Сценарийлар тўплами 2 Кириш


Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази



Pdf көрінісі
бет34/58
Дата02.12.2022
өлшемі1.59 Mb.
#466256
түріСценарий
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   58
senariylar-toplami www.sadikov.uz

Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази 
Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими “Ишчи- хизматчилар” 
кафедрасининг ****-ҳарбий қисм билан ҳамкорликда ўтказиладиган
“Соҳибқироннинг маънавий мероси” мавзусидаги викторина 
СЦЕНАРИЙСИ 
Ўтказилиш вақти:_____________________________________ 
Ўтказилиш жойи:______________________________________ 
Маъсул шахс: ______________________________________ 
“Амир Темур ўз давлатини ақл- заковат
ва ҳуқуқий асос билан идора этган”
Ислом Каримов 
 
Олиб борувчи: Ассалому алайкум Ватанимиз ҳимоячилари бўлган 
ҳурматли ҳарбий хизматчилар! Мустақил Ўзбекистонимиз йигирма бир ёшга 
тўлди. У кун сайин ўсиб-улғайиб, куч-қудратга тўлиб бормоқда. Миллий 
давлатчиликнинг тикланиши халқимиз тақдирида мислсиз аҳамият касб этди.
Ўзлигини англашга бел боғлаган ҳар бир ҳалқ ва миллат аввало буюк 
аждодлари, сиёсий, ҳарбий арбоблари ва улуғ алломаларининг мамлакат, 
қолаверса, жаҳон тарихида тутган ўрни, хизматларини эъзозлашни ўрнига 
қўяди, бошқаларга ҳам уни эътироф этдиради. Биз тутган бу йўл буюк 
соҳибқирон Амир Темур, Аҳмад Яссавий, Мирзо Улуғбек, Исо Ат-Термизий, 
Имом ал-Бухорий, Аҳмад Фарғоний, Нажмиддин Кубро ва бошқа 


45 
алломаларимизнинг таваллуд топган саналарини нишонлашда ўз исботини 
топди. Улардан бири Буюк давлат арбоби, саркарда, соҳибқирон Амир Темур 
таваллудининг 677 йиллиги кенг нишонланади.
Улуғ бобомиз Амир Темур кўҳна шаҳар Шаҳрисабзга қарашли Ҳожа илғор 
қишлоғида 1336 йил 9 апрель куни туғилган. Отаси Тарағай Баҳодир 
Марказий Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта нуфузга эга бўлган 
барлос қавмидан чиққан ўртаҳол беклардан бўлиб, Чиғатой хонларидан 
Қозонхон (1338-13460) лашкарида хизмат қиларди. Онаси Такина бегим ҳам 
наслу насаб жиҳатдан аслзодалар жумласидан эди. 
Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим 
манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, 
риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган.
Амир Темур сиёсат майдонига кириб келган пайтда, Мовароуннаҳр 
мўғуллар истибдоди остида бўлиб, Чингизхон ва Ботухон босиб ўтган шаҳар 
ва қишлоқлар вайронага айланган, сув иншоотлари бузиб ташланган ёки ишга 
яроқсиз ҳолга келтирилган, Чингизхон Мовароуннаҳрни ўзининг иккинчи ўғли 
Чиғатойхонга суюрғол сифатида инъом қилган эди.
Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятида икки давр яққол кўзга ташланади. 
Биринчи даври (1360-13850 Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиб, 
ягона марказлашган давлат тузиш, ўзаро урушларга барҳам бериш. Иккинчи 
даври (1386-1405) эса икки йиллик, уч йиллик, беш йиллик, деб аталувчи 
бошқа мамлакатларга юришлари билан характерланади.
Амир Темур тарихчилар тасвирича, Ўрта асрнинг атоқли давлат ва ҳарбий 
томонлари билан бирга муҳим фазилатларини ҳам таъкидлаб ўтганлар. “Темур 
тузуклари”да давлат тизими, давлатдаги турли лавозимларнинг вазифаси, 
ундаги турли тоифалар ва уларга муносабат, давлатни бошқаришга асос 
бўлган қоидалар, қўшинларнинг тузилиши, тартиби, уни бошқариш, 
таъминлаш, рағбатлантириш, қўшин турларининг тутган ўрни ва ўзаро 
муносабати каби масалалар баён этилади. 
“Темур тузуклари”ни инглизчадан француз тилига таржима қилиб, 1787 
йилда нашр этган француз олими Лянглэ Темур ҳақида шундай ёзади: “Темур 
хон (Темур) сиёсий ва ҳарбий тактика ҳақида рисола ёзган ва ўз авлодларига 
жуда доно тизим қолдирган. Биз буни тасаввур ҳам қилмаган эдик ва унинг 
урушларини босқинчилик ва талон-тарож деб баҳолаб келган эдик. Деярли 
енгиб бўлмайдиган икки тўсиқ –биздаги таассуб ҳамда тарихий ноҳақлик 
Темурни билишимизга ва тўғри баҳолашимизга халақит бериб келди”
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Амир Темур давлат, жамият ҳаётида 
бўлиб ўтадиган ҳар бир муҳим режа олдидан кенгаш ўтказар ва бу кенгашга 
нафақат давлат арбоблари, саркардалар, темурзодаларни, балки саййидлар, 
шайхлар, илм-фан арбобларини ҳам таклиф этган ва ўзининг ҳар бир юриши 
олдидан бундай кенгашларни ўтказиб туришни одат тусига киритган.
Амир Темур илм-фан, маънавият аҳлига эътибор, меҳрибонлик кўрсатиб, 
улардан жамият маданий ҳаётида фойдаланишга интилар экан, тарихчи Ибн 


46 
Арабшоҳ ёзганидек, “Темур олимларга меҳрибон, саййиду шарифларни ўзига 
яқин тутар эди.Уламо ва фузалога тўла иззат-ҳурмат кўрсатиб, уларни ҳар 
қандай одамдан тамом муқаддам кўрарди. Уларнинг ҳар бирини ўз 
мартабасига қўйиб, иззату икромини унга изҳор қиларди. 
Амир Темурнинг Осиё, умуман жаҳон тарихидаги хизматлари ва тутган 
ўрни ҳақида хулоса қилиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш жоиздир: амир 
Темур Марказий Осиёни мўғуллар исканжасидан озод этишда барча 
юртпарвар кучларни уюштириб, уларни мустақиллик учун курашга 
йўналтирган етакчи раҳбар, ерли халқнинг бу соҳадаги орзу-умидларини 
рўёбга чиқишига улкан ҳисса қўшган саркардадир; Амир Темур кўп йиллар 
давомида мустамлака бўлиб, чет эллик ҳукмдорларга бўйсуниб келган 
Мовароуннаҳр ва Хуросонда ўз юрти, халқининг куч- қудратига таянган 
мустақил ва ягона давлат барпо этаолди.
. Сўнгги йилларда Амир Темур ва унинг даврини ўрганишга бағишланган 
қатор манбалар, китоблар, жумладан, Бўрибой Аҳмедовнинг Амир Темур 
ҳақидаги катта роман-хроникаси нашр этилди. Ўзбекистон Президентининг 
фармони билан 1996 йил- Амир Темур йили деб эълон этилиши ва бу сана 
жаҳон миқёсида нишонланиши Амир Темур номи оқланиб, ўзбек халқига 
бутунлай қайтганига ёрқин далилдир. 
Ҳурматли ҳарбий хизматчилар. Бугун биз Амир Темурнинг ҳаёти ва 
ижоди бўйича “Соҳибқироннинг маънавий мероси” мавзусидаги 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   58




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет