«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўҚув-услубий мажмуа


Республика Йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар аудити



бет15/17
Дата28.06.2016
өлшемі3.59 Mb.
#163906
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17

Республика Йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар аудити.
Нобюджет жамғармалари даромадлари – бир томондан такрор ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчилар ўртасида жами маҳсулот қийматини тақсимлаш бўлса, бошқа томондан давлат қўлида тўпланиб қолган маблағларнинг минтақавий, тармоқ ва мақсадли бюджет жамғармаларини ташкил қилиш учун тақсимлаш объекти бўлиб ҳисобланади.

Йўл жамғармаси бирлашган бюджет даромадларининг таркибини асосий қисмини ташкил қилган ҳолда давлатнинг ўз вазифаларини амалга оширишнинг молиявий асоси бўлиб ҳисобланади ва давлат мавжудлигининг ажралмас белгисидир.

Йўл жамғармасини ташкил этилишининг мувофиқлигини таъминловчи яна бир муҳим фактор – бу бюджет тақчиллигидир. Xаражатларни даромаддан ўсиб кетиши кучайишига молиявий ресурсларни фақат қидириб топишда эмас, балки корхоналар, ташкилотлар ва аҳолидан тушган маблағларни қайта гуруҳланишини ҳам талаб этади. Ва ниҳоят хўжаликни ва хусусийлаштиришни кўп қиррали шакллари билан бир қаторда жамиятда пул маблағларни қайта тақсимлашни янги усулларини қўллаш заруриятини юзага келтиради.

Демак, йўл жамғармаси – бу жамиятнинг айрим маблағларини молиялаштириш ва комплекс равишда оператив мустақиллик асосида сарфлаш учун давлат орқали жалб қилинадиган молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш ва фойдаланиш услубидир. §арб мамлакатларида бундай жамғармаларнинг сони 30 дан 80 гачадир.

Йўл жамғармалари ўз мақсад йўналишлари бўйича иқтисодий ва ижтимоийга бўлинади. Бошқариш даражаси бўйича эса давлат ва маҳаллий жамғармаларга бўлинади.

Йўл жамғармасига тўловларга оид ҳисоб-китоблар 6530-“Бюджетдан ташқари жамғармалар” счётининг 6532 “Йўл жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётида олиб борилади.

Tекшириш чоғида аудитор Йўл жамғармасига тўловлар бўйича содир бўладиган қуйидаги муомалаларни тўғри олиб борилаётганлигини текшириши лозим:

1)Юл жамғармасига тегишли бўлган ва маҳсулот таннархига киритиладиган суммаларни, шу жумладан солиқларни, тўловларни ва ҳоказоларни акс эттириш:

Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 9410 “Сотиш харажатлари” счётлари,Кредит 6532 “Йўл жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти.

2) Tижорат харажатларига, ҳамда муомала чиқимлари (савдода) ҳисобига кирадиган, пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар суммасини акс эттириш:

Дебет 9410 “Сотиш харажатлари” счёти, Кредит 6532 “Йўл жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти.

3) Йўл жамғармасига тўланадиган маҳсулот, хизмат кўрсатувчи бўлинмалар ва хўжаликларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари харажатларига қўшиладиган, ҳамда келгуси давр харажатларининг таркибида ҳисобга олинадиган суммаларнинг акс эттирилиши:

Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”, 3190 “Бошқа олдиндан тўланадиган харажатлар” счётлари, Кредит 6532 “Йўл жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти.

4) Олдиндан ҳисобланган ажратмаларнинг суммаларини Йўл жамғармасига ўтказиш:

Дебет 6532 “Йўл жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти, Кредит 5110 “Ҳисоб -китоб” счёти.

Йўл жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни аудиторлик текширувидан ўтказганда қуйидаги ҳужжатлар аудит ўтказиш манбалари бўлиб ҳисобланади: ҳисоб-китоб қайдномалари, тўлов қайдномалари, касса чиқим ордерлари, банк кўчирмалари, жорий ой учун ички баланс ҳисоблашишларни ҳисобга олиш қайдномаси, тўлов топшириқномалари, 10-сонли журнал ордер, Бош дафтар.

Шу билан бирга аудитор текшируви мобайнида қуйидагиларга ҳолатларга эътибор қаратиши лозим:

-тўланиши зарур бўлган бадаллар суммасининг ҳисоблаб ёзилиши учун солиққа тортиладиган базасининг тўғри аниқланганлигини;

-бадаллар суммасининг Йўл жамғармасига ўз вақтида ҳисоблаб ўтказилаётганлигига;

-бадаллар суммасининг жамғармаларга ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши ҳисоби тўғри юритилаётганлигига;

-аналитик ҳисоб маълумотларининг 6532 “Йўл жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти маълумотларига мувофиқлигига.

Бюджетдан ташқари жамғармаларни ташкил этиш манбалари кўп жиҳатдан уларнинг характери ва мақсадларини амалга ошириш учун белгиланган вазифаларнинг масштаблари билан аниқланади. Манбаларнинг турли хиллигига ва уларнинг миқдорига давлат учун ёки бу ривожланиш даврида иқтисодий ва молиявий аҳволи таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, бюджетдан ташқари жамғармаларни ташкил этиш манбалари бирмунча доимий бўлгандек, вақтинчалик харакатерга ҳам эга бўлади. Улар маъмурий-территориал бирлиги билан ажралиб давлат территорияларида ҳам бўлиши мумкин.

Аудитор бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар ҳисоб-китобини аудит қилганда мазкур жамғармаларга тушадиган маблағларнинг фойдаланиш йўналишларини ҳам текшириб кўриши лозим. Бюджетдан ташқари жамғармаларга тушадиган маблағларнинг фойдаланиш йўналишлари бу жамғармаларнинг мақсадларига, аниқ иқтисодий шароитга қараб ишлаб чиқилган ва амалга ошириладиган режалар асосида белгиланади. Маблағларнинг бир қисми таъсис фаолиятига йўналтирилади, ҳамда қимматли қоғозларни олиш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.

Бюджетдан ташқари жамғармаларни ташкил этиш ҳуқуқига республика ва маҳаллий органлар эга. Республика даражасида ташкил этилган бюджетдан ташқари жамғармалар, одатда маҳаллий ҳукумат органлари ихтиёрига бир қисмини ажратиш билан характерланади.

Бу республика ва маҳаллий бюджетдан ташқари жамғармаларга тушадиган солиқларнинг улушини аниқлаш йўли билан амалга оширилади. Бундай йўл билан пенсия жамғармаси, давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ва бошқалар ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонунининг, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июндаги 263-сонли “Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорларига асосан 2005 йилдан мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий тўлов жорий этилди.

Бозор иқтисодиётига шароитида давлат ҳар бир ишчи ва хизматчини маълумотига қараб, малакасига қараб иш билан таъминлаб беришни ўз кафолатига олмайди. Шунинг учун давлат иқтисодиётда ва ижтимоий ҳаётда номутаносиблик бўлмаслиги учун ва ҳар бир шахсни меҳнат қилишга ҳақлигига ва эркин соҳа шаклланишига ҳуқуқи борлигини ҳисобга олиб махсус молиявий муассаса яратади. Ушбу тадбирларни ҳаётга тадбиқ қилишни давлат бандлик жамғармаси амалга оширади. Бандлик жамғармаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

-иқтисодий тизимга малакали ишчи ва хизматчилар билан таъминлаш;

-бир тармоқдаги ортиқча меҳнат ресурсларини қайта малакасини ошириш;

-махсус меҳнат биржаларини ташкил этиш.

Бандлик жамғармаси бўйича муомалалар ҳисоби 6530 “Бюджетдан ташқари жамғармалар” счётининг 6533 “Бандлик жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётида олиб борилади.

Tекшириш чоғида аудитор Бандлик жамғармасига тўловлар бўйича содир бўладиган қуйидаги муомалаларни тўғри олиб борилаётганлигини текшириши лозим:

1)Бандлик жамғармасига тегишли бўлган ва маҳсулот таннархига киритиладиган суммаларни, шу жумладан солиқларни, тўловларни ва ҳоказоларни акс эттириш:

Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 9410 “Сотиш харажатлари” счётлари, Кредит 6533 “Бандлик жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти.

2) Tижорат харажатларига, ҳамда муомала чиқимлари (савдода) ҳисобига кирадиган, пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар суммасини акс эттириш:

Дебет 9410 “Сотиш харажатлари” счёти, Кредит 6533 “Бандлик жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти.

3) Бандлик жамғармасига тўланадиган маҳсулот, хизмат кўрсатувчи бўлинмалар ва хўжаликларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари харажатларига қўшиладиган, ҳамда келгуси давр харажатларининг таркибида ҳисобга олинадиган суммаларнинг акс эттирилиши:

Дебет 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”, 3190 “Бошқа олдиндан тўланадиган харажатлар” счётлари, Кредит 6533 “Бандлик жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти.

4) Олдиндан ҳисобланган ажратмаларнинг суммаларини Бандлик жамғармасига ўтказиш: Дебет 6533 “Бандлик жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёти, Кредит 5110 “Ҳисоб -китоб” счёти

Аудитор текширув чоғида Бандлик жамғармаси билан қуйидаги жараёнларни тўғри амалга оширилаётганлигига эътибор қаратиши лозим: Бандлик жамғармасига тўланиши зарур бўлган бадаллар суммасининг ҳисоблаб ёзилиши учун солиққа тортиладиган базасининг тўғри аниқланганлигини; бадаллар суммасининг Бандлик жамғармасига ўз вақтида ҳисоблаб ўтказилаётганлигига; бадаллар суммасининг жамғармаларга ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши ҳисоби тўғри юритилаётганлигига; аналитик ҳисоб маълумотларининг 6533 “Бандлик жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” счёт маълумотларига тўғри келиш-келмаслигига.

Аудитор бандлик жамғармасини аудиторлик текширувидан ўтказганда уни шакллантирувчи қуйидаги асосий молиявий манбалар тўғрисида маълумотларга эга бўлиши керак: хўжалик субъектларини мажбурий тўловлари; маҳаллий ва республика бюджетини маблағлари; хорижий ва республика ичидаги хўжалик субъектлари ҳамда жисмоний шахсларни ихтиёрий ажратмалари.

Tекширув чоғида аудитор ҳисоб-китоб қайдномалари, тўлов қайдномалари, касса чиқим ордерлари, банк кўчирмалари, жорий ой учун ички баланс ҳисоблашишлар, ҳисобга олиш қайдномаси, тўлов топшириқномалари, 10-сонли журнал ордер, Бош дафтардан манба сифатида фойдаланиши мумкин.


8. 2. Таянч иборалар асосидаги визуал маълумотлар

8. 2. 1. Биринчи машғулот

1-илова (8. 2. )

Мавзуни жонлантириш учун саволлар

  1. Пенсия жамғармасига бўйича тақдим этилган ҳисоб-китоблар, ҳамда тўланган суммаларнинг тўғри амалга оширилганлигини текшириш қандай амалга оширалади?

  2. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига бўйича тақдим этилган ҳисоб-китоблар, ҳамда тўланган суммаларнинг тўғри амалга оширилганлигини текшириш қандай амалга оширалади?

  3. Йўл жамғармасига бўйича тақдим этилган ҳисоб-китоблар, ҳамда тўланган суммаларнинг тўғри амалга оширилганлигини текшириш қандай амалга оширалади?




2-илова (8. 3. )

Маърузанинг мазмуни бўйича кўргазмали слайдлари

1-слайд

Ижтимоий суғурта ва таъминотга доир ҳисоб-китобларни

текшириш кетма-кетлиги.

Бухгалтерия баланси (1-шакл)



Бош дафтар

4510-«Суғурта бўйича бўнак тўловлар» 4550-«Мажбурий тўловлар бўйича бўнаклар» ва 6520 –«Ижтимоий суғурта бўйича тўловлар» счётларининг қолдиқлари.

4550 ва 6520 счётлар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидаги қолдиқлар



Ижтимоий суғурта ва таъминот жамғармаларига тўланадиган суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китоб ведомостлари – тегишли жамғармалар бўйича ҳисобот даврининг охирига қарз қолдиқларининг суммаси.


2-слайд

Ягона ижтимоий тўлов ва жамғариладиган пенсия жамғармасига ажратмалар ҳисобланиши, тўланиши ва улардан фойдаланишни текшириш

жадвали




Муомала мазмуни

Ҳисоб регистрлари бўйича

Аудитор маълумотлари бўйича

Д-т

К-т

Сумма

Ҳисоб-лаш объекти

Тар-иф (%)

Сумма

Фарқи

+

-

1.

Суғурта бадали ҳисобланди:

























-Таннархга

Давр сарфларига



2010, 2310, 2510, 9410, 9420

6520

8465000

34116000

25

8529000

64000

-

Иш ҳақидан

6710

6520

866400




2,5

852900

-

-13500

2.

Суғурта бадали ҳисоблан-ганда:

























Келгуси давр

3110

6520

8420

296400

25

71600

-

-12600

Резервлар ҳисобига

8910

6520

36900

166480

25

41462

+4562

-

Мақсадли маблағлар ҳисобига

8800

6520

62400

246420

25

61605

-

-795

3.

Суғурта жамғармаси ҳисобидан на-фақа ҳисоблан-ганди

6520

6710

296400

х

х

244800

-

-5160

4.

Жамғариладиган пенсия жамғармасига ажратма

6710

6410


6410

6520


8996900

89968

34660000

9216000

Шкала 1

9216000

62160

+219200

+2192

-

-

5.

Маблағлар ўтказилганда

6520

5110

9604868

х

х

9802000

+197132

-


3-слайд

Ягона ижтимоий тўлов аудит натижаси




Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлик

Корхона маълумот-лари бўйича

Аудитор маълумот-лари бўйича

Фарқи

(+;-)



Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

(Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 172-моддаси)



Минг сўм

73900. 0

73900. 0

-



Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари

Минг сўм

4300. 0

4300. 0

-



Солиқ солинадиган база

Минг сўм

69600. 0

69600. 0

-



Ягона ижтимоий тўлов ставкаси, %

%

24

24






Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммаси

Минг сўм

16704. 0

16704. 0

-



Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори

Минг сўм

14780. 0

14780. 0

-



Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган сумма

Минг сўм

16704. 0

16704. 0

-


4-слайд

Фуқароларнинг бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари аудити




Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлик

Корхона маълумот-лари бўйича

Аудитор маълумот-лари бўйича

Фарқи

(+;-)



Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар

(Солиқ кодексининг 172-моддаси)



Минг сўм

73900. 0

73900. 0

-



Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўлов турлари

Минг сўм

4300. 0

4300. 0

-



Солиқ солинадиган база

Минг сўм

69600. 0

69600. 0

-



Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ставкаси, %

%

4

4






Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари суммаси

Минг сўм

3840. 0

3840. 0

-

5-слайд

Республика йўл жамғармасига мажбурий

ажратмалар аудити

Т/р

Тўловчилар ва солиқ солиш объекти

Солиқ солинади-ган база

Став-ка,

%

Корхона маълу-мотлари бўйича

Аудитор маълу-мотлари бўйича

Фарқи

(+;-)

1

Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари корхоналари - ҚҚС ва акциз солиғи чегирилган ҳолда, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилинган ҳажми

865235. 5

1

8652. 3

8652. 3

-

2

Республика йўл жамғармасига жами ҳисобланган мажбурий ажратмалар

865235. 5

Х

8652. 3

8652. 3

-


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет