Сценарийлар тўплами 2 Кириш


-савол: Навоий кўп асарларини “Навоий” тахаллуси билан ёзган



Pdf көрінісі
бет18/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

19-савол: Навоий кўп асарларини “Навоий” тахаллуси билан ёзган. 
Лекин “Лисон ут-тайр” достонини бошқа тахаллус билан ёзган. Қандай 
тахаллусда ёзганлиги айтинг. 
(Жавоб:  “Фоний” тахаллуси билан ёзган) 
20-савол: З.М.Бобур онасининг исмини айтинг? 
(Жавоб: Қутлуғ Нигорхоним) 
Олиб борувчи: 
Ҳурматли ўқувчилар, ушбу савол-жавоблар орқали улуғ боболаримиз 
А.Навоий ва З.М.Бобурнинг ҳаёти ва ижодини яна бир бор эсга олдик. Бу икки 
буюк зотнинг ҳаёти, ижоди ҳали авлодларга кўп дурдоналар бериши табиий. 
Улар юз йиллар, минг йилларда бир содир бўладиган нодир шахслардир. Дунё 
А.Навоийни даҳо санъаткор, сўз мулкининг султони сифатида тан олган бўлса, 
З.М.Бобурни буюк сўз санъаткори, мутафаккир шоир, кейин шоҳ ва шавкатли 
саркарда сифатида тан олганлар. Биз шундай улуғ боболаримиз билан ҳар 
қанча фаҳрлансак, ғурурлансак арзийди. 
Иштирокчиларимизнинг жавобларини ҳакамларимиз кузатиб, баҳолаб 
бормоқдалар, 
ҳозир 
балларни 
эълон 
қилиш 
учун 
сўз 
________________________________________________________га.
Олиб борувчи: Мана ҳурматли меҳмонлар, азиз устозлар, ўқувчилар ва 
болажонлар, ўйинимиз ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Барчангизга бугунги 
беллашувимизда қатнашганингиз учун раҳмат.
Ҳурматли тадбиримиз иштирокчилари! Бугунги тадбирни якунлаб бериш
учун 
сўзни 
Бобур 
номидаги 
вилоят 
ахборот-кутубхона 
маркази___________________________________________________________ 
берамиз. Марҳамат! 
Баҳру-байт беллашуви 
Беллашувни ўтказишдан олдин фойдаланувчилардан иборат икки гуруҳ 
тузилади. Гуруҳга мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари, талабалар, турли соҳа 
эгалари бўлган фойдаланувчилар киритилиши мумкин. 
Беллашув ташкилотчилари қатнашувчиларга бериладиган шартларни 
тузиб чиқадилар, сўнгра ҳар бир қатнашувчига рақам берилади. Беллашув 
қатнашчилари навбат билан ғазалнинг охирги ҳарфидан шеър айтишни давом 


22 
эттирадилар. Айтилган ғазал бошқа иштирокчи томонидан такрорланмаслиги 
керак, агар иштирокчи 30 сонияда ғазални давом эттиролмаса ўша иштирокчи 
беллашувни тарк этади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет