Сценарийлар тўплами 2 Кириш


-савол: Тоҳир Маликнинг қайси асари асосида ва нечанчи йилда 7  қисмли телефильм яратилган? (Жавоб: 1994 йилда “Сўнгги ўқ” қиссаси асосида)



Pdf көрінісі
бет26/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

12-савол: Тоҳир Маликнинг қайси асари асосида ва нечанчи йилда 7 
қисмли телефильм яратилган?
(Жавоб: 1994 йилда “Сўнгги ўқ” қиссаси асосида) 
13-савол: Тоҳир Малик қайси нашриётларда фаолият кўрсатган? 
(Жавоб: Ғофур Ғулом номидаги нашриётда 1981-82 йилларда муҳаррир 
ҳамда “Чўлпон” нашриётида 1985-87 йилларда бош муҳаррир бўлиб 
ишлаган)
14-савол: Ҳаммамизга маълумки, эл ардоғидаги адибимиз ҳужжатли 
кино соҳасида ҳам фаолият кўрсатган. Унинг сценарийлари асосида қандай 
ҳужжатли фильмлар яратилган? 
(Жавоб: “Амир Темур даври адабиёти”, “Варахша”, “Унвони инсон”, 
“Соҳилсиз денгиз”, “Зулмат салтанати”, “Моштабиб” ва бошқалар)
15-савол: Тоҳир Маликнинг “Қалдирғоч” эпик асарида қандай мавзуда 
баҳс юритилган? 
(Жавоб: Муаллифнинг “Қалдирғоч” эпик асарида Абдулла Авлоний тақдири 
мисолида 20-йиллар ўзбек зиёлиларининг шаклланиши ҳақида баҳс юритилган)
16-савол: Машҳур “Фарғона тонг отгунча” романи кимнинг қаламига 
мансуб ва бу муаллифнинг Тоҳир Малик билан қандай алоқадорлиги бор 
ҳамда Тоҳир Маликнинг бу инсон ҳақида ёзилган ҳужжатли қиссаси номини 
айтинг. 
(Жавоб: “Фарғона тонг отгунча” романи муаллифи Мирзакалон Исмоилий 
бўлиб, Тоҳир Маликнинг ҳам тоғаси, ҳам устози бўлган. Тоҳир Малик бу инсон 
ҳақида “Озод инсон ҳақида қўшиқ ёхуд Мирзакалон Исмоилийнинг сўнгги 
нафаси” номли ҳужжатли қисса ёзган 
Олиб борувчи: Мана азиз билимдонлар, саволларимиз ҳам ўз поёнига 
етди. Энди сўнгги сўзни ҳакамлар ҳайъатига берсакда, ким ғолибу, ким 
мағлублигини билиб олсак. Марҳамат, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, сўз навбати 
сизларга! 


32 
(Ҳакамлар ҳайъатидан бир нафар аъзо сўз олиб, билимдонлар тўплаган 
балларни эълон қилади.) 
Олиб борувчи: Беллашувимиз иштирокчи ва ғолибларини тақдирлаш 
учун сўз навбатини Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона 
маркази директори Гулнорахон Исмаиловага берсак
.
Тадбир иштирокчиларига ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари 
тақдим этилади. Тадбир иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради.)


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет