«Сен ҳали кичкинасан»


Фарзандингизга тақиқ қўйманг!



бет5/23
Дата18.02.2022
өлшемі1.76 Mb.
#455518
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
ота она учун буклет

Фарзандингизга тақиқ қўйманг!



ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА
ЙЎНАЛТИРИШ ВА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК
РЕСПУБЛИКА ТАШХИС МАРКАЗИ


Фарзандингиз хатти ҳаракатларига ва руҳий холатини намойиш этишига чегара қўйманг.
Ота-оналарга маслаҳат


Ташкент 2020
«Ютган бўлсанг, ютибсан-да...»
Ҳаётимизда учрайдиган ҳолатлардан бири:
болакай шахмат бўйича шаҳар биринчилиги босқичида ғалаба қозонди. Хурсандчилигини яқинлари билан бўлишишни истаб, ота-онасига қўнғироқ қилади: «Ойижон, мен ютдим!».
Онанинг жавоби: «Хурсандман ўғлим. Уйда гаплашайлик, ишим жуда кўп».
Кейин эса бола отасига сим қоқади: «Дадажон мени табрикланг, республика босқичига чиқдим!».
Ота: «Мен сени ёшингда ҳар ойда биттадан соврин олардим. Энди битта олдинг, шунга шунчами?»
Муваффақият ўз-ўзидан қўлга киритилмайди. Ирода кучи, сабр-қаноат, интилувчанлик билан эришилади унга. Агар ота-она фарзандининг муваффақиятини мунтазам равишда холис баҳолай олмаса, бу болада икки хил ҳиссиётни шакллантиради.
Биринчиси, болада ишончсизлик пайдо бўлади. Кейинчалик у биргина ғалаба билан кифояланиши ҳам мумкин. Қай бир ишнинг бошини тутмасин, омадли якун топишига шубҳа билан қарайди.
Иккинчиси, бола ўз олдига қўйган мақсад сари интилади, аммо уни ғалабага эришиш иштиёқи эмас, балки аламзадалик бошқаради. У фақат нималарга қодир эканини кўрсатиб қўйиш учунгина ҳаракат қилади.


«Мумкин эмас!»
Энг кўп фойдаланиладиган ҳам, катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин бўлган тақиқлардан бири ҳам шу.
Мисол учун, «Бош кийимсиз юрма, мумкин эмас!», «Соатлаб телефонда гаплашма, мумкин эмас!», «Кўп ширинлик еб бўлмайди, мумкин эмас!», «Дугоналаринг билан кинога бормайсан, мумкин эмас!».
Бундай тақиқлар болада пассивликни юзага келтиради. Ўз ҳиссиётлари, фикрини юзага чиқара олмаслик, ёлғиз қолиш истаги, баъзан ўзи билан суҳбатлашиш одати шаклланади.
«Мумкин эмас» сўзидан фойдаланилганида, албатта, фикр изоҳланиши керак. Йўқса, доимий «мумкин эмас»лар болани кўринмас қобиқ билан ўраб олади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет