Ўрта махсус, касб-ҳУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ касб-ҳунар коллежларининг 3521104-Транспортларда ташиш ва бошќаришни ташкил этиш



бет8/18
Дата25.06.2016
өлшемі1.84 Mb.
#157950
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Фаннинг мазмуни


1-мавзу. Кириш. Нефт ва уни қайта ишлаш махсулотлари.

Нефт ҳақида умумий маълумотлар. Нефт ва унинг мамлакат энергетикасидаги улуши. Янги нефтли ҳудудларни ўзлаштириш ва ҳукуматимизнинг нефть маҳсулотларини қазиб чиқаришни кўпайтириш тўғрисидаги асосий қарорлари.

Нефт махсулотларининг кимёвий таркиби. Нефть таркибидаги углеводородлар классификацияси ва хоссалари. Нефть таркибидаги олтингугуртли ва кислородли бирикмаларнинг хоссалари.

Нефтдан автомобил ёнилғи ва мойларининг олиниши. Нефтни қайта ишлашнинг физик (ҳайдаш) усули. Нефтни қайта ишлашнинг кимёвий усули. Нефт махсулотларини тозалаш.



2-мавзу. Автомобиль бензинлари

Автомобил бензинлари учун асосий эксплуатацион талаблар.

Автомобил бензинларининг эксплуатацион сифатини билдирувчи физик - кимё­вий хоссалари. Ёнилғининг фракцион таркиби ва унинг двигател ишига таъсири. Бензиннинг ҳайдаш натижасини эксплуатацион баҳолаш, двигателни осон ишга тушириш шартини аниқлаш. Унинг тез қизиши, унда бензиннинг тўлиқ ёнмаслиги ва таъминлаш тизимида (йўлида) буғ тиқинининг ҳосил бўлиши сабаблари.

Двигателда ёнилғининг нормал ва детонацияли ёниши. Ёнувчи аралашма ва ёниш махсулотлари хақида маълумотлар. Ёнилғи хосса­лари­нинг детонацион ёнишга таъ­сири. Детонациянинг келиб чиқиш сабаблари. Бензинларнинг детонацияга бардошлик хоссалари. Октан сони ва уни аниқлаш йўллари. Октан сонини ошириш усуллари. Октан сонини антидетонаторлар ёрдамида ошириш. ТЭҚ (тетроэтилқўрғошин) этил суюқлиги ва уларнинг таъсир этиш механизми.

Двигателларда смола ва қурум ҳосил бўлиши. Бензин таркибида смола ҳосил қилувчи моддалар. Индукцион давр. Хақиқий смолa миқдори. Бензин таркибида механик аралашмалар ва сувнинг йўқлиги.

Бензин сифатини кўрсатилган талабларни ГОСТ бўйича ифодалаш. Бензинларнинг маркаланиши. Хорижда ишлатиладиган бензин маркалари.



1-Лаборатория иши

Бензинларнинг асосий хоссалари бўйича сифатини аниқлаш.

a) бензинни ташқи кўринишига қараб баҳолаш;

b) сувда эрийдиган кислота ва ишқорлар борлигини текшириш;

c) зичлигини аниқлаш;

d) фракцион таркибини аниқлаш;

e) ГОСТ бўйича бензиннинг маркасини аниқлаш ва унинг ишлатилиш сохасини кўрсатиш.



3-мaвзy. Дизел двигателлари учун ёнилғилар.

Дизел ёнилғилари сифатига қўйиладиган эксплуатацион талаблар. Дизел ёнилғиларнинг асосий физик-кимёвий хоссалари. Ёнилғининг буғланувчанлиги, зичлиги ва қовушқоқлиги. Дизелларда ёнилғининг ёниши. Ёниш процессига таъсир этувчи факторлар. Дизелли двигателларда ёнувчи аралашма хосил қилиш. Ёнилғининг берилиши, ёнувчи аралашмани хосил бўлишига ва двнгателнинг тежамли ишлашига таъсир этувчи сифат кўрсаткичлари.

Дизел ёнилғисининг ўз-ўзидан алангаланиши. Дизел ёнилғисининг цетан сони ва уни аниқлаш. Дизель двигателларининг «қаттиқ» ишлаши ва алангаланишнинг кечикиш даврига цетан сонининг боғлиқлиги. Ёнилғининг қурум ва ўтириндилар хосил бўлишига мойиллиги. Ёнилғини коррозиялаш (занглашга олиб келувчи) хоссалари.

Дизел ёниғиларининг паст ҳароратдаги хоссалари. Хиралашиш ва қотиш ҳарорати. Дизел ёнилғиси таркибидаги олтингугурт миқдори. Дизел ёниғиларининг маркаланиши ва ишлатилиш шароити.



2-Лаборатория иши

Дизель ёнилғиларининг асосий хоссалари бўйича сифатини аниқлаш.

a) дизель ёнилғисининг ташқи кўринишига қараб баҳолаш;

b) дизель ёнилғисининг зичлигини аниқлаш;

с ) дизель ёнилғисининг 20 0С даги кинематик қовушқоқлигини аниқлаш;

d) ГОСТ бўйича дизель ёнилғисининг маркасини аниқлаш ва унинг

унинг ишлатилиш сохасини кўрсатиш.



4-мавзу. Газсимон ёнилғилар. Келгусида қўлланиши мумкин бўлган ёнилғилар

Мамлакатимиз ёнилғи базасида газсимон ёнилғилар. Табиий газларни автомобилларда ёнилғи сифатида ишлатилиши. Газсимон ёнилғиларининг афзалликлари ва камчиликлари. Газсимон ёнилғиларининг ишлатиш сохалари.

Суюлтирилган (пропан-бутанли ) углеводород гази. Нормаланадиган сифат кўрсаткичлари. Суюлтирилган газнинг компонент таркиби. Тўйинган буғ босими. Суюлтирилган газларнинг физик - кимёвий хоссалари.

Сиқилган углеводород(табиий) гази. Нормаланадиган сифат кўрсаткичлари. Сиқилган газларнинг физик - кимёвий хоссалари. Сиқилган газларнинг сифатига қўйиладиган талаблар. Сиқилган газнинг компонент таркиби.

Келгусида қўлланиши мумкин бўлган ёнилғилар (сунъий спиртлар, водород, ёнилғига қўшимча сифатида сув). Асосий хоссалари ва ишлатилиш тавсиялари.

5-мавзу. Автомобиль мойлари

Мойларнинг асосий вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар. Автомобилларда ишлатиладиган мойлаш материалларининг турлари.



5.1. Ички ёнув двигателлари учун мойлар.

Мотор мойлари хақида умумий маълумотлар. Дистиллят, қолдиқ мойларининг олиниши ва таркиби тўғрисида қисқача маълумот. Асосий вазифалари. Мойларга қўйиладиган эксплуатацион талаблар. Мотор мойларининг сифатини билдирувчи сифат кўрсаткичлари. Бензинли двигателлар учун мойлар. Дизел двигателлар учун мойлар.

Мотор мойларининг асосий хоссалари. Антиоксидловчи, ювувчи, атникорризион, ейилишга қарши ва кўп функцияли қўшилмалар. Депрессор қўшилмаларининг аҳамияти.

Мотор мойларининг классификацияси ва қовушқоқлик кўрсаткичи бўйича қўлланилиши. Мотор мойларини синфланиши. Мойнинг сифати кўрсатилган талабларни ГОСТ бўйича ифодалаш. Двигателлардаги мойларда бўладиган ўзгаришлар. Двигателнинг ишлаш жараёнида мойларнинг бошланғич ҳоссаларининг ўзгариши, мойларни алмаштиришга зарурияти туғилиши. Ишлатилган мойларни регенерация қилиш ва фойдаланиш тартиби. Мойларнинг сарфи ва алмаштириш муддати.

Хорижда шплатиладиган мойларнинг синфланиши.

5.2. Трансмиссион мойлар.

Трансмиссион мойлари хақида умумий маълумотлар. Трансмиссион мойларнинг асосий вазифаси ва трансмиссион мойларига қўйиладиган эксплуатацион талаблар. Трансмиссион мойларнинг иш шароити. Трансмиссион мойларнинг асосий хоссалари. Трансмиссион мойларнинг синфланиши ва маркалари.

Трансмиссион мойларнинг турлари. Гидромеханик узаткичларда ишлатиладиган мойлар. Уларнинг асосий сифат кўрсаткичлари. Мойлаш қобилияти. Хорижда ишлатиладигаи трансмиссион мойларнинг синфланиши. Мой алмаштириш муддатлари.

3-Лаборатория иши

Мотор мойларининг асосий хоссалари бўйича сифатини аниқлаш.

a) двигателлар учун мойнинг ташқи кўринишига кўра баҳолаш;

b) Мойнинг кинематик қовушқоқлигани 20 0С, 50 0С ва 100 0С да аниқлаш;

c) Мойларнинг алангаланиш хароратини аниқлаш

d) Мойларнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш

е) ГОСТ бўйича мойнинг маркасини аниқлаш ва унинг ишлатилиш

ишлатилиш сохасини кўрсатиш.

5.3. Пластик сурков мойлари.

Пластик сурков мойларининг олиниши, таркиби ва тузилиши ҳақида қисқача маълумот. Пластик сурков мойларининг вазифаси ва асосий эксплуатацион талаблар. Нормаланадиган сифат кўрсаткичлари. Асосий эксплуатацион хоссалари ва уларни бахолаш (томчилаб тушиш температураси, сурков мойларининг сувга бўлган муносабати, коллоид турғунлиги) Пластик сурков мойларининг турлари. Пластик сурков мойларининг сифати кўрсатилган талабларни ГОСТ бўйича ифодалаш.



4-Лаборатория иши

Пластик сурков мойларининг асосий хоссалари бўйича сифатини аниқлаш.

a) Пластик сурков мойларининг ташқи кўринишига кўра баҳолаш;

b) Пластик сурков мойларининг бир жинслигини баҳолаш;

c) Пластик сурков мойларининг сувда ва бензинда эрувчанлигини синаш;

d) Пластик сурков мойларининг томчилаш ҳароратини аниқлаш;

e) ГОСТ ва ТУ бўйича Пластик сурков мойларининг маркасини аниқлаш ва унинг ишла­тилиш масаласини ҳал этиш.



6-мавзу. Автомобиллар учун махсус техник суюқликлар.

Техник суюқликлар хақида умумий маълумотлар. Гидравлик системалар (амортизаторлар, тормоз узатмалари, руль бошқармасининг гидрокучайтир-гичлари, кўтаргич механизмлар ва домкратлар) учун суюқликлар. Тормоз ва амортизатор суюқликлари. Сифатига қўйиладиган талаблар. Вазифаси, таркиби, эксплуатацион хоссалари, хиллари ва ишлатилишига тавсиялар.

Двигателнинг совитиш системалари учун суюқликлар ва уларга қўйиладиган талаблар. Сув ва унинг хоссалари ва юмшатиш усуллари. Паст температурада музлайдиган суюқликлар (антифризлар), уларнинг таркиби ва ишлатилиш ҳусусияти.. Сифатига қўйиладиган талаблар. Вазифаси, таркиби, эксплуатацион хоссалари. Маркалари, уларни қўллаш хақида тавсиялар. Уларни ишлатишда техника хавфсизлиги.

5-Лаборатория иши

Антифризларнинг асосий хоссалари бўйича сифатини аниқлаш.

a) Антифризларнинг ташқи кўринишига қараб баҳолаш;

b) Антифризларнинг зичлигини аниқлаш;

с ) Антифризларнинг 20 0С даги кинематик қовушқоқлигини аниқлаш;

d) ГОСТ бўйича Антифризларнинг маркасини аниқлаш ва унинг

унинг ишлатилиш сохасини кўрсатиш.



7-мавзу. Автомобиль транспортида ёнилғи, мойлаш материаллари ва маҳсус суюқликларни ишлатишни оқилона ташкил қилиш

Автомобил транспортида ёнилғи ва мойлаш материалларининг ишлати-лишини ташкил қилиш.

Автотранспорт хўжаликларида ёнилғи, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишни ташкил қилиш. Ишлатилган мойларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш (регенерация)га топшириш. Ишдан чиққан нефть маҳсулотларининг баъзиларини регенерацияга топширмасдан утилизация қилиш (фойдаланиш).

Ёнилғи мойлаш материаллар ва маҳсус суюқликларнинг сифатини назорат этишни ташкил қилиш. Автомобил­лардан фойдаланишда ёнилғи, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларнинг сарфи.



8-мавзу. Асосий эксплуатацион материалларнинг заҳарлилиги ва тез аланганланувчанлиги (ёнғин жиҳатдан хавфлилиги)

Ёнилғи-мойлаш материаллари ва махсус суюқликларнинг заҳарлилиги. Нефт маҳсулотларининг зарарли таъсири, буғларини нафас олганда, ичкарига тушиши, тери қатламларига тушишининг таъсири.

Ёнилғи-мойлаш материаллар ва махсус суқликларнинг ёнғин жиҳатдан хавфлилик даражасида нефть маҳсулотларининг классификацияси. Нефть маҳсулотлари буғларининг тез портлаши. Автомобиль транспорт хўжаликларида ёнишга қарши тадбирларни ташкил қилиш.

9-мавзу. Автомобилларда ишлатиладиган металмас конструкцион материаллар.

9.1. Резина материаллари

Табиий ва синтетик каучук ишлаб чиқариш тўғрисида маълумот. Резинанинг таркибий қисми ва унинг моҳияти. Каучукни резинага айлантириш жараёни (вулканизация).

Резинанинг физик-механик хоссалари: мустаҳкамлиги, эластиклиги, қаттиқлиги, ейилишга чидамлилиги. Резинанинг ҳароратга боғлиқ ҳолда ва эскириш жараёнида хоссаларининг ўзгариши. Автомобиль шиналарини таъмирлашда резина материалларининг аҳамияти.

9.2. Пластмассалар.

Пластмассаларнинг олиниши, асосий компонентлари, хоссалари. Автомобилларда ишлатиладиган пластмассаларнинг турлари. Автомобил деталларини ишлаб чиқаришда пластмассалардан фойдаланиш.



9.3. Лак-бўёқ материаллари

Лак-бўёқ қопламаларнинг классификацияси, вазифаси ва таркиби. Уларга қўйиладиган техник-иқтисодий талаблар. Лак-бўёқ материалларнинг сифатини характерловчи кўрсаткичлари: қовушқоқлиги, ёпишиши, қуриш вақти, қаттиқлиги, адгезия, эгилишдаги мустаҳкамлиги, ўрнидаги мустаҳкамлиги. Лак-бўёқ материаллари ва қопламаларининг маркаланиши. Лак-бўёқ материалларини ишлатишда хавфсизлик чоралари.



9.4. Синтетик елимлар, қопловчи, қистирма, электроизоляцион ва ёғоч материаллари

Синтетик елимлар, таркиби ва уларга талаблар. Елимларнинг турлари ва ишлатилиши. Синтетик елимларни ишлатишни техник-иқтисодий самарадорлиги.

Ишлаб чиқаришда ва автомобилларни таъмирлашда асосий қоплама материалларнинг қисқача тавсифи. Вазифаси ва талаблари. Қистирма ва зичловчи материал ва буюмлар. Вазифаси ва талаблари.

Электроизоляцион материаллар. Вазифаси ва талаблари. Ишлатиладиган электроизоляцион материалларнинг қисқача тавсифи. Ёғоч материаллари, ёғочларнинг умумий характерли физик-механик хоссалари.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁTЛАР

  1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий –иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-масининг мажлисидаги “2012 ЙИЛ ВАТАНИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРАДИГАН ЙИЛ БЎЛАДИ” мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА “Ўқитувчи” – 2012й.

  2. Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан. /ЎзР олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,ЎзР маҳалла жамғармаси; Маъсул ижодий гуруҳ. А.Ш. Бекмура-дов [ва бошқ.]. – Т.: “Ўқитувчи” НМИУ, 2011й.

  3. Кириченко Н.Б. Автомобильные эксплуатационные материалы Учебное пособие для сред.проф.образования – М.: Из.Центр «Академия», 2003г.

  4. Худойбердиев К.Р. Ёнилғи, мойлаш материаллари ва техник суюқликлар. Tошкент. ”Tалқин” – 2008й.

  5. Mаtkаrimov K.J., Maxmudov B.J., Norqulov A.A.“Avtomobillаrgа ishlаtilаdigаn аshyolаr”.Toshkent. ”Tаlqin” – 2008й.

  6. Alimova Z.X. Тransporт vosiтalarida ishlaтiladigan ekspluatatsion materiallar. –T.: «Fan va texnologiya», 2011й.


ФОЙДАЛАНИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН ИНTЕРНЕT TАРМОЃИ

1.http:// www.edu.uz – техника ютуќлари ва илмий маќолалар.

2.http:// www. audi.de – автомобиллар тўѓрисида.

3.http:// www.bmw.de– автомобиллар тўѓрисида.

4.http:// www.carpointom - сервер для автолюбителей.

5.http:// www.carmarket. ru – Запчасти для твоего авто.

6.http:// www.auto.well. ru – Автодумы.

7.http:// www.colibri.avto. ru – Книги для автомобилистов.

8. http:// www.moto. ru – Всё о моторах.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет