Сценарийлар тўплами 2 Кириш


Ушбу сценарийлар тўпламини тузишда Алишер Навоий номидаги



Pdf көрінісі
бет2/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

Ушбу сценарийлар тўпламини тузишда Алишер Навоий номидаги 
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг илмий-методика бўлимининг 
методик-библиографик қўлланмалари ва Бобур номидаги вилоят ахборот- 
кутубхона 
марказида 
ўтказилган 
 
бир 
қатор 
тадбирларнинг 
сценарийларидан фойдаланилди




Китобхонлар анжумани 
Китобхонлар анжумани ўтказилиши катта тайёргарлик ишларини талаб 
қилади. Бунинг учун биринчи ўринда анжуманни қандай ўтказилиши ҳақида
ташкилий ишлар белгилаб олинади. Танланган мавзу бўйича 1 ой олдин
АКМ, АРМ ходимлари кутубхонада, таълим муассасаларида , жамоат 
ташкилотларида анжуман мавзуси ҳақида ахборот берувчи эълонлар ёзади, 
таклифномалар юборади. Анжуман ўтказилиши учун жой танланади. Мавзуга 
бағишланган 
адабиётлар 
кўргазмаси 
ташкил 
қилинади. 
Адабиётлар 
кўргазмасидаги асарлар юзасидан обзор ўтказиш айни муддаодир. Мавзу 
муҳокамасига учун тахминий саволлар тузилади. Тингловчилардан анжуман 
вақтида мавзу юзасидан туғилган фикр ва мулоҳазаларини билдириш 
сўралади. Анжуманга мавзу бўйича соҳа мутахасислари, турли соҳа олимлари 
таклиф қилинади. 
 
Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази
Умумий ўқув зали сектори
“Авлодлар қалбида мангу барҳаёт”
мавзусидаги анжуман
СЦЕНАРИЙСИ 
 
Ўтказиш жойи: Бобур номидаги вилоят АКМ
Ўтказиш вақти: 06 февраль 2013 йил, соат 10-00
Ҳамкорлар: Республика маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, 
Андижон Давлат Университети, “Олтин мерос” халқаро ҳайрия жамғармаси 
Бошловчи: Ассалому алайкум, ушбу зиё масканига ташриф буюрган азиз 
меҳмонлар, ҳурматли устозлар! 
Ўзбек халқи учун февраль ойи том маънода байрамлар ойи ҳисобланади. 
Чунки бу ойда буюк шоир ва мутафаккир, дунё тан олган икки аллома, давлат 
арбоби ва буюк сўз санъаткорлари бўлган улуғ боболаримиз Алишер Навоий 
ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун юртимизда кенг 
нишонланади, тантана қилинади. 
Шу масрурликдан илҳомланиб, бизнинг ахборот-кутубхона маркази 
жамоаси ҳам ушбу кунга бағишлаб тадбир тайёрлади. Тадбирга Республика 
маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, “Олтин мерос” халқаро ҳайрия 
жамғармаси вилоят бўлими ва вилоятимиздаги олийгоҳлар мутахассисларини 
таклиф этганмиз. Ҳозир мен сизларни улар билан таништириб ўтаман. 
(Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан таништиради.)
Буюк кишилар ўзи тағилган юртни, миллатини ўз меҳнати, бетакрор ижоди, 
жасорати билан дунёга танитади. Халқи ва юртининг фаҳрига айланади. Улар 



ўз номи билан бутун бир халқ, Ватани шарафини мангулик саҳифасига 
муҳрлайди. 
Шукрлар бўлсинким, ўзбекда бундай чўққилар оз эмас. Уларнинг бири 
Алишер Навоий бўлса, иккинчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. 
Бу икки зот жаҳон адабиётининг улуғ намоёндаларидан биридир. Улар 
асрлар оша она юрти ва халқининг бўйи-бастини бутун дунёга кўз-кўзлаб 
келмоқда. Ҳозирги сўз навбатини буюк боболаримизнинг ҳаёти ва ижоди 
билан бизни янада яқинроқ таништириш ва батафсил маълумот бериш учун 
Андижон Давлат Университетининг мутахассиси_______________________
берамиз. Марҳамат! 
(Мутахассис А.Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб беради.) 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет