1. Тарихий жанр. Тарихий жанрда яратилган асарлар эиг аввал тарихий воқеалар, тарихий шахслар, тарихий муносабатларни ифодадайди.
Бу жанр жуда қадим замондан Қадимги Миср санъатидаи бошланада ва ривожланиб келди. Бу санъат Миср меъморчилиги билан, яъни Малика Нефретари мақбарасидаги рангли бўртма тасвирлардаи бошланиб, бугунги кундаги метрополитен залларига ишланган тасвирларгача ривожланиб келди. Бу жанр портрет ва манзара жанрига жуда яқин туради. Бу жанрда қадимги ҳайкалтарошлар, рассомлардан тортиб, уйғониш даври, Европа, Осиё ва мамлакатимиз рассомчилигини етук усталари ишлаб келдилар.
2. Ҳарбий жанр. Ҳарбий саркардадар ва жанг манзараларини ўз сюжетида ифодалаган асарлар ҳарбий жанрига мансуб бўлади. Бу жанр ҳам жуда қадимдан Шарқ ва Ғарб халқлари санъатида ўз ўрнини топган.
3. Одам юзи тасвири (портрет) жанри. Тасвирий санъатнинг энг мураккаб жанрларидан бири одам юзини тасвирлаш бўлиб, бу рассомдан шакл, нисбат ва рангларни моҳир устаси бўлиш билан бирга, одам шахсини, яхши тушуниши, унинг психик ҳолатини идрок эта олиши, унинг ҳис-туйғуларини кўра олиши, юз таранглиги, юздаги рангни расм ишлаётгандаги ҳолатига мос келиши, кишининг юрагидаги бўлаётган ўзгаришларни, психик ҳаяжонни реал ҳолда ифодалаш малакаларига ҳам эга бўлиши керак, чунки, асар тасвирдаги кишини кимлигини, ёшини, феълу-одатини, амал-унвонини, ҳатто гавда тузилиши, бой-камбағаллигтши ҳам кўрсатиб бериши лозим.
4. Манзара жанри. Бу жанрдаги санъат асарлари асосан табиат, денгиз кўринишлари ўзига хос бадиий, реал услубларда тасвирлашни ифодалайди. Чунки, тасвирлашдаги ранглар асосан табиатдан олинади. Табиат кўринишлари эса ранглар воситасида ўз ифодасини топади. Бу жанр ҳам жуда қадимдан Қадимги Миср, Греция, Римдан бошланади. Айниқса, Уйғониш даври, Европа ва Ўрта Осиё paccомлари бу жанрни ривожланишига алоҳида мактаб яратдилар.
5. Маиший жанр. Бу жанрдаги асарларда одамларнинг кундалик ҳаёти, турмуши, меҳнати, урф-одати, маданияти, фани, дини, эътиқоди, дунёқарашлари ўз ифодасини топади. Маиший жанр ҳам қадимдан ривожланиб кслди. Айниқса, уйғониш даври, Ўрта Осиё феодал даври, Европанинг сўнгги даврлари санъатида бу жанр алоҳида урин эгаллайди.
6. Натюрморт жанри. Натюрморт жанри - табиатнинг жонсиз предметларини ўз полотноларида акс эттиради. Унда гул, мева, рўзғор буюмлари, меҳнат қуроллари, ўқув, санъат, спорт буюмлари, тўкин дастурхон кабилар ўз ифоласини топади. Натюрморт асарларида нарсалар ва предметларнинг бир мазмундаги тўплами ўз ифодасини топади. Унда жонсиз предметлар ранглар воситасида жонли табиатга айланади. Бу жанр қадимги Миср меъморчилиги деворларига, фрескаларига ишланган расмлардан - Эллинизм мозаикаларидан бошланади.
7. Анамалистик – қуш ва ҳайвонларни тасвирлаш жанри. Тасвирий санъатнинг қуш ва ҳайвонларни ифодалайдиган бу жанри асосаи ҳайвонот ломини ифода этадиган асарлардир. Маълумки, ҳайвоиот олами инсон ва табиат билан бирга, ёнма-ён яшайдиган жонзотдир. Бу албатта рассомларни тасвирлаш объекти бўлмаслиги мумкин эмас. Шу боисдан тасвирий санъат ижодиёти бошланиши биланоқ, бу жанрга қўл урилганлиги маълумдир. Бу жанр кўпроқ ҳайкалтарошлик ва деворий расмларда ўз аксини топиб келди. Ҳозирги кунда бир қатор рассомлар бу жанрда самарали ижод қилмоқдалар.
Тасвирий санъатнинг қайси бир тури ва жанри бўлмасин, у албатта бир-бирига боғланиши, бир-бирини тўлдириши ҳақиқий саиъатнинг бош принципидир. Шу боисдан айтиш мумкин-ки, тасвирий санъатнинг ҳамма тур ва жанрлари бир-бири билан боғлайиб, тўлдириб келда.
Ҳар бир санъат асарини кузатар экансиз, сиз унда портретни, манзарани, турмушни, тарихни, меъморлик обидаларини ҳам кўpaсиз.
Сиз Қадимги Миср, Юнон, Рим, Ҳрндларнинг деворий рельефларидан, ҳайкалларидан тортиб, уларнинг Афродиталари, Венералари, Ҳинд Онаси ва раққосаларигача, ўрта аср Мадонналаригача, Рубейс гўзалларигача, Рембрандт портретларигача, Делокуранинг Озодлик онасигача, Деганинг раққосаларигача, Ренуарнинг рангтасвирларигача, К.Беҳзоднинг «Зафарнома»-ю, «Бўстон», «Лайли ва Мажнан»ларигача, М.Мухаххибнинг «Навоий», «Султон Санжари»гача, В.Воснецовнинг «Уч баҳодир»и, Брюлловнинг «Помпеянинг сўнгги куни»гача, Белолининг «Чўмилаётган гўзал»игача, Ремпнинг «Волга бурлоклар»гача, Левитан ва Корахоннинг «Олтин Кузи»гача, Хруцкий ва Машқовларнинг «Натюрмортлар»и-ю, Р.Чориевнинг «Баҳори»-ю, Р.Ахмедовнинг «Оналик» асарларигача назар ташлар экансиз, санъат инсониятга нима учун керагу, у нима беради, санъат инсоният тарбиясида, уни ҳаётга, турмушга тўғри қарашга ўргатишда, меҳнат гўзаллигини, инсон бахтини нимада эканлигини, инсон нима учун яшаши ва курашиши зарурлигини тўла тасаввур қиласиз.
Санъат – инсониятга ақл-идрок, гўзаллик туйғуларини, илм-тафаккур, меҳнат ҳурмат, инсонга садоқатли бўқлишни, табиатга-жамиятга эстетик дид, ҳис-туйғулар билан қарашга, одамлар тақдирига, юксак эзгулик фазилатлари билан қарашга мойиллик беради, шахс камолатини тўлдиради ва яратади.
Меъморлик санъати
Меъморлик - кишилик жамиятининг энг қадимий илмий, амалий ва мада-ний фаолияти бўлиб, у инсон камолотининг ёрқин йўлини ифода этади. Меъморлик - асосан уй-жой қурилиши билан боғлиқ бўлиб, унинг қонун-қоидаларини ва тарихий-тараққиётини ўрганувчи фандир. Маъморлик кишилик жамиятини ижтимоий-маиший, ғоявий-бадиий эҳтиёжларига хизмат қиладиган, турар-жой ва меҳнат фаолияти учун бино-иншоотлари қурилишидан иборатдир. Меъморлик кишилик жамияти шаклланиши билан пайдо бўлиб, у билаи бирга ривожланди, такомиллашди, жамият ўзгариши билан ўзгарди, у шакл-мазмун ва характер жиҳатидан такомиллашди, асрлар оша ўз мазмуни билан жамият талабига жавоб бериб келди (расмлар ………).
Инсоният энди шаклланганда оддий ғор ва чайлалардан бошлаган меъморлик илми ўз бошидан ибтидоий, қулдорлик, феодализм, капитализм, социализм жамиятларини кечириб, ўзига хос тартибда ривожланиб келди. Бу даврлар меьморлик санъати тараққиёги натижасида Миср эҳромлари, Миссопотамия пирамидалари, Юнон акрополлари, амфитеатрлари, ибодатхоналари, Рим гумбазлари, равоқлари, Самоний, Амир Темур мақбаралари, Самарқанд регистонлари, Французларнинг Реймее собарлари, Ҳинд Тожмаҳали ва Москва кремли ансамбллари дунёга келди. Бу обидалар ўртз асрнинг роман, готика, дорий, ионий, коринф ордерларини, карниз, фриз, капители, колонна, база каби меъморлик категорияларини яратиб, булар жаҳоннинг буюк, меъморлик обидаларини яратишнинг асосий элементлари бўлиб хизмат қилди.
Ўрта аср меъморчилиги ўзига ҳайкалтарошликни ва деворий рангтасвирни олиб кирди. Оддий лой ва хом ғиштлар билан бошланган меъморлик материаллари пишиқ ғиштлар, кошинлар, тош ва мармар плиталаргача кўтарилиб борди. Жаҳон меъморлик санъатида яратилган бино ва иншоотларни ўз ҳажмини кенгайтириш билан бирга, у баландликка ва ер тубига ҳам ўсиб борди. Осмонўпар бинолар билан бирга юз метргача бўлган чуқурликдаги ер ости қасрлари (метрополитенлар) XIX-XX аср меъморчилигининг буюк тараққиёт йиллари бўлди.
Ўрта Осиё меъморчилиги қарийб, 3000 йиллик тарихий-тарақкиёт ёшига эга бўлиб, у ҳам оддий лой, пахса, хом ғишт, ёғочлар билан бошланиб, жаҳоннинг энг гўзал обидаларини, шахарларини (Олтинтепа, Намозтепа, Жонбосқалъа, Қўйқирилганқалъа, Тупроққалъа, Тешикқалъалари, Кўхна Ургенч, Афросиёб, Ўтрор, Бухоро, Самарқанд, Хева, Варахша каби шаҳарлари) дунёга келди. Уларда меъморликни энг нодир услуб ва қоидалари ишлатилди. Геометрик тушунчалар, ритм, оҳанг, пропорция, композиция кабиларни Абу Наср Форобий (873-950) меъморчиликда қўлланиши ҳақида бундан карийб 1000 йил аввал ўзининг қонун-қоидаларини яратиб берди. Меъморчиликнинг геометриал қонунлари ҳақида Форобий 10 та китобдан иборат асари узоқ йиллар Европада меъморлар учун қўлланма бўлиб келди. Меъморлик илми Ўрта Осиёда анча йиллар муқаддам фан сифатида бошланган. Аммо қурилган обидаларнинг меъморларининг номи ва фамилиясини ёздиришмаган. Лекин бечора меъморлар ўз номларини ўз асарлари мазмунига сингдира олганлар. Улар мутахассис назариётчи-меъморлар илми билан аста аниқланмокда.
Бухородаги Калон минорасини Усто Бақо томонидан 1127 йилда қурилди. Жарқўрғон минораоини 1108 йили меъмор Али Серахоий томонидан қурилган. Шахрисабз Оқсаройини Мухаммад Юсуф 1400 йилда, Гур Амирни Муҳаммад Исфахоний кабилар ва умуман ўрта аср ўзбек меъморчилигида Шамсиддин, Зайнидлин Бухорий, Бадириддин Самарқандий, Али Нафасий, Устод Фахрали, Юсуф Шерозий, Уста Сиддиқ каби меъморлар катта ижод қилдилар.
Шўролар даврида Ўзбекистон меъморчилигини асосан Рус меъморлари олиб бордилар. Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Бухоро каби шаҳарлар меъморчилигида ҳозирги замон меъморчилиги ютуқлари қўлланилди. Бу даврда Европа меъморчилиги таъсири анча кучли бўлди. Сўнгги йиллардагина миллий услублар қўлланила бошланди (расмлар………).
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, миллий меъморчилигимиз қайта тиклана бошлади. Мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқларида бунёд этилаётган кўп қаватли бинолар ўз чиройини ўзбек миллий меъморчилик анъаналари билан намойиш эта бошлади. Мустақиллик йилларида Р.Шокиров, Ю. Холдаев, А.Турдиев, Р.Ёқубов, Ф.Турсунов, В.Акопджанян, Н.Валиева, Н.Банделадзе каби меъморлар ижод қилмоқдалар.
II – қ и с м
========================
педагогика коллежларида
тасвирий санъат
=================================
расм чизишни ўргатиш
Расм чизишни ўрганмоқчи бўлган кишининг бирон куни қаламсиз ва машқсиз ўтмаслиги керак.
Педагогика коллежларида тасвирий санъат
Педагогика коллежларининг бошланғич синф ўқитувчисини тайёрлайдиган бўлимларда ўрганиладиган тасвирий санъат фани бўлимнинг асосий ўқув предмети ҳисобланади. У бўлажак ўқитувчи-педагогларни тасвирий санъатнинг назарий ва амалий асослари билан қуроллантиради.
Расм чизиш, нарсаларни бадиий безаш, предметлар шаклини лой ва пластилинда ясаш, шунингдек, реалистик расм ишлашни илмий асослари билан қуроллантиришни мазкур курс машғулотлари амалга оширади.
Тасвирий санъат курси ўзининг мақсади ва вазифасидаи келиб чиққан ҳолда ўз мазмунига кўра: нарсани ўзига қараб қаламда расм ишлаш; нарсаларни якка ва гуруҳ ҳолатидаги расмини ранг ва бўёқларда тасвирлаш; тематик композициялар тузиш ва улар расмини акварел ва бошқа бўёқларда тасвирлаш; буюмларни бадиий безатиш; лой ва пластилинда турли ҳайвонлар ва одам тасвирини яратиш каби фаолиятларни киритади.
Машғулотларда теварак-атрофдаги нарса ва воқеаларни ўзига қараб хотира ва тасаввурда реалистик тасвирларини яратилади. Нарсаларни, буюмларни ва объектларни бадиий жиҳатдан безатишни ҳозирги замон эстетик талабларидан келиб чиқилган ҳолда бажариш таъминланади.
Нарсалар ва предметларни /қуш-ҳайвонларни/ натурал ва бадиий тасвирларини лой ва пластилинда ишлаш малакаларини ўқувчиларга сингдириб борилади.
Шунингдек, дарсларда рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик ва амалий санъатнинг ижодий асарлари ҳам ўрганиб борилади.
Машғулотлар жараёнида бўлажак педагог-ўқитувчилар тасвирлашнинг қалам, қоғоз, акварел, гуаш бўёқлари, пастел, рангли бўрлар, туш, резина-ўчирғич, фламастер, турли хил кистлар, щеткалар, плакат перолари, пластилин, лой, рангли қоғозлар билан ишлаш малакаларини оладилар.
Педагогика коллежларида ўрганиладиган тасвирий санъат курси фаолиятининг самарадорлиги учун ва бўлажак тарбиячиларга бериладиган назарий ва амалий билимларни оистемали, изчил, илмий, пухта, асосли бўлиши учун тасвирий санъатни ўқитилишини классик, традицион услубларига асосланган ҳолда ҳозирги замон рассом-педагог олимларнинг назарий ва амалий тавсиялари бўйича нарсани ўзига караб расм чизишдан бошланади.1
Нарсани ўзига қараб расм чизиш реалистик расм чизишнинг гениал асоси бўлиб, у ўқувчиларга энг аввало расми чизиладиган нарсаларнинг шакли, тузилиши, ранги, мазмуни ва моҳиятини материалисгик нуқтаи-назардан кўришни, билишни, идрок эгишни ўргатади. Иккинчидан, нарсаларнинг тузилишидаги асосий ва иккинчи даражали элементларини топа билишни, улар тасвирини яратишда деталлар конструкцияси ва композициясининг пропорционаллигини таъминлашда муҳим услуб бўлиб ҳисобланади. Сўнгра, тематик композиция, амалий безак санъати, лой ва пластилин билан ишлаш, санъат асарларини ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимлар бериш машғулотларида тасвирий санъат ўзининг машғулотлари мазмунини ифода этади.
НАРСАНИ ўЗИГА қAPAб PAсM ЧИЗИШ.
Нарсани ўзига қараб расм чизиш - расми чизиладиган нарса, объект ва воқеани расм чизувчининг бевосита кузатуви асосида бирон-бир текисликда ифодаланишидир.
Расми чизиладиган нарсани натура дейилади (расм ……).
Расмини чизиш учун бирон таглик устига ёки бирон текисликка, маълум бир мавзу ёки композиция асосида расмини чизиш учун мослаштириб қўйиладиган натура ёки натюрморт постановка дейилади (расм ……).
Натюрморт эса - расмини чизиш учун қўйиладиган натура ёки постановкадаги икки ва ундан ортиқ бирон-бир мавзуда, мазмунда бўлган предметлар тўпламига айтилади (расм ………).
Натура қўйиладиган махсус мосяама (установка) ни таглик (подставка) дейилади. (расм ……).
Натурани тагига, орқасига махсус ранг, ёруғлик ҳосил қилиш учун қўйиладиган мато материални фон материали ёки драпировка дейилади. (расм ……).
Натюрмортни ҳосил (ташкил) қиладиган нарсаларни - натюрморт предметлари ёки элементлари дейилади.
Педагогика билим юртида ўрганиладиган нарсани ўзига қараб расм чизиш икки йўналишда: "қаламтасвир", яъни қалам билан расм ишлаш ва "рангтасвир", яъни «акварель» бўёғи билан расм ишлаш олиб борилади.
Қаламтасвир
Қаламтасвир – нарса ва воқеалар тасвирини чизиқ-штрихлари воситасида қалам билан ифодаланишидир. (расм ……).
Қаламтасвир - расм чизишнинг асоси бўлиб, у барча тасвирлаш ва ифодалашнинг бошловчиси ёки алифбосидир. Чунки, қаламда, тасвирлашни билмай туриб, ҳеч қандай нарсани расмини, тасвирини, ранги-тусини кўрсата - ифодалай олмайди. Ҳатто бадиий безашда ҳам, ҳайкалтарошликда ҳам, меъморчилик ва амалий санъатда ҳам қаламтасвирсиз бирон иш қила олинмайди. Шу боисдан ҳам таниқли рассом Микеланджело – «Қаламтасвир - шакл яратиш санъати бўлиб, рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва меъморчиликнинг олий нуқтаси ва барча фанларнинг илдизи – негизидир», - деб кўрсатган эди.1
Шунга кўра қаламтасвирга расм чизишнинг асоси, негизи, бошловчиси ва академик услуби сифатида қаралиб, Қадимги Миср, Юнондан бошлаб, Хитой, Ҳиндистон, Рим-Италил, Испания, Франция, Германия, Португалия, Россия мамлакатларида алоҳида эътибор берилди ва уни мустақил предмет сифатида ўқитилиб-ўргатилиб келинади.
Қаламтасвир бўйича ҳозирги мактаблар ўзига хос тажрибага эга бўлди. Нарсани ўзига қараб расм чизишдан бошлаб, Академик композициялар яратишгача қаламтасвирдан фойдаланишнинг жуда кўп ҳоллари, услублари ишлаб чиқилди.
Ишланиш техникасига кўра қаламтасвир рассом томонидан қўлда ишланган-оригинал ва махсус қолип-клишалар асосида печат қилинган бўлади. Печат қилинган қаламтасвир ишлар гравюра ва литография усулида ишланади.
Оригинал қаламтасвир ишлар ўзининг ишланиши услубига кўра: этюд, эскиз, хомаки иш, ижодий ва академик иш турларига бўлинади.
Этюд - тасвирланадиган предмет ва воқеани қисми ёки айрим-айрим элементларининг қаламтасвири ёки рангтасвиридир.
Эскиз – қаламтасвир ишларнинг бошланғич варианти (расм ……).
Хомаки иш – қисқа муддатли қаламтасвир иш (расм ……).
Ижодий иш – воқеликни рассомнинг ўзи кўриб, ўйлаб, умумлаштириб, ўзининг бадиий тасвирлаш услуби асосида яратган якуний, бадиий асаридир (расм ……).
Академик иш – раcv чизишни юқори савияда ўрганиi учун тасвирлашнинг барча усул ва методларидан фойдаланилган ҳолда, узоқ муддатда яратилган қаламтасвир ишдир (расм ……).
Академик ишни асосан юқори малакали студентлар, магистрлар, аспирантлар, педагог ва рассомлар, Академия тингловчилари ишлайдилар. Академик ишда тасвирланадиган нарса ва воқеа реал, аниқ, натурал ҳолда тасвирлаш услубининг ҳамма талабига жавоб Бера олиши лозим.
Педагогика коллежларида нарсани ўзига қараб расм чизишнинг қаламда ишлаш бўйича этюд, эскиз, хомаки ишлар ва ижодий ишларни бажарадилар, Шунда ҳам натура ва воқеликдар унчалик мураккаб бўлмаган ҳолда танланади. Бунда асосан геометрик шакллар, рўзғор буюмлари, меҳнат-ўқув қуроллари, табиат материаллари, қуш ва ҳайвонлар, ўсимлик ва дарахтлар, мева ва сабзовотлар кабилар расми чизилади.
Нарсани ўзига қараб расм чизишнинг қаламда бажарилган ишлари ҳам қаламтасвир дейилади. Қаламтасвир машғулотлари ўқувчиларга асосан қаламда расм чизиш, график ишларни бажариш бўйича назарий ва амалий маълумотлар беради. Амалий машқлар асосан қоғозга қаламда чизиш билан олиб борилади. Тасвирлар бузилиб қолca, хатоларни тузатишга тўғри келса, резина-ўчирғичлан фойдаланилади. Расмлар ҳар қандай текис, оқ, лекин чизилмаган ва ёғланмаган қоғозларга ишланаверилади. Расм чизиш учун махсус альбом ва қоғоз папкалари мавжуд. (расм …...). Қоғозларни фақат бир томонига расм ишланади.
Амалий ишлар учуи техник қуроллар.
Тасвирлаш санъатнинг ҳамма турлари учун қўлланиладиган ўқув-техник қуроллар: қоғоз, қалам, ўчирғич-резина, акварель, гуаш, фломастер, пастель, туш, кўмир таёқчаси, бўр, кист-бўёқ, мўйқалами, лой ва пластилинлар, плакат ва харф ёзиш перолари, шарикли, автомат ва оддий ёзув ручкаларидан иборат бўлади. Булардан ташқари, бўёқларни эритиш ва қўшиш учун сув (стакан ёки банкада тайёрланади), политра (қалин, картон қоғозлардан ёки нафис тахталардан тайёрланади), плакат пероларни тозалаб туриш учун бинт-латталар бўлиши лозим.
Тасвирлаш ва безатиш санъати учун ишлатиладиган юқоридаги ўқув-техник қуролларга алоҳида талаблар қўйилади.
Қоғозлар. Қоғозлар турли хил ўсимлик ва дарахтларнинг массалари ва целлюлозасидан тайёрланади. Қоғознинг ишлатилишига қараб турли хил қўшимча тўлдиргичлар ва химиявий ишланмалар берилади. Қоғозларга оқ тус берадиган, силлиқ, зичлик ҳолатини таъминлайдиган қатор ишловлар берилиб, асосан ёзиш-чизиш учун энг яхши навлари тайёрланади.
Қоғозни биринчи бўлиб Хитойда эрамизнинг 2-асрида ишлаб чиқилган. Хитойлилар бу янгиликларини 6-асргача сир тутиб келдилар. 6-асрдан шу усулда Японияда ҳам қоғоз ишлаб чиқарила бошланди. 8-асрдан бошлаб қатор Осиё мамлакатларида, 10-асрдан Европада ва Россияда қоғоз ишлаб чиқариш бошланди. 17-18 асрларда Голландияда қоғозни машиналарда ишлаб чиқариш бошланди.
Ҳозирги кунда жаҳонда қоғознинг 600 дан ортиқ турини ишлаб чиқарилади. Қоғоз ўзининг чидамлилигига кўра ёғоч, шиша ва айрим неметалл материаллар билан ракобатлашмоқда. Аммо қоғоз ёзув-чизув санъати ва фаолиятининг асосий материали бўлган ҳолда, унинг оқ, пушти, кўк, ҳаворанг, қизил, сариқ рангларда купрок ишлаб чиқарилади.
Қоғозлар икки ўлчовда (эни ва узунлиги бўйича) тайёрланиб, унинг шу ўлчамлари бўйича форматлари белгиланади.
Расм ва чизмалар чизиш учун қўлланиладиган қоғозлар П-форматдан (ўлчами 297х210 мм.) бошланиб, 12- (ўлчами 297х420 мм.), 22- (ўлчами 594х420 мм.), 24- (ўлчами 594х841 мм.) форматгача танланади. Қоғозларнинг буралиш, эгилиш, синиш, эзилиш, хўлланиш, ўзига ранг олиш ва ушлаб туриш ҳолатларига кўра классификацияланади. Қоғознинг энг яхши, сифатли сортлари ўқиш, ёзиш, чизиш, тасвирлаш ва матбуот учуш белгиланади.
Расм чизиладиган қоғозлар нотекис, қалам ва бўёқни яхши оладиган, яхши хўлланадиган ҳолатда ва ок рангда бўлади. Шу талаблардаги қоғозлар мактаб ва ўқув юртларининг расм фанлари учун альбом, папка, формат ҳолатида (пачкали) қилиб тайёрланади (расм………).
Қалам. Расм чизишда қўлланиладиган қаламлар асосан юмшоқ, рангли ҳолда бўлади. Қаламлар икки хил: қаттиқ ва юмшоқ ҳолда тайёрланади. Қаттиқ қаламлар «Қ» ҳарфи билан «Қаттиқ» маъносини англатиб, Қ-1, Қ-2, Қ-3 ва хоказо номерларда белгиланади. Юмшоқ қаламлар «М» - «Ю» ҳарфи билан "Мягкий-юмшоқ" маъносини англатиб, ю-1, ю-2, ю-3 ва ЮЮ, ҚЮ ҳоказо номерларда белгиланади. «Қ» маркадаги қаламлар қаттиқ ва рангсиз бўлса, "»Ю» маркадаги қаламлар эса юмшок ва ранги тўқ бўлади.
Қаламни ишга тайёрлашнинг сифати, уни иш фаолиятини самарали бўлишини таъминлайди. Қаламнинг марка ва адреслари ёзилмаган учи томонидан: 20-25 мм. очилиб, ундан 5-8 мм. грифити, қонун шаклида чиқарилади. (расм ………).
Рангли қаламлар – мактабгача ва кичик мактаб ёшдаги болаларни расм чизишга ўргатишда алоҳида восита бўлиб ҳисобланади. Шу боисдан педагогика коллежларининг макгабтача тарбия педагогикаси ва бошланғич синф ўқитувчилари тайёрлайдиган бўлимларида рангли қаламлар билан ишлаш вв уларни қўлланиши бўйича машқлар ўтказилади. Рангли қаламлар комплект ҳолида бўлиб, улар 6, 9, 12, 18 рангдаги қаламдан ташкил топади. Рангли қаламларнинг графитлари анча йўғон, юмшоқ бўлади (юмшоқлиги 2Ю-4Ю да бўлади). Шу боисдан рангли қаламлар графити 3-4 мм. узунликда очилади. Педагогика ўқув юртининг мактабгача тарбия бўлимида рангли қаламлардан нақшлар чизишда, манзарани ва мева-сабзовотлар расми ишланганда, шунингдек, бадиий безаш ишларида қўлланийади.
Рангли қаламлар изини резинада ўчириш анча қийин. Шу боисдан қаламлардан фойдаланишда биринчи маротоба босмай, бенурроқ килиб ишланади. Рангли қалам, графити ёғли, газ эзилувчи ва мўртлиги юқори бўлади. Шу боисдан рангли қаламни босмай, эҳтиётлаб ишлатилади. Рангли қаламни яна бир хусусияти уни ўчириш оддий қора қаламдан анча қийин, шунингдек, ўчирилган ўринга иккинчи маротоба тортилган қалам ранги яхши ўрнамайди.
Кўмир таёқчалари расм ишлаш воситаларидан биридир. Аммо у қоғозга яхши ёпишмайди, кукунлари тўкилиб кетади, лекин у билан туширилган қоғоздаги тасвир кўринарли, тасвирга ўзига хос жозиба беради. Уни қоғоз юзидан қуруқ латта ва резина-ўчиргич билан осонгина ўчириш мумкин. Кўмир таёқчадан фойдаланишда, каттароқ форматда ёки рулон қоғозлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Расм чизишда ишлатиладиган қаламтасвир воситаларидан яна бири - пастелдир. Пастель ҳам кўмир таёқча шаклида бўлиб, йўғои стержен шаклида, турли рангдаги графитдан иборатдир. Пастель, рангли бўр ёки рангли қаламлар каби нотекис қоғозда яхши ёпишади. Шунга қарамай у ҳам рангли -қалам каби қоғозга ёмон ёпишади, кўмир ранги каби яхши из қолдиради. Уни ўчириш ҳам рангли қалам каби қийинроқ, сабаби у ҳам рангли графитдир.
Тасвирлаш воситаларидан яна бири фломастерлар бўлиб, улар асосан декоратив безаш ишларида, айрим рангли этюдлар ва хомаки тасвирлар ишлашда қўлланилади. Фломастер ёғли ва спиртли бўёққалам бўлиб, у расм ва чизмачилик учун чиқарилган қоғозларга яхши ёпишади. Фломасгер билан тушурилган тасвирдаги хато ва камчиликни тузатиш анча мушкул, чунки уни ўчиргичлар ололмайди, лезвия билан қирқиб бўлмайди, чунки фломастер бўёғи қоғозга сингиб кетади. Шунинг учун ҳам бадиий безатиш ишларида чизиқлар аввал қалам билан оч рангда чизиб, из қилиб олинади ва сўнгра фломастер билан чизиқлар устидан зарурий тасвирлар чизилади.
Акварель бўёғи. Нарсани ўзига қараб расм ишлашни кўпроқ қаламда олиб борилсада, нарсалар ранги, нарсалар ранг, шакл ва сояларини реалистик тасвирларини яратишда акварель асосий тасвирлаш воситаси ҳисобланади. Тематик расмларда эса барча фаолият фақат акварель бўёғида олиб борилади»
Акварель - италянча - сувда эрийдиган бўёқ маъносини билдириб, унинг таркибига табиий бўёқ кукуни ва боғловчи моддалар, яъни дарахтлар елими киради. Акварель, ўз номига содиқ қолиб, сувда жуда яхши эрийди. Акварель бўёғи ғоят тиниқ, тоза ва равшандир. Акварелда оқ ранг бўлмайди, унинг ўрнида бўёқларнинг тиниқ, нозик, юпқа қатлами қўлланилади. Ёки oқ юзанинг ўзи қолдириладики, бу тасвирдаги оқ ранг ўрнини ифода этади.
Акварель бўёғи қадимги Мисрда пайдо бўлиб, кейинчалик Хитой, Япония, Юнонистон, Италия ва Европа мамлакатларига таркалади.
Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқларда акварел ва бошқа бўёқлардан жуда қадимдан фойдаланганлиги маълум.
Феодализм даврида акварел ва рангдан асосан нақш ва миниатюра санъатида фойдаланилиб, китоб безатишда ва уйларни нақшлашда кўпроқ ишлатилган. Кейинчалик, акварель билан ишлаш рассомлар ижодида, монументал декоратив санъатда, мактаб ва муассасаларни безатишда, ўқувчиларга расм чизишни ўргатишда кенг фойдаланила бошланди. Ҳозир мактабларда мактабгача ва мактабдан ташқари муасасаларда болаларни расм чизишга ўргатишда асосий рангтасвир воситаси бўлиб акварель бўёғи ҳисобланади.
Акварель бўёғи билан расм ишлашга ўрганишда, унинг ўзига хос тасвирлаш услублари бўлиб, бу махсус майин, юмшоқ, мўйқалам (кистлар), бўлишини талаб қилади. Мўйқаламлар учли, учсиз – бурчакли ва ёйсимон қилиб қирқилади. Ўрганиш даври учун ҳар уччаласидан бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади (расм………).
ТАСВИРий ВОСИТАЛАР
Маълумки, расм ва расм чизиш қалам ва бўёқларда олиб борилиб, тасвирлар чизиқлар, штрихлар, нуқталар, ранг тонлари воситасида яратилади.
Чизиқлар - тасвирлашнинг бош воситаси бўлган ҳолда ҳар қандай нарса ва предметлар шакли, тузилиши, ранги ва ёруғ-соялари чизиқлар ёки майда чизиқлар-штрихлар воситасида ифода эгилади. Чизиқлар ўзининг яратилишига, яъни унинг узун-қисқалиги, йўғон-ингичкалиги ва тиниқ (paнгли) – хира нypcизлигигa кўра тасвирлар яратишда турлича ўринларда, турлича ҳолатларда қўлланилади (расмлар………).
Расмкашликда ғоят кўп ўринларда, қайсики энг катта масофаларни тасвирлашдан тортиб, энг қисқа, тор, ёйсимон ва нотекис ўринларни, ёруғ-сояларни, ҳатто тезлик ва секинликни ҳам тасвирлай оладиган восита бу шжрихлардир (расмлар………).
Шшрихлар – сиртларнинг ҳолатини, уларни текис-нотекислигини, тозалиги ёруғ-сояларини, шуъла ва яркироқлигини ҳам ифода этиш воситаси бўлиб хизмат қила олади.
Расм чизувчи штрихдан фойдаланганда, энг аввал у штрих бериладиган ўринни яхши кузатиши, штрих йўлларини топа олиши, уни идрок этиши зарур.
Штрихлар – текисликнинг йўналишига кўра тик, ётиқ, ўнгга, чапга қиялатилган, икки томонлама, устма-уст берилади. Аммо шуни эсда тутиш лозимки, расм чизувчи штрих чизиқларини (албатта бир йўналишдагисини) паралел ҳолда бўлишига жуда яхши эътибор бериши керак. Бу штрихлар оддий расм ёки этюд чизишдан бошлаб, академик, расм чизишгача асосий тасвирлаш воситаси сифатида қўлланилиб келинади.
Тасвирлашнинг яна бир воситаси - нуқталардир. Нуқталар камроқ ишлатилсада, ундан ҳар қандай текисликни, масофани, ёруғ-сояларни тасвирланиши мутлоқ мумкин. Айрим ҳолда сирт текислигини, ундаги ёруғ-сояларни, ёки суюклик юзаларини ифода этишда ҳам нуқтадан кенг фойдаланилади (расмлар………).
Маълумки, ҳар бир предметни сирти, интеръерлар ёки ҳаво пepспeктивaлaри ва масофалари маълум бир ранг тонида ифода этилади. Ёки бир текислик бир неча ранглар қоришмасидан ёки штрихларни турли ранг (ёруғликдагисидан) ҳолатларидан фойдаланган ҳолда ифодаланади.
Расм чизишга ҳавас қўйиб, уни ўрганишга астойдил киришаётган ҳар бир киши ишни шошилмай, нарсани ўзига қараб расмни чизиш ва унинг дастлабки машқларини сабр-чидам билан, эринмай, мустаҳкам эгаллаб олиши лозим. Бунинг учун қўлланмада зарурий машқ кўрсатма-вазифалари берилган. Улар турли ҳолатдаги чизиқлар, штрихлар, уларни қўлланиши бўйича оддий шакллар, текисликлар берилган бўлиб, буларни машқ қилиш жараёнида қаламни ушлаш, уни йўналтириш, чизиқ ва штрихларни исталган томонга йўналтириш, исталган ҳолатда буриш, исталган paнг, ёруғ-сояларни бсриш йўлларини ўрганиб олинади.
Талабалар чизиқлар, штрихлар ва нуқталар, сиртларни тасвирлашни ўрганиб олиш мапшқларидан сўнгра, аста-секин нарсаларни расмини чизишга ўтилади. Бунда нарсаларни ўзига караб расм чизиш машқлари ғоят самарали бўлади.
Аммо бунинг учун ҳам энг аввало расмини чизиш унчалик қийин бўлмаган прсдметларни танлаш, уларни яхшилаб кузатиш, таҳлил қилиш керак. Таҳлилда эса предметнинг шаклини, тузилишини, рангини, туриш ҳолатларини синчиклаб кузатилади, уларни қандай тасвирланиши ҳақида атрофлича фикрлаб олинади.
Бу ерда нарсани умумий баландлиги ва эни биринчи ўринда аниқланади, сўнгра предмстнинг элементлари, қисмлари, бўлаклари ва уларни ранги, туриш ҳолатлари кузатишдан ўтказиб, уни дафтар юзасига тушириш йўллари ўйлаб кўрилади.
Одатда расм чизувчи энг аввало предмстни идиш ўлчови, яъни баландлиги ва энини яхши кўриши лозим. Шу бидан бирга баландлиги ва эни яхши кўринадиган, яъни ясси шаклга эга бўлган предметлар расмини чизишни атрофлича ўрганиб олиш зарур. Шу боисдан нарсани ўзига қараб расм чизиш баланлиги ва эни асосида ёки ён томонидан, умуман бир томонидан қараганда предмет ҳақида тўла тасаввур берадиган нарсалар расмини чизиқ бўйича машқ қилиш мақсадга мувофиқдир.
Бундай предметлар қаторига дафтар варағи, дафтар муқоваси, уч бурчак чизғичи, конвертлар, байроқча, капкир, арра, барглар, ўқувчи портфели, белкурак, балиқ кабилар киради.
Бу предметлар расмини чизиш бўйича малака ҳосил қилингач, ҳажмли предметлар расмини чизиш бошланади. Албатта, геометрик шаклларга мурожаат қилиниб, фанда ҳажм бирлиги сифатида қабул қилинган куб расмини чизиш билан бошланиши маъқул бўлади. Чунки, куб-предметларни уч ўлчовини тўла кўрсатиб берадиган ягона шаклдир. Шу боисдан тасвирий санъатдан билим ва малака беришнинг бош дидактикаси - системали, яъни осондан қийинга қараб боришдан иборатдир. Нарсани ўзига қараб расм чизиш ўқувчига расм чизишни ўргатишнинг ва бадиий ижодга боришнинг бош омили бўлган ҳолда, уни ………расмдагидек системада олиб борилиши, ва шу система бўйича шакллардаги предметлар расмини чизиш мутлоқ кейинги ижобий натижаларнинг бош омили ва гарови бўлиб хизмат қилади.
Сўнгра, расм чизувчининг малакаларининг такомиллашиб бориши билан расми чизиладиган предметлар ва пастановкалар мураккаблаштириб борилади. Натура, натюрморт ва пастановка учун табиат материаллари, қуш ва ҳайвонлар, ҳатто одам қоматини тасвирлашни ҳам тавсия этилиши мумкин.
Ясси ва шартли ясси предметлар расмини чизиш
Унчалик қалин бўлмаган, яъни қалинлиги билинмайдиган предметлар борки, уларни биз ясси предметлар деб атаймиз. Булар қаторига дафтар варағи, ўсимликлар барги, рўмолча, байроқча, пластмассадан жуда нафис қилиб ишланган доиралар, учбурчак чизғичлар, қоғоздан қирқиб тайёрланган балиқ, қайиқ, автомобил, самолётнинг ён томондан кўриниш нусхалари кабилар киради. Буларни биз шартли ҳолда ясси предметлар деб хам атаймиз. (………расмлар).
Бундай предметлар расмини чизиш унчалик қийин эмас, чунки, уларни расми фақат икки ўлчовда, яъни баландлиги ва энини кўрсатиш билан яратилиши мумкин. Аммо буларнинг расмини чизиш учун ҳам чизиқлар, штрихлар бўйича анчагина малака керак. Шу боисдан биз ясси предметлар расмини чизишни ўрганиб чиқамиз.
Тўртбурчак шаклдаги ясси предметлар
расмини чизиш
Тўртбурчак шаклидаги предметлар қаторига дафтар, конверт, рўмолча, дераза, ўқувчи портфели, байрам очиқ хати (открытка), кабилар киритилиб, уларни расмини чизиш учун расм чизувчига тўғри қўуйиб олиш ва уни дафтар юзига шу кўринишини жойлаштириш лозимдир. Сўнгра уни юзасини бирон томонга йўналтирилган штрихлар асосида бўяб чиқилади ёки икки томонлама, бу кўпроқ юқорига ва ётиғига штрихланади.
Дафтар муқоваси расмини чизиш.
Дафтар муқовасини расм чизувчига тўғри, тўртбурчак ҳолда кўринадиган қилиб қўйилади. Уни яхшилаб кузатиб, уни расмини чизиш учун расс дафтарини қандай (тикми ёки кўндалангми) қўйилишини аниклаб, дафтарни шу ҳолатга мослаштириб қўйиб олинади, яъни агар натурани баландлиги энидан катта бўлса, дафтар тик, агар натурани эни баландлигидан кенг бўлса, дафтарни кўндаланг қўйилади. Бу ҳам натура шаклини дафтарга жойлаштиришни осонлаштиради. Шундан сунг натура баландлигини тахминан чамалаб, расм чизиладиган вароқ юзига вароқ остидан ва устидан бир хилда жой ташлаб, кўндаланг чизиқ чизиб олинади. Сўнгра икки ён томонидан ҳам тенг жой қолдириб, уни тиқ чизиқ билан баландликни белгилаган кўндаланг чизиқлар билан туташтирилади. Сўнгра ўртадан тик чизиқ чиқариб, ундан марказни белгиланиб, шу марказ асосида дафтар муқоваси юзасидаги ёзувлар ўрни белгиланади. Бу албатта натура бўйича аниқланади ва чизилади. Сўнгра натурани бўяш штрихлар асосида амалга оширилади. Дафтарни ўзига қараб расмини қаламда чизиш ………расмда босқичлар бўйича кўрсатилган, расм чизишда кийналсангиз ундай фойдаланинг.
Конверт расмини чизиш.
Конверт расмини чизиш ҳам уни расм чизувчига тўғри қўйиб олиш ва уни яхшилаб кузатиш, конвертни баландлиги каттами ёки эни, буни билгач ...... расмдагидек конверт расмини дафтар юзасига жойлаштиршп ва уни бўяш ишлари бажарилади.
Конверт расмини чмзишда унинг ёзувлар ўрнини белгилаш ва чизиқларни, сўзларни ёзишда бироз қийинчилик сезилади, лекин бу бизнинг катта ёшдаги ўқувчиларимиз учун унчалик қийинчилик туғдирмаган ҳолда, конверт юзасининг ўнг томони - юқорига кичик тўрт бурчакли ўрин, марка ўрни жойи қолдирилади. Сўнгра оралари бир хилда тўрт дона кўндаланг чизиқ чизилади, бу чизиқларни биринчисини бошланишига "Қаерга" сўзи ёзилади, тўртинчи чизиқни бошланишига эса "Кимга" сўзи ёзилади. Конвертни чап, остки бурчагига индекс учун жой қолдирилади. Конвертни учдан икки қисм юзасини юқорида қолдириб, унинг остига учта чизиқ чизилади ва шу уч чизиқнинг биринчисини бошланишига "Жўнатувчининг манзили" деб ёзиб қўйилади. Лекин, бу билан иш битмайди. Конверт юзасидаги хатлар, чизиқлар кўринмасдан қолмайдиган ҳолда штрихлаб чиқилади. Шундан кейингина конверт расми тайёр бўлади.
Рўмолча расмини чизиш
Рўмолча расмини чизиш ҳам худди конверт расмини чизишдек олиб борилади. Рўмолчани бирон картон ёки фанер тахта юзасига рўмолчани таранг қилиб, тортиб қўйилади. Сўнгра, уни кўринишини дафтар юзига тўғри жойлаштириш керак. Бунинг учун дафтарни қўйилишидан қатъий назар, уни дафтарни ўртасига .........расмдагидек босқичлар асосида тасвирлаш керак. Уни бўяш бошқачароқ кўринишда олиб борилади. Расмга эътибор беринг, уни оддий қора қаламда, штрихларни турли ҳолатда турли рангда олиб борилган.
Турли шаклдаги шартли-ясси
предметлар расмини чизиш
Тўртбурчак шаклдаги ясси предметлар расмини чизишни ўрганиб олинганидан сўнггина турли шаклдаги шартли ҳолда қабул қилинган ясси предметлар расмини чизиш осонроқ бўлади.
Шартли ясси предметлар қаторига бир томондан қарасангиз шу предмет ҳақида тўла маълумот берадиган нарсаларни киритиш мумкин. Бундай предметлар ичидан расмини чизиш учун, расм чизадиганлар яхши, биладиганларини танлаб, уни расмини чизишга киришамиз.
Достарыңызбен бөлісу: |