтидаги ҳатти-ҳаракати. Темир йўл кесишмаси турлари ва транспорт воситаларининг ҳаракат тартиби. Темир йўл кесишмалари олдида тўхташ. Темир йўл кесишмасида мажбурий тўхтаган ҳайдовчининг вазифаси, темир йўл кесишмасидаги тақиқлашлар, темир йўл кесишмаларидан ўтиш учун темир йўл дистанцияси бошлиғидан рухсат олиш ҳоллари.
Пиёдалар ўтиш жойлари, умумфойдаланиш транспорт воситалари тўхташ жойлари ва темир йўл кесишмаларидан ўтиш қоидаларини бузишнинг ҳавфли оқибатлари.
5-7 мавзулар бўйича амалий машғулоти
Комплекс масалар ечиш. Техникавий воситалар, макетлар, стендлар ёрдамида кўп учрайдиган йўл транспорт ҳодисаларини кўриб, ўрганиб чиқиш, темир йўл кесишмаларидан мажбурий тўхтаганда керакли ҳаракатларни ўрганиш.
8-мавзу. Ҳаракатнинг махсус шароитлари
Автомагистралларда ҳаракатланиш. Автомагистралдаги тақиқлашлар. Ҳайдовчининг автомагистралда мажбурий тўхтагандаги вазифаси. Белгиланган йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари, умумфойдаланиш транспорт воситаси ҳаракатланадиган йўл бўлагида ҳаракатланиш тартиби. Троллейбус ёки автобус белгиланган тўхташ жойидан қўзғалганда ҳайдовчининг ҳатти-ҳаракати.
Ташқи ёритиш чироқларидан фойдаланиш. Ҳайдовчининг кўзи қамашгандаги ҳаракати. Туманга қарши фаралар ва туманга қарши орқа фаралар. Фара прожекторлар, изловчи фаралар. Автопоезд белгиларидан фойдаланиш тартиби. Транспорт воситаларини шатакка олиш қоидалари, қаттиқ тиргакда, эгилувчан тиргакда ва қисман ортиш йўли билан шатакка олиш тартиби ва шартлари, шатакка олиш тақиқланган ҳолатлар. Шатакка олинган ва шатакка олган транспорт воситаларида одам ташиш. Транспорт воситаларини шатакка олиш қоидаларига риоя қилинмасликнинг хавфли оқибатлари.
Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш қоидалари. Бошқаришни ўргатишга рухсат этувчи шартлар. Бошқаришни ўргатувчига ва ўрганувчига қўйиладиган, ўқув-механик транспорт воситасига қўйиладиган шартлар.
9-мавзу. Транспорт воситаларида одам ва юк ташиш
Юк автомобилларида одам ва юк ташишда қўйиладиган талаблар. Ҳайдовчининг ҳаракат бошлашдан олдинги вазифалари. Одам ташишда ҳаракат тезлиги. Болаларни ташишдаги қўшимча талаблар. Одам ташиш тақиқланган ҳолатлар. Ташилаётган юкни белгилаш. Техник транспорт воситасида ЙҲХХ рухсати керак бўлган шартлар. Одам ва юк ташиш қоидаларнинг бузилишида хавфли оқибатларнинг келиш чиқиш ҳолатлари.
10-мавзу. Транспорт воситаларини техник ҳолати ва жиҳозлари
Умумий талаблар. Транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланиши шартлари. Йўлда носозликлар рўй берганда, ҳайдовчи уларни бартараф этиш чораларини кўриши, агар буни иложи бўлмаса зарур эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига бориш. Ҳаракатни давом эттиришни тақиқлайдиган носозликлар. Транспорт воситасида йўл ҳаракатига ҳавф туғдирадиган носозликлар мавжуд бўлганда ундан фойдаланишдан келиб чиқадиган ҳавфли оқибатлар.
11-мавзу. Номер ва таниқлик белгилари. Огоҳлантирувчи ёзув ва қурилмалар
Транспорт воситасини ЙҲХХ рўйҳатидан ўтказиш. Транспорт воситаларининг рақам белгилари, огоҳлантирувчи қурилмалари ва таниқли белгилари ҳамда жиҳозларига қўйиладиган талаблар. Таниқли белгилар ва огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш қоидаларини бузишнинг ҳавфли оқибатларга олиб келиши.
12-мавзу. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича автотранспорт ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг вазифалари
Транспорт воситаларининг техник ҳолатлари ва улардан фойдаланишда жавобгар шахсларнинг вазифалари. ЙҲХХ билан ҳал этиладиган масалалар.
13-мавзу. Автожамланма таркибида ҳаракатланиш. Фуқаро мудофааси бўйича ҳайдовчиларнинг вазифалари
Транспорт воситасини ва шахсий таркибни автожамланма таркибида ҳаракатланишга тайёрлаш, қатор тузиш, қатор юришни бошқариш учун тадбиқ этиладиган ишоралар, ҳайдовчининг автожамланма таркибида ҳаракатланишдаги вазифалари, автомобил-нинг ҳаракат тезлиги, транспорт воситалари орасидаги оралиқ масофа. қатордан чиқиш ва қайтадан ўрин олиш. Ҳайдовчининг қаторда юришдаги ва тўхташ жойларидаги интизоми. Куннинг қоронғи вақтларида ва кўриниш етарли бўлмаган шароитларда қаторда ҳаракатланиш хусусиятлари. Ҳайдовчининг фуқаро мудофааси ишораси берилгандаги ҳатти-ҳаракати.
Якуний текширув
2-Бўлим: Автомобилни бошқариш асослари ва ҳаракат хавфсизлиги.
14-мавзу. Кириш. Автомобилни бошқариш жиҳозларидан
фойдаланиш техникаси
Курснииг мақсади ва масалалари. Курснинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги тутган ўрни. Ҳайдовчининг йўл ҳаракати шароитларидаги хатти-ҳаракати. Тўғри хулоса чиқариш ва уни тадбиқ этиш. Кўп учраб турадиган йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳайдовчининг ҳолатлари. Ҳодисани ўрганиш ва унинг хусусиятлари.
Ҳайдовчининг иш ўрни, унинг жиҳозланиши. Асосий бошқарув жиҳозлари ва уларнинг жойлашуви. Ҳайдовчини автомобилда тўғри ўтириши ва ундан ташқарига чиқиши. Ҳайдовчининг иш ўрнидаги ҳолати. ўриндиқ, хавфсизлик тасмаси ва орқани кўрсатадиган ойнани мослаштириш. қўлнинг рул чамбарагидаги ва оёқнинг педалдаги ҳолати. ўт олдириш, двигателни ҳавонинг ҳар хил температурасида қиздириш ва тўхтатиш. қўзғалиш олдидан йўл шароитини баҳолаш, огоҳлантириш ишораларидан фойдаланиш. Автомобилни жойидан қўзғатишда, тезликни оширишда ва тўхтатишда бошқарув жиҳозларидан кетма-кет фойдаланиш. Пастки узатмадан юқори узатмага ўтиш. Маневр вақтида рул чамбарагини бошқариш усули. ўнг ва чап қўллар билан кетма-кет ушлаб рул чамбарагини бошқариш. Бир қўл билан бошқариш усули. Ҳайдовчининг манёвр вақтидаги тез бажариши керак бўлган ҳолатлари.
15-мавзу. Автомобилни чегараланган оралиқда бошқариш
Автомобилнинг динамик ҳажми ҳақида тушунча. Чегараланган оралиқда автомобилнинг тўғри чизиқли ва манёврли ҳаракати, ўрнидан қўзғалиш ва тўхташ жойидан чиқиш. қайтаришда орқа билан юришни қўллаш, орқа билан ҳаракат. Автомобилни қўйиш жойига ўрнатишдаги манёвр. Чегараланган оралиқда ҳаракатланганда учрайдиган хавфли ҳолатлар.
Амалий машғулот
Автомобилларни ўрнидан қўзғатиш ва тўхтатиш усулларини ўрганиш. Чегараланган оралиқда ва орқа билан ҳаракатланишни бошқариш усулларини ўрганиш. Автомобилни тўхташ жойига олиб кириш ва ундан чиқиш.
16-мавзу. Автомобилни чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойида бошқариш
Чoppaҳara яқинлашаётганда йўлга қараш кетма-кетлиги. Тартибга солинмаган чорраҳада ҳаракатланиш, тартибга солинадиган чорраҳада ҳаракатланиш. Светофор сигналлари ўзгарган вақтида бошқариш усуллари. Пиёдалар тўпланган жойда автомобилни бошқаришда пиёдаларнинг ҳатти-ҳаракатларига баҳо бериш ва уларни уриб юборишнинг олдини олиш. Автомобилни болалар пайдо бЎладиган жойларда бошқариш ва уларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш чоралари.
Амалий машғулот
Чорраҳаларда, пиёдалар тўпланган жойларда, йўл қатнови ёнида болалар ва ўсмирларнинг пайдо бўлиш ҳолатлари, хавфли йўл-транспорт ҳодисалари билан танишиш. Ҳайдовчининг кўп йўл қўядиган хатолари, уларни олдини олиш.
17-мавзу. Автомобилни транспорт оқимида бошқариш
Транспорт оқимида тўғри аниқ ҳаракат, олдинда келган ва бошқа транспорт воситалари билан ўзаро муносабати. Хавфсиз оралиқ ва ён оралиқни танлаш. Тўсиқни айланиб ўтишда автомобилни бошқариш. Белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларининг бекатлари жойларини ўтиш хусусиятлари. Рўпарадан келаётган транспорт воситасига нисбатан автомобилни бошқариш. қувиб ўтишда автомобилни бошқариш, ҳаракат тезлигига қараб тезлик танлаш.
Амалий машғулот
Транспорт оқимида вужудга келадаган йўл-транспорт ҳодисаларини ўрганиб чиқиш.
Олдиндаги транспорт воситаси ва ён томондаги транспорт воситаси билан оралиқ масофани тўғри аниқлашни ўрганиш. Ҳаракатсиз тўсиқни, қарама—қарши ҳаракатни ва қувиб ўтишнинг тўғри усулларини ўрганиш.
18-мавзу. Автомобилни куннинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитларда бошқариш
Шаҳар ва шаҳардан ташқари йўлларда қоронғи вақтда ва кўриниш етарлича бўлмаган шароитларда автомобил ҳаракатини бошқариш. қоронғи вақтда, ёмғирда, туманда, тўхтаганда ва мажбурий тўхтаганда сигнал ва ёритиш жиҳозларидан фойдаланиш.
Рўпарадан келаётган транспорт воситасининг кўзни олишини олдини олиш чоралари.
19-мавзу. Автомобилни мураккаб ва алоҳида йўл шароитларида бошқариш
Дала, ўрмон, изли, тахта қоплама, муздан ўтиш йўлларида автомобилни бошқариш, йўлсиз жойларда ҳаракатланиш қоидалари ва усуллари. Чуқурликлар, баландликлар, қум барханлари ва сув тўсиқларидан ўтиш қоидалари ва усуллари. Сирпанчиқ, йўлда, бурилишда жойдан силжишда ҳаракатланиш хусусиятлари. Автомобилни сирпаниш вақтида бошқариш усули. Хўл ёки қорли йўл чеккасига чиқиш хавфи. Автомобилни темир йўл кесишмасида бошқариш. қўриқланадиган ва қўриқланмайдиган кесишмаларнинг хусусиятлари. Кўприклар, эстакадалар, путепроводлар, транспорт развилкалари, тунеллардан ўтиш хусусиятлари.
Носоз автомобилни шатакка олганда бошқариш. Хавфсизлик талабларига амал қилган ҳолда автомобилни бириктириш. Куннинг ёруғ ва қоронғи вақтда шатакка олганда сигнализациялардан фойдаланиш. Автомобил ҳаракатини колонналарда бошқариш. Аҳоли яшайдиган жой, баландликка чиқиш ва пастликлардан ўтиш. Opқa йўналишга ҳаракатланиш учун колоннанинг бурилиб олиши ва тўхташи.
20-мавзу. Автомобилни тежамли бошқариш
Ёқилғи сарфини двигателнинг ўт олдиришга тайёрлаш ва уни қиздиришгa боғлиқлиги. Двигателнинг оптимал иссиқлик режими. Ўрнидан қўзғалиш, текис тезланиш узатмаларни кетма-кет уланишининг, ёқилғи сарфига таъсири. Оралиқ узатмаларда тезланишда двигател тирсакли валининг максимал айланиш частотаси. Енгил ва юк автомобиллари тезланишларининг оптимал кўрсаткичлари. Ёқилғи сарфининг узатма ва ҳаракат тезлигига боғлиқлиги. Пастки узатмаларда ҳаракатланишда ёқилғи сарфининг кўпайиши. Автомобилни ҳар хил режимларда ҳаракатланишида карбюратор дроссель дроссель қопқоғи юритмасини бошқариш бўйича тавсифлар. "Ғилдираш" ҳаракатидан фойдаланиш. Двигател билан тормозлаш. Автомобил ҳаракат режимларининг атмосфера ифлосланишига таъсири. Автомобил ҳаракатида ёқилғи сарфини назорат этиш жиҳозлари: эконометрлар, тахографлар, мажбурий салт ишлаш экономайзери ва поғонали ҳаво чиқариш тизими мавжуд бўлган автомобилни бошқариш хусусиятлари. Автомобилни қияликлар, баландликлар ва пастликлар, йўлларнинг қийин ўтишли жойларидан ўтиш вақтида, дарё, сой, чуқурликлар, қирда, сирпанчиқ ва қорли йўлларда тежамли бошқариш усуллари.
Амалий машғулот
Тежамли бошқариш усулларини ўрганиш: ўрнидан текис қўзғалиш, узатма ва ҳаракат тезлигини танлаш ва дроссель қопқоғи юритмаси, педални бошқариш, "ғилдираш" билан ҳаракатланиш, двигатель билан тормозлаш.
21-мавзу. Йўл–транспорт ҳодисаси
Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тушунча. Йўл-транспорт ҳодисалари классификацияси. Йўл-транспорт ҳодисаси статистикаси. Йўл транспорт ҳодисаларини мавсумга, ҳафта кунларига, кун соатларига, йўл тоифаларига, транспорт воситалари турларига ва бошқа омилларга бўлиш. Йўл транспорт ҳодисаларини шаҳарларда, шаҳар ташқарисидаги йўлларда, қишлоқ жойларидаги хусусияти. Йўл ҳаракати хавфсизлигини Давлат ва жамият томонидан назорат қилиниши. Ҳодисанинг асосий сабаблари. Ҳодисанинг экспертизаси ҳақида тушунча.
22-мавэу. Ҳайдовчининг касбий ишончлилиги
Ҳайдовчининг касбий ишончлилигини аниқлаш. Психофизиологик сифатлари: тайёргарлиги, аҳлоқий турғунлиги, иш қобилияти. Малакаси, маълумоти, иш стажи ва ҳайдовчининг ёшини ишончлиликка таъсири. Ҳайдовчининг ҳаракат, сенсор, англаш қобилиятлари ва уларни мукаммаллаштириш. Аҳлоқий тЎғрилиги, асабий турғунлигини, чидамлилигини, ўзини тута билиши. Ҳайдовчини тарбиялашда жамоанинг таъсири. Меҳнат жамоаси-нинг йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишдаги ўрни.
қонунга, атрофдагиларга ҳурмат. Ҳайдовчилик бурчини виждонан бажариш. Ҳайдовчилик қонуний тарбиясининг муҳимлиги, йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунишга ақлий ёндашиш, малакасини ошириш. Фуқаролик бурчини ва ҳайдовчилик касбий ишончлилигини оширишнинг муҳимлиги.
Ҳайдовчининг иш фаолияти, чарчаши. Иш босимининг узоқлиги, физик ва психологик интенсивлиги. Ҳайдовчининг овқатланиши ва дам олишини ташкил этиш. Ҳайдовчининг иш ўрнига қўйиладиган талаблар. Ҳайдовчи кабинаси микроклимати.
23-мавзу. Ҳайдовчи меҳнатининг психофизиологик асослари
Ҳайдовчи касбий фаолиятининг психологик хусусиятлари. Ҳайдовчиларнинг индивидуал психологияси сифатлари: сезиш ва қабул қилиш, сенсор. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишда ва баҳолашда фикрлаш қобилиятларининг ўрни. Вақтни, манзилни ва ҳаракат тезлигини баҳолаш. Оддий мураккаб реакция тушунчаси. Ҳайдовчининг реакциясига таъсир этувчи факторлар (омиллар). Эътиборнинг умумий тавсифи. Эътиборнинг ҳажми, концентрацияси, бўлиниши ва ўзгартириш. Сезиш, кўриш, эшитиш ва вестибуляр тавсифи. Ёруғликни сезувчанлик, кўриш ва унинг тавсифи. Кўриш қобилиятини ўткирлиги. Кўриш майдони. Чуқуp ва динамик кўриш. Чамалаш. Ёруғликка ва қоронғуликка кўникиш. Кўзни олиши. Ҳаракат тезлиги ва транспорт оқими зичлигида кўриш майдонининг ўзгариши. Кўзга кўринишини ва йўл шароитини баҳолашдаги хатолар. Кўзга кўриниши ва йўл шароитини баҳолашдаги хатолари. Дальтонизм, эшитиш, сезиш (тери мушаклари билан) ва вестибуляр сезиш. Тезланиш ва титрашнииг ҳайдовчининг ишончлилигига ва иш қобилиятига таъсири. Стресс шароити. Унинг, олдини олиш, бартараф этиш. Ўзини назорат этиш ва психофизиологик ҳолатни бошқариш, усуллари. Аутоген машқ ҳақида тушунча. Рейсдан олдинги машқ. Алкаголь, наркотик ва тиббий дориларнинг ҳайдовчининг ишончлилигига таъсири.
Амалий машғулот
Мўлжал ва тезлик реакциялари бўйича машқлар ва баҳолаш бўйича машғулотлар. Эътибор тавсифларини баҳолаш ва машқ қилиш.
Эшитиш ва тўғри қабул қилиш сезгиларини баҳолаш бўйича машғулотлар. Реакция вақтини аниқлаш.
24-мавзу. Ҳайдовчининг аҳлоқий ҳулқи
Одамнинг ҳатти-ҳаракатларини шакл ва стандартларини белгиловчи ижтимоий тизим. Жамоа аъзоларининг ҳатти-ҳаракатларига таъсири. Ҳайдовчининг шахсий хусусиятларининг унинг ҳатти-ҳаракатларига таъсири. Йўл ҳаракати ва йўловчи ташиш қоидалари ва меҳнат қонунларига бўйсуниш. Этика ҳақида тушунча. Ҳайдовчи этикаси ва унинг йўл ҳаракати қатнашчилари, милиция органлари ва ЙҲХХ ходимлари, йўловчилар ва буюртмачилар билан ўзаро муносабатлари.
Атроф-муҳит таъсири остидаги йўл-транспорт ҳодисалари вақтида ҳайдовчи этикаси.
25-мавзу. Автомобилдан фойдаланиш хусусиятлари
Автомобилнинг ҳаракат хавфсизлигига таъсири этувчи бошқарув воситалари. Автомобилнинг конструкцияси, хоссалари. Хавфсизлиги ҳақида тушунча. Автомобилнинг актив, пассив, авариядан кейинги ва экологик хавфсизлиги. Автомобилни ташкил этувчи (габарит ва оғирлик) параметрлари. Тўғри чизиқли ҳаракат вақтида автомобилга таъсир этувчи кучлар. Тортувчи куч. Ҳаво қаршилиги кучи. Силкиниш ва кўтарилиш қаршилиги кучлари. Инерция кучи. Максимал тезлик ва тезланиш. Вақт ва қувиб ўтиш йўли. Автомобил ғилдираги ва йўл сиртининг Ўзаро муносабати. Шинанинг йўл билан тишлашиш коэффициенти ҳақида тушунча. Йўлнинг об-ҳаво ва автомобил ҳаракати режимининг ҳолатига қараб тишлашиш коэффициентининг ўзгариши. Йўлнинг кўндаланг қиялиги ва ён томондан эсаётган шамолнинг автомобил турғунлигига таъсири. Автомобил бошқарилувчанлиги. Конструкция ва шиналар техник ҳолатининг ҳамда осмаларнинг бошқарилувчанликка таъсири. Бошқарилувчан ғилдиракларнинг, стабилизацияси ва тебраниши. Автомобилнинг текис юриши. ғилдиракнинг йўлда бузилиши. Автомобилнинг ахборот жиҳозлари ва уларнинг хавфсизлик учун хизмати.
Олдинги етакловчи ғилдиракли автомобилни бошқариш хусусиятлари. Ҳайдовчи ва йўловчига босимни камайтириш. Хавфсизлик камарлари. Инерцион ғалтаклар. Автомобилнинг экологик хавфсизлиги.
Амалий машғути
Автомобилни ёнга ташлашдан олиб чиқиш усулларини ўрганиш. Олдинги етакловчи ғилдиракли ва орқа етакловчи ғилдиракли автомобилларни бурилишлардан ўтишда бошқариш машғулотлари. Ишлаб чиқарилган газларнинг, экспресс таҳлили.
26-мавзу. Йўл шароитлари
Автомобил йўллари таснифи. Автомобил йўлларининг асосий элементлари ва уларнинг таснифи. Йўлнинг асосий ва устки қатлами. Юриш қисми ва чеккаси. Йўлнинг бўлув чизиқлари. Узунасига ва кўндаланг оғмалик. Кўриниши узоқлиги. Пландаги ва профилдаги эгриликлар. Автомобил йўлларини бир текисда кесишуви ва ҳар хил қЎшилиш жойлари. Йўл шароитининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири. Аҳоли яшаш жойлардаги йўллар. қишлоқ жойларидаги йўллар. Автомагистраллар. Тоғ йўллари хусусиятлари. Автомобил йўлларининг хавфли қисмлари: ўтиш жойларининг торайиб, янги ётқизилган йўл қатлами. Битум ва шағал қатлами. Узоқ чўзилган қияликлардан тушиш, кўприкларга яқинлашув ва темир йўл кесишмалари. Куз ва баҳор фаслларида йўллардан фойдаланиш.
27-мавзу. Автотранспорт хўжаликларида ҳаракат хавфсизлиги хизмати
ишларини ташкил қилиш
Ўзбекистои Республикасининг автомобил транспортида ҳаракат хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги қонуни. Автотранспорт хўжалик-ларида ҳаракат хавфсизлиги ишларини ташкил қилиш. Ҳаракат хавфсизлигининг мақсад ва вазифалари.
Ҳодисаларни қоида бузилишларни ўрганиш усуллари. Йўл-транспорт ҳодисасини хизмат даврида текшириш тартиби.
Автотранспорт хўжаликларидаги автомобилларни ишлатиш хизматининг йўл транспорт ҳодисасини олдини олишдаги вазифаси.
Автотранспорт хўжаликларидаги техник хизмат ходимлари ва бошқа ходимларни ҳаракатланувчи таркиб хавфсизлигини ташкил этишдаги асосий вазифалари. Йўл-транспорт ҳодисасидан бўладиган зарарни аниқлаш.
Ҳайдовчиларнинг амалий иш тажрибасини ўтказиш тартиби. Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш. Автодромларнинг аҳамияти ва жиҳозланиши.
3-Бўлим. Жабирланганларга биринчи тиббий ёрдам Кўрсатиш
28-мaвзy. Умумий вазиятлар
Йўл-транспорт травматизмини олдини олишни ташкил қилиш принциплари ва шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам Кўрсатиш кетма-кетлиги. Шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам Кўрсатиш масалаларидаги юридик аспкетлар. ЙҲХХ масканлари, жиҳозлари, транспорт воситасини жиҳозлаш учун тиббий аптека.
29-мавзу. Одам анатомияси ва физиологияси асослари
Бутун организм. Нафас олиш органлари ва уларнинг инсон фаолиятидаги вазифалар. Юрак-қон томир системаси. Юрак ва унинг функцияси, томирлари (артерия, вена, капиллярлар) тавсифи (характеристикаси).
Асосий қон томирларининг жойлашиши, артерияларни бош нуқталари. Пульс (томир уриши), унинг тавсифи, текшириш жойлари.
Ҳазм қилиш органлари ҳақида асосий тушунча.
Таянч ҳаракат системаси: умуртқа, тос, кўкрак қафаси ва мушаклар. Марказий нерв системаси.
30-мавзу. Ҳаёт учун хавфли ҳолатлар ва жароҳатланганларга
биринчи тиббий ёрдам
Йўл—транспорт ҳодисаларида жароҳатланган шахсларга биринчи тиббий ёрдам Кўрсатиш ҳақидаги умумий тушунча. қон оқиши турлари ва белгилари (артерия, вена, капилляр).
Лат ейилиши, пайларнинг чўзилиши. Белгилари. Асоратлари. Биринчи тиббий ёрдам. Синишлар. Турлари ва белгилари. Шина қўйиш қоидалари. Синиш асоратлари. Жағ суяклари. Елка қовурға ва тос суяклари синганда биринчи тиббий ёрдам Кўрсатиш. Бош мия жароҳати. Белгилари. Биринчи тиббий ёрдам. Транспортировка хусусиятлари. Кўкрак қафаслари ва қорин жароҳати. Турлари. Белгилари. Пневматоракс. Биринчи тиббий ёрдам, транспортировка хусусиятлари.
Амалий машғулот
Вақтинча қон тўхтатиш усуллари, сиқиб боғлаш, артерияни қисиш, максимал букиш жгут қўйиш. қўл остида бўлган воситалар ёрдамида қонни тўхтатиш. Синган жойларни боғлаш. Боғлаш усуллари, айланма крест шаклида, спираль букилишлар билан саккиз шаклида ва бошқалар. Чуқур яраларни боғлаш хусусиятлари. Тананинг турли жойларини боғлаш: елка, болдир, товон.
31-мавзу. Йўл-транспорт ҳодисаларида жароҳатланганларга биринчи тиббий
ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги
Йўлларда бахтсиз ҳодисаларга учраганларга биринчи тиббий ёрдам Кўрсатиш. Нафас олишнинг тўхташи. Сабаби ва белгилари. Юракни сунъий нафас олдириш техникаси: "оғиздан-оғизга" усули. Юракнинг тўхташи. Сабаби ва белгилари. Юракни кўкрак қафаси устидан босиб массаж қилиш техникаси. Жароҳатлар (яралар). Жароҳат инфекцияси. Асептик боғлаш. Иссиклиқ (қуёш) уриши. Ҳушидан кетиш: белгилари. Биринчи тиббий ёрдам. Электр токи билан жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам. Куйганда, умумий совуқ олишда, музлаганда биринчи тиббий ёрдам. Ёқилғи (углевод оксиди) гази билан заҳарланганда биринчи тиббий ёрдам. Шикастланганда биринчи тиббий ёрдам.
32-мавзу. Йўлларда бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланганларга биринчи
тиббий ёрдам
Йўл-транспорт ҳодисаларида жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам Кўрсатиш. Жароҳатланувчи омилларни аниқлаш, шикастланган шахсни автомобилдан чиқариш. Биринчи тиббий ёрдам Кўрсатиш. Шикастланганларни ташиш қоидалари ва воситалари. Турли хил транспорт воситаларидан шикастланганда юклаш ва транспортировка қилиш қоидалари.
Амалий мағулот
Шикастланганларни автомобилдан чиқариб олиш, уларга биринчи тиббий ёрдам Кўрсатишни ўрганиш. қўл остидаги воситалардан замбил ясаш. Шикастланганларни қўлда ташишни ўрганиш. Шикастланганларни тypли хил транспорт воситаларга юклаш.
33-мавзу. Ҳайдовчининг ишлаш қобилиятига алкоголь ва наркотик
моддаларнинг таъсири
Алкоголь ва наркотикдан фойдаланиш оқибатлари: реакциянинг пасайиши, кўриш қобилиятининг ёмонлашиши, диққатнинг сусайиши, уйқу босиши, организмдаги тикланмас ўзгаришлар. Ичкиликбозлик ва алкоголизмнинг ижтимоий оқибатлари.
қонуншунослик, ичкиликбозлик ва алкоголизм билан кураш ҳақида тушунча бериш. Ҳайдовчилар билан алкоголизм ва наркомания профилактикаси бўйича олиб бориладиган ишлар.
Ўқитиш методлари
Амалий, оғзаки, кўргазмали ва бошқалар.
Эслатма: Ўқитувчи мавзунинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда методларни ўз танлайди ҳамда янги метод қўллаш ҳуқуқига эга.
Достарыңызбен бөлісу: |