7
Сўритокларда узум, новдаси қулоч-қулоч,
Айвонида ҳар баҳор бола очар қалдирғоч.
Салом бериб кирса ким, тўйиб чиқар бўлса оч,
Билолмадим, Фарангу Африқода қанақа,
Дунё ҳайрон бўлса ҳам, ўзбекларда шунақа.
Яшаб
юриши мумкин, қўл-оёғу бармоқсиз,
Аммо яшай олмайди эл-юрт, уруғ-аймоқсиз.
Кузатишмас меҳмонни новвот, майиз, қаймоқсиз,
Билолмадим, Фарангу Африқода қанақа,
Дунё ҳайрон бўлса ҳам, ўзбекларда шунақа.
Тўй қилиб, эл-юртига едириб мазза қилар,
Қудаларига чопон кийдириб мазза қилар.
Бу маззани лондонлик бой ота қайдан билар,
Билолмадим, Фарангу Африқода қанақа,
Дунё ҳайрон бўлса ҳам, ўзбекларда шунақа.
Олиб борувчи: Ассалому алайкум даврамизга ташриф буюрган
ҳурматли меҳмонлар, азиз китобсеварлар! “Кутубхона иккинчи оилам”
клубининг навбатдаги “Меҳмондорчилик одоби” мавзусига бағишланган давра
суҳбатига хуш келибсизлар!
Ўзбек халқи азалдан меҳмондўстликни
улуғлаб келган ва самимий
меҳмондўстлиги билан қадимдан машҳур. Хонадоннинг кўрки унинг
меҳмондўстлиги билан баҳоланган. Меҳмонга
етарлича иззат-икром
кўрсатган хонадон соҳиблари улуғланган. Меҳмондўст, очиқ чеҳра хонадон
соҳибининг уйидан меҳмон оёғи узилмайди. Халқимизда меҳмондўстлик уй
эгасининг дастурхони тўкинлиги, бой-бадавлатлиги билан ўлчанмайди,
борингни унинг олдига қўй, чеҳранг очиқ бўлса, шунинг ўзи кифоя деб
ҳисоблайдилар.
Меҳмондўстлик одатини ардоқлаган хонадонда қўли очиқ., бағри
кенг, самимий фарзандлар ўсиб-улғаядилар. Меҳмондўстликнинг туб
моҳияти
инсонни улуғлаш, унга ҳурмат кўрсатиш билан боғлиқ.
Меҳмондўстликка алоҳида ҳурмат билан қаралиши меҳмон кутиш одоби,
расм-русмларига катта эътибор берилишида намоён бўлади.
Бугунги тезкор, фан-техника асрида
айрим урф-одатларимиз давр
талабига қараб янгича кўриниш олмоқда. Даврга ҳамнафаслик, турмушимиз
фаровонлигини оширишга интилиш яхши, албатта. Лекин айрим тўй-
маросимларимизни “Сендан мен қоламанми?” қабилида ўтказишга
уриниш, афсуски, кўнгилларга шодлик, қувонч ўрнига ташвиш, нотинчлик
олиб келаётганлиги сир эмаски,бундай ҳолатлар ўзбек миллий урф-одатларини
бузибгина қолмай, инсон учун энг зарур бўлган
саломатлигига зарар
келтираётганлигини баъзи ҳолларда ўзимиз ҳам сезмай қоляпмиз.
8
Келинглар, суҳбатимизни ана шундай мулоҳазага чорловчи саволларга
ва албатта, уларнинг жавобларига қаратсак. Бу борада суҳбатлашиши учун
биз бугунги тадбиримизга мутахассис ва намунали
уйбекаларини таклиф
этганмиз Улар билан таништириб ўтамиз
1.”Оила илмий-амалий маркази” вилоят бўлими мутахассиси, психолог
___________________________________________________________________
2.Андижон
шаҳар
тиббиёт
бирлашмасига
қарашли
2-сон
поликлиникадан
мутахассис
врач__________________________________________________
3. ______________________________________________
Азизлар! Тадбиримизда биринчи сўзни .”Оила илмий-амалий маркази”
вилоят бўлими мутахассиси, психолог _____________________________
га берсакда, улар меҳмондорчиликда биринчи навбатда нималарга эътобор
берилиши кераклиги, унинг маданий-маънавий томонлари ҳақида ўз
фикрларини билдириб ўтсалар. Марҳамат! Сўз сизга
. (муттахассис
меҳмондорчиликнинг
ўзига
хос
томонлари
ҳақида
тўхталиб
ўтади.Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтади)
Достарыңызбен бөлісу: