5
Бошловчи: Раҳмат, сизларга келгусидаги ўқишларингизда омад ёр
бўлишини тилаб қоламиз! Эндиги навбат Андижон Давлат Университети
тарих фанлари номзоди, доцент Дилфуза Собирова берилади, марҳамат!
(Мутахассис З.М.Бобурнинг тарих солномаларидан жой олган муҳим
воқеалари ҳақида сўзлаб беради.)
Бошловчи: Бу икки буюк аждодларимизнинг
бизга қолдирган адабий ва
илмий меросларидан ёшларимиз, нафақат бизнинг ёшларимиз, балки уларнинг
ижодига катта қизиқиш билан мурожаат қилиб келаётган бутун дунё
китобсеварлари ўзларига маънавий озуқа ва бебаҳо дурдоналар олмоқдалар.
Уларнинг асарлари бир мактабдир десак, муболаға бўлмас. Бизнинг зиё
масканимиз ҳам шундай даҳо боболаримизнинг нодир асарларини ўқувчи
ёшларимизга ва
китобхонларга тарғиб қилиб, уларнинг ижодиётидан илҳом
олиш ва баҳраманд бўлишлари учун асосий билим даргоҳи вазифасини ўтаб
келаётганини айтиб ўтиш ўринлидир.
Ҳурматли тадбиримиз иштирокчилари, эндиги сўз навбатини “Олтин
мерос” халқаро ҳайрия жамғармаси Андижон вилоят бўлими раиси Ўктамжон
Баратовга берамиз, марҳамат!
(Мутахассис ўз фикрларини билдиради.)
Достарыңызбен бөлісу: