38
Жавоб:Лутфихоним Саримсақова.
3. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида
барча жангчилар қаторида
ҳамшаҳарларимиз ҳам қаҳрамонлик кўрсатган. Ўша қаҳрамонлар ким
эканлигини биласизми?
Жавоб:
1.Неъматжон Ҳакимов (10-мактабда ўқиган)
2.Останоқул Шокиров (10-мактабга номини берган)
3.Қўчқор Турдиев ( Ойимлик)
Маънавий-маърифий ишлар бўйича ёшлар билан ишлаш сектори
“ОҚ АЖАЛНИНГ ҚОРА ҚИСМАТИ”
(26 июнь – Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши курашиш кунига)
Суҳбат
Ўтказиш жойи: ________________________________________________
Ўтказиш вақти: _______________________________________________
Иштирокчилар: _______________________________________________
Ассалому алайкум, азиз ўқувчилар!
Мустақил Ўзбекистонимизнинг келажаги бўлган ёшлар, ўсмир ёшдаги
йигит-қизлар!
Бугунги кунда юртимиздаги барча ташкилотларда, ўқув муассасалари ва
маҳаллаларда аср вабоси дея ном олган гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича
тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Биз ҳам
бугун сизлар билан
айнан шу масала бўйича суҳбат ўтказиш учун учрашдик.
Кимки “Мен наркотикларни татиб кўришим мумкин, қўрқинчли ҳеч нарса
содир бўлмайди, хоҳлаган вақтда ташлашим мумкин” деб ўйласа, хато қилади!
Гиёҳванд моддаларнинг асоратлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш,
сизга бу оғу домидан сақланишда ёрдам беради деб умид қиламиз.
Одатда, гиёҳванд модда сотувчиларнинг аксарияти бу оғуни ўзлари
истэмол қилмайдилар.Сабаби, бу оғу инсонни нафақт саломатлигидан, балки
ёру дўстлари, касби, уй-жойидан ҳам маҳрум қилишини улар яхши билишади.
Бу оғу инсонни ўзига батамом тобе қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан «Гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши
ҳам гиёҳвандликнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий асос бўлди. .
Тамаки ўсимлиги жаҳон миқёсида махсус экилиб кўпайтирилади. Тамаки
гиёҳидан
турли хилдаги сигаретлар, танасидан мохоркалар, шунингдек, нос
ҳам тайёрлана-ди. Тамаки гиёҳидан тайёрланган
моддаларни чекиш инсон
саломатлиги учун ўта зарарлидир. Кашандалар ва нос-кашларнинг аксарияти
ўпка раки, асаб, бўғма касалликлари билан оғрийдилар.
Кашандалик саломатлик учун ниҳоятда зарарли одатлардан саналади.
Сигарет чекиш натижасида унинг таркибидаги никотин моддаси инсон
39
аъзоларига қўзғатувчи таъсир кўрсатиб,
қон босимини оширади, майда
томирларни янада торайтиради, нафасни тезлаштириб, овқат ҳазм
қилиш
тизимининг ширасини кўпайтиради.
Чекиш жараёнида никотин ва тамаки тутуни таркибидаги бошқа моддалар
инсон аъзоларини заҳарлайди. Чекувчиларнинг ҳадеб йўталадиган бўлиб
қолиши ана шундандир. Кашандалик оғиз бўшлиғи, томоқ, нафас йўлларида
ўсмалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Чекувчи одам касал бўлганда
унинг соғайиши ҳам оғир кечади.
Чекиш мия қувватининг пасайишига олиб келади.
Наркотик моддаларнинг қайси турини истеъмол қилишдан қатъий назар,
ҳаммаси ҳам наслга ёмон таъсир этади, гиёҳванд аёл ёки эркакнинг
фарзандлари
туғма
ногирон,
майиб-мажруҳ,
ақли
заиф,
жисмонан
ривожланмайдиган бўлиб туғиладилар.
Ҳурматли ўқувчилар, энди суҳбатимизни савол-жавоб тариқасида давом
эттирамиз, ҳозирги бериладиган саволларимиз орқали сизларнинг гиёҳванд
моддалар ва гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни
қай даражада билишингизни аниқлаймиз.
Достарыңызбен бөлісу: